Суббота, 24-05-18, 20:21

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Октябрь » 7 » Ўшда таҳдидли варақалар тарқатилмоқда
16:35
Ўшда таҳдидли варақалар тарқатилмоқда

Ўшда таҳдидли варақалар тарқатилмоқда

'Ата-журт' партияси вакиллари Ўшда тарқатилаётган бу каби варақаларга ўзларининг мутлақо алоқаси йўқлигини таъкидламоқдалар.

"Ата-журт" партияси вакиллари Ўшда тарқатилаётган бу каби варақаларга ўзларининг мутлақо алоқаси йўқлигини таъкидламоқдалар.

07.10.2010 Шерзод Юсуф

Куни кеча Ўш шаҳрида тарқатилган варақаларда: "Ҳурматли ўзбек қардошлар, 10 октябр куни ўтадиган сайловда "Ата-журт” партиясини қўллаб овоз бермасанглар, 12 октябрдан бошлаб ўзбекларнинг уйлари ёндирилади, деб муваққат Ҳукумат”, дея битилган.

Маълумотларга кўра, бундай таҳдидли "хабарлар” уяли телефон орқали смс шаклида ҳам тарқатилмоқда.

Ўшлик айрим ўзбекларга кўра, бундай таҳдидлар ёзилган варақалар ўзбеклар орасида ваҳима кайфиятини пайдо қилган:

- Одамларда ваҳима кайфияти пайдо бўлди. Ҳамма: "Сайлов куни яна хавфсизроқ жойларга кўчиб кетамиз”, деяпти. Бу дегани сайловга қатнашмаймиз, деганини англатади, дейди исми ошкор қилинишини истамаган ўшликлардан бири.

Айни пайтда "Ата-журт” партиясининг Ўшдаги бўлими вакиллари 7 октябр куни Қирғизистон жанубий пойтахтида матбуот анжумани ўтказди. Мазкур анжуманда партиянинг Ўшдаги мувофиқлаштирувчиси Марат Султанов "Ата-журт” номидан тарқатилаётган турли варақалар фитна эканини айтди:

- Фикримизча, варақалар тарқатилиши ҳам провокациянинг бир қисми. Булар элни шимол-жануб қилиб бўлиб, халқни кўтаришга уринмокда. Шундай қилиб халқни бўлгиси келаяпти. Улар иқтидорда қолишга ҳаракат қилиб, "Ата журт” ундай қилаяпти, бундай қилаяпти, деган ўйлар билан одамларни бир-бирига қайраяпти. Ана шулар қирғиз халқи ичидаги энг асосий сотқинлардир, деди Марат Султанов.

Айтиш жоизки, турли сиёсий партияларнинг сайловолди тарғибот ишлари қирғизистонлик ўзбеклар орасида ҳам кенг олиб борилмоқда. Бироқ ўшлик суҳбатдошларимизнинг айтишича, сиёсий партияларнинг ўзбеклар билан бўлиб ўтаётган учрашувлари ҳам уларнинг сайловга бўлган қизиқишини оширмаяпти.

- Одамлар сайловдан кўра маиший масалалар билан кўпроқ машғул. Ҳозир одамларнинг уйидаги мусорлар йиғиштирилаяпти. Тозаланган ерларга 28 квадрат метрга временка уй солишни мўлжаллаб, шағал, арматура, ғишт олиб келишаяпти. "Партия нима қилиб берар экан, нима бўлар экан?” деган қизиқиш йўқ. "Партияга” деб жон бериб, "сайловга борайлик” деган одам кам, дейди ўшликлардан яна бири.

Аснода айрим сиёсий партия раҳбарлари иқтидордаги партиялар Қирғизистонда сайловларни бузмоқчи бўлаётганини ва бунинг учун улар томонидан бошқа сиёсий партияларни ёмонотлиқ қилиш ишлари олиб борилаётганини айтишмоқда.

Жумладан, "Ор Номус” партияси раҳбари Феликс Кулов фикрича, иқтидордаги партиялар сайловни 2011 йилнинг февралига қолдирмоқчи.

- Иқтидордаги партиялар ўзларини аутсайдерлар ҳолатида кўраяпти. Шунинг учун улар ҳокимият тепасида қолишга жон-жаҳдлари билан ҳаракат қилаяптилар. Бироқ мен уларнинг қўлидан ҳеч нарса келмайди, деб ўйлайман. Агар иқтидордаги партиялар бирор баҳона топиб, сайловни бошқа муддатга қолдирса, биз, бошқа партиялар Конституция асосида сайловни охирига етказамиз, деган баёнот қабул қилдик, деди "Ор Номус” партияси етакчиси Феликс Кулов журналистларга берган интервюсида.

Айтиб ўтиш керакки, иқтидордаги партиялар деганда Қирғизистон муваққат ҳукумати аъзолари Алмаз Атамбаев раҳбарлигидаги Социал-демократлар партияси ва Ўмурбек Текебаев етакчилигидаги "Ота Макон” партиялари тушунилади.

Мазкур партиялар етакчилари, ўз навбатида, мухолифатчиларнинг бу иддаолари асоссизлигини айтиб, бўлажак сайловлар адолатли ўтишига амин эканларини қайд этишдан чарчамаяптилар
Категория: Қ И Р Ғ И З И С Т О Н | Просмотров: 1138 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz