Среда, 24-05-15, 17:21

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2011 » Январь » 1 » Кимгадир байрам, кимгадир қайғу
23:40
Кимгадир байрам, кимгадир қайғу
Шоду – хуррам яшаётганларни байрам билан табриклайман.           

         Кимгадир байрам, кимгадир қайғу

  Янги йил арафасида, кўпчилик бир – бирларини кириб келаётган янги йил байрами билан табриклашмоқда. Начора, кимгадир байрам, кимгадир қайғу бўлмақда. Хозирги вақтда, мусулмонлар куйиб-ёниб турганда, мен учун хеч қандай байрам бўлиши мумкин эмас.

 Қирғизистонда аҳолининг 80% ошиғи мусулмонлар яшашади. Мусулмонлар учун Аллоҳ тарафидан Қуръон, яъни илм, тарбия ва қонунлар нозил қилинди. Мусулмонлар учун "Рўза” ва "Қурбон”ҳайитларини байрам ҳамда жумъа кунни дам олиш ва мусулмонларнинг жамоа бўлиб намоз ўқишларини ҳам кичик байрам қилиб белгилади. Мусулмонларнинг байрами ҳақида, қисқача билдиришга ҳаракат қиламан:                                                                                       

1. Рўза ойи – бу ойда, мусулмонлар тонг ёришидан бошлаб, қоронғу тушгунча ичиб – ейишмайди. Кун бўйи ўзларида чанқоқ ва очликни сезишади, ҳамда ички аъзоларини тозалашади. Ва, ой даъвомида камбағал, оч юрганларнинг ҳолатларини, ўзларида сезишади. Ҳамда, бошқа вақтлари ўйлашмаган яна кўп нарсалар ҳақида фикр юритишади. Рўза ойи ниҳоясига етгандан сўнг, мусулмонлар Аллоҳнинг кичик синовидан чидаб ўтиб олганлари билан бир – бирларини табриклаб, байрам қилишади.

2. Қурбонлик ойи – имкони бор инсонлар, қурбонлик қилишга шошилишади. Қурбонликка қўй сўйишиб, етимларга, кўп фарзандли бева аёлларга, кам таъминланган камбағал оилаларга тарқатишади, ҳамда мусофир фақирларни қоринларини тўйғазишади. Инсон, Аллоҳ берган бойлик давлатларидан эҳсон қилиб, мухтожлар билан бўлишиши керак. Аллоҳнинг бу буйруқларини хар ким ҳам бажармайди, кимки агар бажарса, у инсоннинг савоб ишларига ёзилади ва қиёматда Аллоҳдан ўз ажрини олади. Қурбон ойи ниҳоясида эса, қурбонлик қилганлар Аллоҳнинг иродасини адо этганларини, мухтожлар эса, Аллоҳнинг ғамҳўрлигини шодланиб байрам қилишади. Қирғизистонда эса, мусулмонларнинг бу икки байрами тақиқланган.

3. Жума намоз – мусулмонлар ҳафтада бир маротаба тўпланишиб, биргаликда Аллоҳга ибодат қилишлари белгиланган. Бу Аллоҳнинг буйруғи, мусулмонларнинг бир бирларини кўриб туришлари, унитмасликлари, ҳамда муаммолар бўлса биргаликда ҳал этишлари учун кўзланган буйруқ. Мусулмонларнинг бир – бирлари билан соғ - омон кўришишларининг ўзи, бир байрам.

 "Эй мўминлар, қачон Жумъа кунидаги намозга чорланса (яъни азон айтилса), дарҳол Аллоҳнинг зикрига боринглар ва олди-сотдини тарк қилинглар! Агар биладиган бўлсангизлар, мана шу (яъни Аллоҳнинг зикрига – Жумъа намозини ўқишга шошилиш) ўзларингиз учун яхшироқдир”.  

 Жумъа сураси (62:9). Қирғизистон сиёсатида,  жумъа намозини ҳам тақиқлашмаса, деб қўрқиб турибман.

 Келинг, энди ақлимиз билан бир мулоҳаза қилиб кўрайликчи; Бизнинг 80% мусулмонлар яшаган Республикамизда қандай харом ишлар бўлмоқда? Аллоҳ тарафидан тақиқланган барча харом ишлар, яъни – бошлиқлар ўртасидаги коррупция ва порахўрликлар, алдовчилик, оддий ҳалқ орасидаги ўғирлик, бузуқлик, зино, ароқҳўрлик ва бошқа гуноҳ ишлар, кундан–кунга кўпайиб бормоқда. Ва ниҳоят, июнь ойидаги мусулмонларнинг бир–бирларини ўлдиришлари. Бошқа гуноҳ ишлар қўшилса, каттакон китоб бўлади.

 Мусулмоннинг нафсониятига тегадиган яна бир аламли нарса шуки, тўқима айбномалар билан масжид Имомларини экстремист ва террористларга айлантиришмоқда. Масжидларда азон айтганларни қамаб, уриб қийнашмоқда ва узоқ муддатларга озодликдан махрум қилишмоқда. Ҳозирги кунда эса, Ўш шаҳридаги масжидларда азон айтиш тақиқланибди. Қирғизистон Муфтиятидагилар эса, кўр, кар ва гумроҳ бўлиб, ҳеч нарса билмагандай туришибди. Гумроҳлар, ўзларича Имомлар ишларига ўзгартиришлар(реформа)киритишни ўйлаб туришибди. Яъни, Имомларни ўзлари тайинлашмоқчи. Бу гумроҳлар, Исломда Имом сайлаш қоидаларини билишармикин? Парвардигоро, Ўзинг уларга кифоя бўл. Юзларини қаро қил. Аллоҳу Акбар.

 Шу жойга келганда, 2009 йили ёз ойларида Қирғизистонга келиб, мусулмонларни ва Исломни ўрганиб юрган бир Француз кофир аёлнинг сўзлари ёдимга тушди "Франция кофирлар мамлакати, аммо бизда мусулмонлар бор. Сизларда эса мусулмонлар мамлакати, аммо мусулмонлар кўринмаябди”.

 Шу кофир аёл олдида, мусулмон қатори мен уят бўлдим. Унинг сўзларида жон бор.

 "Эй Муҳаммад, айтинг: Эй кофирлар! Сизларнинг динингиз ўзларингиз учун, менинг диним ўзим учундир!”.  Кофирун сураси (109:6).

 Аллоҳ инсонларни икки тоифага бўлди; Мусулмонлар ва Кофирлар. Яна учинчи тоифа Мунофиқлар бор-ки, улар дунёвий фойда келадиган тарафга ўтиб кетаверадиган, иккиюзлама инсонлардир.

 Аллоҳга ҳамду санолар бўлсинки, У зот мени мусулмон қилиб яратди. Қўрқоқлардан бўлмай, фақат Аллоҳга таваккул қилиб, Ислом ва мусулмонлар фойдасига иш тутишни ўргатди. Мен буни доимо ёдимда тутаман. Ва хар бир ишимда, фақат Аллоҳга таваккул қилиб иш тутаман. Аллоҳу Акбар.

          Билинг-ки, янги йил байрами деганлари, мусулмонлар учун байрам эмас. Йил ҳисоби ҳалос.

 Айниқса, ҳозирги кунда Қирғизистонда қандай байрам бўлиши мумкин? Ҳаттоки 5 – 6 мусулмонлар бир жойда тўпланишга қўрқиб қолишган бўлса? Террорист ва экстремистлар деган афсонавий ваҳималар билан, одамларга қўрқув ва ваҳима солишмоқда. Бунинг ҳам ўзига яраша сири бор, кунлар келиб очилади.

                    Аслини олганда,  Қирғизистонда байрам қилишдан бошқа иш ҳам қолмади.

Шунинг учун, Куфр йўлини тутганларни байрамлари билан табриклайман. Аллоҳнинг синовларида турган, жабр тортаётган мусулмон биродарларимнинг қайғуларига шерикман ва доимо улар билан биргаман.

            

  Инсон ҳуқуқлари ҳимояси маркази "Адолат ва ҳақийқат”

 Ўш шаҳри моб: (+996) 543 818 056.        Гапиров Равшан Бердишевич

  30.12.2010 й.

 ravshanosh@mail.ru    ravshan1955@gmail.com    www.gapirov.ucoz.com

Категория: ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ | Просмотров: 1137 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz