Суббота, 24-05-18, 20:22

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Октябрь » 16 » HRW Қирғизистондаги маҳкама жараёнларидан хавотирда
11:54
HRW Қирғизистондаги маҳкама жараёнларидан хавотирда

HRW Қирғизистондаги маҳкама жараёнларидан хавотирда

Қирғизлар

Human Rights Watch ташкилотининг айтишича, жанубий Қирғизистонда июн ойидаги этник низолар билан алоқадорликда маҳкамага тортилаётганларнинг яқинларига уюштирилаётган ҳужумлар айбланувчиларни адолатли маҳкамадан маҳкум этади ва жабрдийдалар учун адолатни қарор топтиришни қийинлаштиради.

Халқаро ташкилотга кўра, қурбонларнинг ғазабнок яқинлари маҳкама арафаси ва якунида айбланувчилар, уларнинг яқинлари, ҳимоячилар, журналистлар, мустақил кузатувчилар ва ҳатто ҳакамларнинг ўзларига ҳам пўписа қилиб, уларни ҳужумга тутишмоқда.

Ҳужумга тутилаётганлар аксариятининг ўзбеклар экани айтилади.

Қирғиз масъуллари июн ойидаги зўравонликлар юзасидан 4 мингдан ортиқ жиноий иш очишган ва маҳкама жараёнлари август ойидан буён давом этиб келади.

Би-би-си вазиятга ойдинлик киритиш учун халқаро ташкилотнинг Ўшдаги вакили Андреа Берк билан боғланди.

Андреа Берк: Мен бугун Жалол-Ободдаги бир маҳкама жараёнини кузатдим. Бундан бир неча кун аввал ўлдиришлари билан таҳдид қилганлари учун учта ҳимоячи ўзларининг ўзбек мижозларини ҳимоя эта олмаганди. Биз ушбу воқеани ўрганиш учун атайдан Жалол-Ободга сафар қилдик. Маҳкама залида яқинлари июн ойидаги воқеаларда қурбон бўлган юзга яқин ғазабнок қирғизларга кўзимиз тушди. Уларнинг орасида эркаклар ҳам, аёллар ҳам бор эди. Судланувчилар, ҳимоячилар ва ҳатто, ҳакамнинг ўзини ҳимоя этиш учун маҳкама залида кўплаб милиция ва махсус кучлар ходимлари ҳам бор эди.

Агар бу каби зўравонликлар давом этаверса, тинчликни қарор топтириб бўлмайди.

Андреа Берк

Би-би-си: Мана, сиз маҳкама залида катта сондаги милиция ходимлари бор эди деяпсиз. Улар судланувчиларни амалда ҳимоя эта олишдими? Маҳкама залига йиғилган юзга яқин қирғизларнинг бугунги жараёнга муносабатлари қандай бўлди?

Андреа Берг: Ҳа, уларнинг ҳозирлиги муайян маънода иш берди. Залга йиғилганлар айбланувчиларга бирор нарса отиш ёки панжараоша зарба туширишга муваффақ бўлишмади. Аммо судланувчиларга қарши роса ҳақоратларни ёғдиришди. Суратга олишлари учун айбланувчиларнинг ўринларидан туришларини талаб этишди. "Ҳамманг ҳайвонсан, экстремистсан, бўлгинчисан," деган гапларни айтишди. Айниқса, маҳкама жараёни арафасида, ҳали ҳакам келмасидан аввал маҳкама залидаги вазият ниҳоятда тажовузкор эди. Ҳатто, маҳкама жараёнида давомида ҳам ҳакам ҳар 10-15 дақиқада залдагилардан тинчланишни сўрарди. Айбланувчиларга ҳам ён-атрофдаги гап-сўзларга эътибор бермаслик, фақат ўзига мурожаат этишлари ва гувоҳларга ҳам фақат ҳақиқатни сўзлашлари лозимлигини айтди. Ҳакам маҳкама залидаги вазиятни назорат эта олмаган бўлса ҳам, вазиятнинг оловланиб кетишига йўл қўймади.

Би-би-си: Ҳозир сиз битта маҳкама жараёни ҳақида сўз юритдингиз. Лекин янги ҳисоботингизда яна кўплаб бошқа маҳкама жараёнларида бўлганингиз ва у ерда ҳам худди шунга ўхшаш ҳолатларга кўзингиз тушгани ҳақида ёзгансиз. Сиз гувоҳ бўлган умумий манзара қандай, энди?

Андреа Берг: Умумий манзара шундайки, маҳкама жараёнларида айбланувчилар, ҳимоячилар, гувоҳлар ва судланувчилар яқинларининг хавфсизликлари таъминланмаган. Мисол учун, мен кеча маҳкама биноси ташқарисида ўтиргандим. Айбловлари жиддий бўлмагани учун товон эвазига озодликда юрган ва маҳкама жараёнига уйидан қатнаётган бир ўзбек айбланувчи бор эди. У маҳкама биносига келган пайтда ташқарида турган 20-25 нафарча оломон уни ўласи қилиб калтаклаб ташлади. Милиция ходимлари уни қутқариш учун ёрдамга ҳам келишмади. Ҳимоячилари ҳам ҳеч нарса қилишолмади. Вазият ниҳоятда танг. Бу ёқда июн воқеалари билан алоқадор яна кўплаб жиноий ишлар кўриб чиқилиши керак. Бу каби тергов ва маҳкама ишларининг холис ўтиши эса, ниҳоятда муҳим. Чунки бу икки ўртада сулҳу мадорани қарор топишида муҳим аҳамиятга эга. Агар бу каби зўравонликлар давом этаверса, тинчликни қарор топтириб бўлмайди.

Категория: Қ И Р Ғ И З И С Т О Н | Просмотров: 1074 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz