Суббота, 24-05-18, 23:02

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Октябрь » 20 » КАРИМОВ АСОСАН ОБРЎНИ ЁЛҒОНДАН ОЛАДИ
19:45
КАРИМОВ АСОСАН ОБРЎНИ ЁЛҒОНДАН ОЛАДИ
КАРИМОВ АСОСАН ОБРЎНИ ЁЛҒОНДАН ОЛАДИ
Менинг айтмоқчи гапларим шу эдики, айнан тушунарли ва келажакни кенг ёритаоладиган билимдон сиёсатчи олим ва ўткир журналистлар ва халқимиз севган катта санъат арбоблари ҳам республика ичкарисида бошқа обрўга эга зиёли кишилар ҳам кўплаб топиладилар.
Аммо, оммавий ахборот воситаларига интервью беришда  ўзларини баъзида жуда эҳтиёткорлик билан тутиб, кичик давраларда бизларга ўхшаган халқ ва ватан тақдири олдида ўзларини тутолмай воқеъликни очиқ-ойдин тутақиб танқид қилиб ташлайдиган кишилар устидан кулишни ҳам унутмайдилар.
Бундай ҳолатни тасвирлаганда албатта бугун ҳар томонлама ва айнан Каримовнинг ўз халқи бошига сепаётган очлик, зулмат ва манқуртлик иллатлари етмагандай, унинг нақадар уялмай Ўзбекистонда маошлар 14 ярим марта ошди деган бу шармандаликка, нима дейсиз демоқчиман?
Тўғри унинг бу топган бу ёлғони 20 йил ичида шунча марта маошлар ошди деётгани экан ва бу билан Ўзбекитон валютасини яратаман деб купонни ва яна бир марта сўмимизни мустаҳкамлаб, уни ҳамма ҳавас қиладиган миллий валюта айлантирамиз деб икки марта 1000 сўмни бир сўм қилиб ташлаганини қўрқмай эслатиб қўйишдан уялмагани эмасми унинг?
Яна унинг маошлар 15 фойизга ошганини у 115 фойиз деб, аммо маошлар ошмасдан 2 ва 3 ой олдин ноғора қоқилиб, хукумат қарори чиққан кундан бензин ва халққа керак ёғ, шакар, уннинг нархлари 200 фойизга ошиб кетганига нима дейиш керак?
Қани президент қилаётган Каримовнинг муруввати, ваҳоланки маошлар 3 ой келиб ошгач, яна нархларнинг камида юз фойизга ошганига буларнинг ҳаммаси халқнинг у устидан кулаётган майнабозчилиги эмасми?
Шуларни ҳисоблаганда ўзбек сўмининг 2000 марта камайтирилгани етмай, уни хозир учинчи марта камайтириш ёки купон каби қадрсизланган ўзбек сўмини 10 ва 100 минг сўмлик купюра чиқарилишига хозирлик кўрилмоқда.
Нима учун Мустақил бўлдик? Ахир Совет даврида халқимиз бугунги ғариблик кунлардан юз баравар яхши яшаётган эдику, тамоман фаровонликка кўмилиб яшаш орзулари кутилган Ўзбекистонда Каримов раҳбарлигида бугун ўзи адойи тамом бўлмадикми?
Бу унинг давлат хазинасидаги олтинлардан бошланган, унинг пахтаси, гази  нефти, пилла ва ғаллалари экспорт қилиниб, сотиб таланаётгани ва бу бойликларнинг таланиши бошида Каримовнинг ўзи билак шимариб, қолаверса унинг қизлари қўшилган талашлар эмасмикан!
Бундан қолган халқнинг ҳамёнига ва унинг меҳнати пешона тер пулларини бермай, зўравонлик билан халқни ўз уйларидан кўчаларга қувиб чиқариш ва уларнинг бир тийин бермай уйлари бузилиб пулдор амалдорларга олиб берилаётганига нима дейсизлар?
Бундай адолатсиз даҳшатликларга юз бора дуч келганман ва хозиргача уларнинг исм шарифларигача айтиб бераоламан ва мен уларни маҳаллий хукуматдан доим ҳимоя қилганман.
Умуман пора сўраб халқни хўрлашларнинг кейинги поғоналарини Ўзбекистонда Вазирлар ва Ҳокимлар,  Армия, МХХ ва Милиция, Таможня, Ички ва ташқи Чегара постлари, Суд ва Прокуратура тизимларининг эканини хар қадамида кўриш мумкин.
"Сиздан угина биздан бугина” деган Каримовнинг хукумат корчалонлари томонидан халқнинг таланишидаги барча ва барча конституцион хуқуқларининг қўпол ва чексиз бузилишларига катта йўл очиб берганлигини учун ҳам хукуматнинг қуролланган кучлари 20 йилдан бери қуролсиз халкни мажбурлаб келмоқда. 
Демак 20 йил ичида Каримовнин маошларни 14 марта эмас, у 1 400 марта оширилганда ҳам у халқ олдида қарздор бўлиб қолаверади, Ўзбекистон иқтисоди шунчалик поракандаликка юз тутганини бугун яна минг сўмни бир сўм қилмоқчи бўлиб аммо уни айтишга бети чидамайроқ турибди.
Хорижга отланган ўзбек мардикорлари сўмларини албатта хориж пули ёки долларга айирбошлашади, чунки бу сўмлар тоза қоғоз ҳам эмас, уни харким ушлаган деб, ўз орқаларини ҳам артмайдиган хор бўлган пулларга Каримовнинг ўз пулига нега суратини қўёмаганини энди билган бўлсангиз керак.
Каримовнинг ҳароб сўмлари фақат қўшни республика чегара худудларидагина бирозгина ўтиб келмоқда холос.
Яна сўмнинг тангалари ҳам бор эди, у бир ой ишламай темирданлиги учун нам тегса занглаб кетди, бир кило гўшт олмоқчи бўлсангиз, беш кило танга келтириб қассобни гаранг қилиб, уни икки соат санаб янглишиб кетмасин учун қоғоз қалам қилишига мажбурлашингиз керак бўларди, гўё сен бир машина сотиб олаётгандай.
Хозир танга қаёқда дейсиз 25 ва 50 сўмларга хеч нарса бермагани учун бу пуллар йўқолиб кетди, энди навбат 100 сўмликка келиб тақалди.
Каримовнинг уялмай 14 ярим марта маошлар оширилди дегани бу Ўзбекистонда айтиб бошлаганининг ўзида ҳали кўп гап бор эканини кўплар Каримов БМТ минбаридан айтган шу ёлғони учун, ҳамма президентларни қалтироқ босиб, улар бир йилда 14 ярим марта маошлар ошган деб тушуниб, бундай ютуқдан: "брава Каримов!” деб қичқириб юборишлари, илоннинг ёғини ялаган Каримовнинг БМТ олдидаги катта ютуғига айланди кетди.
                                                      Турлибеков Ё.
Просмотров: 1148 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz