Суббота, 24-05-18, 21:44

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Октябрь » 7 » Бишкек Киевдан Қодиржон Ботировни сўрамоқда
17:04
Бишкек Киевдан Қодиржон Ботировни сўрамоқда

Бишкек Киевдан Қодиржон Ботировни сўрамоқда

Бишкек Ботировни миллий низо қўзғанликда, Ботиров эса Бишкекни ўзбекларга қарши миллатчиликда айбламоқда.

Бишкек Ботировни миллий низо қўзғанликда, Ботиров эса Бишкекни ўзбекларга қарши миллатчиликда айбламоқда.

05.10.2010 Замира Шукур

Қирғизистон Бош прокуратурасига кўра¸ Украина ҳукуматига Қирғизистондаги ўзбек жамоаси етакчиларидан бири Қодиржон Ботировни қўлга олиб¸ уни ватанига экстрадиция қилиш борасида расмий сўров юборилган. Аммо Озодлик билан суҳбатда Украина Бош прокуратураси мутасаддиси бундай сўровдан бехабарлигини билдирди.


Қирғизистон Бош прокуратураси матбуот хизмати масъули Кубаниш Сабировнинг Озодлик қирғиз хизматига билдиришича¸ Бишкек Украина Бош прокуратурасига Қодиржон Ботировни қўлга олиб¸ уни Қирғизистонга юбориш бўйича расмий сўров йўллаган ва эндиликда иккала давлат қабул қилган Кишинëв конвенциясига муфовиқ Киев ҳукумати Ботировни Бишкек ихтиëрига топшириши лозим.

- Бу конвенцияга мувофиқ¸ сўров Бош прокуратура орқали жўнатилади ва конвенция аъзолари халқаро қидирувга берилган жиноятчиларни бир-бирларига тутиб беришлари керак. Ана шу конвенция асосида биз Украина Бош прокуратурасига Қодиржон Ботировни Қирғизистон ҳудудида содир этган қилмишлари учун жавобгарликка тортиш мақсадида Қирғизистонга ушлаб беришни сўраб мурожаат қилдик. Ботировнинг ҳозирда Киев шаҳрида эканини биз Интерпол линияси орқали тасдиқладик¸ деди қирғиз хизматига Қирғизистон Бош прокуратураси матбуот хизмати вакили 5 октябр куни.

Жалолобод Ўзбек миллий-маданий маркази раҳбари¸ Республика Ўзбек миллий-маданий маркази вице-президенти¸ Жалолободдаги Халқлар дўстлиги университети асосчиси¸ собиқ депутат Қодиржон Ботиров¸ Қирғизистон муваққат ҳукумати даъвосича¸ Қирғизистон жанубида май-июн ойларида юзага чиққан миллий асосдаги зўравонликлар ташаббусчиларидан бири. Ҳозирда қирғиз прокуратураси Ботировга қарши ўзбек ва қирғизлар ўртасида миллий нафратни қўзғаш¸ деган мазмундаги жиддий айб қўймоқда.

Қирғизистон Бош прокуратураси вакилининг Ботировни қўлга олиб¸ ватанига экстрадиция қилиш ҳақидаги сўровнинг Киевга жўнатилганига оид баëнотига қарамай¸ Украина Бош прокуратураси матбуот хизмати раҳбари Юрий Бойченко Озодлик билан суҳбатда¸ бундай сўровнинг ҳали расман етиб келмаганини билдирди.

- Қирғизистондаги ўзбек жамоасининг таниқли етакчиси Қодиржон Ботировни қўлга олиш ëхуд уни экстрадиция қилиш ҳақида бизга ҳеч қандай расмий сўров келгани йўқ. Худди шунингдек¸ Қодиржон Ботировнинг қандайдир жиноятларга алоқаси борлигини тасдиқловчи далилий ҳужжатлар ҳам бизнинг қўлимизда йўқ.

Уни қўлга олиш учун¸ Ботировга нисбатан халқаро қидирув эълон қилиниши лозим. Бу иш билан Интерпол шуғулланади. Уни Интерпол қўлга олган тақдирда¸ Ботировни экстрадиция қилиш масаласи кўриб чиқилади. Бу масала алоҳида ҳолда кўриб чиқилади. Агар Қирғизистон прокуратураси Ботировнинг жиноятчи эканини тасдиқловчи жиддий далилларни юборса¸ бу масалани суд ҳал қилади. Унгача¸ Ботировнинг барча фуқаролик ҳақлари кафолатланади ва у Украинадан сиëсий бошпана ëхуд фуқаролик сўраш ҳаққидан фойдаланиши мумкин. Узоққа чўзиладиган бу жараëнда охирги сўзни суд айтади¸ деди Украина Бош прокуратураси матбуот хизмати раҳбари Юрий Бойченко Озодлик билан суҳбатда.

Июн ойида Ўш ва Жалолободда амалга оширилган миллий асосдаги зўравонликлардан сўнг илк маротаба 2 октябр куни Озодлик суҳбатлашган Қодиржон Ботиров¸ Қирғизистон муваққат ҳукуматининг ўзига қўяëтган айбларини¸ Қирғизистондаги ўзбек жамоасини етакчиларсиз қолдириш мақсадида бораëтган таъқиб жараëнидаги навбатдаги сиëсий буюртма дея баҳолади.

- Қирғизистонда бўлиб ўтган воқеаларнинг асосий сабабчилари бугунги ҳукумат томонидан иложи борича ҳимояланиб, асосан ўзбеклар устидан жиноий ишлар қўзғатилиб, ўзбеклар ичидан чиққан лидерларнинг ҳаммасини бир чеккадан қамаш вазифаси бажарилаяпти. Бу - тепадан бўлаётган установка, сиёсий буюртма. Бу – сиёсий таъқиб. Мен ўзимни айбдор ҳис қилмайман. Сабаби мен фуқаролик вазифамни бажардим¸ деди Озодлик билан суҳбатда Қирғизистон прокуратураси қўяëтган айбларни рад қилган Қодиржон Ботиров.

Қодиржон Ботировнинг муваққат қирғиз ҳукумати июн ойидаги қирғин учун жавобгарликни ўз зиммасидан соқит қилиш учун айбнинг барини ўзбекларга тўнкамоқда¸ деган фикрига муносабат билдирган Қирғизистон президентининг сиëсий масалалар бўйича маслаҳатчиси Тўпчибек Турғуналиев¸ мамлакат Бош прокуратураси ихтиëрида Ботировнинг миллий низо келтириб чиқарганлардан бири эканини исботловчи далиллар борлигини иддао қилди.

- Қодиржон Ботиров¸ агар биз қирғизларга ҳужум бошласак¸ Ўзбекистон ўз қуролли кучларини Қирғизистонга киритиши ва биз жанубдаги кўп ерларни эгаллаб қолишимиз мумкин¸ деган фикрда бўлган. У буни ҳеч қачон тан олмайди. Аммо тонишда давом этаверса¸ бизнинг терговчилар буни далиллаб беради¸ деди Қодиржон Ботировнинг Озодлик билан суҳбатда билдирганларига муносабат билдирган Турғуналиев қирғиз мухбирига.

Қодиржон Ботиров¸ ўзининг мутлақ айбсиз экани¸ буни бугун Бишкекда ўтирганлар¸ хусусан президент Роза Ўтунбаева ҳам билишини ва Қирғизистонни июн воқеаларига қадар айнан муваққат ҳукумат сўровига мувофиқ тарк этганини таъкидламоқда. Қирғиз расмийлари¸ орада бундай келишув бўлганидан тонмоқда. Икки ўртадаги тортишув¸ эндиликда Украина ҳовлисига кўчди. Киев масъули айтган каби¸ эндигина бошланган бу ҳуқуқий можаронинг ҳали анча чўзилишини кутиш мумкин
Категория: Қ И Р Ғ И З И С Т О Н | Просмотров: 1131 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz