Суббота, 24-05-18, 20:22

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Октябрь » 6 » "АКВАРИУМ ДОМЛА"ГА ЎХШАГАН ЯНА БИР СОДДА НАМАНГАНЛИК ЎЗБЕККА ҚИЙИН БЎЛГАНИ ҲАҚИДА
19:18
"АКВАРИУМ ДОМЛА"ГА ЎХШАГАН ЯНА БИР СОДДА НАМАНГАНЛИК ЎЗБЕККА ҚИЙИН БЎЛГАНИ ҲАҚИДА
"АКВАРИУМ ДОМЛА"ГА ЎХШАГАН ЯНА БИР СОДДА НАМАНГАНЛИК ЎЗБЕККА ҚИЙИН БЎЛГАНИ ҲАҚИДА
  (ҳикоя ва сиёсатдан бир шингил)
1990 ва 92 йиллар эди, Қўшни маҳалладан анча обрўли      бир ўқитувчи телевизордан чиқиб, у мустақилликни бу халқимизнинг амалга ошган минг йиллик орзуси, деб ховлиқарди.
Акахон яна: Биласизми, бизлар советларнинг занжирида 70 йил қулликда яшадик, бизлар мисоли кичик бир акварумдаги хеч қаёққа чиқолмайдиган балиқчалар эдик.
Мустақиллик туфайли энди у шиша девор ва лойқа сув йўқолди аквариум чил-парчин синдирилди, у йўқ тамом!

Бизлар энди эркин учар қуш, ўқитувчилар хар йили меҳнат таътилимизни Кисловодский, Сочи, Ялта-палта ва Масков-пасковларда ўтказмаймиз.
 
Биласизларми энди, бизлар ўлай агар, керак бўлса Жанубий Американинг Бразилия футбол стадионида Реналдо ва Пелеларнинг урган голларини тамоша қилиб қайтишимиз мумкин.

Кеча Каримов отагинамиздан: энди бизар биргина пахтамиз даромадининг ўзидан, айтайлик мустақиллигимиз шарофати билан ҳа демай пахтакорман деган ўзбекнинг эшиги олдида биттадан иномарка машинаси ярақлаб туради.

Бундан ташқари ўзбекларнинг ҳали гази ва нефти керак бўлса пилла ва тиллоси ҳам бор, ғаллага-ку кўмилиб қоламиз, дедилар, баракалла яна у иқтисодчи олим, қаранг асл ўзбекнинг ўғлона, ҳўвв бир президент бўлсанг, шунчалик бўласанда, деб юбордим.

Каримовнинг ёлғонларига ўша вақтлар минглар ишонса, улар мана 20 йилда миллионларга ҳам етди.
Бундай гангирбош, ўта соддалар қўполроқ айтганда

Каримовдан онасини ҳам аямай, у ёлғончини ота эмас, отагинам деб, атайдиганлар ундан яхшилик кутиб яшасалар янги йилдан уларнинг сони энди ўчабошлаб бир йилда иншооло юз фойизга етади..
 
Каримовни кунда мақтаб совет азобларидан қутилдик, деб, телевизорда шўлқиллаган бурунларини сассиқ рўмолчаларига артиб, йиғлаган товуқ каллаларни кўриб: ҳали Каримов шошмай турларинг ҳамманинг терисига сомон тиқади бу бетофиқ, дердим ичимда тўнғиллаб.

Бироз ўтмай, Наманганлик Тоҳир Йўлдош Каримовнинг қўлидан микрофонни юлиб олгани, ҳақида гаплар тарқалди.
Дархақиқат Каримовнинг ўша даврларда обрўси бир одамча бор эди, унга қарши ҳатто "Олий мажлис" залида унинг юзига депутатлар нималарни айтмаган эди.

Ўша советлардан қолган биргина Марказий телевидениядан хар куни, эрта саҳардан кеч қоронғусигача Ислом Каримовни мақташ ва мустақиллик тўғрисида фақат карнай сурнай, бобомиз Амир Темур, Ат Термезий, Исмоил Бухорий, Мотрудий ва  Жалолиддин Мангуберди Бобур каби вилоятлардаги маблағларни емириш учун тарихий инсонларига кўплаб ҳайкал ва мажмуалар қуришлари авж олдирилди.

Афсуски, советлардан меърос қолган ва ривожланиб гуркиратишга арзирлик ҳамён ва саноқсиз даромад келтираётган қудратли завод ва фабрикалар тўтатилиб йўқ қилинди.

Ўзбекистон бойликларини эртага даромад келадиган ерга сарфлаб, халқни ёппасига ишлатиб, ўқитиб, миллионлаб куч тўла билаклардан ўз ватанларини обод қилдириш ўрнига, аҳмоқона ғирт тескари зарарли ишларни  атайин амалга ошириб келди.

Каримов хар қадамида миллионларни беҳуда совуриб, ўзининг обрўсини орттириш учун Ўзбекистоннинг бутун маблағини сарфлаб келган ва у шундай қолади. У доим ўзбеклар шаънига доғ тушириб, кимларнингдир ноғорасига ўйнаётир.

Энди сиёсатни сал четга суриб, "аквариум синди" деган гапи учун домла бечорага эртасигаёқ одамлар "аквариум домла" деб ном қўйиб юборганлар.
Бу воқеъага неча йиллар ўтди, бир кун не кўзим билан кўрайки, ҳамиша кўтаринки кайфиятдаги домла қариб, сочлари оқарган, унинг шаҳар бозорида кўкатлар сотиб ўтирганини кўриб кўзларимга ишонмадим.
Баъзи ўқитувчилар семинар ва йиғинларда оғзи чарчамай гапирадиган унинг хушчақчақлигидан бугун асар ҳам йўқ эди.
n Ассалому алайкум домулла, кўринмай кетдингиз десам, бу майсазорга қачон кириб келдингиз,
n ҳа акажон яхшимисиз, пенсиядан кейин ҳам ишлаб кўрсам бўлмай тинчгина, ҳавлимдаги уч сотих бўш жойнинг ярмини теплица қолганига парник қилиб, озгина кўкат чиқариб тирикчилик қиламан,
n Кечирасиз, ака бу ўшанда телевизорда айтган Бразилиянгизга неча марта сафар қилдингиз, тўғрисини айтинг? -- Дедим кулимсираб,
n  Ёдгор ака қўйинг, шундай гапларингизни, битмаган ярамни тирнаманг -- дедилар.
Хом сут эмган банда эканмизда, телевизорда беш минутлик чиқиш қилиб, бутун умрим вайрон бўлаёзди, хотиним уятдан мени уч ой онасиникига ташлаб кетиб, орага кўп кишиларни қўйиб, зўрға ярашиб олдим.
Тўғриси, микрофонга зўр гапирай деб, ўша куни томоққа озгина ташламаганимда аквариум келармиди эсимга.
Мустақил бўлиб гўр ҳам бўлмас эканмиз, ўша шармандаликдан бир ҳафта ўтмай қарасам одамлар аллақачон тушуниб етган эканлар,
Каримовни мақтаганим учун энди, тўғри кўчадан юролмай узоқроқ ташландик кўчадан ёки қоронғи кеч бозор ёпилганда кетаман уйга.
Хар йили курортларга бориб келардим, ҳаммаси тамом бўлди,
Йўланкаси Тошкентда бир-икки кун бўлиб мени ўқитган домлаларимга совға-саломлар қилиб, қайтардим.
Хозир ишонинг 12 йилдан бери, гўзал Ялтани қўйинг? ўзимизнинг Тошкентга бориб келишга ҳамён кўтармай, курсдошларим билан алоқалар умуман узилган.
Яна ҳамманинг оғзида "аквариум домла", уятлардан ўзимни осаман, деган кунларим бўлди, менга ҳаммасидан алам қилгани, яқинда хонамда китоб ўқиб ўтирсам, тили янги чиққан неварам менга эркалангани келди десам, "Аквалюм бува, момам чой ичишга чақийдила, юлинг тежйоқ”, деб қўли орқада тиржаяди менга зумраша!
Китобни диванга ирғитиб момасини тергов қилабошладим, Илҳомжонга сен ўргатдингми "Аквариум бува" деб?
Хотиним қаҳ - қаҳа уриб кулгидан зўрға тўхтаб: "Вой ўлмасам, оғайниларингиз сизни доим "аквариум домла" деб чақиришса индамайсиз, шайтончангиз "домла”ни олиб ташлаб, "бува” сўзини, ўзи қўшиб олганини қаранг!
Тўхтанг, бу зумрашангизнинг шумлиги худди ўзингиз! Аквалиум буважониси билдизми? Бир бармоғи оғзида айбдорлигидан хижолат неварасини бағрига босса неварасига жон кириб иккаласи ҳам яна хиқирлашни бошлайдилар...
Майли энди бу бир гап бўлса, иккинчи наманганлик замондошимизни қаранг, биров ўргатдими, хотинлариданми ёки, хонободлик Мавлонбой бу фикрни ўзлари топдилармикан, билмай ҳайронман.
"Элим деб, юртим деб" аташиган ва Мустақиллик байрамига марафонининг ташкилотчиси наманганлик 2 нчи гуруҳ ногирони Мавлонхон Тўраев, ўз ўғли Носирхонга ногиронлик аравасини сурдириб, 500 километрдан ортиқ қийин йўлни босиб ўтмоқчи бўлишганлар.
Бу марафондан уларнинг асосий мақсад ва орзулари Наманганнинг Хонабод қишлоғидан Тошкентгача пиёда бориб, маҳаллий усталарга 1000 доллар бериб кумушдан жим-жима ясаттирган ўзларининг "подшоҳлик тож”ларини президент Каримовга ўз қўли билан кийдириб қўйиш эди.
Бизлар Сизни Мустақилликнинг 19 йиллиги билан чин юракдан табриклаймиз” дейишга ошиққан ота бола йўл юрса ҳам мўл юришиб, ўта қийин қарийиб бир ойга яқин муддатда йўл азобини тортиб, бу ота болалар ниҳоят пойтахт Тошкенга ҳам яқинлашадилар.
Баъзиларда аравачани суравериб айниқса тепаликларга кўтарилган паллалар дам олишга тўхтаган Носирхон дадасига:
n Дадажон кеча бу "Озодликка” ҳам айтиб юбордик, энди Каримов отагинамиз эшитсалар бироз хафа бўлишлари мумкинда ахир.
n Тентакмисан нимага ундай дейсан?,
n Ўзингиз ўйламайсизми бор йўғи 3 кун қоляпди бизни кутиб олиш учун Каримов отагинамиз озмунча ташвиш кўрмайдиларку! --- дерди августнинг ҳали ёндираётган баданидаги ёқимли ҳидга тўйган ўғил.
n Бу ёқда биз, уёқда отагинамизга қийин, бўлди ҳали карнайчи кейин сурнайчи, ноғораси бор яна, қанча мелисалар овора бўлишади, маладес калланг сенинг кампютер сал "Озодликка бирор хафта олдинроқ айтмабмизда эссиз.
n Ота хафа бўлманг кимсан отажонимизнинг бир оғиз сўзларида Тошкентга кириб бораверишда карнай-сурнайлар чалиниб телевизорда икковмизни кўрсатиб бўлгандан кейин бизларни қандай машиналарга солиб олиб кетишаркан, аравангизни-ку, янгисига алмаштириб берса, эскисини нима қиламиз буям праблема ҳали бизга?
n Эски аравачани гапирасан уни ташлаб кетаверамизда, галвас бизга машина беришади  уни багажга солиб бечора дўстим Мамарайимга берсам қанча савобда. Хее қизиқсан ўғлим, ҳали сен ўйлагандан зиёда бўлади, байрам куни эрталаб Хонабодликлар телевизорларини қўйиб қарашсалар биз иккимизнинг Каримов отагинамиз ёнларида байрам концертини тамоша қилиб ўтирибмиз-да!
Бизлар учун ахир бундан ортиқ бахт бўладими дунёда, ҳайда тезроқ етайлик ўша Тошкентингга, анча дам олдинг, бундай ширин орзу ҳаёллар узоқ йўлда уларга кўп қувват бўлган бўлса ажаб эмас. 
Аммо... Наманганлик Мавлонхон ака билан ўғилларининг ширин ҳаёллари, Тошкентга келиб бир кун ўтмаёқ саробга айланиб, улар чил парчин бўлди.
Ахир "Озодлик” муҳлисларига ҳаммадан қизиғи Каримовнинг бундай воқеага қандай қараши ва кейинги қизиқиш Каримов уларга биттами ёки бор-е, деб икковларига икки машина, яна бензин пулига ўн минг долларни совға қилиб юборса керак, дейдиган муҳлислар ҳам бўлгандир.
 Тошкентга яқинлашаётган Мавлонхоннинг "Озодлик”нинг сиз совғангиз учун президентдан нималарни кутаётирсиз, деган саволига у жуда камтарона:  Мен Каримов отагинамиздан ҳеч нима сўрамайман, фақат у кишининг бошларига шу шоҳлик тожини ўз қўлим билан байрам олдидан кийдириб, қайтсам бўлди, деган эди.  
Эссизгина, нима учун ота-боланинг зориқиб кутаётган саҳнаси чиқмади, президент девони олдида кеча куни бўйи кутиб туришган ота-болага бирор кимсанинг эътибори бўлмай, фақат "Озодлик”радиосидангина қўнғироқ бўлди холос.
Наманганлик Мавлонхоннинг довруғи "Озодлик”нинг минглаб Ўзбекистон ичи ва ташидаги муҳлисларига яна оғизма-оғиз тарқалган гаплари анчагина шов–шувга айлангани шубҳасиз эди.
Энди ана шу шов-шувларга сабаб бўлган кичик ва қизиқ бу воқеа тўғрисида эшитганларнинг фикрларига келсак, умумлаштирганда уларни уч тоифага бўлиш мумкин, аммо менинг ҳаёлимга келмаган яна бошқаларнинг менданда қизиқарли фикрлари бўлиши мумкин.
Биринчи тоифадагилардан кўпчилиги хе, Каримов отагинангсиз қолгинда сенлар, туққан отангни ота деб, Каримовни отагинам деб, эссиз ўғлингни шунчалар қийнаб, одамлар Ўзбекистонда бир йил ишлаб тополмаган 1000 доллар пулни кўкка совуриб, ўзинг ногирон бўлсанг нима зарур эди сенга,  дейишади.
Иккинчи тоифадагилар Мавлонбойга ачининб Мавлонбой ака ўзи Каримовнинг бундай кимлигини 20 йилда бирор оддий кимсани хузурига қўйиб, у билан суҳбатлашганини эшитган эдингизми? Дейди.
Тўғри сасиган бўлсаям унда хозиргидай бижғимаган мағзава Каримовга пахта қўйиб, ўз севикли қора кўз ўғил ва невараларига Ислом, Карим, баъзилар Абдуғани деб ном қўйиб, машинадан бошланиб, сўнг гилам ва гиламчаларга тушган совғалар олишган эдилар.
Охири бу табаррук номлар кўпайиб ЗАГС идоралари китобларига сиғмай кетганда, маҳаллий ҳокимлар ҳисобидан чекадиганларга "Родопи” деган сигарет, чекмайдиганларга дўконларда сичқон еб тешган красовкалардан фақат тешилган бир пойини совға қилинган эди.
Хозир ишонмасангиз ЗАГСларга кириб кўринг, бу табаррук номлар анқонинг уруғи, уларни кундуз шам ёқиб тополмайсиз, Каримовнинг ном нишони ўчган, агар шу Каримов бир бало бўлиб ишдан кетса, ўзбекман деган одам ЗАГСдан биринчи ўрин навбат олишга шошилади.
Негаки улар ўз фарзанларининг номларини тезроқ ўзгартишга шошиладилар, хуллас бу минг йилликда ўзбеклар Карим, Абдуғани ва Ислом деган номларни умуман ўз тили луғатларидан чиқариб ташлашса керак.
Учинчи тоифачи? Хўв нодон бўлмасанг Мавлонбой, қайси калланг билан шунчалар бекорга овораи-сарсон бўлдинг, ахир сенинг кумуш тожингни у итига ҳам кийдирмайди,  керак бўлса унинг неча тонналаб уч тўққиз пробали тиллолари турганда сенинг кумушингга зор қолибдими? Агар бирор яхшироқ бриллиант олиб келганингда бошқа гап, у сенга рахмат айтмай Гулнора қизига олиб қолиши мумкин эди.
Менинг фикримча Каримов халқидан қаҳратон қишда қорни қизғанадиган одамку, у қандай қилиб бундай совуқда электр ва газ берсин, яхшиси уни ўчириб қўйиб бегоналарга сотади, одамларнинг қийналишидан унинг роҳат қиладиган онасидан туғма касали борку, бунга ҳали ҳам ишонмайдиганлар кўп!
Шўринг қурғур ўзи ўқимишли, аммо муҳолифат ва сиёсатдан 72 чақирим узоқдаги кишилар жумладан мен ҳам Каримов ўлмай ватанга қайтолмай шу дарбадарликда ўлиб кетишдан бошқа иложим йўқ.
Сиёсатнинг нонлари шундай "мазали”ки уни еб тўймайсан, умр эса ўтаберади, мазанг қоча бошлайди Каримов қушнинг сутидан ичиб уни ўн минглаб доллар маош оладиган ўнта дўхтирлари бор.
Уни даволашга ёш гўдакларнинг қони керак бўлса детдомда болаларнинг қонидан қуйиб турилгандан кейин, у кундан кун яшариб ғайратга тўлади, Барибир бир кун Азроил унинг ҳам жонини олади.
Лекин ундаги оллоҳдан берилган имконият сабабли ҳаммамиздан у кўпроқ яшайди, ўзбек бечора очлигига қарамай унинг сабр тоқати аз баройи тоғдай экан, мана 20 йил ўтиб ҳам уриб пачоғи чиқса, азобларга қолса ҳам, қамалган ерида ҳам оллоҳга саждада.
Минглаб маҳбуслар қамоқларда неча йиллардан бери Жаслиқда номозларини канда қилмайдилар, лекин Каримов ўлмай, улар қамоқдан чиқарилмаслигига имоним комил.
Улар чиққанларида ҳам бирор хафта тирик юрадилар чунки, у ерда хар ўқиган номозлари учун жаллодлардан еган калтак ва уларнинг буйрак, жигарларига тепиб ташқарида хеч қандай дўхтир ҳам даволайолмайдиган қилиб ташлаётгани аниқ.
Правозашитник бўлганим учунми нима учун шундай ҳамма халқлардан ортиқча исломга рўжу қўйган бу катта халқининг фарёди фалаккача етмоқда?
Лекин унинг аҳволига эътибор қиладиган дунёнинг бирор соҳа ва ташкилоти керак бўлса бу халққа худо ҳам қарамай қўйганига диний уламолардан жавоб талаб қиламан.
Ўзбеклар нима гуноҳ қилиб, қандай қарғишга қолибдики, уни урмаган, ўлдирмаган, алдамаган ва хафа қилмаган, аёл ва қизларига зўрлик қилмаганлар ҳатто ўзбекларнинг бир  муштидан пачағи чиқиб кетадиган қирғизлар ҳам   ўзбекларнинг уйларини ёқиб, ўзларини отиб ташлашларига қандай журъат қилишди.
Қирғизлар ҳам қозоқлар, руслар ва бошқалар бўлмасинлар яхши билишади, ўзбекларнинг айнан ўз президенти Каримов, айнан ўзбекларни жинидан ёмон кўришини, аммо ўзекларнинг ўзларига минг тушунтирсанг барибир жаллодни отагинам деб неча зўр курашадиган кишиларни сотиб турмага ташлаттирган.
Каримов халқимни урушга қўшмадим, деб халқига тилида ўзини дўст кўрсатади, аслида шунча минглаб армияни нега боқасан у миллатни қўриқламаса, ундай армиянинг нима кераги бор?
Майли кўнгиллилардан бир ротанинг қўлига автомат тутқизсанг қирғизлардан ўзларининг ўчини олиб уйларини ортиғи билан тиклаб беришга мажбур қилар эдилар.
Биласизларми ООНдаги икки оғиз гаплари учун Ислом Каримовдан миллионлаб анқовлар миннатдор бўлганлардан очликдан санғиб Жанубий Кореяга бориб қолган бир банда ҳам "Озодлик” радиосидан айтганига ўлайми.
Илтимос чуқурроқ ўйлаб кўринг, Каримов шундай ўзбекнинг душманики, унинг калласи яшиндай тез ва теранг ўйлаб иш қилади ва бирор яримгина ўзбеклар унинг бу харакатини тўғри англаб кузатиб боради.
 Ундан ўлгунча ёмонлик келаверади, аммо у миллатимиз душманларига яхшилик қилиши мумкин, лекин ундан ўзбек учун эиғирдай яхшиликни хеч қачон кутманг, демоқчиман.
Каримов жуда яхши биладики, 75 ёки 100 кишилик бир рота ўзбек солдатининг қўлига автомат берган куни Каримов тамом бўлади, Ўзбекистон ўз эгасини  топиб, у халқ қўлига ўтсагина, озод бўлади холос.
Каримов унда амалини қилиб улгурса Белорусияга ёки Масковга қочиб, бироз у ерда жон сақлаши мумкин.
Бир кунмас, куни келиб у ўлмаса халқ уни албатта жавобгар қилиб фарзандларимизга кўрсатилган қийноқларни унга қарата қўллаб, бу халқ ўч ва аламларини олади,
Минглаб Ватаннинг душмани деб қувилган аслида ватанпарвар биродарларимиз ўшандагина ўз юртларига тўла қайтадилар.
 Бахтимизга қарши Каримов ҳали бери ўлмайди, гапим ёлғон бўлса қаранглар Каримов Самолёт трапидан тиккага югуриб чиқаётир, мен бўлсам иккинчи этажга чиқадиган зинапоянинг ярмисида қийшанглаб, дам олишга ерга ўтириб оламан.
Шунинг учун унга сажда қилиш ва унинг айтган харбир жумласини тескари таҳлил қилсангиз уни аниқ тушинган бўласиз, масалан оқ деса қора, оппоқ деса қоп-қора деб тушуниш керак, мана сизга Каримовнинг оддий ва доим қўллаб келаётган қўллайдиган шаблони! Афсусларким унинг шу даражага етган ғирт ёлғонларига бизлар мингта бўлиб тушунсакда, миллонтамиз унга қўшилиб ҳатто мақташгача борамиз. Шунинг учун бизлар ўзбекмиз, ўнгланишимизга эса ўйламанглар Каримов тирик ёки у амалда экан, асло йўл қўймайди.                         

Турлибеков Ёдгор
Категория: Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И | Просмотров: 1434 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz