Воскресенье, 24-05-19, 01:30

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Ноябрь » 9 » "Spiegel" Оврўпонинг Марказий Осиё билан "ўйинлари" ҳақида
23:20
"Spiegel" Оврўпонинг Марказий Осиё билан "ўйинлари" ҳақида

"Spiegel" Оврўпонинг Марказий Осиё билан "ўйинлари" ҳақида

"Spiegel"нинг ёзишича, Марказий Осиё газ қувур йўллари Оврўпо давлатларини ўзига оҳанграбодек тортмоқда.

Жаҳоннинг қудратли давлатлари Афғонистон учун муҳим таъминот йўлини сақлаб қолиш ва Оврўпонинг Россия газига қарамлигини камайтириш мақсадида Марказий Осиё мамлакатларида таъсирларини оширишга ҳаракат қилмоқдалар, деб ёзади Олмонияда чоп этиладиган "Spiegel" мажалласи.

Аммо "Spiegel"га кўра, Марказий Осиё давлатлари ўзларига нисбатан бу каби қизиқишга қарамасдан умумий келажак ҳақида аниқ тасаввурга эга эмаслар.

Туркманистон раҳбари чизгисини берар экан "Spiegel" "ёноқлари қизил, исмини талаффуз қилиш қийин бўлган раҳбар"нинг май ойида чоп этилган китобининг сўзбошисидаги шундай иқтибосни келтирибди: "Унинг салоҳияти яратгандан келган. Ҳар қандай муаммони еча олади. У беморни тузата оладиган шифокоргина эмас, ўз халқи учун тўлиқ масуълиятни бўйнига ола билувчи ҳусусиятларни ўзида жам қилган инсондир. Президентимизнинг муваффақиятлари эса жаҳон эътиборининг бизга қаратилишига сабаб бўлмоқда"

"Spiegel"нинг Ашхободга сафар қилган мухбирларига кўра, жаноб Бердимуҳаммедов Туркманистон учун нисбатан ижобий ўзгариш. Чунки унинг оҳангининг дабдабаси ўзини "Туркманбоши" дея атаган марҳум Сапармурод Ниёзовникидан бир қадар пастроқ.

"Туркманбоши" даврида одамлар унинг сўзларини ёддан айтиб бермасдан туриб ҳатто ҳайдовчилик гувоҳномасини ололмас эдилар. Жорий Президент эса ўзини бир қадар "камтарооқ" тутмоқда, ва унинг "буюклигини" намойиш қилувчи плакатлар сони нисбатан камроқ", деб ёзади "Spiegel".

Журналга кўра, БМТ ривожланиш индексида Туркманистон энг пастки ўринлардан бирида.

"Ўзи шифокор ва собиқ соғлиқни сақлаш вазири бўлган Президент соғлиқни сақлаш тизими энг ёмон кўрилган давлатлардан бирини бошқараётгани тақдир истеҳзосига ўхшайди", деб ёзишган муаллифлар.

Лекин бу каби мамлакатга Оврўпонинг қизиқиши йўқ, деганлар адашадилар. Бердимуҳаммедовнинг ғалати бошқаруви газ заҳиралари устига қурилган.

Туркманистон, Қозоғистон ва Ўзбекистондан қурилажак газ қувурлари минтақа Оврўпо учун энергия захираси сифатида муҳим рол ўйнаши мумкинлигини англатади. Бошқа томондан Ғарб шунингдек, Қирғизистон ва Тожикистон орқали Оврўпога ўтиб келаётган гиёҳванд моддалар оқимини тўхтатишни истайди. Бундан ташқари Марказий Осиёдан келаётган радикал Ислом тўлқинини ҳам тўхтатиш илинжида.

"Ана шу манзарада "19 аср Буюк ўйинининг" замонавий шакли сифатида жаҳоннинг қудратли давлатлари қадимий Ипак йўли бўйлаб жойлашган давлатлардаги ўз стратегик манфаатлари ва ҳарбий базалар учун рақобатлашмоқдалар", деган хулосага келган "Spiegel".

"Spiegel"нинг ёзишича, ўзаро ҳамоҳангликнинг йўқлиги, чегара ва сув тақсимоти бўйича қарама-қаршиликларига қарамай Марказий Осиё давлатлари ҳукуматлари деярли бир бирларига ўхшаш.

"Улар қудратни ушлаб қолишнинг ягона йўлини қаттиққўллик билан бошқарувда кўрадилар".

Хитой Ашхобод билан йилига 40 миллиард кубметр газ савдоси бўйича келишувга эришган.

Бир неча ҳафта аввал Афғонистон орқали Покистон ва Ҳиндистонга қадар узанувчи газ қувур йўли лойиҳаси ҳақида меморандум имзоланди.

Келгуси бир неча ой ичида эса "Набукко" қувур йўли лойиҳаси қурилиши бошланиши кутилмоқда. Бу лойиҳадан мақсад Оврўпонинг Россия газига қарамлигини камайтиришдир.

Аммо бу лойиҳаларнинг ҳаммаси етарли миқдорда газ бўлсагина маъно касб этади.

Лекин Ашхобод етарли газ бера оладими? Етарли миқдорда газ сотиш хоҳиши борми? Ва газнинг нархи қанча бўлади?

Ана шу саволлар билан бир неча ойдан бери халқаро саҳнада "газ қимори" ўйини кетмоқда, "ўйинчи" оврўполиклар орасида эса асабийликни кузатиш мумкин. Бу ўйинда асосий ўйинчи эса Бердимуҳаммедовдир.

http://www.bbc.co.uk/uzbek/world/2010/11/101109_cy_spiegel_on_centralasia.shtml

Категория: Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И | Просмотров: 1167 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz