Среда, 24-05-15, 02:45

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2011 » Январь » 1 » Қирғиз расмийлари раддия беришдан тўхтамаëтир
11:44
Қирғиз расмийлари раддия беришдан тўхтамаëтир

Қирғиз расмийлари раддия беришдан тўхтамаëтир

Қирғизистон қирғини - махсус лойиҳа

Ўшлик Ирода Зулунова қирғиз телевидениеси ходимлари ўзи ҳақида нотўғри маълумотлар берганини айтади.

Ўшлик Ирода Зулунова қирғиз телевидениеси ходимлари ўзи ҳақида нотўғри маълумотлар берганини айтади.

23.12.2010  Элмурод

Қирғизистон Бош прокурори ва Ўш шаҳар мэри яна бир бор Ўшда ўзбек миллатига мансуб келинлар ўғирланаётгани тўғрисидаги маълумотларни рад этди. Айни пайтда ҳуқуқ фаоллари¸ расмийларнинг бу муаммода ҳам тарафкашлик қилаëтганини айтмоқда.

Қирғизистон Бош прокурори Қубатбек Байболов 22 декабрь куни қирғиз матбуотига берган суҳбатида ҳуқуқ ҳимоячиларининг Ўшда 9 нафар ўзбек келинчаги ўғирлангани тўғрисидаги маълумотлари ҳақиқатга тўғри келмаслиги ҳақида баёнот берди.

Унинг айтишича, Ўш шаҳрида шу кунгача одам ўғирлаш бўйича фақат биттта жиноят иши очилган.

- Бугунги кунда одам ўғирлаш бўйича фақат биттагина жиноят иши очилган. Бу иш юзасидан милиция ҳам, прокуратура ҳам текширув олиб борди. Оқибатда бу иш юзасидан берилган маълумот ёлғон бўлиб чиқди. Одам ўғирлаш ҳолати тасдиқлангани йўқ, - деди Бош прокурор Байболов.

Ўш шаҳар мэри Мелис Мирзақматов ҳам 22 декабр куни Озодлик радиоси қирғиз хизматига берган суҳбатида Ўш шаҳрида ўзбек миллатига мансуб келинчакларнинг ўғирланиш ҳолатлари қайд этилмаганини таъкидлади.

Айни пайтда 9 декабр куни ўғирлаб кетилган ва орадан бир неча кун ўтиб оғир аҳволда топилган Ирода исмли ўзбек келини Бош прокурор ва Ўш шаҳар мэрининг баёнотлари ҳақиқатга зид эканини айтади.

Шу кунда касалхонада даволанаётган Ироданинг айтишича, қирғиз тилидаги оммавий ахборот воситалари ҳам ўзбек келинларининг ўғирланиши воқеасини йўққа чиқаришга ҳаракат қилмоқда.

Масалан, бир неча кун олдин Иродани қирғиз телеканалларидан бирига суҳбат беришга мажбур қилишган. У бор ҳақиқатни айтиб берган, лекин қирғиз телеканали мутлақо бошқача хабар тарқатган.

- Мени ўғирлаб кетишганини, калтаклашганини, "сени сотамиз” дейишганларини айтиб бердим. Бироқ телевиденияда мутлақо бошқача ахборот беришибди. Мени "йигити билан қочиб кетган, уни ҳеч ким ўғирламаган”, деб айтишибди. Касалхонадагилар, қўни-қўшнилар, оиламиздагилар бу ахборотни кўришиб жуда ҳайрон бўлишди, - дейди Ирода.

Ироданинг қайнонаси Ҳилола Тошматова эса милиция ходимлари келинининг ўғирлаб кетилиши воқеаси халқаро матбуотда ёритилишидан норози эканини, бу борада уларга босим кўрсатилганини ҳам айтиб ўтди:

- Ўша куни мелисаларнинг началниги келди. "Биз нима қилиб юрибмиз, билсаларинг, биз сенлар томонмиз. Келинингни ўғирлаб кетишганини нега интернетга бердинг, нимага бутун дунёга бу ҳақда маълумот беришаяпсан?” деб, биз билан анча уришди. Бизга ёрдам бермоқчи бўлса, унда нега ёлғон маълумотларни тарқатишаяпти? - дейди Ҳилола Тошматова.

Ўшлик ҳуқуқ ҳимоячиси Рўзихон опа эса ҳуқуқ-тартибот тузилмалари ўзбек келинларининг ўғирланиши борасидаги маълумотларни жамоатчиликка ошкор қилмаслик ва бундай ишларни ёпди-ёпди қилишга уринаётганлигини айтади:

- Бош прокурор ўзи махсус комиссия ташкил қилиб, бу масалани ўргансагина ҳақиқат юзага чиқади. Негаки, маҳаллий ҳуқуқ-тартибот органлари қонун асосида ишламаяпти. Биз берган маълумотлар ўрганилмаяпти, - деди ҳуқуқ ҳимоячиси.
Категория: Қ И Р Ғ И З И С Т О Н | Просмотров: 1208 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 2.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz