Суббота, 24-05-18, 23:02

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Октябрь » 16 » "Қирғиз сайловлари этник бўлинишни янада яққол кўрсатди"
11:50
"Қирғиз сайловлари этник бўлинишни янада яққол кўрсатди"

"Қирғиз сайловлари этник бўлинишни янада яққол кўрсатди"

Турли башоратларга қарамай сайловларда кўплаб ўзбеклар овоз беришгани айтилмоқда.

Қирғизистондаги парламент сайловлари анчайин демократик йўлда ўтказилди, дея тақдим этилаётган бўлса ҳам миллатчи партиянинг аксар овозларни қўлга киритгани мамлакатдаги этник бўлиниш не қадар чуқурлигининг далили сифатида ҳам кўрилмоқда.

Русларда "нима учун курашган бўлсак, шунга келиб урилдик" деган мақол бор.

Бу мақол шу кунларда Қирғизистонда ўз тасдиғини топган кўринади.

Қирғизистон электорати демократияни хоҳлагандир, лекин ўтган якшанба куни ўтган сайловлар натижалари баъзи хавотирларни уйғотган.

Марказий Осиёда шу вақтгача ўтказилган сайловларнинг энг демократиги, дея баҳо берилиши мумкин бўлган сайловлари учун Қирғизистон халқаро таҳсинга сазовор кўрилди.

Чунки жаҳоннинг бу минтақасида аксар давлатлар авторитар раҳбарлар томонидан бошқарилади. Сайловлар эса кўпда расмиятчиликдан бошқа нарсани англатмайди. Натижалари аввалдан аён бўлади. Қудратдагилар қудратда қолишади.

Кутилмаган натижа.

Қирғизистонда эса сайловчилар бу гал парламентдаги ўринлар учун курашаётган талайгина партиялар орасидан танлаш имконига эга бўлдилар.

Аммо натижалар эълон қилинган вақти кўплар ҳайратга тушдилар.

Улар миллатчи "Ата Журт" партиясининг ҳаммадан қўли баланд келишини кутмагандилар.

"Ата Журт" раҳбарлари собиқ президент Бакиев қўли остида ишлаган сиёсатчилардир.

Қирғизистонда қирғиз бўлиш жуда муҳим нарсага айланди. Ўзбек, рус ёҳуд уйғур бўлиш эса хавфли бўлиб қолди.

Курманбек Бакиевни қудратдан ағдаришга ҳисса қўшган партияларнинг кўп овоз олишлари башорат қилинганди.Омма фикрини ўрганиш сўровлари ҳам ҳудди шундай натижага ишора этмоқда эди.

Бу каби партиялар парламентдаги баъзи ўринларни қўлга киритган бўлсалар ҳам, каолицион ҳукумат тузиш учун етарлича қўлловга эга бўла олмадилар.

Ана шу манзарда Марказий Осиёдаги энг демократик сайловлар натижалари нимани англатади?

Бир нарса наиқ кўринади: июн ойидаги этник тўқнашувлар аҳамияти ҳануз муҳим қолмоқда.

Бир ҳафтага яқин давом этган зўравонликларда расмий рақамларга кўра 400 киши ҳалок бўлди. Иккала томондан ҳам қурбонлар берилди.

Лекин даҳшатнинг аксар қисми ўзбек жамоаси бошига тушди. Ҳодисалар мобайнида ёқиб юборилган 2000 мингга яқин уйларнинг аксари ҳам ўзбекларга тегишли эди.

Ҳодисалардан кейин ўтган бир неча ой мобайнида зўравонликларга алоқаси бор, дея ҳибсга олинганларнинг ҳам аксари ўзбеклар бўлди.

Ҳибсхонда ўзбекларни калтаклаб, қийноларга солишди.

Ўшга яқинда сафар қилган вақтимиз рус миллатига мансуб маҳаллий ҳуқуқшунос милиция ходимлари шафқатсизлигининг далилларини менга намойиш қилди.

Мобил телефонига туширган ўз ҳимояси сотида бўлганларнинг моматалоқ бўлиб кетган оёқ ва елкаларини кўрсатди. Буларнинг ҳам аксари ўзбеклар, деди у.

Ҳимоячи ўзбекларни ҳимоя қилгани учун босим ва таҳдиларга юз тутаётганлигини ҳам айтди.Унга кўра, июн ойида яқинлари ўлдирилган қирғизларнинг қариндош-уруғлари умуман назорат остидан чиқиб кетишган.

Маҳкама мажлислари вақтида улар айбланувчиларни ҳақоарт қилиб, ҳимоячилар, гувоҳлар ва ҳатто ҳакамларга пўписа қиладилар.

Сайловлар натижалари кўплар учун кутилмаган бўлди.

Июн ойи зўравонликлари миллатчилик солинган хумни очиб юборди, турли этник гуруҳларни жамиятнинг қарама-қарши томонларига итариб юборди.

Қирғизистонда қирғиз бўлиш жуда муҳим нарсага айланди. Ўзбек, рус ёҳуд уйғур бўлиш эса хавфли бўлиб қолди.

Қирғиз халқи ватанпараврлик ғояси атрофида жипслашиб, халқаро ҳамжамиятни можарода тарафкашлик қилишда айблади.

"Матбуот уруши".

Қирғизистонда кўплар ҳозирда "маълумот уруши"ни ютқазаётганликлари ҳақида гапиришади.

Халқаро матбуотни фақат ўзбеклар азиятларини намойиш қилиб, қирғизларни ваҳшийлар сифатида тақдим қилишда айбламоқдалар.

Қирғиз халқи ўзига ишончни кучайтирмочидек ва "Ата Журт" миллатчилик ғояларига асосланиб ҳудди ана шу нарсани таклиф қилаётгандек.

Маҳаллий нашралардан бирига берган интервьсида "Ата Журт" раҳбарларидан бири Қирғизистонда биронта бошқа миллат қирғизлар билан тенг сифатида кўрилмаслиги кераклигини айтди.

Бишкекдаги Россия элчихонаси баъзи партияларнинг миллатчи оҳангидан хавотирда эканлиги ҳақида баёнот билан чиқди.

Лекин бир партияни танқид қилиб, Москва бошқасига қўллов кўрсатгандек.

Сайлов кампанияси мобайнида Россия президенти "Ор номус" партияси раҳбари Феликс Кулов билан учрашди.

Бу ҳолат Қирғизистонда яшовчи рус миллатига мансуб сайловчиларни "Ор номус" қўлловчиларига айлантирди.

Лекин мамлакатдаги ўзбеклар сайловларда фаол овоз бермасликлари ҳақидаги хавотирларга қарамай уларнинг ҳам кўплари овоз бердилар.

Улар ҳам Феликс куловнинг "Ор номус" партияси учун овоз бердилар, чунки партиядаги асосий сиёсатчилар ўзбеклардир.

Сайловлар тугади, сайловчилар ўз танловларини изҳор этдилар.

Беш партия коалицион ҳукумат қуриш учун ҳаракат қилмоқдалар.

Хулоса, сайловларда кўплаб партиялар қатнашишди, парлмент тизими барпо этилмоқда ва озод сайловлар бўлиб ўтди.

Лекин демократия бу ерда кўплар тасаввур қилганидан кўра анчайин мураккаброқ нарса эканлиги намоён бўлмоқда.

ва улар "нима учун курашган бўлсак, ўшанга бориб урилдик" демоқдалар.

Категория: Қ И Р Ғ И З И С Т О Н | Просмотров: 1051 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz