Воскресенье, 24-04-28, 23:36

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Декабрь » 20 » Абу Бакр Муҳаммад ибн Жаъфар ан-Наршахий
23:14
Абу Бакр Муҳаммад ибн Жаъфар ан-Наршахий

Абу Бакр Муҳаммад ибн Жаъфар ан-Наршахий

XXXI АМИРИ ШАҲИД АҲМАД ИБН ИСМОИЛ АС-СОМОНИЙНИНГ ҲУКМДОРЛИГИ

 

У Хуросон амири бўлди. Уни Амири шаҳид дейдилар. У ўз отасининг йўлидан юриб адолат кўрсатар ва барча фуқарога бутунлай инсоф юзасидан қарар эди. Фуқаро роҳат ва осойишталикда яшадилар. Амири шаҳид у ер (Бухоро)дан Хуросонга бориб ўз мамлакатини кўздан кечирди ва Сеистонни олди. Амири мозий даврида Сеистон унинг номида эди. У ердан Бухорога келди. У ов қилишни яхши кўрарди. У ов қилиш учун Жайҳун лабига бориб саропарда қурган эди (бир куни) овдан қайтиб (саропардага) келганида бир чопар Табаристон амири Абу-л-Аббосдан хат олиб келди. Амири шаҳид хатни ўқиди; хатда: «Ҳусайн ибн Ало хуруж қилиб Гургон ва Табаристон вилоятларининг кўп ерларини олди, менинг зарурат юзасидан қочишим керак бўлиб қолди», — деб ёзилган эди. Бундан амир дилтанг бўлиб жуда ғамгинликка тушди ва: «Эй худо! Агар бу подшоҳлик мендан кетадиган бўлса, менинг ажалимни бер!» — деб дуо қилдида, саропардага кирди.

Амири шаҳиднинг шундай одати бор эди; унинг бир шери бўлиб, ҳар кеча амир ётадиган уй эшигига ўша шерни занжир билан боғлаб қўяр эдилар, ким у уйга кирмоқчи бўлса, шер уни ҳалок қилар эди. Ўша кеча амир ғамгин бўлганидан унинг ҳамма хос кишилари ҳам у билан машғул бўлиб, шерни олиб келишни унутиб қўйдилар. Амир ухлаб ётганида унинг қулларидан бир тўдаси кириб бошини олдилар. (Бу воқеа) ҳижратдан уч юз биринчи йил жумод ал-охир ойининг ўн биринчисида (12 январь 914) пайшанба куни (бўлган эди). Уни Бухорога олиб келиб Навканда қабристонига қўйдилар ва унга «Амири шаҳид» деб лақаб бердилар. «Бу ишни Абу-л-Ҳасан бошқарган,» — деб унга туҳмат қилдилар ва уни Бухорога олиб келиб дорга осдилар. Амирга суиқасд қилган қуллардан баъзиларини топиб ўлдирдилар, баъзилари Туркистонга қочди.

Унинг подшоҳлик муддати олти йилу тўрт ой ва беш кун бўлди.

 

XXXII АМИРИ САЪИД АБУ-Л ҲАСАН НАСР ИБН АҲМАД ИБН ИСМОИЛ АС-СОМОНИЙ ҲУКМДОРЛИГИ

 

Амири шаҳидни дафн этиб бўлгач, унинг ўғли Насрга «Саъид» — «Саодатлик» лақабини бердилар. У саккиз ёшда эканлигида отасининг ўрнига подшоҳ қилдилар. Унга вазирлик (иши) ни Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Жайҳоний олди, Ҳамавия ибн Али сипоҳи солор бўлди. Уни «Бутун Хуросон эгаси» деб атар эдилар.

Дастлаб Амири саъид бўш иш олиб борганлигидан ҳар ерда фитна пайдо бўлди, унинг отасининг амакиси Исҳоқ ибн Аҳмад Самарқандда ўзига байъат қилишни талаб этди ва Самарқанд аҳолиси унга бўйсундилар. Унинг ўғли Абу Солиҳ Мансур ибн Исҳоқ Нншопурда исён кўтариб, Хуросон шаҳарларидан баъзисини олди. Самарқандда Исҳоқ ибн Аҳмад ҳукмдорлиги кучайди ва Амири саъид ўз сипоҳсолори Ҳамавия ибн Алини унга қарши урушга юборди. Исҳоқ мағлубиятга учраб, лашкари Самарқандга қайтиб кирди. Исҳоқ иккинчи марта урушга ростланди ва Самарқанд аҳолиси у билан бирга шаҳардан ташқарига чиқиб, Ҳамвияга қарши урушдилар ва мағлуб бўлдилар. Исҳоқ ибн Аҳмад учинчи марта урушга чиққан эди бу гал у асир тушди. Унинғ ўғли Мансур ибн Исҳоқ Нишопурда эди, у ўлди; бутун Хуросон ва Мовароуннаҳр фақат Амири саъидга ўтди; Форс, Кермон, Табаристон, Гургон ва Ироқда унинг номига хутба ўқидилар.

Ҳикоят. Амири саъид ўн учинчи йили2 Бухорога ўзининг яқин кишиларидан бири Абу-л-Аббос Аҳмад ибн Яҳё ибн Асад ас-Сомоний номли кишини халифа қилиб қолдириб, ўзи Бухородан Нишопурга кетди.

Ўша йили «Гардун кашон» маҳалласига ўт тушди. Ўт шундан зўрайдики, Самарқанддаги одамлар бу оловни кўриб турдилар. Бухороликлар: «Бу олов осмондан келди», — дер эдилар. Ўтни ўчириш мумкин бўлмай бу маҳалла бутунлай куйди.

Шу орада Амири саъиднинг бошқа биродарлари хуруж қилдилар ва кўп фитналар қўзғотдилар. Охири фитнанинг асосчисн бўлган Абу Закариё, ҳеч нарсани қўлга киргиза олмай, озгина одам билан Хуросонга кетди. Амири саъиднннг бошқа биродарлари омонлик тиладилар. Амири саъид уларга омонлик бериб, олдига чақириб олди ва шу билан фитна тинчиди.

Ҳикоят. Яна Амири саъид Наср ибн Аҳмад ибн Исмоил даврида уч юз йигирма бешинчи йил ражаб ойида (май-июль 937) Бухорога ўт тушиб ҳамма бозорлар куйди. Ўт бир ҳалимпазнинг дўконидан бошланган. У дўкон Самарқанд дарвозаснда бўлиб, ҳалимпаз ҳалим қозони тагидагп кулни томга олиб чиқиб, томда чуқурлик бор экан, уни тўлғизмоқчи бўлган, кул орасида бир бўлак чўғ бор экан, ҳалимпаз уни сезмаган ва шамол чўғни олиб бориб қамишдан ясалган бир уйга урган. У уйни ўт олиб, ундан ҳамма бозорларга ўт кетган ва Самарқаид дарвоза маҳалласи буткул куйган. Олов осмонда булутдек сузиб юрган. «Кўйи бикор» — «Қизлар кўчаси», бозорнинг тимчалари, Мадрасайи Форжак, ковушдўзлар тими, саррофлар ва баззозлар бозори, (хулласи) Бухоронинг ана шу томонида то анҳор лабига боргунча нимаики бўлса ҳаммаси куйган. Бир парча олоз сачраб Масжиди Мохни ўт олди ва у (ҳам) томоман ёниб кетди.

Олов икки кеча-кундуз ёниб, бухороликлар уни ўчиришдан ожиз қолдилар, кўп машаққат чекдилар ва ниҳоят. учинчи куни ўчирдилар. У ёғочлар тупроқ тагида бир ойгача куйиб турди. Бухороликларга юз минг дирамдан ортиқ зиён етди. Шундан кейин Бухоро иморатларини ҳеч қачон у (илгаригисидек) қилиб қура олмадилар.

Амир саъид ўттиз бир йил подшоҳлик қилди. .У адолатли подшоҳ бўлиб, отасидан ҳам ақилроқ эди. Унннг яхши сифатлари кўп; агар ҳаммасини айтсак гап узайиб кетади.

У дунёдан ўтгач, ўғли Нуҳ ибн Наср подшоҳлик (тахтига) ўтирди.

 

ХХХIII АМИРИ ҲАМИД АБУ МУҲАММАД ИУҲ ИБН НАСР ИБН АҲМАД ИБН ИСМОИЛ АС-СОМОНИЙ

 

Амири ҳамид уч юз ўттиз биринчи йили шаъбон ойининг аввалида (10 апрел 943) подшоҳлик тахтига ўтирди ва Абу Зар унга вазир бўлди. У Бухоро қозиси эди. Унинг замонида фиқҳ илмини ундан кўра биладиганроқ киши бўлмаган. «Мухтасари Кофий» унинг асаридир.

Амири саъид вафот этгач, (подшоҳликни талаб этувчилардан) ҳар бир киши бир жойда қарор топти. Амири ҳамид Бухородан чиқиб Нишопурга кетди. Абу Али Исфаҳокий3 Нишопур амири эди. Амири ҳамид (лашкар) юбориб уни қўлга олдирди; ўзига қарши кишиларни тарқатиб юбориб вилоятларни тозалади; Нишопурни Иброҳим Симжурга берди4. Абу Али Исфаҳоний ўзича: «Мен унинг подшоҳлигини барқарор қилдим, у эса вилоятни бошқа кишига берди»,—деб ўйлади ва Абу Исҳоқ Иброҳим ибн Аҳмад ибн Исмоил ас-Сомомийга: :«Бухорога бориб подшоҳликни ол! Мен сен билан бўлсам амир сенга қарши тура олмайди», — деди.

Абу Исҳоқ лашкар тортиб Амири ҳамидга қаршилик ошкор қилди. Амири ҳамид Нишопурдан. қайтаётганида Абу Исҳоқ унга ҳужум қилди. Улар ўртасида жанг бўлди ва Амири ҳамид енгилиб Бухорога келди. Унинг кетидан амакиси Абу Исҳоқ ҳам Бухорога келди ва уч юз ўттиз бешинчи йил жумод ал-охир ойида (январ 947) бутун Бухоро аҳолиси унга байъат қилдилар. Бухоронинг ҳамма минбарларида Абу Исҳоқ номига хутба ўқидилар. Бир оз вақт ўтгандан кейин Абу Исҳоқ ўз лашкари унинг ўзига қарши ёмон ниятда эканини, уни ўлдиришга қасд қилганини ва Амири ҳамидга садоқат билдирганини билиб қолди ва Бухородан қайтиб Чағаниёнга кетди. Амири ҳамид сипоҳсолорликни Мансур Қаротегинга берди ва уни Марвга юборди. Мансур Қаротегин Али ибн Муҳаммад ал-Қазвинийни ушлаб асир қилиб Бухорога юборди ва у (Марвдаги) қўзғолонни бостирди.

Амири ҳамид ўз подшоҳлиги даврида подшоҳликни талаб этувчихар хил кишилар билан кўп урушлар қилишига тўғри келди, Уч юз қирқ биринчи йилга (23 май 952—17 май 953) келибгина ҳамма вилоятлар Амири ҳамидга тўла бўйсунди.

Амири ҳамид уч юз қирқ учинчи йил раби ал-охир ойида (август 954) вафот этди. У ўн икки йил подшоҳлик қилди.

Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Насрнинг айтишича, Муҳаммад ибн Жаъфар ан-Наршахий бу китобни Амири ҳамид подшоҳлиги даврининг бошида уч юз ўттиз иккинчи йили (4 сентябр 943-23 август 944) унинг номига атаб ёзган ва Амири ҳамид даврида юз берган воқеаларни ўз китобида тўла келтирмаган. Амири ҳамиддан кейинги сомонийлар (сулоласи) амирларининг аҳволларидан бизга маълум бўлгани, оллоҳ таоло муваффақият берса, мана шу (қуйидагича) дир.

 

XXXIV АМИРИ РАШИД АБУ-Л-ФАВОРИС АБДУЛМАЛИК ИБН НУҲ ИБН НАСР ИБН АҲМАД ИБН ИСМОИЛ АС-СОМОНИЙНИНГ ПОДШОҲЛИГИ

 

Амири ҳамид дунёдан ўтгач, Амири рашидга байъат этдилар. У ўн ёшида подшоҳликка ўтирди. Амири ҳамиднинг вафот этганлиги хабари вилоятларга етгач, ҳар ким бир вилоятга эга бўлишни тама қилди (Амири рашид) Ашъас ибн Муҳаммад ибн Муҳаммадни Хуросонга юборган эди, унга Ҳирот ва Исфаҳонда кўп жанглар қилишга тўғри келди ва у вилоятларни бўйсундирди. У ҳали шу иш билан машғул бўлиб, жанг қилаётган эдики, Амири рашид отдан йиқилди ва шу кечасиёқ вафот этди. У кеча чоршанба кечаси бўлиб, уч юз эллигинчи йил шаввол ойидан саккиз кун ўтган (20 ноябрь 961) эди. Унинг подшоҳлик муддати етти йил бўлди. Уни дафн қилганларидан кейин лашкар исён қилиб қўзғолон кўтарди ва ҳар ким подшоҳликни тама қилиб, ғалаёнлар юз берди.

XXXV МАЛИКИ МУЗАФФАР АБУ СОЛИҲ МАНСУР ИБН НАСР ИБН АҲМАД ИБН ИСМОИЛ АС-СОМОНИЙНИНГ ПОДШОҲЛИГИ

 

Амири садид подшоҳлик тахтига ўтиргач, лашкар унга байъат қилди: кўп қарама-қаршиликлардан кейин иттифоқлик вужудга келди. Унга байъат қилинган кун жума куни, уч юз эллигинчи йил шаввол ойида (ноябрь-декабрь 961) эди. (Шу вақтда) сипоҳсолор Алптегин Нишопурда эди, Амири рашиднинг вафоти хабарини эшитгач, у Амири садидни қўлга олишга қасд қилди. Амири садид унга (қарши) одам юборди. Алптегин Жайҳун дарёсига етиб келиб, ундан ўтишни мўлжаллаган эди, аммо (унга қарши) кўп лашкар келганлиги туфайли ўта олмади. У ўз вилояти Нишопурга қайтмоқчи бўлди. (Аммо) Амири садид Нишопурга, Муҳаммад ибн Абдураззоққа: «Уни Нишопурга киришга қўйманглар!»—деб хат ёзди. Алптегин бундан хабардор бўлгач, Нишопурга бора олмаслигини билиб, Жайҳун суви ҳамда Омуйдан ўтиб, Балхга борди ва Балхни олиб қаршилик зоҳир қилди.

Амири садид Ашъас ибн Муҳаммадни юборди, у Алптегинга қарши кўп уруш қилиб охир уни Балхдан чиқарди. Алптегии Ғазнага кетди. Ашъас ибн Муҳаммад ҳам унинг кетидан Ғазнага борди, у ерда ҳам уруш қилдилар. Алптегин иккинчи марта Ашъасдан енгилиб қайтиб Балхга қараб қочди. Кўп қарама-қаршилик ва урушлардан кейин Амири садид унга яна омонлик берди ва у хизматга келди. Шу вақтларда Амири садид вилоятларга кўп лашкар юбориб мамлакатни (душманлардан) тозалади; вилоятда (тахт учун) низо қилувчи киши қолмади. Амири садид дайламийлар вилоятини олиб сулҳ тузди: дайламийлар ҳар йили Амири садидга бир юз эллик минг нишопур дирами тўлайдиган бўлдилар.

Амири садид уч юз олтмиш бешинчи йили ўн олтинчи муҳаррамда (25 сентябрь 975) якшанба куни дунёдан ўтди. У ўн беш йилу беш ой подшоҳлик қилди. Яна худо билимдонроқ.

 

XXXVI АМИРИ РАШИД АБУ-Л-ҚОСИМ НУҲ ИБН МАНСУР ИБН НУҲ ИБН НАСР ИБН АҲМАД ИБН ИСМОИЛ АС-СОМОНИЙНИНГ ПОДШОҲЛИГИ

 

Амири садид якшанба куни дунёдан ўтгач, душанба куни ўғли тахтга ўтирди ва унга байъат қилдилар. Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Жайҳоний унга вазир бўлди. (Лекин) бир неча кун вазирлик қилгач, қарилиги сабабли вазирликдан истеъфо берди. Ундан кейин икки-уч кун ўтгач, охири, амир Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Азиз вазир бўлди ва давлат иши равнақ топди. Лашкар сипоҳсолори бўлиб турган Абу-л-Аббос Тош бўшатилиб, Абу-л-Ҳасан Муҳаммад ибн Иброҳим сипоҳсолор бўлди. Абу-л-Аббос Тош қаршилик билдириб Нишопурни олди. Абу-л-Ҳасан, унинг ўғли Абу Али ва Абу-л-Ҳасан ал-Фойиқ ал-Хоссалар Нишопурга бориб, уч юз етмиш еттинчи йили (3 май 987—20 апрель 988) уни мағлуб қилдилар. Абу-л-Аббос Нишопурдан қочиб Гургонга борди. Али ибн Ҳасан унга ёр бўлиб, Гургонга киритди.

Сипоҳсолор Абу-л-Ҳасан Муҳаммад ибн Иброҳим зу-л-қаъда ойининг охирида уч юз етмиш саккизинчи йили (11 март 989) дунёдан ўтди ва унинг ўғли (Абу Али) сипоҳсолор бўлди. Кейин Амири рашид уни ёмон кўриб қолиб бекор қилди ва Абу-л-Ҳасан ал-Фойиқ ал-Хосса сипоҳсолор бўлди ҳамда Ҳарийга бориб у билан жанг қилди, аммо ундан (енгилиб) қочди ва ҳижратнинг уч юз етмиш саккизинчи йили зу-л-ҳижжа ойида (март-апрель 989) Марвга борди.

Ундан кейин Абу-л-Ҳорис Мансур ибн Нуҳ бир йилу туққиз ой волий бўлди, бектузийлар уни Сарахсда банд қилдилар. Шу билан подшоҳлик сомонийлар сулоласи қўлидан чиқиб кетди. Яна оллоҳ билимдонроқдир.

Категория: ТАРИХИЙ ШАХСЛАР | Просмотров: 1627 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz