Понедельник, 24-04-29, 08:43

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Декабрь » 20 » Равил Ғайнуддин: Кремл Исломни босим остига олмоқда
23:33
Равил Ғайнуддин: Кремл Исломни босим остига олмоқда

Равил Ғайнуддин: Кремл Исломни босим остига олмоқда


Россия Муфтийлар кенгаши кенгаши раиси Равил Ғайнуддин
Россия Муфтийлар кенгаши кенгаши раиси Равил Ғайнуддин
19.12.2010 Умидбек

Россия Муфтийлар кенгаши раиси Равил Ғайнуддин Озодлик радиосига берган интервьюсида Россия ҳукуматини исламофобияда айблади. Унинг сўзларига кўра, Кремл Россия мусулмонларининг бирлашишга бўлган интилишларига қарши чиқмоқда.

- 2009 йилнинг ноябр ойида Қурбон Байрами нишонланаётган пайтда муфтий Талғат Тожуддин учта марказлашган мусулмон тузилмаларини бирлаштириш ташаббуси билан чиқди. Бу ташаббусни ўрганиб чиққанимиздан сўнг Кавказ мусулмонлари раҳбари Бердиев ва ҳазрат Талғат Тожуддиннинг ўзлари билан қатор учрашувлар ўтказдик. Биз ишчи гуруҳ туздик, бирлашишга қаратилган фаолиятни бошлаб юбордик. Лекин бу ташаббус ҳукуматга ёқмади. Бизга бу интилишлар давлат сиёсатига мос эмаслигини билдиришди, – деди шайх Равил Ғайнуддин.

Муфтийлар Кенгаши раисига кўра, янги тузилган муфтият айнан шу бирлашишга қарши қаратилган ва сунъий яратилган "қўғирчоқ” ёки "чўнтак” ташкилотидир ва уни Роман Силантьев каби "ҳукумат одамлари” бошқармоқда.

- Уч муфтий – Ғайнуддин, Тожиддин ва Бердиевлар бирлашув йўлида борар экан, буларга (ҳукуматга – таҳр.) қарши қичқириб турадиган "қўғирчоқ театри” керак. Шундай қилиб, ҳукумат мана бу "қўғирчок” муфтийлар – Хузин, Раҳимов, Сайдуллинлар кабилардан ўзларининг "чўнтак” муфтиётини ясаб, уларни мусулмонларнинг ижобий ҳаракатлари, яъни бирлашишларини истамаётир. Ҳукуматда ишловчи исламофоб Гришинга (ислом масалалари бўйича президент маслаҳатчиси.- таҳр.) ўхшаган марионеткалар эса бундан фойдаланиб, Россияда Исломни босим остига олади. Улар бугунги кунда Россияда Ислом кучли омил эканлигини тушунган ҳолда диний тараққиётга тўсқинлик қилмоқда, – деди Равил Ғайнуддин.

Шайх жаноблари, шунингдек, охирги пайтларларда Россиянинг йирик шаҳарлари, хусусан, Москва ва Петербургда бўлаётган миллатчиларнинг чиқишларига ҳам ўз муносабатини билдирди. Унинг сўзларига кўра, икки миллиондан ортиқ мусулмонлар яшаётган Москвада расмийлари Ислом динига қарши сиёсат олиб бормоқда.

- Собяниннинг Исломга бўлган қарашлари бугунги кунда бир мунча очиқ, десам ҳам бўлади. Лекин сўнгги кунларда Москвада бўлган ҳолатлар бу Исломга қарши кучларнинг олиб бораётган фаолияти натижасидир. Питерда, Москвада бўлган ҳодисалар остида Исломга қаратилган муносабат ётади. Бу Исломга қарши кучлар томонидан уюштирилган. Шу тариқа, мусулмонларни камситиш, уларнинг фуқаролик ҳақ-ҳуқуқларининг топталиши давом этмоқда, – деди Россия муфтийлар Кенгаши раиси Равил Ғайнуддин.

Россия Бош муфтийсининг Озодлик орқали берган бу баёноти оммавий ахборот воситаларида кенг муҳокама этилмоқда. Таъкидлаш жоизки, жорий йилнинг июн ойида Россия муфтияти Кремл билан муносабатлар яхшиланаёnгани ҳақида хабар тарқатган эди.

Россия Ислом келишуви ассоциацияси (РАИС) ёки Умумроссия муфтияти шу йилнинг 7 декабр куни таъсис этилди. Унинг таркибига Перм, Мордовия, Челябинск ва Ставрополь диний бошқармалари кирди. Маркази Перм шаҳрида жойлашган бу тузилма раҳбари этиб Ставропол ўлкаси муфтийси Муҳаммад Раҳимов сайланди.

Гап шундаки, бу муфтиятдан ташқари Россияда Марказий диний мусулмонлар бошқармаси, Россия муфтийлар Кенгаши ва Шимолий Кавказ мусулмонлари мувофиқлаштирувчи маркази фаолият юритиб келмоқда.

Хўш, нима учун Россияда айнан муфтиятлар бирлашуви арафасида тўртинчи муфтиятни тузиш зарурати туғилди? Бу саволга жавобни Россия Ислом келишуви ассоциацияси (РАИС) ёки Умумроссия муфтияти тузилишининг фаол ташкилотчиларидан бири, Перм ўлкаси муфтийси Муҳаммадғали Хузин жавоб беради.

- Мақсадларга келсак, юртимизда бир ўлкадан ортиқ мусулмонларни бир уюшмага бирлаштириш ҳақида сўз бормоқда. Бундан олдин мавжуд тузилмалар бир-бирлари билан портфел талашиб, «Сен фалон кабинетда ўтирасан, сенинг лавозиминг шундай, меники бундай!»
деб, Крилов масалидаги квартетга ўхшаб тортишиб ўтирган.

Бунда, биринчи навбатда, Россияда мусулмонлар орасида ҳамда мусулмон етакчилари ва ташкилотлари орасида ички қарама-қаршиликларга барҳам бера оладиган ташкилот тузиш зарурати туғилди. Мусулмонларнинг конкрет масалалари билан шуғулланиш керак. Охирги йилларда мусулмон ва мусулмон бўлмаганлар орасида қарама-қаршилик Бош муфтият олиб борган нотўғри сиёсати туфайли авж олиб кетди.

Равил Ғайнуддин бошқаруви остида Москвада сўнгги йилларда бирор масжид барпо қилинмади. Москвада сўнгги қурилган масжид- Отрадноедаги масжид бўлди. Лекин бу билан бизнинг бошқа муфтиятларга қарши туриш ниятимиз йўқ. Бизнинг эшикларимиз барча учун очиқ. Бизнинг ҳам ниятимиз бор: балким ўн, балки йигирма ўлкадан Россияда бир муфтият тузиб, бир муфтий сайлаш даражасига етишдир, – деди янги тузилган Россия Ислом келишуви ассоциацияси (РАИС) раҳбарларидан бири, Перм ўлкаси муфтийси Муҳаммадғали Хузин.

Просмотров: 1133 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz