Суббота, 24-05-18, 22:11

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Октябрь » 14 » Ҳизбут Таҳрир жамоаси мурожаати
21:56
Ҳизбут Таҳрир жамоаси мурожаати

Ҳизбут Таҳрир жамоаси мурожаати

14.10.2010

بِسْـــمِ اللهِ الرَّحْمٰـــنِ الرَّحِيـــم

Ҳали яқинда қайсиларингиз (яъни, сизми ёки уларми) мафтун-мажнун эканликларингазни сиз ҳам кўражаксиз, улар ҳам кўражаклар. Албатта Парвардигорингизнинг Ўзи Унинг йўлидан озган кимсаларни жуда яхши билгувчидир ва У ҳидоят топгувчиларни ҳам жуда яхши билгувчидир. Бас, (эй Муҳаммад), сизнинг ҳақ пайғамбарлигингизни ва Қуръонни «ёлғон» дегувчи кимсаларга итоат этманг!". [68:5-8]

Инсоният яралганидан бери икки гуруҳга ажралиб бир-бирини мажнунга чиқариб келган. Ҳар иккаласининг ҳам ўзига яраша ақлий далиллари бор. Бир-бирига таслим бўлгиси келмайди. Масалан Нуҳ \ даврида қавми осийлик қилганидан кейин Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло томонидан катта кема ясашликка буюрилди. Нуҳ \ кемани сувдан узоқда бўлган бир қумликнинг устида қура бошлади. Бу машаққатли меҳнат талаб қиларди. Чунки Нуҳ \га эгашганларнинг сони жуда оз бўлганлиги учун бу ишларни бажариш жуда оғир эди. Тасаввур қилиб кўринг, сувдан узоқда, қумликлар устида, катта харажатлар эвазига шу кемани тиклашнинг ҳолатини. Бу мушриклар учун Нуҳ \ ни мажнунга чиқаришликка бир далил эди. Улар ўз фикрларида қатъий туришарди, ҳудди бугунги кунимиздаги фақат дунё топиш билан банд бўлиб қолган баъзи бир одамларга ўхшаб. Мушрикларни мажнунга чиқаришлик учун Нуҳ \ да ҳам далил бор эди. Чунки мушриклар ўз қўллари билан ҳеч нарсага қодир бўлмаган бут-санамларни ясаб олиб бутларга сиғинишлик эса ақлсиз кимса ишидир.

Нуҳ \ ақл заковатда тенги йўқ Зот томонидан юборилган эди. Нуҳ \ бор куч қувватини ўз Хожасининг буйруғи ва қайтарувига сарф қилди. Саҳрода кема қуришлик Нуҳ \да пайдо бўлган фикр эмасди. Аксинча кемани қуришга Аллоҳ U буюрганди. Барчага телбаликка ўхшаб туюлса ҳам, бу ишни охирига етказди. Натижада ўзига эргашганлар билан биргаликда нажот топди. Чунки, барча ҳикматларни булгучи Зот фақат Аллоҳдир.

Иброҳим \ ҳам ўз қавмини мажнунга чиқарди. Чунки қавми қўлида ҳеч нарса келмайдиган бут-санамлардан нажот сўрашарди.

Иброҳим \ отаси ясаган бутларни ўз қўллари билан парчалаб ташлади, натижаси ҳақида ўйлаб ҳам ўтирмади. Мушриклар ҳам Иброҳим \ ўз отасига қарши чиқди, деб мажнунга чиқаришдилар. Худди ҳозирда Исломга чақираётган даъватчиларни ўз отасига қарши чиқишяпти, деб айблаётган одамларга ўхшаб.

Иброҳим \ ёнаётган оловга отилди, лекин Аллоҳ U томонидан ёзилмаган азобни ҳеч ким келтира олмади. Ҳатто ўзидан кейин келадиган барча пайғамбарларнинг бобосига айланди. Зеро натижа Аллоҳдандир.

Мусо \ ҳам қавмини бузоққа сиғинишаётганини кўриб уларни мажнунга чиқарди. Чунки фақат энг нодон кимсаларгина ўз қўллари билан ясаган нарсага ибодат қилурлар.

Мусо \ Фиръавн салтанатига қарши чиқишликка буюрилди. Буни кўрган қавми Мусо \ни мажнунга чиқарди. Чунки шундоқ салтанатга қарши чиқишлик ақлдан эмас, деб билишарди. Худди бугунлик кунда ҳукуматга қарши чиқманглар, деб огоҳлантираётган имон заифларга ўхшаб.

Аллоҳнинг иродаси билан Мусо \нинг ҳассаси Фиръавннинг икки юз минг найзасидан устун келди. Мусо \ ўз қавми билан нажот топди. Фиръавн эса лашкарлари билан халок бўлди. Зеро кимни ғолиб қилишлик Аллоҳнинг ишидир.

Ийсо \га ҳам барча пайғамбарларга келган мусибатлар мушрик ва бутварастлар томонидан ёғила бошлади. Ийсо \ни ақлсиз, деб ҳисоблаб, шайтон томонидан шундоқ фикрлар ҳам айтилди. «Эй Ийсо ҳамма нарса Аллоҳдан дейсан, нимани тақдир қилган бўлса буни ҳеч ким тўсиб қололмайди, нимани раво кўрмаган бўлса уни ҳеч ким келтира олмайди, унда қояга чиқиб ўзингни жарликка от, ўлим ёзилмаган бўлса ўлмайсанку».

Ийсо \ бунга шундоқ жавоб берди: Бу дунёга, Аллоҳ мени синамоқлик учун келтирди ва зинҳор мен Аллоҳни синамоқлик учун эмас.

Бу жавобдан ҳақиқий ақл эгаси ким эканлигини билиб олиш қийин бўлмаса керак.

Ийсо \нинг издошларини Рим императори икки юз йилдан ортиқ вақт мобайнида одамларнинг кўз ўнгида қийнаб, қатл қилиб келди. Баъзиларини тириклайин оловда куйдирди, баъзилари чормихга михлиб бир неча кунлаб мурдалари осиб қўйилди. Темир тароқлар билан суяклари очилиб қолгунга қадар таралиб ўлдирилди. Бошларидан арра тортилди. Буларнинг ҳаммаси халойиққа уларни мажбуран ҳадаб келиб кўрсатилди. Лекин, халқнинг ичида даъват ҳам тўхтаб қолмади, эргашувчиларнинг охири ҳам узилиб қолмади. Умматларнинг энг афзали бўлмиш уммати Муҳаммад Aга не булдики бугунлик кунда даъват қилувчиларни «қамаб юборармиш» деган хабарни эшитиб, даъват қилиш у ёқда турсин, ҳатто даъватни эшитиб қўйишдан ҳам қўрқиб қочадиган бўлиб қолди. Бугунлик кунда биз ўзи камларга ўхшаб қолдик?!

Ва ниҳоят пайғамбарларнинг гул тожиси бўлмиш пайғамбаримиз Муҳаммад A ва унинг уммати ҳақида сўз бошлаймиз. Аввалам бор, тингловчи биродарларимиздан бизни маломат қилишга шошилмасликни илтимос қилардик. Чунки, ҳозир умматимиз бир-бирини ҳаққа чақириш ўрнига, маломат қилишга ўрганиб қолган. Бизнинг ниятимиз Росулуллоҳ A айтганларидек бутун умматни битта жасадга ўхшаб қолишлиги учун ўз ҳиссамизни қўшишдир. Аллоҳ барчамизни ҳидоятдан адаштирмасин.

Пайғамбаримиз A даъватни бошлашдан олдин ўз қавмини йиғиб, мен ҳозир бизга қарши катта душман бостириб келяпти, деб айтсам ишонасизларми, деган вақтида ҳамма «ҳа», чунки сен ҳеч қачон ёлғон гапирмагансан дейишиди. Муҳаммад Амин, деган номни ўзлари қўйишганди. Ундай бўлса бостириб келадиган душмандан ҳам хатарлироқ жаҳаннам азобидан сизларни огоҳлантираман, деганида пайғамбаримиз Aни дархол ёлғончига чиқаришди. «Ла илаҳа иллаллоҳга» чақирганларида эса, ҳамма пайғамбарларни мажнунга чиқарганларидек Муҳаммад Aни ҳам мужнунга чиқаришди.

Чунки ҳокимлари ҳокимиятдан, амалдорлар амалидан, бойлар бойлигидан, обрўли кимсалар обрўсидан ажралиб қолишдан хавфсираб Росулуллоҳ Aга эргашишдан бош тортдилар. Омий халққа ҳам шуни уқтирдилар, худди бугунги кундаги ҳолатга ўхшаб. Ҳатто Маккага келаётган карвонларни ҳам огоҳлантиришлик учун йўлларига одамларни тайинладилар. Яъни Маккада бир Муҳаммад исмлик сеҳргар чиққан, ахтиён бўлинглар, сўзларини эшитманглар, ёлғон сўзлари билан сизларни ҳам сеҳрлаб қўяди, отани боладан, эрни хотиндан ажратиб ташлайди, деган миш-мишларни тарқатишди.

Бугунлик кунда ўшандай фитначи ва жосус туҳматчилар «маҳалла посбонлари» деб аталяпти.

Ўшанда давс қабиласининг сўз устаси Туфайл ибн Амр Давсий ўз карвони билан Маккана кириб келаётганида посбонлар кутиб олишиб ҳалиги гапларни тайинлашган. Шунда Туфайл Муҳаммаднинг гапларини эшитиб қолмайин деб қулоғига пахта тиқиб олди. Кетадиган вақтида ўзига қилган иши таъсир қилиб, мен ахир ақл, фаросатли, донишманд, ҳурматли одам бўлсам, гапи ёқмаса қабул қилмайман, деб Муҳаммад A билан суҳбатлашди. Натижада Исломни қабул қилди. Ва қабиласида Ислом дини кенг ёйилишга катта ҳисса қўшди.

Ким билади, балки бугунлик кунда ҳам орамизда қанчадан-қанча Туфайллар юргандир, улар ҳам тезроқ қулоқларидаги пахталарини олиб, ҳақиқатга қулоқ солишлигини Аллоҳ насиб айлаган бўлсин.

Мушриклар Росулуллоҳ Aга «яҳудийлар одам жунатиб ўзларининг китобларидаги нарсаларини унга ўргатиб туришибди», деган туҳматлар қилишди. Худди бугунги кундаги «буларни яҳудийлар бошқаряпти, доллар келяпти», деб кўр-кўрона вайсаб юрганларга ўхшаб.

Мушриклар Пайғамбаримиз Aни фитнага солмоқчи ҳам бўлишди. Улар «Эй Муҳаммад биз сенинг динингни қабул қиламиз, фақат бир шартимиз бор, сен ҳам бизни динимизни қабул қиласан. Яъни бир ҳукм сени динингдан бўлса иккинчи ҳукм бизнинг бинимиздан бўлади», дейишди.

Росулуллоҳ A бунга жавобан «Кафирун» сурасини ўқиб бердилар. Бу сурада Ислом динига зинҳор бошқа дин ёки тузумдан биронта ҳам ҳукмни аралаштириш мумкин эмаслигини, қиёматгача Ислом дини бошқа тузумнинг ҳукмига муҳтож эмаслиги баён қилинган.

Ўша вақтдаги мушриклар ўзлари ўйлаб чиққан қонун-қоидаларга мафтун бўлиб юришган бўлса, бугунлик кунда мусулмонлар ҳам мана шундай аҳволга тушиб қолгани жуда ачинарлидир. Исломий юрт аталмиш қайси бир давлатга бормайлик конституцияни пеш қиладилар. Ҳатто бу қонунларид Ислом эътиқодига зарба берувчи ҳукмлари бўлса ҳам. Аслида мусулмонларнинг тузуми шариат эди-ку, нега биз «шариат»ни «шароит»га алмаштириб олдик?! Бу ахир «Кафирун» сурасига хиёнат эмасми?

Биз бир имомга шаръий ҳукм ҳақида савол бердик, лекин жавоб ўрнига бошқа нарсани эшитдик. Яъни «гапнинг эркаги ва урғочиси бўлади, ўзинглар тушуниб олинглар».

Биз шундоқ тушундик, имомлар гапнинг «урғочи»сини гапирар экан, «эркаги»ни гапирмас салласи билан минбаридан ажраб қолиш хавфи бор экан. Шунинг учун биз гапнинг эркаги ҳақида гапиришга қарор қилдик. Энди суҳбатимизни ўзини эр йигитман. Деган одамлар учун давом эттирамиз.

Ислом динининг асоси «Ла илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадур Росулуллоҳ»дир. Бу калиманинг маъноси Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқдир ва Муҳаммад унинг элчисидир, дегани бўлса, бу калиманиг ҳаётга татбиқ қиладиган ҳукми «ҳамма нарса Аллоҳ айтганидек ва пайғамбари Муҳаммад A кўрсатганидек бўлиши керак», дегани бўлади. Мана бу ҳукм мусулмонларнинг ўлчовидир. Мана шу ўлчовни йўқотиб қўйганлигимиз учун бир-биримиз билан келишолмаяпмиз. Бу ўлчов ибодатга ҳам, ижтимоий ҳаётга ҳам, иқтисодга ҳам, сиёсатга ҳам, одоб-ахлоққа ҳам, озиқ-овқат, кийим-кечакка ҳам, таълим-тарбияга ҳам, аёлу эркакка ҳам, ҳокиму фуқароларга ҳам, олиму омийга ҳам, жазо ва чорага ҳам тегишлидир. Росулуллоҳ A мана шу санаб ўтилган ҳамма нарсаларнинг ҳукмини ўзи айтиб берарди. Пайғамбаримиз A «Мендан ибодат ҳақида сўранглар, сиёсат ҳақида ҳокимдан сўрайсизлар», деган эмас. Ёки «Мен Мадинага жавоб бераман, бошқа давлатларда ўзларининг подшоҳи жавоб беради, бошқалар билан бизнинг ишимиз йўқ», деган эмас. Қаердаки мусулмонлар бўлса ҳукм битта бўлган. Росулуллоҳ Aдан кейин ишни олиб борган Халифалар ҳам шундай йўл тутганлар. Пайғамбарлик йўлини тутиш.

Ҳокимни имомдан ажратиб қўйишлик, яъни ҳокимнинг диндан, имомнинг эса сиёсатдан хабари йўқ бўлиб қолишлиги, бу бизнинг айбимиз. Аллоҳ U шариъат Исломнинг муддатини қиёматгача белгилаб қўйган. Буни бузган ҳам, бузаётганларга сукут сақлаб турганлар ҳам баробар жавоб беради. Чунки сукут аломати ризо, дейилади.

Биз яшаётган тузум ҳаром эканлиги ҳақида айтилса кўпчилик ризо бўлмайди, чунки Исломий тушунчалардан анча узоқлашиб кетганлигимиз бугунги ҳолатни англаб олишга тўсқинлик қиляпти.

Масалан: Биз яқин ўтмишда социализм, деган тузумда яшадик. Нони арзон, яшаш осон кўринган бу тузум бошидан охиригача ҳаром эди. Чунки, Яратувчи йўқ, деб ўргатарди. Нонни 16 тийин қилиб, лекин сенинг бобанг, деса мусулмонларга кофир бобо бўлиб қолмайди. Қолаверса бугунлик кундаги ёвузликлар, тошбағирликлар ва ёлғон гапиришлар ўша социализмнинг тарбияси «мева»сидир. Аллоҳ қонунини инкор қилиб қулаган қавмлар каби социализм йўлини тутганлар ҳам қулади. Чунки ёлғон ақиданинг устига қурилган тузум узоққа боролмаслиги аниқ. Ҳозирги «демократия» тузуми ҳам ҳаром. Хатарлиси яна ҳам кўпроқ мусулмонлар алданаётганидир. Чунки «масжидларни очиб қўйдик, хажларга ҳам жўнатяпмиз», деган даъвоси бор.

Бу иккала тузумнинг бир-биридан фарқини тушунтириш учун бир мисол келтирамиз. Тасаввур қилайлик, иккита қазонда таом пиширилмоқда. Бири фақат ҳаром нарсалар билан тўла, иккинчисида эса ҳалол нарсалар бор, фақат ҳаром нарсалар ҳам қўшилган. Хўш ўша ҳаром нарсаларни олиб тушлаб қолганини ҳалол дейиш мумкинми? Ҳозир мусулмонларга шу таомнинг қайси бири ҳаром дейилса узоқ ўйланиб қолишмоқда. Аслида иккаласи ҳам ҳаром. Биринчиси асли ҳаром бўлганлиги учун ҳаром. Иккинчиси эса ҳалолга ҳаром қўшилганлиги учун ҳаром.

Социализмни биринчи қозонга ўхшатиш мумкин.

Демократия эса иккинчи қозон.

Намозга, рўзага хажга йўл очилди, деб ҳисоблайдиганларга яна бир нечта ҳаромга ҳам йўл очиб қўйилганлигини эслатиб қўймоқчимиз.

Судхўрлик ҳаром, лекин давлатнинг асосий тармоғи ҳисобланади. Ароқ ҳаром, лекин давлатнинг рухсати билан бир қанча заводлари бор. Қимор ҳаром, лекин ҳамма жойни қиморхона босиб кетди. Зино ҳаром, лекин баъзи мусулмонлар қизларининг «касби»га айланган. Ўғирлик, товламачилик, порахўрлик, тухмат қилиш, ёлғончилик, қотилликка ўхшаган катта гуноҳлар ҳам оддий ҳолатга айланиб қолди.

Энди тарихга қайтсак: Пайғамбаримиз Aнинг олдиларига бир обрўли аёлнинг қўли кесилмаслигини илтимос қилиб келишди. Шунда пайғамбаримиз «Агар қизим Фотима ўғирлик қилса қўлини кесама», дедилар. Шариатда битта ҳаромга ҳам йўл йўқ экан, шунча ҳаромга рухсат беришимизга ким изн берди? Ахир биз кофирларнинг юртида эмас ўзимизнинг юртимизда яшаяпмиз-ку?!

Хазрати Умар G халифалик даврида, агар адашсам тўғрилаб туринглар, деганида шундоқ жавоб бўлди: Эй Умар агар сен адашсанг сени қилич тўғрилайди.

Бизнинг амирларимиз адашиб эмас, қасддан балолар ёғдираётган бўлса ҳам нега бунчалик сабрлимиз? Агар шу сабрларимизни Аллоҳнинг йўлида сарф қилганимизда аллақачон нусратига эришган бўлардик.

Бу айтилган гаплар, шаръий ҳукмларнинг ўрнига куфр ҳукмлариниг татбиқ қилинаётгани ҳақида эди. Бу албатта бизнинг розилигимиз билан ўзимиз сайлаган ҳокимлар томонидан содир бўляпти.

Эътиқод эркинлиги, мулк эркинлиги, фикр эркинлиги, шахс эркинлиги бу тузумнинг асосий пойдеворидир. Эркинликларда яшаяпмиз, деб ҳатто имомларни орасида «алҳамдулиллаҳ демократияда яшаяпмиз», деб маъруза қиладиганлари ҳам бор. Булар билиб олсинларки, эътиқод эркинлиги, дегани хоҳлаган дининга киравер, хоҳласанг Исломдан чиқиб бошқа динга кириб муртад бўл, деганидир. Бу эркинликнинг «шарофати» билан муртадларнинг уруғи кўпаймоқда. Бу «Аллоҳнинг даргоҳида мақбул дин фақат Ислом динидур», деган оятга очиқ хиёнатдир.

Мулк эркинлиги, дегани ҳаромдан пул топишга рухсат дегани, фақат рўйхатдан ўтиб налогини тўласанг бас.

Фикр эркинлиги дегани, хоҳлаган ширкни шиор қилиб олишга йўл бор, дегани.

Шахс эркинлиги дегани, кўнглинг нимани хоҳласа шуни қил, дегани. Яъни Ислом ақидасини йўққа чиқариш дегани. Ваҳоланки Исломда «ҳалолни қиласан, ҳаромни тарк этасан», деган қонун ҳукмрон бўлиши керак эди.

Бу эркинликларнинг эвазига эришилган ҳаётни тасвирлашга келсак, ўша демократияниг «отасиман» деган Америкадан бошлаймиз.

Ҳозир Америкада ўзларида нашр қилинган ҳисоботга кўра, эркак билан эркак расман никоҳдан ўтишини қўллайдиганларнинг сони 25 миллиондан ортди. Бу эса Ўзбекистон халқига тенг дегани. Аёллар аёлларга турмушга чиқишни (лесбиянкалик)ни қўллайдиганларнинг сони эса 8 миллионга етибди. Бу эса Қирғизистон аҳолисига нисбатан икки баробар кўп дегани. 1 миллион аҳолиси ўзининг оналари, опа-сингиллари ва қизлари билан турмуш қуришмоқда. Бундан ташқари ҳайвонлар билан жинсий алоқада бўладиганлари ҳам бор. Бу уларнинг ҳисоботи бўйича маълумотлардир. Ҳисобга кирмаганлари ҳам қанчадир. Англияда эса 75% оила беникоҳ яшайди. Яқинда иккита машҳур замонавий мусиқа юлдузлари ўзларини хезалак эканликларини эълон қилишиб, расман никоҳдан ўтишди. Никоҳ базмига Тони Блэр ҳам таклиф қилинди. У ўша ерда нутқ сўзлади. Яъни, бундай никоҳга йўл беришлик билан биз демократиянинг юқори поғанасига чиқдик, деб мақтанди. Демократияга қадам қўйганлар юқорида нима кутаётганлигини билиб олсинлар. Ўз қизи билан жинсий алоқада бўлиб бир нечта фарзандлик бўлган отани яқинда телевизорлардан ҳам намойиш қилишди. Эй демократияни қўллаётганлар, вақтики келиб ўғлингиз бўлмаса ҳам ўғлингизнинг ўғли фалончининг ўғли билан турмуш қуряпмиз деса кўтара оласизми? Масалан Қозоғизистон яқинда хезалакларнинг паради бўлиб ўтди, бир неча минг баччавозлар қатнашди. Тез орада улар ҳам расмий никоҳ ҳақида қонун талаб қилишлари мумкин. Бу нарса бизда бўлмайди деб айта олмаймиз, чунки яқин ўтмишда «қизил империя»нинг гапига ишониб ўз паранжисини улоқтириб авратларини очишни бошлаганда, вақтики келиб қизи эмасу қизининг қизи кўкраги, киндиги, сонларини очиб юришлигини онахонларимиз ҳам билмагандирлар.

Америка миллиардерлар сони билан мақтанмасин. 9 миллион аҳолиси, яъни деярли Тожикистон аҳолисига тенг аҳоли ахлатхоналарни титиб қорнини тўйғизади. Мана бу демократик йўл билан инсон қийматининг белгиланиши дейилади. Наҳотки қаёққа кетаётганлигимизни сезмаётган бўлсак. Инсонни шу даражада пастга тушиб кетишлигига Исломда йўл қўйилармиди?

Иқтисодий қиймат ҳақида гапирсак аҳвол янада ачинарли. Масалан: ўзбек халқига тегишли гап «пахта деганда ўзбек халқи тушунилади, ўзбек халқи деганда пахта тушунилади», «оқ олтинни олтин қўллар яратади», деган мақтов, сафсата билан ўзбек халқини абжағини чиқариб келди бу тузумлар. Пахта деган тушунча ўзбак халқининг қон-қонига сингиб кетганлигидан, ишлатадиган буюмларини ҳам пахта гуллигини хуш кўрадиган бўлиб қолди. Аслида бу пахта ўзбек халқига хорлик, зорлик ва шармандаликдан бошқа нима берди? Шармандалилиги шундаки, эрта баҳордан то кеч кузгача бутун оиласи билан ерга қадалиб, хорларча меҳнат қилиб етиштирган пахтасига, ғўзани тушида ҳам кўрмаган кофирлар Англияниг Ливерпул шаҳрида нарх қўйиб беришади. Хўш, қайси ота-бобомиз ўзи етиштирган матонинг нархини кофирлардан сўраган. Наҳотки оқ олтинни етказиб берамиз деб юриб, ўзинг чаноқлари қимматбаҳо толадан бўшаб қолган ғўза пояга ўхшаб қолганингни сезмаётган бўлсанг. Андижонда халқни худди ғўзапояни карчопка қилиб ўргандек ўриб ташлади-ку. Яна нимадан умид қиляпсан? «Ўзбекистон – келажаги буюк давлат» деган шиорга ҳали ҳам ишоняпсанми? Сен орзу қилган буюклик Исломда-ку.

Қирғизистон халқига тегишли гап. Эй Қирғизистон халқи, сени бугун иккинчи Швецария қиламиз, деб алдашяпти. Агар Қирғизистон Швецария бўлса Қирғизистонликлар швецарияликлар бўлиши керак. Қани айтчи бурнингни остидаги электр токини четга сотиб юборишлишига, ўзи эса қишда тезак ёқиб ўтиришга қайси швецариялик рози бўларди? Инсоннинг нархи тезакнинг нархидан ҳам пастга тушиб кетаётганлигини наҳотки сезмаётган бўлсак. Бугунлик кунда қирғиз халқи сен «революционерсан», деган мақтов билан «гладиатор»га айланиб қолганлигини сезмаяпти.

Қурманжан Датқанинг ўғли Қамчибек аёлининг сочига кофирлар қўлини теккизиб қўйганлиги учун бир нечта кофирни ер тишлатган эди. Эй бугунги кундаги Қамчибеклар бўза ичишни тўхтат энди. Ароқ учун сайловга боришлик Қамчибекнинг шаънига тўғри келмайди. Мусулмонларни қанчалик паст санашларини телефон алоқалари ҳам кўрсатиб турибди-ку. Бутун кофир давлатларига 3-4 сўм атрофида, бир девор қўшни бўлган мусулмонлар юртига эса 10 сўм юқорида. Агар сабабини қизиқиб сўралса тариф шунақа, деб жавоб беришади. Мусулмонларга бу тарифни ким ўрнатди? Бунинг жавоби: кофир давлатларнинг сунъий йўлдошлари бор, мусулмонларники эса йўқ, деб жавоб беришади. Наҳотки мусулмонларнинг Туркия, Қувайтга ўхшаган йирик давлатларининг ҳам европадаги кўзга кўринмас Люксембург каби майда давлатчалик ҳам обрўси бўлмаса. Шу майда давлатчалар ҳам сунъий йўлдошга қодир, аммо, мусулмонларнинг йирик давлатлари қодир эмас эканлиги ачинарли.

Араб оламида ҳам аҳвол шундай. Бутун дунёни бойитаётган нефтига ўзи эга эмас. Австриянинг Вена шаҳрида «ОПЕК» деган ташкилот Америка назорати остидадир, кимга қанча фойда қолишлигини Америка ҳал қилади. Мусулмонларнинг қанча «фойда» кўраётганини ҳамма бойликлар эгаси бўла туриб учинчи дунё, яъни «тиланчи» мамлакатлар сифатида турганлигидан билиб олиш мумкин.

Бугунлик кунда барча мусулмонларнинг қимматбаҳо махсулотлари кофирларнинг доллар ва еврога ўхшаган қуруқ қоғозларига алмаштиришлик мажбурияти кофирлар томонидан юклатилган. Ваҳоланки бу Қуръон Каримда келган:

- "Аллоҳ ҳаргиз кофирлар учун мўминлар устига йўл бермагай” [4:141]

оятига мувофиқ жоиз эмас эди. Лекин, мусулмонлар ўз розилиги билан кофирларга ҳукмронликни бериб қўйдилар. Ҳеч бир масала Исломга қайтамагунча мусулмонларнинг манфаати ҳал бўлмайди. Чунки Аллоҳнинг қонуни бузилган.

Секин-секин бўляптию, дейдиганларга гапимиз шуки, ҳаётимиз жуда тез ўтиб кетаётганлигини унутмайлик. Дин сиёсатга аралашмайди, деганларга эса шундай жавоб бор. Ҳозир дин сиёсатга эмас, сиёсат динга аралашяпти. Яъни хоҳлаганча динни эгиб, букиб, хордаб, хоҳлаган ҳукмини йўққа чиқариб, мусулмонларга битта бурчакни кўрсатиб қўйишлик демократик сиёсатнинг иши бўляпти. Бу айтганларимизнинг ҳаммаси Ислом уммати олдидаги муаммоларининг қисқача баёни эди. Мана энди шу муаммоларнинг ечими ҳақида гаплашамиз.

Аслида бу ечим битта сўз билан ҳал бўлади. Лекин мусулмонларнинг ўзлари бу сўзни ҳар хил тушуниб қолганлигидан муаммо чўзилиб кетяпти. Бу сўз «ХАЛИФАЛИК»дир. Кўпчилик Халифалик фақат 30 йил бўлади, деган фатвони кўтариб юрадилар. Уларга баъзи бир имомлар ёки ўзларининг етакчилари Халифалик ҳақидаги ҳадисни тўғри, ҳаққоний тушунтиришмаган. Шунинг учун Халифалик ҳақида қисқача маълумот бериб ўтмоқчимиз. Ҳозир европалик кофирлардан охирги халифа ҳақида сўралса жуда кўпчилик айтиб бера олади. Лекин, жуда кўпчилик мусулмонларнинг бундан бехабарлиги ачинарли.

Охирги халифа Абдул Мажид 1924 йили 3 март куни кофир, яҳудий Мустафо Камол Отатурк томонидан Туркияни жумҳурият, деб эълон қилиш билан қулатилди. Осон қулашлигига сабаб мусулмонлар охирги давларда ўз халифасига итоатсизлик қила бўшлаган эди. Шу жумладан Ўрта Осиё ҳам. Итоатсизлик бошланиши биланоқ Ўрта Осиё турли босқинчиларнинг ўлжасига айланди. Босқинчиларниг охиргиси чор Россияси бўлди. Халифаликнинг қулашига сукут сақлаган мусулмонлар ўзлари қандай хатога йўл қўйганларини эсларидан чиқармасликлари лозим. «Мўмин бир тешикдан икки марта чақтирмайди», яъни «кўр ҳассасини бир марта йўқотади», деган мазмундаги ҳадис мана шунга тўғри келади, дейиш мумкин. Чунки, Халифасиз ҳамма мусулмон ерлари мустамлака ерларга айланиб қолди.

Хуллас Халифалик қулатилиши биланоқ барча мусулмонлар устидан ғайри исломий қонунлар билан яшашлиги нима эканлигини тушунтиришдан олдин, эътиборингизни бир масалага бурмоқчимиз.

«Бир ўт ўчирувчи бўлиб ишлаган одам касбини ўзгартирмоқчи бўлиб консерваторияга ўқишга борибди. Имтиҳонда пианино билан роялнинг фарқини сўрашибди. Ўт ўчирувчи пианино узоқроқ ёнади, деб жавоб берибди».

Ғайри исломий қонунлар ҳам яратувчини учта, Ийсо Аллоҳнинг ўғли ёки Узайр Аллоҳнинг ўғли дейдиган насоро ва яҳудлар томонидан тузилган. Улар нимани яхши, деб билса, худди ўша ўт ўчирувчига ўхшаб ўзларининг дунё қарашига суяниб ечишади.

Мусулмонларнинг ғайри исломий қонунлар билан яшаши, худди поездга автомобилнинг ғилдирагини, автомобилга эса поезднинг ғилдирагини ўрнатиб қўйганга ўхшайди. Бундай транспорт билан ҳеч ким манзилига етолмайди. Мусулмонлар фақат ўзларининг эътиқодига мувофиқ Шариъат қонунлари билан яшасаларгина бахтли бўла оладилар. Бу қонунни тузган Зотнинг сифатлари оятал курсида нозил бўлган.

– „Аллоҳдан ўзга ҳеч қандай тангри йўқ. Фақат Унинг ўзи бордир. У тирик ва абадий тургувчидир. Уни на мудроқ, на уйқу олмайди. Самовот ва ердаги бор нарсалар Унингдир. Унинг ҳузурида ҳеч ким (бировни) Унинг изнисиз оқлай олмайди. У уларнинг (барча одамларнинг) олдиларидаги ва орқаларидаги бор нарсани билади. Ва улар У зотнинг илмидан фақат Ўзи истаган нарсаларнигина биладилар. Унинг арши-курсиси осмонлар ва ердан кенгдир. Ва уни осмонлар ва ерни ҳифзу ҳимоятда сақлаб туриш қийнамайди. У энг юксак ва буюкдир". [2:255]

– „Ҳукм-ҳокимлик фақат Аллоҳникидир". [12.40]

«Ҳалифалик қайта бўлмайди» деганлар бор. Улар буни қуёшни ўчирса бўлади деган нарсага ишонишса айтсин. Чунки Аллоҳ U қуёшни қиёматгача порлаб туришини тақдир қилганидек, Ҳалифаликнинг қайта тикланишини ваъда қилди.

y‰tãur}

– „Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга ҳудди илгари ўтган (иймон-эътиқодли) зотларни (ер юзига) халифа-ҳукмрон қилганидек, уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган (Ислом) динини ғолиб-мустаҳкам қилишни ҳамда уларнинг (аҳволи Маккада кўрган) хавфу-хатарларидан сўнг (Мадина) тинчлик-хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди. Улар Менга ибодат қилурлар ва Менга бирор нарсани шерик қилмаслар. Ким мана шу (ваъда)дан кейин куфрони (неъмат) қилса, бас улар итоатсиз кимсалардир". [24.55]

Халифалик ҳақида ҳадислар жуда кўп, биз фақат бир иккитасини келтирамиз, холос. Буҳорийда ушбу ҳадис ривоят қилинган:

«كَانَتْ بَنُو إِسْرَائِيلَ تَسُوسُهُمُ الأنْبِيَاءُ, كُلَّمَا هَلَكَ نَبِيٌّ خَلَفَهُ نَبِيٌّ, وَإِنَّهُ لا نَبِيَّ بَعْدِي, وَسَيَكُونُ خُلَفَاءُ فَيَكْثُرُونَ»

«Бани Исроилга пайғамбарлар сиёсат юргизарди. Қачон бир пайғамбар ҳалок бўлса, ортидан бошқа бир пайғамбар келарди. Мендан кейин эса пайғамбар йўқ, мендан сўнг (уммат сиёсатини) Халифалар бошқаради….».

Аллоҳ U шариатнинг  муддатини қиёматгача белгилади. Росулуллоҳ A шариатнинг ижрочисини президент эмас, Халифа деб тайинлади.

Халифаликнинг қайта тикланиши ҳақида ҳадис бор. Хулафои Рошидинлар даврида тўғри йўлдан боришлиги, кейинчалик подшоҳликларга, сўнгра зўравон ва золим подшохликларга айланишлиги ва ниҳоят яна пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик тикланиши ҳақида башорат қилинган. Холис одамлар учун Халифалик бўлишлиги ҳақида баҳсга ҳожат йўқ. Фақат уни қандай йўл билан бўлишлигида ихтилоф бор.

Биз сиёсатга аралашмаймиз, деган биродарларимизга шундай деймиз: сиёсатга аралашмасликнинг хеч иложи йўқ. Чунки, сиёсатда учта ўрин бор: қувватловчи, қаршилар ва беътарафлар.

Масалан: бир гуруҳ чиқиб ҳамма қонунларни шариат қонунларига алмаштириш керак, деган фикрни ўртага ташлайди.

Бу фикрни қўллаганлар қувватловчи бўлади.

«Сиёсатга аралашма» деганлар, билиб қўйсинларки, улар аслида сиёсатга аралашдилар, аммо, «шариат керакмас, куфр қонунлари билан яшайверамиз», дейдиган «қаршилар» қаторига ўтиб олдилар.

Ҳеч нарса демасдан, дамини чиқармасдан ўтирганлар сиёсатга аралашмаяпмиз деб ўйламасинлар. Булар сиёсатда «беътараф» деган овоз эгалари ҳисобланадилар. Яъни, кўпчилик қаёққа бўлса, биз ҳам ўша томон, дегани бўлади. Бу эса, жуда ҳатарли танлов! Чунки, ҳозир ер юзида 7 миллиярдга яқин одамлар яшаётган бўлса фақат 2 миллиярдга яқини мусулмонлар ҳисобланади. Ўша «беътарафлар» кўпчилик кимлардан иборат эканини билиб қўйсинлар.

Ер юзидаги кимсаларнинг жуда кўпларига итоат қиладиган бўлсангиз, сизни Аллоҳнинг йўлидан оздирурлар. (Зотан) улар фақат гумонларигагина эргашурлар ва фақат алдайдилар холос.

Бу дунёдан индамасдан ҳорларча, бошни эгиб, калтак еган итга ўхшаб яшаб, ўтиб кетиш ҳам мумкин. Лекин, оҳиратдаги ҳаёт нима бўлади? Аллоҳ U ҳеч кимга зулм қилмайди Унинг одиллик сифати бор. Бу дунёда қайси йўлни танлаган бўлсак, шунга қараб оҳиратдаги жойимиз белгиланади. Яъни, кўпчилик томонида бўлишни ҳоҳлаганлар кўпчилик томонига ўтказиладилар. Жаҳаннам аҳли кўп бўлишлиги ҳақида ривоятлар бор. Яна Росулуллоҳ Aнинг шундай гаплари бор: «Менинг ҳозирги умматимдан мингтадан биттаси жаҳаннам аҳли бўлиб қолиши эҳтимоли бор. Лекин, охири замон умматимдан мингтадан биттаси жаннати бўлади». Демак оҳиратда кўпчилик томонида бўлиб қолишдан панох сўраш керак. Ҳақ динни тиклашга чақирганимизда бизнинг қўлимиздан хеч нарса келмайди, дейдиганлар ҳам бор. Уларнинг кўпчилиги бенамоз ва ҳаромдан тийилмаганлардир. Бунақа мусулмонларнинг қўлидан албатта ҳеч нарса келмайди.

Барибир Худони айтгани бўлади, деганлар бор. Албатта Аллоҳ Uнинг айтгани бўлади. Бунга шубҳа йўқ. Жаннатга лойиқ иш қилганлар жаннати бўдади, дўзахга лойиқ иш қилганлар дўзахи бўлади. Абу Лаҳаб ўғиллари ва бойлиги билан фахрланди. Лекин, қўли қуриб ўлишлиги айтилганди, қўли қуриб ўлди. Росулуллоҳ A ва унга эргашганларнинг ғолиб бўлишлиги айтилганди, ғолиб бўлдилар. Мана шу қоида қиёматгача давомий бўлиши айтилган ва шундоқ бўлади. Чунки, Улуғ Зот ваъдасига хилоф иш қилмайди.

Биз озчиликмиз, кофирлар эса кўпчилик, ютқазамиз дейдиганлар Аллоҳ билан банданинг қиладиган ишининг фарқига ҳали тушунмабдилар. Банданинг иши айтилган нарсани бажариб қўйишлик, Аллоҳнинг иши эса натижасини беришлик. Шунинг учун натижа ҳақида бизнинг бош қотиришимиз нотўғри.

Қуръоин Каримда Аллоҳнинг изни билан кичкина гуруҳлар катта гуруҳларнинг устидан ғолиб бўлади", деган оятлар кўп марта қайд қилинган.

Қанчалик заиф бўлса ҳам, оқибат Аллоҳнинг изни ила ғолиб бўлинганлигини Аллоҳ бизга пайғамбарлар ва уларга эргашганлар ҳаётидан намуналарни кўрсатиб қўйди-ку, шундай эмасми.

Ўзини пайсалга соладиганлар жуда кўп. Европада кофирлардаги футбол ишқибозларининг шижоатини кўриб жуда алам қилиб кетади. Севимли командаси ютқазиб қўйган куни шаҳарнинг остин устинини чиқариб ташлашади. Тўхтатмоқчи бўлган полициясини машинасига қўшиб ағдариб ташлашади.

Бугунлик кунда, Ислом деган «команда» ўзига ўзи

«гол» уриб ютқазяпди. Мусулмонларнинг ҳотиржамлигига ҳайронсан. Битта футбол командасичалик ҳам ҳурмати йўқми?

Эндиги мисолимиз янада ачинарли. Иймони бақуввт одамдан совуқ тер чиқиб кетса керак. Европада биринчилардан бўлиб эркак эркак билан никоҳдан ўтишлик ҳуқуқига эга бўлган ҳезалаклар, ўзининг Дания деган давлатида, мусулмонларнинг саййиди ва энг обрўли кишиси бўлган Муҳаммад Aнинг муборак исмларини ҳақоратлаб, расмларини чизиб, масхаралаб, намойиш қилишди. Баъзи бир мусулмон ўлкаларида норозилик намойишлари бўлиб ўтди. Орадан бир йил ўтар ўтмас, икки миллиярдга яқин мусулмонларни назар-писанд қилмасдан, ўша норозилик намойишига жавобан яна бир ҳақоратли расм чиқарилди. Бу расмни қанақа эканлигини айтиш оғир бўлса ҳам айтамиз. Итнинг расмини чизиб, бошига салла кийдириб, мана Муҳаммад, деб кўрсатишди.

Дания аслида Ислом уммати қоқилиб кетса оёғи остида янчилиб кетадиган давлат. Шунга қарамай 60га яқин мусулмон юртлар президентларининг ичидан, «эй уммати Муҳаммад тур ўрнингдан» деган биронтаси чиқмади. Чиқолмайди ҳам, чунки бунинг учун иймон керак. Ҳозир қуръонни ҳам масхара қилишмоқда.

Одатдагидек индамай ўтираверсак, Аллоҳнинг даргоҳига борганимизда нимани кўрсатамиз? Виждон ўрнига жиғилдонними?

Бундай муаммо тарихда қандай ечилганлигини эслатиб қўймоқчимиз.

Яҳудий қабилаларидан бирида шундай воқеа рўй берган. Бир муслима аёл яҳудий заргарнинг олдига тақинчоғини сотмоқчи бўлиб келади. Заргар бу тақинчоқнинг вазнини ўлчаб, нархини белгилагунча муслима аёл кутиб ўтиради. Ўтирган вақтида бошқа бир яҳудий бу муслима аёлни масхаралаш учун унинг этагини билдирмасдан тўғноғич билан санчиб қўяди. Муслима аёл турган вақтида, этаги йиртилиб кетди ва авротлари очилиб қолади. Атрофдаги яҳудийлар масхара қилиб кула бошлади. Бунга гувоҳ бўлган бир мусулмон йигит, ўша яҳудийни сўйиб юборди. Қолган яҳудийлар мусулмон йигитни уриб ўлдирдилар. Ўша йигит балки оилавий ташвиш билан бозорга чиққандир, лекин, мусулмонларнинг обрўси учун ўзининг ташвишини бир четга суриб қўйди. Бу ҳабар Росулуллоҳ Aга етиб келди. Саййидимиз, ўша қабиланинг қўлига қурол олишга яроқли бўлган эркакларини ўлдиринглар, аёлларини чўриликка, болаларини қулликка тортиқ қилинглар, молу дунёсини ўлжа сифатида байтулмолга топширинглар, деган ҳукмни бердилар. Бу билан бошқа қавмларга, бир мусулмоннинг қони ва бир муслиманинг обрўси қанча туришлигини кўрсатиб қўйдилар.

Орадан кўп йиллар ўтди. Халифа Муътасим даврида, Рум мамлакатидан бир муслиманинг «эй, Муътасим» деган фарёд, арзи келди. Муътасим Рум подшосига бундай деб хат ёзди: «эй Рум кўппаги Ҳирақл, устингга лашкар тортиб кетаяпман, билиб қўй, лашкаримнинг боши сени ерингга етганида унинг охири мени еримни тарк қилмаган бўлади». Битта муслиманинг арзи билан бутун Ислом уммати оёққа турди. Биз ҳозир қандай мақомдан тушиб қолганимизни билиб қўяйлик.

Баъзи бировлар «Исломга қайтишлик ўрта асрга қайтишлик» деган сафсатани кўтариб юрибдилар. Билиб қўйсинларки ўрта асрларда  кофирлар мусулмонлардаги қувват, маданият, тараққиёт, одоб-ахлоқ ва чиройли ҳаётни кўриб ҳавас қилиб яшашган.

Яқин ўтмишда, дин учун курашган ота-боболаримизни «босмачилар» деб аташди,,. Ҳозир эса экстремистлар, деб аташяпди,. Кофирларнинг бу найранги жуда ҳам таниш. Ислом уммати буни тушуниб етиши керак.

Пайғамбаримиз A бундай дедилар: «мўмин хушёр зийракдир». Яна бундай дедилар: «Ким Аллоҳни рози қилишга аҳамият бермай тонг оттирса, бас, Аллоҳ ҳам унга аҳамият бермас. Ким мусулмонлар ишларига аҳамият бермаса, бас, у мусулмонлардан (Алмустодрок)эмас» (Хоким)

Исломга қарши турадиганларга Аллоҳнинг мен уларни энг нозик жойидан тутаман, деган мазмундаги таҳдидини эслатмоқчимиз. Энг нозик жойларимиз эса маълум. Бола-чақа, мол-давлат, саломатлик… Аллоҳ учун буларнинг бирортасига путур етказиб қўйиш ҳеч қийин эмас. Аллоҳнинг азоби қаттиқдир. Бундан барчамизни Ўз паноҳида асрасин.

Суҳбатимизнинг оҳирида диндошларимизга бир қатор саволларимиз бор:

Дунё учун кўз ёш тўкадиганларга: —————– Ишингиз юришмай қолса йиғлашни биласиз. Дин учун ҳам бирор марта кўз ёши тўкканмисиз?

Минбар ва мансаб эгаларига: ——————- Лавозим учун қанчалик безовта бўлишингизни биламиз. Бирор марта дин учун ҳам безовта бўлганмисиз?

Шифокорларга: ———————— Одамларни даволайсизлар. Бирор марта умматни ҳам даволашни ўёлаганмисиз?

Кўча болаларига: ——————- «Разборка»га кетаётганингизда ўлимдан ҳам қўрқмайсиз. Ана шундай шижоатни дин учун ҳам кўрсатганмисиз?

Пул топарларга: —————— Асал аридай тиним билмайсиз. Бирор марта дин учун ҳам у гулдан бу гулга учиб ўтганмисиз?

Дехқонларга: ——————– Қўлингизда кетмон, елкангиз қуёшдан зоғорадай бўлиб кетган. Бирор кун дин учун ҳам шундай меҳнат қилганмисиз?

«Фиръавн» лашкарларига: —————– Яъни орган ҳодимларидан тортиб маҳалла сотқинларигача: – Фиръавн лашкарлари унинг дастурҳонига шерик бўлмаган, лекин, унинг ҳалокатига шерик бўлишди. Диндорларни тазйиқ остига олганингиз учун, сизларга ҳам шундай қисмат келиши мумкинлигини ўйлаб кўрганмисиз???

Илмли, лекин, ҳаракати йўқ биродарларимизга: —————- Росулуллоҳ A ғордан чиқиб мушриклар билан курашган вақтдаги ҳолатдамиз. Бирор марта «ғор»дан чиқишга уринганмисиз?

Масжидда бир сафда намоз ўқиб, ёнидаги намозҳонни «кавлайдиган»ларга: ————- Ароқҳўр, зинокор, қиморбоз ва бенамоз юрган мусулмонларни ҳа

Категория: МУРОЖААТНОМАЛАР | Просмотров: 1775 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 1.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz