Суббота, 24-05-18, 20:22

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Октябрь » 5 » 'Бўлажак сайловлар Қирғизистонда янги зўравонликларга оид хавотирларни кучайтирган'
07:47
'Бўлажак сайловлар Қирғизистонда янги зўравонликларга оид хавотирларни кучайтирган'

'Бўлажак сайловлар Қирғизистонда янги зўравонликларга оид хавотирларни кучайтирган'

Оврўпода Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилотининг айтишича, июн ойидаги этник низолар ортидан Қирғизистондаги вазият ўта беқарордир ва аҳоли орасида сайловлар янги зўравонликларни келтириб чиқариши мумкин, деган хавотирлар кенг тарқалган.

Июн ойида Қирғизистон жанубида кечган бир неча кунлик миллий низолар юзлаб кишиларнинг умрларига зомин бўлганди. Зўравон тўқнашувлар сабаб минглаб кишилар ўз турар-жойларини ташлаб чиқишга мажбур бўлишганди.

10 октябрга режаланган сайловлар билан Қирғизистон Марказий Осиёда илк парламент бошқарувини қарор топтирмоқчи.

ОХҲТининг муваққат ҳисоботида айтилишича, Қирғизистонда сайловолди кампаниялари ўта рақобатли кечмоқда ва 29 та партиянинг барчаси бемалол, бирор бир йирик можароларсиз ўз амалиётларини олиб боришмоқда.

Бироқ ҳисоботга кўра, "Инсонларнинг бедарак кетишлари ва зўравонликларга оид хабарлар манзарасида хавфсизлик билан боғлиқ умумий вазият жуда танглигича қолмоқда".

Ҳисоботда урғуланишича, айниқса, Қирғизистон жанубида тангликлар давом этиши ва бу каби вазият сайловчиларни, асосийси, ўзбекларни овоз беришдан қайтариши мумкин.

Халқаро ташкилотга кўра, "Қирғизистонлик масъулларнинг хавфсизлик кучлари сонини ошириш йўлидаги саъй-ҳаракатларига қарамасдан, воситачилар сайловлар билан боғлиқ зўравонликлар эҳтимолини назардан соқит этишмаётир.

Ўзбеклар ва сайловлар

Қирғизистон Президенти Роза Ўтинбоева яқинда Қирғизистон жанубига қилган сафари давомида парламент сайловлари чоғида аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш, ҳар қандай эҳтимолий оммавий тартибсизликлар ва миллий низоларнинг олдини олишга ваъда берганди.

Бироқ ОХҲТининг маҳаллий намояндаларнинг сўзларига таяниб айтишича, июн ойидаги этник низолар юзасидан янграётган кескин ўзаро айбловлар ва айрим партияларнинг миллатчи мазмундаги чиқишлари ўзбекларнинг сайловларда овоз беришларига тўсқинлик қилиши мумкин.

ОХҲТига кўра, сайловларда иштирок этаётган барча партиялар ўз номзодлари рўйхатига миллий озчилик вакилларини киритишга оид қоидага амал қилишган.

Аммо 29 та партиядан бор-йўғи 6 таси бу каби номзодларни сайловларда ғолиб чиқишлари мумкин бўлган даражага қўйган, холос, дейди халқаро ташкилот.

ОХҲТ аъзо давлатлардан парламент сайловларини қисқа муддатга кузатиш учун Қирғизистонга 300 нафар кузатувчиларини юборишни сўраган.

Аммо халқаро ташкилотга кўра, "Июн ойидаги миллий низолар сабаб, айниқса, ўзбеклар орасида масъулларга ишончсизлик ҳисси ҳукмрон".

Қирғизистонда 27 июн куни бўлиб ўтган референдумда эса, Ўтинбоева хонимнинг парламент бошқарувига ўтиш режасини дастаклаб, 90 фоиздан ортиқ сайловчилар иштирок этишганди.

ОХҲТ сайловлар ортидан омонат тинчликни сақлаш учун Қирғизистон жанубига 52 нафар қуролсиз полиция назоратчиларини юбориш режасида. Аммо халқаро ташкилотнинг ушбу ҳаракати маҳаллий қирғиз жамоаси аксариятининг қаршилигига учраб келмоқда.

Категория: Қ И Р Ғ И З И С Т О Н | Просмотров: 1064 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz