Канаданинг энг шимолий масжиди Инувикка "етиб келди”
September 25th, 2010
Бахтиёр Шоҳназаров
22 сентябр куни арктик доирадан атиги 200 км жанубда жойлашган Инувик
(Inuvik) шаҳрига масжид биноси "етиб келди”. Бино Канаданинг
Шимоли-Ғарбий Ҳудудларига қарашли Инувикдан 4.000 км жанубдаги Уиннипег
(Winnipeg) шаҳрида қурилди. Қурилишга 250 минг доллар ажратган маҳаллий
ислом жамғармаси асосий ҳомийликни зиммасига олди. Қолган маблағни
тўплаш ҳалигача давом этаяпти.
Маккензи дарёси ва дельтасида жойлашган ҳамда аҳолиси уч ярим минг
кишини ташкил қилувчи Инувикда мусулмонлар сони юзтани ташкил қилади,
холос.
|