Суббота, 24-05-18, 20:22

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Октябрь » 4 » Толиб Ёқубов: Менталитет
10:48
Толиб Ёқубов: Менталитет
Толиб Ёқубов:                         Менталитет

 Мисли кўрилмаган Ватанимиз бор. Кўп мамлакатлар ундан олдинга тушмоқчи бўлишди – шарманда бўлишди.

Ҳамма соҳада, энг аввало террористлар бўйича ватанимиз биринчи. Улар иккига бўлинади: биринчи хили - ўлдирадиган, портлатадиган, соқолли, номоз ўқийдиган, қўлида автомат, тишида эса ўткир ханжар тишлаган террористлар  бўлиб, фақат мамлакат раҳбари хоҳиш билдирган пайтда пайдо бўлишади, лекин ҳеч кимга кўринмайди. Иккинчи хили эса халк тилида «давлатнинг бесоқол террористлари» дейилади, уларни давлатнинг ҳар бир қамоқхона, милицияхона, прокуратура, МХХ, суд, ҳокимият  ва бошқа ташкилотларида топасиз. Бу террористлар очиқ ишлашади ва ҳар сонияда одамларни хўрлаб, калтаклаб, ўлдириб, судлаб, қамаб, заҳарлаб, портлатиб туришади.

 

Худога шукур, ватанимизда уруш бўлмаган, бироқ у блок-постлар ва темир панжаралар бўйича биринчи. Ватанимиз йўлларини бир-бирига улаб чиқиб, уни 20 га бўлсангиз, барча блок-постлар сони келиб чиқади. Масалан, Тошкентдан Самарқандгача нечта блок-пост борлиги сизни қизиқтирса, уларни юриб санаб чиқиш шарт эмас. Блок-постларнинг сонини ҳисоб-китоб қилиш формуласи ишлаб чиқилган. Масалан, Тошкентдан Самарқандгача масофа канча? Тўғри, 350 километр. Бу рақамни 20 га бўлсангиз: 350:20=… Албатта, ўн етти яримта бўлмайди, блок-постлар сони ё 17, ё 18 та бўлади. Ҳа, шунча – ишонмасангиз, юриб санаб чиқинг. Шу сабабли йўл тўсадиган темир-бетон блоклар ишлабчиқариш бўйича мамлакатимиз сўзсиз биринчи: олдига тушадиган дунёда бошқа мамлакат йўқ экан.

 

Мамлакатимиз блок-постлар билан узвий боғлиқ бўлган яна бир соҳа – божхоналар бўйича ҳам биринчи. Бутун дунёда божхоналар нима мақсадда ва мамлакатнинг қайси нуқталарида қурилади? Қараб туринг, мен энциклопедияга қараб санаб бераман:

 

1)   агар мамлакатингиз бошқа мамлакат билан чегарадош бўлса, чегарадан ўтадиган жойларда божхона бўлиши шарт;

2)    мамлакат аэропортлари, темирйўл вокзаллари ва сув портларига чет эллардан самолёт, поезд ёки кемалар келадиган бўлса, шу аэропорт, вокзал ва портларда божхона бўлмаса бўлмайди.

 

Мамлакатимизда портлар йўқ, лекин аэропорт, вокзал ва унга чегарадош давлатлар бор. Бу ерларда мустаҳкам божхоналаримиз ишлаб турибди. Бироқ, мамлакат ичкарисида ҳам, бир вилоятдан иккинчисига ўтишда ҳам божхоналар қилиб қўйибмиз. Бу, энди, энциклопедиядаги "божхона” тушунчасига тўғри келмайди, лекин у мамлакатимизни божхоналар бўйича биринчи ўринга олиб чиқадиган фактор эканини унутмайлик.

 

Давлат идораларини темир панжаралар билан ўраш бўйича бизнинг мамлакат биринчи бўлгани каби чегараларга тиконли сим тортиш, улар ёқалаб миналар кўмиш, бу миналарнинг портлаши натижасида қўшни мамлакатлар фуқароларини ўлдириш бўйича ҳам ватанимиз биринчи. Мутахассисларнинг айтишича, агар темир панжаралар бир-бирига уланса, улар Ўзбекистонни икки марта ўраш учун етар экан.

 

Суриштирганимизда ватанимизда МХХчилар сонини ҳеч ким айтиб бераолмади, шунинг учун бу соҳада Ўзбекистоннинг ўрнини аниқлай олмадик, бироқ милиционерлар сони бўйича ватанимизга яқинлашган бирорта мамлакат топилмади: уларнинг сони 825.000 эканлиги маълум бўлди. Йўқ, Хитойда уларнинг сони бир неча баравар кўп, лекин жон бошига барибир биз олдиндамиз.

 

Бир-икки соҳада мамлакатимиз иккинчи, дейишади баъзилар. Масалан, қамоқхоналар бўйича Россия биринчи, мамлакатимиз иккинчи эмиш. Бироқ … Келинг, бир ҳисоб-китоб қилиб кўрайлик. Россияда аҳоли сони 150 миллион, Ўзбекистонда эса 25 миллион, Россияда барча махбуслар сони бир миллиондан сал ортиқ бўлса, Ўзбекистонда улар 200.000 дан ошмас экан. Шундай-да, Россияда ҳар 150 одамдан биттаси (1/150) қамоқда бўлса, Ўзбекистонда эса ҳар 125 тадан бири (1/125) - махбус. Ватанимизда қамоқхоналар Россиядагидан кам бўлса-да, бироқ махбуслар сонининг аҳоли сонига нисбати бўйича биз дунёнинг энг катта мамлакатидан олдиндамиз.

 

Ватанимиз маънавий соҳада ҳам биринчиликни қўлдан бой бермай келаяпти. Масалан, бизда каттага ҳурмат беқиёс. Айтинг-чи,, Тошкент шаҳрининг собиқ ҳокими, кейинчалик Тошкент вилояти ҳокими ва Бош вазир ўринбосари бўлиб ишлаган Козим Тўлаганов каттами, ёки бухоролик шоир Юсуф Жуманинг ногирон ўғли Машраб каттами? Табиий, Козим Тўлаганов Машраб Жумадан катта. Биринчиси давлат ва одамларнинг камида ўн миллион доллар пулини еб қўйгани учун судга тортилди ва етти миллион долларини жарима сифатида тўлади. Машраб эса «фалончининг битта  қўйини ўғирлади» - деб милиция томонидан айбланиб, қамоққа тиқилди ва у ҳам судланди. Қўй эгаси: «Ҳой, барака топкурлар! Машраб менинг қўйимни ўғирлагани йўқ, мен уни қарзимга берганман!» - деса ҳам, айбсиз эканлиги исботланган бўлса ҳам, суд унга ҳам жарима солди. Ҳозир Козим Тўлаганов қолган уч миллионини Тошкентдаги ҳашаматли ҳовлисида ёнбошлаб еб ётибди, дейишади. Бу – каттага ҳурматнинг бориб турган натижасидир.

 

Менинг социолог, политолог, психолог ва яна алламбалолог оғайниларим кўп. Улар билан учрашиб қолсам, албатта гап ватанимиз ҳақида кетади ва мен завқ билан бизлар қандай соҳаларда биринчи эканлигимизни гапира бошлайман. Улар умний болалар бўлгани учун бунинг сабабини тушунтиришади. Уларнинг айтишича, бу ўзбек халқининг менталитети билан боғлиқ экан.

 

Шошманг, бошида мен ҳам тушунмадим, сизларга эса ётиғи билан тушунтираман. Мана, "демократия” деган тушунчани олайлик. Бу сўзни совет даврида сайлов арафасида, сайлов кунлари ва сайлов натижалари эълон қилинган пайтда эшитиб қолар эдик. Совет даврида сайлов байрамдай ўтказиларди ва жуда осон эди: битта номзод қўйиларди, сайлашга ҳар бир оиладан битта одам борар эди. Қандай осон! Оилангизда ўнта сайловчи бўлса ҳам, бир ўзингиз бориб сайлаб келаверасиз! Ўзбекларнинг менталитети шунақа экан. Битта партия, битта номзод бўлгандан кейин битта одам бориб сайлаб келса ҳам бўлаверади-да!

 

Мустақиллик пайтида демократия ҳақида жуда кўп гапириладиган бўлди, партиялар ҳам кўпайиб кетди, битта номзод қўйиш бекор қилинди. Лекин баъзилар "Нега бир одам қўлига ўнта бюллетень берилаяпти? Бу - қонун бузилиши-ку!” деб жанжал қилабошлади. "Бу – ўзбек менталитети, ука!” деб тушунтиришди. "Бир оилада ўнта сайловчи бўлса, ҳаммасининг сиёсий қараши бир хил бўладими?” дея бояги жанжалкашлар закун суришни давом эттирсалар: "Анависи манависининг хотини бўлгандан кейин сиёсий қараши бир бўлмай, нима бўлсин? Тирикчилик қилиш керак. Келишаолмай ажраб кетишсинми?” деб тушунтиришди.

 

Ҳалиги жанжалкашларни кейинчалик "ҳуқуқбонлар” деб атайбошлашди. Ҳуқуқбонлар шундай халқ бўлар экан-ки, ҳеч гапга тушунишмас, масалан, улар менталитет деган нарсани тан олишмас экан. Тан олишмас экан, и всё! "Терговчилар одамларни қийноққа солишаяпти! Ўлдириб ҳам қўйишаяпти! Айбини исботламай судга оширишаяпти! Судлар одил эмас!” ва ҳоказо деб айюҳаннос солишгани-солишган. Ҳукумат одамлари билан демократия ҳақида гаплашсанг, албатта: "Халқ демократияга тайёр эмас, биз халқимиз менталитетини ҳисобга олиб демократия қураяпмиз” дейишади.

 

Демак, ҳамма нарса менталитетга бориб тақалар экан! "Шуни яхшилаб ўрганишим керак!” деб мақсад қўйдим олдимга. Аввал матбуотни ўргандим. Уларни жамлаб умумий маҳражга келтирсам: "Халқимизнинг ўтмиши, анъаналари, урф-одатлари бор; биз шуларни ҳисобга олиб ўзимизнинг демократиямизни қурамиз” деган гап келиб чиқди. Яхши. Дальше кетдик.

 

Прокуратура, милиция, МХХ ва судларда демократия масаласи қандай экан, деб Бош прокурорга мурожаат қилдим: "Жаноб Бош прокурор, мени тергов органларида демократия қандай ишлаётгани қизиқтиради. Бирор тергов пайтида мен ўша хонада ўтириб терговни кузатишим мумкинми?”. Икки кунда жавоб олдим: "Бемалол!”.

Терговни Ички ишлар вазирлигининг катта терговчиси А.Қаршиев олиб бораяпти; айбланувчи – Йўлдош Расулов экан. Улар орасида қуйидаги диалог бўлиб ўтди:

А.Қаршиев: Айбланувчи Йўлдош Расулов, сизга қўйилган айбларга иқрормисиз?

Йўлдош Расулов: Мен сизнинг бирорта саволларингизга жавоб бермайман!

А.Қ.: Нега?

Й.Р.: Шу ҳам терговми? Нега аввал қийноқ қўлламадингиз? Нима, тергов сизга ўйинчоқми? Қани ўлгудек қилиб уришлар, тирноқнинг остига нина тиқишлар, оёқ-қўлдан кўтариб бетон полга ташларлар, "аёлингни, қизингни олиб келиб, олдингда зўрлайман!” деб қўрқитишлар? Аввал ўшаларни қиласиз, кейин мен бажону-дил ҳамма қоғозларингизга қўл қўйиб бераман.

А.Қ.: Мен бу ишларни қила олмайман! Бунга статья бор-ку! Сен учун мен қамалиб кетайми? Тушингни сувга айт!

Й.Р.: Бу мени қизиқтирмайди! Тергов терговдай бўлиши керак. Мен сизга бир кун вақт бераман, ўйлаб кўринг. Хайр! (Уни олиб чиқиб кетишади).

А.Қ. (менга): Менталитет-да! Қийнашни талаб этишади. Бу демократиямизга тўғри келмайди. Жуда қийналиб кетдик.

 

Жуда бошим қотиб қолди. Қандай қилиб халқимизнинг менталитетини ўзгартириш мумкин? Мен шу пайтгача уни билмас эканман. Бошқалар-чи? Бир куни қўлимга шоир Юсуф Жуманинг бир шеъри тушиб қолди. Унда...

 

Ўзбек халқининг бир бўлагининг менталитетини шоир Юсуф Жумадек ҳеч ким ёрқин ифода эта олмаган бўлса керак.

1992 йил ўзбек матбуотида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси секретари бухоролик Жамол Камолнинг «Аввал Ватан, кейин жон» деб номланган шеъри босилди. Мазмуни шеър номидан кўриниб турибди: гуёки, мен аввал Ватанни ўйлайман, кейин эса жонимни, яъни Ватан учун жонимни беришга ҳам тайёрман, - дейди шоир. Жамол Камолни яхши билган иккинчи бухоролик шоир Юсуф Жума ўша кунлари унинг шеърига қарата ўзининг қўйидаги шеърини ёзди:

 

Сeнгa қийин, қийин Вaтaн:
Қaдринг чaқa, тийин Вaтaн.
Aввaл курси, aввaл унвон,
Aввaл жону, кeйин Вaтaн.

Шоҳгa эгдик бўйин, Вaтaн,
"Юрт – жон”, - дeмaк – ўйин, Вaтaн.
Aввaл қозон, aввaл пaлов,
Aввaл пaтир, кeйин Вaтaн.

Aйтсaм диллaр сирин, Вaтaн,
Сeндaн мaйиз ширин, Вaтaн.
Сeндaн авло бир отим нос,
Aввaл aйрон, кeйин Вaтaн.

Болaлaринг хоин, Вaтaн,
Ўпмокдa шоҳ пойин, Вaтaн.
Ишонмaгин сўзлaригa,
Aввaл қорин, кeйин Вaтaн.

Ўзбек халқи тарихида Юсуф Жума нафақат бетакрор шоир, балки у олисни кўрган, ўз давридан анча олдин кетган, яхшилик ва ёмонликни аниқ-тиниқ ажрата билган, ким қалбан пок ва ким ичидан разил эканини оддий оммабоп сўзлар билан ифодалай оладиган шоир ҳамдир.

 

90-чи йиллар бошида кўпчиликнинг ўйича жамиятда бугунчалик ХОИНлар тўдаси шаклланмаган эди. Юсуф Жума эса гарчи Жамол Камолга қарши шеър ёзган бўлса-да, у: «Болаларинг хоин Ватан» - дея И.Каримов пойини ўпаётган битта Жамол Камол эмас, балки Ватанда минглаб, ўн минглаб хоинлар шаклланаётганини олдиндан айтиб берган эди. У оддийгина сўзлар билан ёзилган, юқорида келтирилган шеърида ҳатто хоинларни бирма-бир санаб ҳам берган: деярли барча курси ва унвон эгалари, шоҳга бўйин эгганлар, «аввал Ватан, кейин жон» деб ўйин қилаётганлар, Ватанни палов, патир, майиз, бир отим нос ва айронга алмашадиганлар, шоҳ пойини ўпаётганлар, шоҳи каби муттасил ёлғон гапираётганлар.

 

Улар орасида прокурорлар борми? Бор! Ҳокимлар борми? Бор! Милиционерлар, эС-эН-Бэчилар, судьялар-чи? Тиқилиб ётибди!

Абдулла Орипов билан Эркин Воҳидов кўринадими улар ичида? Ҳов ана, улар шоҳнинг пойини ялаб турибдилар!

 

Менинг қишлоғимда яшовчи Абдулла-ҳожи ва унинг жияни Қосим-ҳожи, Тошкентда яшовчи Фозил ва Анвар қорилар хоин эмасмилар, мабодо? Бориб турган, қип-қизил хоин ҳожи ва қорилардир.

 

Эҳ-ҳэ! Санаб саноғига етиб бўлармикин?

Ҳозирги кунда хоин Жамол Камол қаерларда Ватанга жон фидо қилиб юрганини ҳеч ким билмайди, хоинларни кўрсатган Юсуф Жумани дунё танийди, лекин у қамоқда.

 
2010-10-03
Просмотров: 1221 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz