Барчасининг умиди мухолифат ва ҳуқуқпарварлар бўлиб қолган.
Қарши шаҳрининг Фурқат кўчасида 2000дан зиёд ишсизлар тирикчилик қилиш мақсадида майда савдо билан шуғулланишади. 5-октябрь куни шу кўчага режимнинг буйруғи билан бир группа милиционерлар ташланди. Улар савдо қилаетган аёл ва эркакларнинг барчасини ҳ
айдаб юборишган. Улар савдогарларга қараб "бу ерда савдо қилмайсизлар,энди йўқолинглар "-деб савдо қилгани қўйишмаган. Ҳаммасидан қизиғи савдо ходимларининг шаҳар ёки вилоят хокимлигига боришмаганлигида.”Нима учун?”-деган саволга улар:хокимиятга ишонч қолмади, Вокзалдаги улгуржи савдо билан шуғулланувчи савдогарларни,бозордан ҳайдаб чиқаришганида бир гуруҳ савдогарлар вилоят хокимиятига арз қилиб боришган, уларнинг барчасини хокимият милицияга бериб юборган.
Натижада арзчиларнинг барчаси устидан маъмурий айблов қўзгатилиб улар катта суммага жарима солиб юборишган. Воқеалар
шуни кўрсатаяптики ҳалқнинг мавжуд хукумат ва президентга нисбатан умуман ишончи қолмаган ва барчасининг умиди мухолифат ва ҳуқуқпарварлар бўлиб қолган.
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти.
|