Вторник, 24-05-14, 10:24

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2011 » Январь » 4 » ИСЛОМ ВА СИЁСАТ
13:31
ИСЛОМ ВА СИЁСАТ

ИСЛОМ ВА СИЁСАТ

Ҳабибулло Ҳаким,
"Science progress” халқаро  (таълимни ривожлантириш) хайрия фонди раиси.

Маълумки, бугунги кунда жаҳонда ҳар хил сиёсий тузумлар мавжуд ва улар ўзаро кураш, мусобақа ҳолатидадирлар. Қай бирлари ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан юксак чўққиларга етишган бўлса, қай бирлари анчагина ортдадирлар. Албатта уларнинг ҳар бири ўзларининг тузумлари энг афзал тузум эканини иддао қиладилар. Аммо, ҳозирги ахборот-алоқа замонида уларнинг ҳар бирининг қандай ҳолатда эканлиги ҳеч кимга сир эмас.
Афсуски, жаҳон сиёсат майдонида ислом мафкураси башарият етишган барча яхши-ёмон сиёсий тузумларни барчасини маҳв этиб, йўқ қилиб, зўрлик билан ўз тузумини ўрнатмоқчи бўлган ёвуз бир куч қабилида талқин қилинмоқда.
Бунга албатта, исломнинг моҳиятини тўла тушуна олмаган, чаласавод "ислом лашкарлари”, ўта реакцион тушунчадаги "алломалар”нинг ислом динини жанжалкаш, мутаассиб, ўз фикри, тушунчаси йўлида ҳеч нарсадан қайтмайдиган қайсар, ақлсиз сиёсий куч қатори намоён этаётганлари сабабдир.
Асл исломнинг кўздан яширилган ўзак қоидаларидан бехабар авом халқ ҳам, бу қаллобларнинг найрангларига ўйнаб, алданиб, ўзаро ички ва ташқи адоватлар ботқоғига ботиб, жаҳон саҳнасида исломнинг энг хавфли куч қатори намоён бўлишига сабаб бўлмоқдалар.
Чаласавод дин пешволари ҳам диний эътиқодни восита қилган ҳолда, ихлосли ёшларнинг ҳиссиётларини барча мавжуд сиёсий тузумларга қарши қайраб, аксар ёшларни озгина ташвиқот юргизилса ҳар қандай қилмишлардан қайтмайдиган тайёр террористларга айлантириб қўймоқдалар.
Аслида ислом дини зўрлик билан ўз тузумини жорий этиш учун юборилган, башарият ўз ҳаётий тажрибалари орқали етишган барча тузумларни йўқ қилиши керак бўлган сиёсий бир тузум эмас.
Айни кунда, жаҳонда бирорта намунали исломий давлатнинг барпо этилмагани ҳам исломнинг бошқа барча тузумларни йўқотиб, ўрнига турмоқчи бўлган ўзгача бир зўравон сиёсий тузум бўла олмаслигини исбот этади.
Ислом динининг сиёсати ва асл моҳияти – ҳар қандай жамият бўлмасин, шу жамият аъзоларини худодан қўрқувчи, эртанги ҳисоб- китоб кунида қилган ҳар бир яхши- ёмон ишларига жавобгар эканига имони мустаҳкам, риёкорлик ва ёлғончиликдан, иккиюзламачиликдан холи, ён атрофига, яқинларига, эл юртига нафи тегадиган, ҳаммага фақат яхшиликни ирода қилиб турувчи, намунали инсонлар қилиб тарбиялашдир.
Зеро, аъзолари шундай тарбияда бўлган ҳар қандай сиёсий тузум гуллаб яшнаши, ривожланиши шубҳасиз.
Зотан, Аллоҳ таоло инсониятни жамоа, жамият бўлиб яшашини ирода этган.
Инсон боласи ўзи туғилиб ўсган, яшаётган жамияти олдида доимо қарздордир. Чунки у ҳали онасининг қорнидалигидаёқ жамият аъзолари ёрдамидан баҳраманд бўла бошлайди. Тиббиёт ходимларининг доимий назорати остида ой- куни етиб ёруғ дунёга келгач, бевосита ўзига кўрсатилажак ёрдамларни олади. Улғайган сари боғча, мактаб, институт даргоҳларида таълим-тарбия олади. Вояга етиб ишга яроқли бўлганида эса, уни ўстириб-улғайтирган, тарбиялаган шу жамият олдидаги қарзларини адо этиши унга вожиб бўлади.
Сарвари олам Пайғамбаримиз с.а.в нинг ”Аллоҳ олдида энг суюклироқларингиз – одамларга нафи тегадиганларингиздир” деган гапларининг маъноси ҳам шудир.
Қолаверса, юқорида айтиб ўтганимиздай Қуръони каримнинг жуда кўп ўринларида иймон келтириш ва яхши амал, яхшилик қилиш ёнма-ён уйғун ҳолда келгани ҳам ислом сиёсати айнан намунали яхши инсонларни тарбиялаш эканини билдиради.
Аъзолари тўғрисўз, инсофли, фидокор, маҳалла-кўйига, шаҳрига, юртига яхшилик қилишни мақсад қилиб яшаётган, риё ва кибру-ҳаводан холи инсонлардан иборат жамиятнинг ўз-ўзидан сиёсати ҳам, иқтисоди ҳам намунали ҳолга келиши шубҳасиз.
Юртимиздаги дин вакиллари, диний устозлар ҳам исломнинг шу жиҳатларига урғу бериб, намунали, кенгфеъл, фидойи, ватанпарвар инсонларни тарбиялаш йўлида тарғибот ва ташвиқот юргизсалар, жамиятимиздаги ғоявий бўшлиқни ислом эътиқоди билан бирга уйғунлашган ҳолдаги, юксак маданиятли инсонни шакллантириш ғояси билан банд этсалар жуда яхши натижаларга эришиш мумкин бўлар эди.
Диний эътиқодни восита қилиб, баландпарвоз шиорлар билан халқнинг ҳиссиётларини қўзғаб, ўз юртларида амалга ошира олмаган даъволарини бошқалар қўли, қони ва жонини қурбон қилиш эвазига амалга оширмоқчи бўлган шубҳали шахслар бир миллионлик бечора чечен халқини бирюз эллик миллионлик Россия давлатига қарши урушга қўзғагани ва беҳисоб мусибатларга сабаб бўлгани ҳеч кимга сир эмас.
Қанча-қанча беҳуда қурбонлар, етим қолган болалар, вайрон бўлган оилалар, бинолар, шаҳарлар, синган тақдирларнинг уволи кимни тутади?
Албатта келгинди "мужоҳидлар” учун бу нарсаларнинг аҳамияти йўқ. Улар ўз "ҳожалари” нинг топшириқларини бажариб, мўмайгина ҳақларини олиб, яна ўз юртларига, тинч хотиржам ўчоқларига қайтиб кетаверадилар.
Улар ҳеч қачон чечен халқининг манфаатини, юртининг энг илғор, энг обрўли фуқаролари бўлишларини ҳоҳлаган эмаслар. Зеро, ҳозирги замон илм-фан, ақл ва иқтидор замонидир.
Қолоқ юртлардан келган шубҳали одамлар ва шубҳали мафкуралар ҳеч қачон бизни илғорликка, кенгликка, юксакликка бошлай олмайди. Уларнинг баландпарвоз, ҳаёлий даъволарига, даъватларига ҳушёрлик ва эҳтиёткорлик билан ёндашишимиз зарур!
20 асрда Европа икки бор, биринчи ва иккинчи жаҳон урушларини бошдан кечирди. Ҳар қандай даъволар билан бошланмасин, уруш-жанжал барча даҳшатли мусибатларнинг сабабчиси эканини, тараққиёт ва юксалиш иттифоқликда эканини аниқ англаб етдилар. Натижа ўлароқ Европа давлатлари, инсоният тарихида биринчи марта ихтиёрий равишда ўзаро чегараларни очиб ташлаб, буюк Европа иттифоқини туздилар.
Бундай ижобий ҳаракатнинг Яратганга ҳам мақбул ва гўзал амал экани шубҳасиздир.
Биз ҳам исломнинг асл моҳиятини, энг муҳим сиёсатини амалга оширган ҳолда, халқимиз қалбига чаласавод дин пешволари томонидан, ғирром услублар билан сингдириб юборилган нафрат-адоватларни, аламзадаликларни чиқариб ташлаб, унинг ўрнига исломнинг инсонпарварлик, ватанпарварлик, бағрикенглик ва фидоийлик таълимотларини сингдира олсак, тез кунда якдиллик, бирлик билан тинчлик-барқарорликка, ижтимоий ва иқтисодий юксакликка етиша оламиз, иншааллоҳ.
Дарвоқеъ, Пайғамбаримиз с.а.в исломнинг сиёсати ва асл моҳиятини қисқача баён қилиб шундай деган эдилар:
"Мен гўзал хулқларни камолига етказиш учун юборилдим”.
Ривожланган мамлакатлардаги ижтимоий-иқтисодий адолат, одамлари хулқидаги камтарлик, ростгўйлик, тўғриликни кўриб, ҳатто одамлари ёлғон гапириш нима эканлигини билмайдиган юртлар борлигини эшитиб, уларнинг қанчалар "мусулмонлашиб”, ислом юртларида эса одамларнинг рўза тутиб, намоз ўқиб туриб асл исломий ахлоқлардан нақадар узоқлашиб кетганларига хайрон қоласан киши…
Беихтиёр Аллоҳ таолонинг "Моун” сурасидаги етим-есир, фақир-мискинларга меҳрсиз, каззоб, риёкор, қизғанчиқ намозхонларга вайл дўзахи билан таҳдид килган оятлари ҳаёлингга келади…

www.yangidunyo.com

Категория: ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ | Просмотров: 1806 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz