Воскресенье, 24-05-19, 02:07

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Ноябрь » 19 » “Андижонлик қочоқларнинг гувоҳликлари”
08:11
“Андижонлик қочоқларнинг гувоҳликлари”

Андижон қопқони.

Шоҳидларнинг (ўзбекистонлик қочоқларнинг) янги гувоҳликлари

18.11.2010 Фарғона.Ру

"Андижонлик қочоқларнинг гувоҳликлари” дея аталмиш курс рисоласида Ўзбекистоннинг Андижон шаҳрида 2005 йил 13 май куни содир бўлган қонли фожеа манзаралари акс эттирилган. Тадқиқот муаллифи Бахтиёр Мухторов ўша намойиш иштирокчиси бўлгани боис, кейинроқ мамлакатдан қочиб Ғарб давлатларидан бирида бошпана топди. У Ўзбекистон фуқароси, Финляндияда резидентлик мақомига эга, Дюсселдорфда (Германия) жойлашган "Андижон – Адолат ва Тикланиш” нодавлат ташкилотининг инсон ҳуқуқлари бўйича бўлимини бошқаради.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Польшадаги Хельсинки қўмитасида ўқув машғулотларини ўтаган чоғда ушбу рисолани курс иши сифатида тайёрлади. Рисолада тилга олинган нодавлат ташкилоти томонидан тўпланган 220 кишининг гувоҳликларига хулоса ясалган. Гувоҳлик берганларнинг аксарияти АҚШ, Канада, Австралия, Германия, Швеция, Голландия ва Европанинг бошқа мамлакатларида истиқомат қиладилар.

Интервью, одатда телефон ёки Skype орқали ўтказилган, камдан-кам ҳолатларда респондентлар билан бевосита суҳбатлашишга эришилган. Рисола ўз ичига бўлиб ўтган воқеага шахсий кўз қарашларни ва субъектив фикрларни мужассам этган бўлса ҳам, ўша қонли фожеанинг бевосита иштирокчилари гувоҳликлари сифатида катта аҳамиятга эга. Ҳолбуки, Андижон фожеасининг ҳеч қандай объектив текшируви ўтказилмади ҳам. Беш йил ўтган бўлса ҳам Андижон яраларидан ҳамон қон оқмоқда, мавзу эса очиқлигича қолган.

Мухторов ўз рисоласининг кириш қисмида андижонлик қочоқлар ўзга юрта келган даврнинг ибтидосида ўша фожеали кунларда бошидан кечирганларини очиқ-ойдин гапиришга қўрққанларини қайд этади. Ҳозир ҳам қўрқув аригани йўқ, аммо кўпчилик бундан кейин индамай туришлик жиноят эканлигини тушуниб етди, чунки "адолат тантана қилиши учун энг аввал ҳақиқатни аниқ билиш керак. Бусиз мамлакатни қайта тиклаб бўлмайди”. "Биз алал-оқибат тушуниб етган нарса шу бўлдики, фақат ҳақиқатни гапира туриб, энг аввало ҳақиқат ва эркинликка муҳтож бўлган ўз ватанимизга, демак, қариндошларимиз ва яқинларимизга, қадрдон шаҳримизга ва бутун Ўзбекистон халқига чинакам ёрдам кўрсатишимиз мумкин”, - дея ёзади Б. Мухторов.

Қочоқлар ўзларининг берган гувоҳликларида "Фарғона.Ру” ахборот агентлиги мақолаларида ва Human Rights Watch халқаро ҳуқуқ ҳимоя ташкилотининг "Қўрғошин ёмғири” дея номланган ҳисоботида 2005 йил 13 май куни соодир бўлган фожеанинг баён этилган норасмий версиясини тасдиқладилар.

Андижон, жума, 13-чи

Эслатиб ўтамиз, 13 май, жума куни ҳукумат қўшинлари 23 нафар маҳаллий тадбиркорларни қўллаш учун тўпланган оммавий намойиш иштирокчиларини ўққа тутган. Тадбиркорлар диний экстремизм, жиноий гуруҳ тузиш ва Ўзбекистон жиноят кодексининг бир қатор бошқа моддалари билан айбланиб апрель ойидан бери судланаётган эдилар. 12-13 май куни уларга нисбатан ҳукм ўқилиши кутилаётган бўлиб, судланувчиларнинг қариндошлари ва тарафдорлари ҳар куни суд биноси ёнидаги пикетга чиқааётган эдилар. Охир-оқибат, милиция акция иштирокчиларини ҳибсга олишни бошлади, бу эса пикетчиларда судланувчиларни озод қилиш иштиёқининг пайдо бўлишига олиб келди.

Human Rights Watch ўзининг ҳисоботида таъкидлашича, жумага ўтар тунда 50 дан 100 кишигача бўлган гуруҳ патрул-пост хизмати батальонини ва Мудофаа вазирлиги 34-чи бригадаси жойлашган ерни ишғол қилишга эришдилар. Улар кўп миқдорда қурол-аслаҳага ва Зил-130 юк машинасини қўлга киритдилар. Расмий маълумотларга кўра, бу қилмишлар амалга оширилганида, милиция навбатчилик қисмининг тўрт нафар ходими ўлдирилган. Ҳужум қилганлар нафқат 23 тадбиркорни, балки бошқа юзлаб маҳбусларни ҳам турмадан озод қилдилар. Уларнинг кўпи "диний экстремизм” ишлари бўйича айбланаётган эдилар.

Турма ишғол қилинганидан сўнг маҳбуслар бошлариданкечирганларини сўзлаб бериш учун Бобур майдонига, ҳокимиятга йўл олдилар. Йўлда уларга бошқалар ҳам қўшилди, уларнинг орасида мобил телефон орқали таклиф этилганлар ҳам бор эди. Шундай қилиб, митинг уюштирилди, унинг иштирокчилари ўз муаммолари, расмийларнинг адолатсизликлари ҳақида гапирдилар ва президент Ислом Каримовни кўриш истагини изҳор этдилар. Улар Каримовдан ёрдам сўрмоқчи эдилар. Аммо ёрдам ўрнига уларнинг бошига ўқ ёмғири ёғилди.

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов 17 май куни эълон қилган расмий баёнотида "оммавий тартибсизликлар давомида шаҳарда 10 милиционер ҳалок бўлди, 100 та атрофида жабрланди, ҳужум қилганлар орасидан ҳам шунчаси яраланган, ўдлирилган жанггарилар сони аниқланмоқда” ва "тўкилган қон учун барча масъулият "Акромийлар” маҳаллий диний гуруҳига ҳамда Афғонистон ва Қирғизистондан кириб келган "халқаро террорчилар” зиммасига юкланади” деб айтган эди. Матбуотда 187 кишининг ҳалок бўлгани ва 287 кишининг яралангани эълон қилинди. Ҳуқуқ ҳимоячилар ва андижонлик қочоқларнинг билдиришича, ҳалок бўлганларнинг сони бир неча баробарига кўпроқ, аммо уларнинг аниқ сонини айтиш қийин, чунки кўпчилик бедарак йўқолган.

Ўлим тузоғи

Бахтиёр Мухторов тадқиоти давомида тўплаган маълумотга кўра, 13 май куни эрталаб Бобур майдонида тахминан 600 нафар одам тўпланган. Уларнинг орасида судланаётган 23 нафар тадбиркорнинг турмуш ўртоқлари, болалари, яқинлари ва қариндошлари бор эди. Отишма ҳам деярли шу вақтда бошланди: майдон ёнидан катта тезликда ўтган юк машинасида турган камуфляж форма кийган одам тўпланган одамларга қарата ўт очди ва бир-икки кишини ўлдириб, яна бир неча кишини яралади. Шундан кейин майдон ёнига милициянинг УАЗ машинаси келди. Унинг ичида ўтирганлар "атрофда турган одамларга қарата автоматдан тартибсиз ўт очдилар, шундан кейин машина Чўлгузар кўчасига қараб кескин бурилиб кетди. У ерда баррикадага қадалган автомобилнинг овози ўчди”, машинадан ола-чипор (камуфляж) форма кийган уч-тўрт киши тушди ва оламонга қарата автоматлардан яна ота бошлади. "Майдондаги бир-неча кишида ҳам қурол бор эди, улар ҳам қайтариб отишга бошладилар”. Ушбу ҳодиса оқибатида кам деганда беш киши ҳалок бўлди, уларнинг орасида 12-15 ёшли ўспирин ва ҳали мактабга чиқмаган гўдак бор эди. Кейинроқ, бунақа ҳужумлардан кам деганда яна иккитаси қайтарилди. Қизиғи шундаки, ҳаётлари хавф остида қолаётганини англаб етган митинг иштирокчилари майдонни тарк этмадилар, аксинча, митинг иштирокчиларининг сони оша бошлади, "менинг назаримда йигирма минг кишидан ошиб кетди”, - деб ёзади Бахтиёр Мухторов. Одамлар шунча вақтдан бери юракларида тўпланиб қолган дардларини президент Ислом Каримовга шахсан айтиш иштиёқи билан ёнар эдилар. Улар президент майдонга етиб келади деб ўйлар эдилар.

Соат 17.00 га яқин митинг иштирокчиларидан бирортаси ҳам кутмаган ҳодисалар бошланди. Умуман олганда, ўзбекистонлик расмийларнинг танлаган чоралари бутун дунёни ларзага солди.

"Соат 17.00 атрофида МХХ биноси томонидан Навоий проспекти бўйлаб Чўлпон кинотеатрига қараб иккита ҳарбий машина - аввал бронетранспортер (БТР), унинг орқасидан очиқ кузовли устига брезент қопланган УРАЛ русумли ҳарбий юк машинаси катта тезликда ўтди. Улар орқама-кетин, 10-15 сония фарқ билан ўтдилар. Ҳарбий машиналардан намойиш иштирокчиларига қарата автоматик қуроллардан нишонга олган ҳолда ўқ отдилар”.

Мухторов воқеа шоҳидлари ва иштирокчиларидан батафсил ҳикояларини келтиради. Улар ўлим тузоғидан қандай қилиб қутилганлари ва бундан кейин бошидан кечирганларини ҳикоя қилиб берганлар. Воқеа шоҳидларининг гапларидан Мухторов расмийлар ўз олдиларига намойишни тарқатиш эмас, балки унинг барча иштирокчиларини қириб йўқ қилишни мақсад қилиб олган деган хулосага келади. Бу ниятнинг мавжудлигига снайперлар ўз позициларини одамлар ўқ ёмғиридан қочиб, Чўлпон проспектига қараб югуришларидан олдинроқ эгаллаб олганлари далил бўлади.

"Кўпчилик гувоҳларнинг кўрсатмаларида айтилишича, 13 май куни тушдан кейин ҳукумат қўшинлари митинг ўтаётган Бобур майдонини қуршовга олишни ва ундан чиқадиган йўлларга тўсиқлар қўйиш бўйича оперция ўтказа бошладилар. Митинг иштирокиларидан баъзилари соат 17.00 дан анча олдинроқ уйларига қайтмоқчи эдилар, аммо майдонга элтувчи барча йўлларнинг кесиб қўйилганини билиб қолдилар. Навоий, Комил Яшин, Қизил Байроқ кўчлари БТР ва ҳарбийлар томонидан тўсиб қўйилган эди. Одамлар уларга яқинлашганида эса, аскарларнинг ўқига дуч келдилар. Шундай қилиб, расмийлар митинг иштирокчиларининг тарқалишига йўл қўймадилар. Фақат Чўлпон кўчаси очиқ қолди. Ҳарбийларнинг ҳаракатларидан намойиш иштирокчиларини айнан шу кўчага юришга мажбур қилаяпти деган хулосага келиш мумкин эди. Аммо у ерда ҳам намойиш иштирокчиларини БТР, аскарлар ва снайперлардан иборат тўсиқ кутаётган эди. Шундай қилиб, ҳукумат қўшинларининг тактикаси намойиш иштирокчиларини Чўлпон проспектига итариб чиқариш бўлган, чунки бу ерда уларнинг ҳаммасини қириб ташлаш мумкин бўларди”, - деб ёзади тадқиқот муаллифи.

У тақдим этган маълумотда айтилишича, энг кўп қурбонлар Чўлпон проспектида бўлган, бу ерда кам деганда 400 киши ҳалок бўлди. Норозилик акцияси ўтаётган Бобур майдонида тахминан 30-40 киши ўлдирилган, Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида жойлашган Тешиктош қишлоғида ҳам тахминан шунча одам ҳалок бўлган. Кейинчалик маълум бўлишича, турмаларда қийноқлардан яна кам деганда 25 киши ҳалок бўлган. Мухторовдаги маълумотга кўра, 241 киши турли муддатларга озодликдан маҳрум этилган ва жазони ўтаётган жойларда қийноққа солинмоқда. Мухторов ўзининг тадқиқотида бедарак йўқолган ёки турма ва тергов ҳибсхоналарида қийноқлардан жон таслим қилган ҳамда озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган 13-14 май воқеаларининг шоҳидлари ва иштирокчиларининг рўйхатини келтиради.

Воқеа шоҳидларининг гувоҳликларига таяниб, тадқиқот муаллифи Андижон вилояти миллий хавфсизлик хизмати ва ички ишлар идоралари вилоят касалхонасини тергов изоляторига айлантириб юборганларини ёзади. Мухторовда бор маълумотга кўра, "қийноқлардан ҳалок бўлган ва судсиз қатл этилганларнинг жасадларини қариндошларга милиция ходимлари кузатувида берилган. Улар жасадларни ҳатто очиб ювишга ҳам рухсат бермаганлар”.

Бахтиёр Мухторов рисоласининг рус тилидаги матнини бу ерда ва бу ердаўқишингиз мумкин.

Категория: ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ | Просмотров: 1120 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz