Воскресенье, 24-05-19, 08:38

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Ноябрь » 4 » ЎЗБЕКЛАРНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШГА ХЕЧ КИМ ВА ХЕЧ НАРСА ҚОЛМАДИ
04:49
ЎЗБЕКЛАРНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШГА ХЕЧ КИМ ВА ХЕЧ НАРСА ҚОЛМАДИ
ДЎСТЛАР! ЎЗБЕКЛАРНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШГА ХЕЧ КИМ ВА ХЕЧ НАРСА ҚОЛМАДИ

Ким ва нима десанглар мен розиман, ишонсангиз виждоним ўртаниб ва бутун вужудим азобланганидан ушбу гапларим ўлсам ичимда қолиб кетгунча уни тириклигимда сизларга айтмай кетишга ортиқча чидолмадим, сабрсизлигим, беадаблигим ва тилимнинг захарлиги учун мени шундай яратиб қўйган оллоҳнинг ўзи кечирсин дейман.

Ўзбеклардай катта бир миллатнинг бир лаҳза қийналишини мен истамайман, ҳаммаси етар майли оғзимдан қора қоним келсин, майли оллоҳимнинг бу гапимга ғаши келса мени миллион эмас, миллиардлаб йил оловининг энг зўр жойида куйдириб ёндирсин.

Оз вақт эмас, 20 йил роҳат Каримов ва унинг оиласига бир лаҳзадай ўтса, унинг ҳаёти мисоли жаннатда ўтди, мен азобда бўлдим, халқим эса унинг ярим очлиги майли эди, унинг ота оналари болларидан ва уларни эса отасидан ажратилиб хўрландилар.

Ишсиз бечоралар ёш келинларини ташлаб, эртага ўлай деб турган қари ота оналарини ташлаб иш излаб дунёнинг дуч келган томонларига тўздилар, мачитга бориб оч қоринга ваъз тинглаганлар терроритсга чиқдилар, хуллас ўзбеклар дунёнинг ёруғлари тушмас зимистонида қолдилар.

Халқнинг чеккан азоблари, КАРИМОВнинг шахсан ташаббус ва бўҳтон ихтироълари сабаб, Ўрта Осиё «халқларнинг қамоқхонаси»га айлантирилди, у беркитган чегара эшиклари қаттиқ ва муддатсизлигидан, ўз туғишганлари дийдорини кўролмай армон билан неча минглаб мома-бобо ва ҳатто ҳаста ёшлар қазо топдилар.

Лекин 20 йил ўтиб, президентга гапнинг индоллосини баралла айтаоладиган, элимиздаги ўз ортидан кўпларни эргаштираолдиган кўп шерюрак йигитларимиз қамалдилар ёки қийноқлар азобида ўлдирилиб уларнинг сонлари охирига етмоқда.

Президент Каримовнинг ишидаги камчиликларини тезроқ йўқотиш учун уни биринчи сессияларидаёқ бутун ва бутун гуруҳлар очиқ танқид қилиб чиққан эдилар, мақсад эса ойдин эди, ғараз йўқ, улар ўзларининг дўстона танқидлари билан КАРИМОВга яқин дўстлари эканлигини, исботламоқчи бўлгандилар холос.

Сараланган бу гуруҳ «Ўзбекистон Олий Мажлиси»нинг халқ вакилларидан депутат раҳбарлар, ўша даврнинг ўткир ёзувчи ва журналистлари хуллас Ўзбекистон байроғини баланд кўтаришда Каримовнинг биринчи таяниб ишонадиган ва ғайратлари жўшган азаматлардан иборат эди.

Лекин Каримовни ўз қасамларига асосан демократия, конституциядаги хуқуқлар билан хар бир фуқарони таъминлаш, уларга эркинликлар бериб, адолатли ва тўқчилик ҳукм сурган фаровон ҳаётга эришиш, иқтисод ва фан-техника, маданият ва санъатни ривожлантириб, келажагимиз эгалари бўлган фарзандларимизга эса бахтли ёшликни таъминлаб, чуқур билим беришлар мутлақо қизиқтирмас эди.

Аслида унинг мақсади менимча аниқ ва ягона бўлган, у ҳам бўлса ўзбекларни ўлгунча хўрлаш ва талаш, бу миллатнинг ортиқча бойлик ва тиллоларини эса халқаро банкларга ўз номига расмийлаштириш эди тамом.

Шу билан у ўзбек миллатини ўз оиласига абадий қул қилиб уларни гадо ва тўла манқуртларга айлантириш йўлида хеч ким ва хеч нарсани аямас қарғишга учраган Каримов оллоҳнинг инсон қиёфасидаги аммо инсонларнинг душмани қилиб яратилган оллоҳнинг ердаги камёб матоҳи эди.  

Мустақилликдан сўнгги хар ўтган сессияда депутатларгина эмас фаолликдаги барча шунқорларимиз қаторлари аёвсиз қатоғонлар сабабли сийраклашаборди, бундай жароён очиқчасига айтганда Каримовнинг маҳфий кўрсатмаси билан республика ИИ вазирлиги ва МХХ нинг иштирокида амалга ошаётгани яққол кўриниб турар эди.

Ўша вақтлар қурбонлари бўлган Маъмадали Махмудовнинг ва Мурод Жўраевларнинг соғликлари ўта ёмон аҳволда 17 йилдан бери қамоқда бўлиб, уларни барча амнистиялардан ҳам маҳрум қилиб келинаётир.

 Каримовнинг ашаддий танқидчи журналисти Сергей Михайлович Гребенюкнинг чопилган танаси танасининг ярмиси Анҳорнинг бир бети ва иккинчи бўлаги иккинчи қирғоғида топилган.

Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасининг ёзувчиси Эминжон Усмонов ҳам турмада қийноқларга чидамай жон берган бўлса, депутат Шовруқ Рўзимуродов ИИ вазирлигининг подвалида қийноқлардан танаси моматалоқ бўлиб ўлдирилганлар.

Президент сайлови олдидан шоир Юсуф Жума: кет Каримов!, диктатор кетсин! деган шиорларни Бухорода ўзининг муборак қўллари билан ёзиб халқнинг кўзича ҳокимият биноси олдида бутун оиласи билан намойишга чиқиб тураолди!

Кундалик интернет сайтларга боқаман, «ТУРОНЗАМИН» даги турган бош саҳифага қарашим билан кўзларимда ёш қалқийди, ундаги ЮСУФЖОН нинг суратига қараб харгалги унинг чеҳрасидан кўриниб турган метин юрак ва қалбидан бугун асар ҳам йўқдай кўринарди у менга.

У менга бугун соғлиги мендақа қандайдир ночор гўё унга тушкунлик занжирлари чирмашавериб, бугунги унинг оташин қалбини анча хоритгандай хомуш кўринарди.

Мен галвас, ЮСУФЖОН даги бундай тушкунлик кайфиятини маълум таянган хабар манбаъидан олган сайт мухаррири профессионал муҳолифатчи журналист-ёзувчи ва собиқ Олий Совет депутати Жаҳонгир Муҳаммаднинг қўйган мақоласини ўқисамда англамаганимни тан оларканман Жаҳонгирдан узир сўрайман.

Тўғриси бугун ЮСУФЖОН ни ҳамма сайтлар унутмасада, «Озодлик» радиосидагиларнинг шоирни атайин унутиб унинг номини тилга олмай қўйганини сезсангиз бир йилдан ошдики, ЮСУФЖОНнинг аҳволи ҳақида унинг қариндош ва кўплаб Озодлик муҳлисларининг илтимослари оёқости қилиниб, шоирга терс қараш билан, масъул ТОШКЕНТНИ қўллаш, халқ ва шоирни эса унутиш ҳолати бугунгача давом этиб келмоқда. Уят сизларга!

ЮСУФЖОН Каримовнинг чиройли юзидан ҳам, унинг халқ олдидаги мисқолча йўқ обрўсидан ҳам, ўз халқини ўша жаллодни деб отишга тайёр милицияси эмас, Андижондаги қуролсиз йиғилган минглаб тинч ва қуролсиз халқни қириб ташлаган армиясидан ҳам қўрқмай, ўз ХАЛҚИ чекаётган бугунги азобларини ўзининг оташин шеърларида очиқ ойдин ва тинмай ёзар эди.

Ваҳоланки у ўшанда қамоқдан озод этилганди, унинг хатоси Каримов энди мени ноҳақ қамагани учун халқидан уялади, у ҳам инсонку, унда ҳам виждон борку, деб ишонгани бўлди.

ЮСУФЖОН бу юртда КАРИМОВ ТУРСА хеч нарса ўзгармай баттар бўлаверишига, у ўзининг далада йиллаб сурункали меҳнатдаги пахта ва деҳқончилик машаққатларини ўз бошдан ўтказиб, атрофдагиларга қараб астойдил ишониб шундай фикрга борди.

Шоирнинг қиличдек ўткир шеърлари президентга етказиб турилсада, булардан хеч наф бўлмагач, ЮСУФЖОНнинг юраги сиқилар, кеча ва кундуз дала меҳнатидан ҳориган бу пахтакор-шоирга яна шеърият илҳомининг оқ кабутарлари келиб қўнар ва уни яна нотинч халқ армонларидан бир банд бўлса ҳам ёзишга чорлар эди.

Ҳамманинг кўриб турганидай, биргина ифлос бузоқнинг чичқоқлаб шунча йиллар ўзбеклар бошига отиб келаётган шалтоғининг нақадар чексиз кўпайгандан-кўпайиб бораётганлигидан негадир худонинг ҳам ғазаби ҳам келмади,

Мустақил деб эълон қилинган Ўзбекистон, Марказий Осиёдагина эмас, дунёда оллоҳ севган исломнинг ривожланган бадавлат ва сокин юртларидан бири бўлишга қодир юртга бош бўлган кишининг номлари ҳам Ислом экани, яна бу кишининг иқтисодчи олим экани нур устига нур бўлиб ўзбекларда чексиз қувонч уйғотганди.

Хўш, Азиз пайғамбаримиз Муҳаммаднинг оғизларидан муслим ва муслималарга тарқалган ва аллақачонлар оғизма-оғиз юриб, бугунги кунга келиб йўқолиб кетиши мумкин бўлган ўн минглаб ҳадисларини юртма-юрт оёқяланг излаганлар кимлар эди?

Бу ҳадисларнинг харбирини турли машаққатлар билан топганида кўзларига суртиб эъзозлаган ва уларни йиғиб, мазмунларини гўё нина билан қудуқ қазигандай захмат чекиб, китобга туширганлар кимлар бўлган?

Бундай олийжаноб савобли ишларни қилишга уринганлар кўп юрт ва қавмларда бўлгани билан, уларнинг ишлари хом ва самарасиз эди, ёки улар оғизлардан оғизга ўтавериб мазмунан саёз ёки яроқсиз ҳолга келиб, мароқ ва маънодан узоқлашиб кетган эдилар.

Бундай мушкул ишларга бор умирларини баҳшида қилиб, уларни дўндириб қўйган донолар Исмоил Бухорий, Баҳоуддин Нақшбанди, Аҳмад Яссавий ва Ат Термезийлар ўзбеклардан бўлиб, улар ислом оламида ўчмас ва порлоқ юлдузлар бўлиб қолаолдилар.

Бойиб улгурмаган миллионлаб ўзбекларининг қарз кўтарсада, иложи борича кўп кишиларни ошга тўйдириб савоб олай дейдиган ва ҳаммани тўйга чақириб чарчайдиган, уйига мусофирлигини сезса биродар уйга киринг, азиз меҳмонимиз бўлинг, дейдиган бу халққа қараб, нега уни худонинг шунча йиллардан бери жони ачимаётганига хафа бўлиб кетаман.

Жафокаш ўзбек халқи яқин тарихимизда ўз турмушларининг ночорлигига қарамай, эркаклари ватан босқинчиларга  қарши курашларда жон талашган даврлардаги ўзбекистонлик аёллар тўпланиб юртимизнинг «Ҳамма нарса Ватан учун»  деган чақириққа дилдан қўшилиб, хатто эркакаларнинг юраклари дов бермайдиган катта ишларга қўл урдилар.

Шимолий Тошкент, Қуйи Бўз сув канали, Фарҳод каналларини жаҳонда мисли кўрилмаган муддатларда бирорта техника қўлламай кетмон ва беллар ёрдамида қазилиб бу каналларнинг ҳаммаси деярлик тул аёллар билаклари билан қазилиб қатор ГЭСларни ишга тушириб халққа нур таралди.

Фарғона водийсининг ўша йиллардан хозиргача дастурҳонларини бой ва турмушларини баракага тўлдирган Катта Фарғона Каналини одамлар бу «қўлбола дарё» деб аташган.

Афсонавий тез муддат 45 кунда, яна бир дона экскаватор ёки крансиз, кетмон ва белларни ишга солиб, этиъбор беринг, бу  Тошкентдан Самарқандгача келадиган 296 километр масофадаги канални 45 кунда қазиб бўлиб, бундай юксак ғалаба билан Москвадаги ўз доҳилари Иосиф Виссарионович Сталинга рапорт топширган эдилар.

Шунча ишлар бажарилишида бирор аёлга бир шаполоқ тушгани йўқ ва буни хеч ким, ҳатто милиция ҳам қилаолмаган ўша даврлар, чунки ўз паранжиларини тўда-тўда бўлишиб гулханларда ёқишиб, ёруғликка чиққан аёлларнинг эркаклар билан бир хуқуққа эга ва уларнинг олий ўқув юртларида стипедия олиб, текин ўқишлари мумкинлиги, айниқса қиз ва ёш аёлларда юксак ғурур уйғотиб, улар бундай ватан учун жонларини беришга тайёр эдилар.

Менга қарши шу ерни ўқиган қора юраклардан кўп тошлар отилмоқчи, мен сизларни эшитмайман ҳам, сизлардан сасиш мендан очиқ гапни айтишга келишиб олайлик, менинг воқиаларни рўйи рост айтишим сизларга ёқмайди.

Аслини олганда сизларнинг қозонларингда мой қайнайди, ҳамёнларингда долларлар шарақлайди, камбағалларнинг миллионлаб қозонлари тўнтарилиб уларга мой қаерда, уларнинг зўрға топган қора нонларига қўшиб ичадиган бечораларнинг мой эмас, чойга ҳам пуллари йўқ.

Менга отган тошлардан фойда йўқ, аксинча бу тошлар менга тегмай, пайти яқин қолди, ўзларингизнинг бошларингизни ёриб қатиғини чиқаради, мабодо мен хору зор қолиб қақшаётган халқимни ҳимоя қилганим учун сизларнинг қонли қўлингизда ўлсам, бундай ўлимни мен нақадар «роҳатбахш ўлим» деб ҳисоблаган бўлар эдим,.

                                                        Турлибеков Ёдгор.
Категория: ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ | Просмотров: 1814 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz