Суббота, 24-05-18, 19:56

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Октябрь » 7 » ҚУРОЛСИЗ КИШИНИНГ ОЗОДЛИГИ
18:19
ҚУРОЛСИЗ КИШИНИНГ ОЗОДЛИГИ

ҚУРОЛСИЗ КИШИНИНГ ОЗОДЛИГИ

(ҳужжатли фильм матни)

ПРАГА ИМТИҲОНИ

Муҳаммад Солиҳ 2001 йилнинг 28 ноябрида «Озодлик» радиосининг таклифга кўра Амстердамдан Прагага учди. Прага аэропортида уни Ўзбекистоннинг талабига кўра ҳибсга олишди. Солиҳни бир вақтлар Юлиус Фучик ва сунгра Чехия президенти Вацлав Хавел ўтирган Панкрас турмасига қамадилар.
«Ассошейтед Пресс», шундай деб ёзди:
«Озодлик» радиоси таклифи билан Прагага келган ўзбек мухолифати лидери «Интерпол» талабига кўра ҳибсга олинди»
Аммо дунё жамоатчилигининг кучли қаршилигига эътирозига қарамасдан, Прага шаҳар суди 30 ноябр куни Муҳаммад Солиҳни Ўзбекистонга экстрадиция қилиниши эҳтимоли билан қирқ кунлик қамоққа ҳукм қилди.
2001 йилнинг 1 декабрида «Нью Йорк Таймс» шундай ёзди: «Хюман Райтс Вотч ташкилотининг Европа ва Марказий Осиё бўйича Ижрочи Директори Элезабет Андерсен Солиҳнинг ҳаёти хавф остида эканлигини айтди.
«Агар у Ўзбекистонга топширилса, қийнаб ўлдирилиши мумкин.»

Айни шу пайтда Норвегия Солиҳнинг тақдири борасида жиддий ташвишга тушди ва Ташқи Ишлар вазирлиги даражасида ўзбек диссидентини озод қилиш учун дипломатик ишларни бошлади.
2001 йилнинг 3 декабр куни Норвегияда чиқадиган «Афтен Постен» газетаси шундай ёзди: Муҳаммад Солиҳнинг аёли Ойдин Солиҳ ва ўғли Темур Солиҳ Ослода яшайди. Улар оила бошлиғи ҳаётидан жуда хавотирда. Ойдин ўзини суратга олишимизни истамади.Бу оила 1993 йилда Ўзбекистонни тарк этган ва шу вақтга қадар оиланинг бутун хаёти таҳлика ичида кечган. Яна Темурнинг айтишича уни амакилари, отасининг уч укаси Ўзбекистон турмаларида гаровда тутилмокдалар.»

Ҳибснинг бешинчи кунида Норвегиянинг фавқулодда ва мухтор элчиси Лассе Сaйм Солиҳ билан учрашди. Элчи Норвегия ҳукумати Солиҳни иш судга етмасдан қамоқдан озод қилишга харакат қилаётганини айтди. Чунки «экстрадиция хавфи ҳали ҳам юксак» дeди элчи. Аммо Муҳаммад Солиҳ судгача турмадан чикмаслигини билдирди. Элчи Солиҳни вазиятнинг қалтис эканлигига ишонтиришга уринди, Aммo Солиҳ Ўзбекистон ҳукумати туҳматларининг асоссиз эканлигини исбот килиш учун суд ягона имконият эканлигини ва бу имкониятни асло қўлдан бой бермаслигини айтди.
«Мен бу камерада қанча керак бўлса, шунча ўтириб, кутишга тайёрман, ўзбек ҳукумати мен ҳақдаги далилларни тақдим этсин, суд уларга кўра ҳукм чиқарсин», деди Солиҳ.

Чехияга халқаро жамоатчилик босими кундан кун ортиб борди. Чехия Республикаси Президенти Вацлав Хавел Ozodlik радиоси орқали чиқиш қилиб, вазиятга баҳо берди. «Мен ишонаманки, Солиҳ тоталитар ҳукмдорга хадя килинмайди, Мен бу воқеадан ниҳоятда таассуфдаман. Бу ҳодиса Республикамиз нуфузига соя солди». (07.12.2001, RFE\RL, Jolyon Naegele).

Бироқ Солиҳни озод этилиши борасида бирор мужда йўқ эди.
«Нью Йорк Таймс» газетаси махсус мухбири Питер Грин Панкрас турмасида Солиҳ билан учрашуви ҳақида ёзди: «Панкрац турмасидаги оқ рангга бўялган учрашув хонасида, махбус кийимида, шалоқ курсида ўз халқининг танилган шоири ўтирарди. Унинг боши ортидаги панжара орқасида эса бир парча булутли осмонни кўриш мумкин эди». Унинг айби Ўзбекистондаги Комммунистик режимга карши бўлишидир. Унинг қисмати – бир пайтлар Чехия президенти Вацлав Хавел ўтирган турмада ўтиришдир. (09.12.2001, «New York Times”)

Ниҳоят, 10 декабр куни Президент Хавел Ички Ишлар вазири Станислав Гросс билан суҳбатлашганини матбуот ходимларига маълум қилиб, Солиҳ тез кунларда турмадан озод қилинишини айтди.

11 декабр куни Рейтер Агентлиги шундай маълумот тарқатди: «Чехия суди Ўзбекистон мухолифати партияси лидерини турмадан озодликка чиқарди ва у ўзини экстрадиция қилиниши масаласи кўриб чиқиладиган маҳкамани кутади». (Reuters, 11.12.2001)

Муҳаммад Солиҳ турмадан озод этилгач, Озодлик ва Озод Европа радиоларининг залида матбуот анжумани ўтказди. Солиҳ суднинг экстрадиция борасидаги ҳар қандай қарори демократия учун ўзининг ҳаётидан кўра кўпроқ аҳамиятга эга эканлигини айтди. «Президент Буш террорчиликни илдизи билан қўпориб ташламоқни истаяпти. Биз унга бу илдизларнинг қаeрда эканини кўрсата оламиз. Бу илдизлар – диктаторлик режимидир» деди у.

Президент Хавел 12 декабр куни Солиҳ билан Прага Қасрида учрашишини маълум қилди. Чехия Президенти Солиҳ билан суҳбатда Ўзбекистондаги вазият ва Солиҳнинг режалари билан қизиқди.Солиҳ Президентга турмада ёзган ўз эссесини ҳадя қилди. Учрашув сўнггида Муҳаммад Солиҳ матбуот вакиллариning саволларига жавоб берди.

14 декабр куни Солиҳни экстрадиция қилиш масаласида Прага шаҳар суди ўзбек томони олиб келган барча материалларнинг сиёсий мотивда эканлигини эътироф этиб, Муҳаммад Солиҳни айбсиз деб эълон қилди.
«Los Angeles Times» газетаси мухбири Давид Холлей 2001 йилнинг 15 декабр куни шундай ёзди:
«Адолат тантана қилди», деди Муҳаммад Солиҳ суддан чиққач. «Ўзбекистонда минглаб одамлар ўз ғоялари ва сиёсий қарашлари учун таъқиб қилинмоқда ва қийноқларга тутилмоқда», деди у.

Чоршанба куни у Солиҳ ўтирган айни шу турмага қамалган Президент Хавел билан учрашувга, Прага Қасрига таклиф этилганди. «Солиҳ, ҳукумат томонидан сохта айблов қўйилган инсон, аслида ҳақиқий демократ ва инсон ҳуқуқлари учун курашчидир», деди Президент Хавел».

Муҳаммад Солиҳ сиёсатдан бўш бўлган пайтларда диний адабиёт билан қизикди. Сўнгги йилларда у энг мухим ишга қўл уриб, 4 жилдлик «Пайгамбарлар Тарихи»ни ўзбекчада нашр қилди. Муҳаммад Солиҳ ўзбек ёшларининг хар хил оқимлар тарaфидан бузилмаган, сахих манбалар асосида тарбияланиши тарaфдоридир. Муҳаммад Солиҳ Ўзбекистондаги диндорларнинг ахволини фожеали дея бахолайди:

Муҳаммад Солиҳ:
Пайғамбаримиз алайхиссалом шундай деган эди: «Шундай бир кун келади-ки, сиз динингизни худди ховучингизда ёниб турган чўгни енг ичида яширгандай, яширмоққа мажбур бўлажаксиз». Бугун ўзбек мусулмонлари шу ахволда яшаяптилар, яъни иймонлари буюк бир синовдан кечмоқда».

Барча қатагон ва тазйиқ ва таъқибларга қарамай, бугун хам ЭРК партиясини миллий бирлик байроғини кўтариш учун муайянмафкураga эга бўлган ягона сиёсий ташкилот дейиш мумкин. Унинг сафларида зиёлилар каби, ишчилар, дехконлар, диндорлар хам бор. Бу хусусият ЭРК лидери шахсиятининг инъикосидир. Муҳаммад Солиҳ хам зиёли, хам иймонли, хам қишлоқ хаётини таниган мухофазакордир. Агар ҳукумат тепасида бугун "Эрк” турганда эди, балки Ўзбекистонда хар хил радикал диний гуруҳлар ҳам пайдо бўлмасди, улар ташкил топмасданоқ, қонун доирасида ижтимоий-сиёсий хаётга мослашиб, жамиятга интеграция бўларди. Ва Ўзбекистонда хам бугунгидай милтиқ билан ушлаб турилган барқарорлик эмас, балки миллий якдилликка таянган хақиқий тинчлик-осойишталик ўрнатилган бўларди.

Гулчеҳра Нуруллаева:
«Муҳаммад Солиҳнинг ягона нияти – ўзбек халқини бахтли кўриш, ўзбек халқини зулмдан тезроқ қутулишини кўриш, ўзбек халқини кўкрагига шамол тегишини кўриш. У шу учун ҳали-ҳамон шиддат билан курашмоқда. Муҳаммад Солиҳ каби фарзандларининг борлиги ўзбек халқининг фахри, ўзбек халқининг бахти».

Темур Хўжа:
«Чўлпон бир шеърида деган:
Йиғлама, юртим, агарчи бу кунингда йўқ баҳор,
Келгуси кунларда юлдузинг порлаб қолар»
деб айтган. Муҳаммад Солиҳ бундай юлдузлардан».

Муҳаммад Солиҳ бу синов йилларида ватанда ҳам, муҳожиротда ҳам қайси минбардан гапирмасин, ким билан учрашмасин, доим ўз халқининг дардини гапирди. Муҳожиротнинг энг ташвишли, энг машаққатли кунларида ҳам нолимади, шикоят қилмади, балки буларнинг барчасига Аллоҳнинг ёзган тақдири дея шукур қилди.
Бугун оиласи ила ҳаётлари ҳам Меҳрибон ва Раҳмли Аллоҳга шукрлар ичра кечмоқда.

Муҳаммад Солиҳ умрини Туркистонга атаган сиёсатчи ва шоирдир.

Одамлар каби мен дунёни кезиб
ёза олмадим-ку шеьрий туркумлар,
чунки ота юртдан чиққаним сезиб,
тарк этарлар мени ҳижо, рукнлар.

Чунки келиши-чун кўзларимга ёш
пайдо бўлиши-чун илҳом юракда,
менга жуда зарур аччиқ бир қуёш,
кескин континентал иқлим керакдир.

Шундай экан, денгиз қирғоқларидан,
яшил ўрмонлардан менга сўз очма,
мен ёлгиз Туркистон тупроқларида
ўса оладиган ғариб оғочман…

2009

ҳужжатли фильмни ушбу манзилда кўришингиз мумкин

http://turkiston.tv/?p=293

Категория: Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И | Просмотров: 1629 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz