Суббота, 24-05-18, 20:57

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Октябрь » 4 » Покистон шимолидаги ракета ҳужумларида ўзбек жангарилари ҳалок бўлган
07:35
Покистон шимолидаги ракета ҳужумларида ўзбек жангарилари ҳалок бўлган

Покистон шимолидаги ракета ҳужумларида ўзбек жангарилари ҳалок бўлган

03.10.2010

Покистон шимоли-ғарбида учувчисиз бошқариладиган учоқдан уюштирилган ракета ҳужумларида камида 12 киши ўлдирилган.

Уларнинг орасида ўзбек жангарилари ҳам борлиги хабар қилинган.

Илк ракета ҳужуми шанба куни тонгда Шимолий Вазиристоннинг Датта Хел шаҳрига уюштирилган.

Шоҳидларнинг Би-би-сига айтишларича, Толибон жангарилари фойдаланган ҳовлига учта ракета келиб тушган.

Маҳаллий мулозимларга кўра, ҳовли буткул вайрон бўлган.

Ҳужум ортидан жангарилар жасадлар ва яраланганларни олиб кетишган.

Орадан бир неча соат ўтиб, учувчисиз учоқ яна ўша ҳовлини иккита ракета билан нишонга олган.

Қавм аҳолисининг айтишича, ҳужум маҳали жангарилар сатҳни текшираётган бўлишган.

Мулозимларга кўра, ўлдирилган жангарилар маҳаллий қўмондонлардан Ҳафиз Гул Баҳодурнинг гуруҳидан бўлишган.

Ҳафиз Гул Баҳодур Толибоннинг нуфузли қўмондонларидан бири.

У минтақада фаолият олиб бораётган «Ал-Қоида» жангариларига бошпана бериб келган.

Маҳаллий аҳолига кўра, Датта Хел шаҳрида араб ва ўзбек ал-қоидачи жангарилари томонидан юритилувчи катта сондаги жамлоқлар жойлашган.

Ўзбек жангарилари Покистондан паноҳ топган Ўзбекистон Исломий ҳаракатининг жангариларими, деган саволга пешоварлик журналист Раҳимуллоҳ Юсуфзай, аниқ эмас, дея жавоб қайтаради.

«Биз Покистон хавфсизлик, жосуслик хизматларидан икки хил ахборот олдик. Бир хабарда айтилишича, бир ҳовлига тўрт ракета отилган. Ўшанда олти киши ҳалок бўлган ва уларнинг ҳаммалари афғонистонлик ўзбеклар бўлганлар. Жосуслик хизматларининг иккинчи бир хабарида ўлганларнинг ҳаммаси Афғон Толибонининг Афғон тармоғи аъзолари, дейилади. Хуллас, биз ҳалигача бир-бирига зид бўлган хабарларни олаяпмиз», дейди покистонлик журналист.

Датта Хел Афғонистон чегарасига яқин Шимолий Вазиристоннинг етиб бориш узоқ бўлган тоғли ҳудуди ҳисобланади.

Покистон қўшинларининг у ерда бир истеҳкоми бор, ҳамда чегарада айрим чегара нуқталари барпо этилган.

Бу жойларда Покистон ҳукумати, Покистон армияси билан тинчлик битимини имзолаган ва ҳозир жанг қилмаётган жангарилар ҳам истиқомат қиладилар.

Шимолий Вазиристоннинг бу жойларида Афғон Толибони жангарилари ҳам бор, деб кўрилади.

Мироншоҳ шаҳри, Датта Хел атрофларида айрим араб ва ўзбек жангариларининг борлиги айтилади, аммо улар катта ҳудудларга сочилиб кетганлар.

Охирги 29 кун мобайнида Покистон ҳудудига учувчисиз бошқариладиган учоқлардан 25 марта ҳужум уюштирилган.

Оқибатда тинч фуқаролар, жангарилардан 150 киши ҳалок бўлган.

Датта Хелдаги охирги ҳужум НАТО билан Покистон ўртасида НАТОнинг Афғонистон ҳудудидан чегара ошиб ўтиб ҳужум уюштириши ва бунинг оқибатида уч Покистон ҳарбийси ҳалок бўлгани юзасидан келишмовчилик пайдо бўлган пайтга тўғри келган.

Бунга жавобан Покистон ўзининг ҳудудидан Афғонистонга олиб ўтиладиган НАТО таъминотини тўхтатиб қўйган.

Афғонистондаги Толибон жангариларининг изига тушган НАТО тикучари Покистон ҳудудига ўтиб ўт очиши оқибатида Покистон армияси ҳарбийлари ўлдирилган.

Рўй берган ҳодиса туфайли НАТО таассуф изҳор этган, аммо бу Покистонда кўпчиликни ғазаблантирган.

Покистон тўла кечирим сўрашни ҳамда ўзининг ҳудудида НАТО ҳужумларини тўхтатишни талаб қилган.

Категория: Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И | Просмотров: 1424 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz