Воскресенье, 24-05-19, 03:52

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Сентябрь » 25 » Чоҳнинг устига кўприк қуринг
11:33
Чоҳнинг устига кўприк қуринг

Чоҳнинг устига кўприк қуринг

Тўлқин Қораев,
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти аъзоси, Швеция.

Сайловлар. Бу мавзу ўзбеклар ва ўзбекистонликлар учун анчайин ғам келтирувчи хабарларга айланиб қолган. Ўзбекистонда сайловлар бўлиб ўтаркан, унинг сайлов эмас, балки танлов бўлишлиги бугун бировга сир эмас. Бироқ ҳукуматимиз оғзини тўлдириб сайловлар очиқ ўтганлигини дунёга уқтиради. Дунё ҳам анойи эмас. Балки бош ирғаб қўяр, аммо ҳаргиз ишонмайди. Ишонмаса ишонмасин, бу билан Ўзбекистондаги мавжуд тузум безовта бўлаяптими? Йўқ! Ҳаттоки сесканиб ҳам қўймайди. Дунёни сув босса ўрдакка нима ғам дейдилар ахир.

Мамлакатимиз мустақил бўлганидан бери бирор маротаба бўлсин, мустақил, ошкора сайлов ўтказилмади ва келгусида ҳам кўрмаса керак. Сабаби, халқимиз юрагига ўрнашиб олган қўрқув шу даражадаги, Азроилдан қўрқмас, аммо прокурору милициядан қўрқади. Бизни ҳозирда "дўззахи бўласан” деб ҳам қўрқитиб бўлмайди, аммо "режимга қарши бирор сўз айтсанг, қарагин лекин” деб қўйишса бас, айнан шундан ниҳоятда қўрқамиз. Шунинг учун ҳам ўзбеклар на сиёсий курашга чиқади ва на бири бошқасининг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилади. Албатта бармоқ билан санарлик курашувчилар ва сиёсатчилар бор, лекин бу арзимас куч бўлиб, унинг фаолияти режимнинг кучайишига олиб келаяпти. Халқ қўрққанга қўша кўринар деганларидек, сиёсий фаол одамлар атрофида жипслашиш ўрнига, режимнинг устидан режимнинг ўзига шикоят қилишдан нарига ўта олмаяпти.

Халқ дуч келган муаммосини сайловларда ҳал қилиб олиши мумкин эди албатта, аммо бунинг учун мамлакат эркин мамлакатга айланиши керак ва бунинг учун ҳам халқнинг кучли иродаси талаб этилади. Бироқ қани ўша кучли ирода? Сайловлар бўлади, ўтади, аҳвол эса илгаригисидан яхшилик томон силжимайди.

19 сентябрь куни Швеция қироллигида ҳам сайловлар бўлиб ўтди. Буниси албатта Ўзбекистондагидек эмас, ҳаққоний сайловлар бўлди ва унинг натижасидан айниқса Швецияда яшаётган мусулмонлар хурсанд бўлишмади. Мамлакат тарихида биринчи бор ултра миллатчи сиёсий гуруҳ, "Швед демократлари” партияси парламенда 6 фоиз ўринга эга бўлди. Мазкур партия ўзини "демократлар” деб атагани ҳолида, уни бутун Швеция миллатчилар деб билади ва бунда улар ҳақдирлар ҳам. Сайлов натижаларига кўра, унда овоз берган ёшларнинг 21 фоизидан ортиғи айни мана шу партияни ёқлаб чиқишган.

Бу бизга нима беради? Бу бизни шодлантирмайдиган ҳолат бўлгани рост албатта. Партия мамлакатдаги миграция қонунларини қайта кўриб чиқишга, Швецияга келувчи мигрантлар сонини 90 фоизгача туширишга ваъда бермоқда. Ўз гимни ва нишонига ҳам эга бўлган бу партия келгусида мамлакатдаги барча муҳожирларни ҳайдаш сиёсатини бошлаб бермаслигига бирор кафолат йўқ бугун.

Мазкур ултра миллатчи партия шу кунларда ўзининг бор нафратини мусулмонларга қарши қаратган ва шведларнинг миллий ҳиссиётларига тегиш билан ўз мақсади томон интилмоқда. 2010 йилги сайловлар учун улар томонидан тайёрланган видео роликлари ҳам уларнинг асл мақсадларини очиқлайди ва уларга қонун доирасида бас кела оладиган куч ҳозирча мавжуд эмас.

Қуйидаги ликнда улта миллатчи шведлар партиясининг сайловолди роликларидан бирини кўришингиз мумкин: http://www.youtube.com

Бугунги ўзбекистонлик муҳожирлар ўз ватанларида сиёсий кураш йўлларини танлаб ҳокимиятни ўзгартира олганлари эди, бугун биз ўзганинг ватанида эмас, балки ўз юртимизда, ака-укаларимиз ва қавму-қариндошларимиз олдида осуда яшаётган бўлардик. Аммо юқорироқда айтганим, ўзбеклардаги қўрқув бизни беватан қилди ва янада кўплаб одамларни беватан қилмоқда. Ўзбекистонлик қочқинларнинг асосий қисмини диний сабаб билан муҳожирликни ихтиёр этганлар ташкил қиларкан, сиёсий курашлар майдонига чиқиш улар учун бурч ва вазифа бўлмоғи, таъбир жоиз бўлса фарз бўлмоғи шарт! Акс ҳолда келгусида қўним топган бу янги ватанларимиздан ҳам айрилиб бошқа юртларга кетишимизга тўғри келиб қолиши мумкин. Чунки бутун Европа шу кунларда мусулмонларга қарши сиёсий курашга отланган. Буни эса кўр ҳам кўраяпти, фақат биз кўрмаяпмиз. Балки кўрсак ҳам парво қилмаяпмиз.

Бу сингари ҳолатларни Голландия парламентида ўрин олган ултра миллатчилар фаолиятларида, Франция республикаси парламентида мусулмонларга қарши кайфиятларда кузатилиниб келаётганди. Эндиги навбат Швецияга келганга ўхшайди.

Ўзбекларда ажойиб бир ҳикмат бор. "Қарс икки қўлан чиқади” дейилади унда. Мана шу сингари партиянинг пайдо бўлишига ҳам ва унинг швед парламентида ўрин олишига ҳам қисман бўлсин, ўзимиз, яъни мусулмонлар ҳам айбдормиз. Қолаверса, турли мамлакатлардан бу заминга оқиб келаётган турли миллатлар ва элатлар ҳам айбдор. Нега дерсиз?

Айбимиз шундаки, кўп ҳолларда швед маданияти ва қадриятларини ҳурматламадик ва ўзимизнинг қадриятларимизга кўпроқ ҳурмат кўрсатилишини талаб қилдик. Бу ҳам камлик қилганидек, баъзи миллат вакиллари уйланганида, ёинки турмушга чиқганида ўз жуфтини ўз ватанидан танлади. Бу билан Швецияга камида яна бир муҳожирни қонуний асосда келтирди. Тағин эса, шведларни ўз маданиятимизга ўргатамиз, уларни мусулмонларга айлантирамиз дегувчилар ҳам кўп бўлди. Мен бунда нафақат ўзбекларни назарда тутаяпман, барча мусулмонларимиз шундай йўл тутишди. Ўзганинг юртида яшаб ўз миллатимиз ва динимизга қоришиб қолдик.

Мана натижа азизлар! Биз Швед парламентига овоз бермаймиз, улар овоз берадилар. Ҳар бир мусулмонки бир нафаргина шведнинг дилини оғритган бўлса айнан ўша швед ултра милатчи партия учун овоз берди. Эндиликда швед парламентида миллатчи кучлар ўз ўрнига эга бўлди. Бу эса уларга янги қонунлар ишлаб чиқарилишида иштирок этиш ҳуқуқини беради. Кўплар лаънатлайдиган, миллатчи деб айтайдиган Россияда ҳам бу сингари ҳолат кузатилмаган эди.

Азиз ўқувчи, менинг ёзадиган фикр мулоҳазаларим аксар ҳолларда кўпчиликнинг норозилигига сабаб бўлади ва аминманки, бу сафар ҳам шундай бўлади. Мен ўша ўзингиз билган Тўлқин Қораевман ва яна бир бор сизни, айниқса исломий эътиқодда бўлган ўзбек мусулмонларини сиёсийлашишга чақираман. Ислом дини – бу сиёсат эмас. Бу бор йўғи дин ва унга қилаётган эътиқодингиз билан Европа узра кезаётган миллатчилик шарпасини йўқ қила олмасиз. Сиздагидек ўткир зеҳн ҳеч кимда йўқ ва ишонаманки, агар шижоъат қилсангиз сиёсий кучга айланасиз. Бошқа йўл йўқ!

Швед заминида яшаётган мусулмонлар бугунги кунларда нима қилишлари керак? Албатта мен ҳамма нарсани ўргата олмайман ва сизга устоз бўлгувчи ҳам эмасман. Бироқ камида нима қилишимиз кераклигини таклиф сифатида айта оламан. Сиз учун икки асосий йўл бор. Бири, парламентда мавжуд бўлган ва миллатчилик кайфиятидан холи сиёсий партияларга аъзо бўлиб кириш, унинг фаолиятида иштирок этиш, кези келганида айнан ўша сиз аъзо бўлган партиянинг кўпчилик овоз олишига эришишингиз. Тағин бошқа бири эса, "Мусулмон демократлари”, ёки шунга ўхшаш бошқа ном билан аталадиган аталадиган бир сиёсий партия тузиш. Агар шундай қилинса, бу партия швед заминида яшаётган ҳар бир мусулмоннинг қизиқишларига таянади ва Худо насиб этса, улар ҳам парламентда ўз ўринларига эга бўлади. Бундай партия қаердадир борлигини ҳали эшитмаганман.

Азиз ватандош, албатта қаерлардадир исломий партиялар ҳам мавжудлигини келтириб ўтарсиз. Масалан Буюк Британияда рўйхатдан ўтиб фаолият кўрсатаётган "Ҳизб-ут-таҳрир” партисини. Шу ўринда бир жиҳатга эътиборингизни тортмоқчиман. "Ҳизб-ут-таҳрир” Британия ҳудудларида фаолият кўрсатсада, у асосан Фарғона водийсига диққатини қаратади. Агар мазкур партия Британияда Исломий халифат қиламиз деган ғояни олға сурса эди, уларнинг фаолиятларига албатта чек қўйиларди. Ўзга мамлакатларга таъсир доирасини ёйиш учун у ёки бу сиёсий гуруҳларни қўллаш ғарб мамлакатларида азалдан бор бўлган ҳолатдир. Мен сизга айтаётганим эса, Швеция ва бошқа Европа мамлакатларда ҳам исломий эътиқод эгалари ҳукумат парламентларида ўз овозларига эга бўлишликларига эришишга қилаётган чақириғимдир холос.

Сатрларимни ўқиётганлар орасида кимлардир эътироз билдириши тайин. Айтайлик мана бундай шаклда: "Биз Оллоҳ йўлида жиҳод қилгувчилармиз ва Оллоҳ айтганидек яшаймиз. Унинг ўзи бизни паноҳида асрайди ва бизни кофирлар устидан ғолиб қилади”. Ёки бошқачарок кўринишда бўлсин, айнан шундай, ёки қисман шундай фикрлар кўпчиликда бор.

Азиз диндош биродар! Тўрт асрдан ошдики, мусулмонлар фақат ва фақат ортга кетаяптилар. Дунёнинг тараққий этган мамлакатлари ўзга сайёраларга чиқаяпти. Фан ва техника ривожи билан етти ухлаб тушимизга ҳам кирмаган мўъжизаларни яратишаяпти. Биз учун улар мўъжиза албатта. Мусулмонлар жуда бўлмаса давр билан ҳамнафас бўлганларида ҳам майли эди. Шу ҳам йўқ-да.

Албатта Қуръонимиз қиёматгача ўзгармайди, аммо биз ўзгаришимиз мумкинку. Дунё ҳозир бошқа ўзанда ривожланаяпти. Фикрлар қарама қаршилиги, сиёсий партиялар орқали мамлакат парламентига киришга бўлган уринишлар – булар ҳаммаси қонунлар доирасида белгилаб қўйилган ва бошқалар шундай кураш усуллари билан мақсадларига етаяптилар. Мусулмонлар ҳам айни мана шу йўлдан юрсалар келажакда учрайдиган сиёсий ғовлар устидан кўрик қурган бўлардилар.

Албатта "Мусулмон демократлари” ёки сал бошқачароқ ном билан аталса ҳам бўладиган мазкур партия аъзолари диндор бўлишлари шарт эмас аслида. Улар Швецияда бўлсин, ёки Европа мамлакатларининг бошқа бирида бўлсин, ўша ҳудудларда яшаб келаётган муъайян ижтимоий қатлам, мусулмонлар ҳақларини ҳимоя қилиш билан, уларнинг қизиқишларини давлат парламентларида туриб ҳимоя этиш билан машғул бўлса бас. Масалан, Швециянинг Христиан демократлари партияси христиан динига эътиқод қилувчилардан иборат эмас. Шундай экан, ҳаётни фақат ақидадан иборат деб билмай, зудликда, шу бугуннинг ўзидан қолдирмай айни мақсад йўлида ҳаракат бошламоқ зарур. Акс ҳолда, яқин келажакда катта норозиликлар тўлқини остида қолиб кетишимиз муқаррар.

Ҳозирда бор йўғи 6 фоизгина овоз олишга муваффақ бўлган "Швед демократлари” келгусида парламентнинг ярмидан кўпини эгаллаши мумкин. Мана буниси эса биринчи навбатда мусулмонлар учун кўп кўнгилсизликларни келтириб чиқаради. Огоҳ бўлинг, йўлингизда катта чоҳ қазилаяпти ва бу чоҳнинг устига кўприк қуришни бошланг.

www.yangidunyo.com

Просмотров: 1028 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz