Вторник, 24-05-14, 06:35

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2011 » Январь » 4 » Мухолифат нимага муҳтож?
13:39
Мухолифат нимага муҳтож?

Мухолифат нимага муҳтож?

Мухолифат кенгаши,мухолифат етакчиси,мухолифат маблағи ва мухолифат соя хукумати ҳақида баъзи фикрлар.

Мен 2010-йилнинг ноябрь ва декабрь ойларида ёзган 2 мақоламда мухолифат етакчисини бир йилга сайлаш ғоясини илгари сурган эдим. Мухолифат етакчисини сайлаш учун мухолифат кенгашини шакллантириш зарурлиги белгиланган эди. Афсуски, мухолифат кегашини шакллантириш амалга ошмади ва бинобарин мухолифат етакчисини сайлаш ҳам ҳозирча номаълум бўлиб қолмоқда.

Мухолифат кенгашини шакллантириш учун, мен "ЭРК” партиясининг раиси Мухаммад Солиҳни яқиндан билган, у билан яқиндан ҳамкорлик қилаётган 3 кишига,Насрулло Саидов,Нурилло Мақсудов ва Мухаммадсолиҳ Абутовларга мухолифат кенгаши,мухолифат етакчиси ва мухолифат маблағи хусусида унинг муносабатини билиб беришини сўраб мурожаат қилдим. Мухаммадсолиҳ Абутовнинг айтиши буйича, "ЭРК” партиясининг раиси Мухаммад Солиҳ бизнинг "13-май иттифоки”га Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти (ЎИҲЖ) кира қолсинда деб жавоб берган. Мен "ЭРК” партияси раиси Мухаммад Солиҳнинг бу фикрини мантиқсиз деб ҳисоблайман. Сабаби, "13-май Иттифоки”га аъзо бўлган ташкилот "ЭРК” демократик партияси низомида демократик принциплар бор, лекин уларга амал қилинмайди, бунинг яққол мисоли Мухаммад Солиҳни "ЭРК” демократик партиясини қарийб 20 йилдан бери бошқариб келаётгани мисол бўла олади. "13-май Иттифоки”нинг қолган 2 аъзоси-”Андижон, Адолат ва Тикланиш” , "Таянч”ташкилотларининг низомида ҳаттоки демократик принципларни ўзи йўқ, яъни раҳбар неча йилда алмашиши кўрсатилмаган. "13-май Иттифоки” низомида иттифоқнинг лидерини сайлаш мумкин деб кўрсатилган. Афсуски, бу низомда ҳам иттифоқ лидери алмашиш муддати кўрсатилмаган. Ўзбекистонда эркин, демократик жамият қуриш учун курашаётган ҳар қандай мухолифатчи ёки ташкилот низомида ва амалда ҳам демократик принциплар йўқ иттифоққа аъзо бўлиб киришни ўта бемаънилик деб биламан. Ҳаттоки улар оғизда тинмай эркин, демократик жамият қуришни иддао қилаётган бўлсалар ҳам.

"Бирлик” ҳалқ ҳаракати раиси Абдураҳим Пўлатовнинг афсуски муносабатини билишнинг имкони бўлмади.Унинг муносабатини билиш учун мен 3 кишига, Исмоил Дадажонов,Акбарали Орипов ва Пўлат Охуновларга мурожаат қилган эдим. Исмоил Дадажонов;

- Мен Абдураҳим Пўлатовни "Бирлик” ҳалқ ҳаракати низомига амал қилмаганлиги учун мен партиядан чиқиб кетдим,улар менинг бу ҳаракатимни жавобсиз қолдиришмади, мени "Хизбут таҳрир” ғоялари билан заҳарланганликда айблашди-деб Абдураҳим Пўлатов билан орани очиқ қилганини айтди. Акбарали Орипов эса;

- Ўзбекистонда кўзга кўринган ташкилий ва ғоявий жиҳатдан яхши шаклланган мухолиф партия-бу "Бирлик” партиясидир . Абдураҳим Пўлатов бу партиянинг ягона лидери- деб ўз фикрини билдирди.

Афсуски,Акбарали Орипов 1 ойдан ортиқ вақт давомида Абдураҳим Пўлатовнинг муносабатини билиб бера олмади. Пўлат Охунов ҳаж сафарида бўлганлиги учун ва ҳаждан қайтиб келгандан кейин ҳам ўта банд бўлганлиги учун у билан мулоқот қила олмадим.

Абдураҳим Пўлатовнинг;-”Бирлик”ҳалқ ҳаракати партияси Ўзбекистонда мухолиф партиялар ичида энг кучли, энг муносиб ва шу боис Ўзбекистонда демократик жамият қуриш йўлида собитқадамлик билан фаолият олиб бораётган ягона партия деб даъво килиши- катта ЁЛҒОНдир.”Бирлик” ҳалк ҳаракатини Абдураҳим Пўлатов 1989- йилнинг 28- майидан бери бошқариб келяпти.Унинг "Бирлик” ҳалк ҳаракатини бошқараётганига 2011- йилнинг 28- майида 22 йил бўлади, шу сабабли "Бирлик”ҳалк ҳаракатини демократик ташкилот деб аташ мутлақо катта ЁЛҒОНдир. Демократик бўлмаган ташкилот Ўзбекистон жамиятини демократлаштиради деб иддао килиш бемаъниликдир.

"Бирдамлик” ҳалқ ҳаракати етакчиси Баходир Чориев билан кўп мулоқотда бўлганман.Бу мулоқотлардан хулоса шуки, Баходир Чориев Ўзбекистон президенти бўлсагина Ўзбекистонда эркин, демократик жамият яратишга имконият пайдо бўлади.Шу сабабдан бўлса керак, "Бирдамлик” ҳалқ ҳаракати ташкилот сифатида Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқи ташкилотлари ва ҳалкаро ташкилотларнинг Ўзбекистондаги болалар меҳнати, мажбурий меҳнат, Юсуф Жумани озод қилиш, Андижон қирғини, Ўш, Жалолобод қирғини ва Алматидаги 29 ўзбек қочқинларини Ўзбекистонга экстрадиция қилинишини тўхтатиш бўйича олиб борилаётган кампанияларга қўшилмади ёки қўшилган бўлса ҳам ниҳоятда сезиларсиз қўшилган бўлиши мумкин, ҳеч қачон актив фаолият олиб борди дея олмаймиз. Афсуски,”Бирдамлик” ҳалк ҳаракатининг Ўзбекистоннинг Турк кенгаши,Турк ПАга аъзо бўлмаганлигига ҳам позицияси шу пайтгача маълум эмас. Юқоридаги баён қилинганларга кўра 3 лидер Абдураҳим Пўлатов, Мухаммад Солиҳ ва Баходир Чориевлар иштирокида мухолифат кенгашини шакллантириш ва мухолифат етакчисини 1 йилга сайлаш ғоясини амалга ошириб бўлмайди.

Ўз-ўзидан шундай савол туғилади , унда нима қилиш керак?

Менинг ўйлашимча бу 3 лидер иштирокисиз;

1. Мухолифат кенгашини шакллантириш керак,мухолифат кенгашига Ўзбекистон мухолифатининг кўзга кўринган Ўзбекистонда эркин, демократик жамият қуришда сўзи ва амали бир бўлган мухолифат вакиллари аъзо бўлади. Лекин, мухолифат кенгаши ва

2.Мухолифат етакчисини сайлаш билан ишлар дарров юришиб кетавермайди.

3.Мухолифат фаолияти учун пул маблағини йиғиш керак. 28 миллион ахолиси бўлган Ўзбекистоннинг бир неча миллион фуқаролари Россия,Қозоғистон,АҚШ, Канада, Австралия, Жанубий Корея, Туркия ва Европа Иттифоки мамлакатларида яшаябди,ишлаябди.Бу фуқаролар ҳар бир йилда камида бир марта 100 доллар ёки 100 евро мухолифат маблағига пул ўтказиш имкониятига эга. Ҳамма гап шу фуқароларнинг қанчаси мухолифат маблағига пул ўтказишида.

4.Мухолифатнинг соя хукумати тузилади.Ўз ўзидан маълумки, "Бирдамлик” ҳалқ ҳаракати, "Бирлик "ҳалқ ҳаракати партияси, "13-май иттифоки "таркибида мухолифатнинг соя хукуматини тузишнинг имконияти йўқ

Юқоридаги 4 ишни амалга оширишдан ташқари Ўзбекистонда эркин, демократик жамият қуришда қуйидагиларни ҳисобга олишга тўғри келади;

1.Аксарият ўзбеклар порахўрлик,коррупция ва ўғирликка қарши кураша олиш қобилиятига эга эмас;

2.Аксарият ўзбек фуқаролари бир-бирини умуман ҳурмат қилмайди,бунга яққол мисол Африка давлатлари ва Ҳиндистон фуқаролари километрлаб навбатда туришни билган ҳолда аксарият ўзбекларнинг навбатда туришини тасаввур қилиш ҳам кулгуликдир,яъни ўзбекларда навбатда туриш бошқа инсонни ҳурмат қилиш деган тушунчанинг ўзи йўқ.

3.Ўзбекистоннинг аксарият ахолиси ўзларининг конституцион ҳуқуқларидан фойдаланишни, уларни ҳимоя килишни ҳам билмайди.

4.Ўзбекистонда дин давлатдан ажратилган деб Ўзбекистон конституциясида белгиланган. Аксарият Ўзбекистон ахолиси Ўзбекистон конституциясидаги бу принципни тушуниб етгани йўқ.

5. Ўзбекларда ўз ҳуқуқларини ва эркинликларини ҳимоя қилиш учун мустақил касаба уюшмаларига, мухолифат партияларга, инсон ҳуқуқи ташкилотларига,журналистларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотларга аъзо бўлиш ёки моддий қўллаб қувватлаш ёки, сўз эркинлиги, матбуот эркинлиги ва бошқа эркинликлар учун курашиш маданияти шаклланган эмас.

6.Аксарият ўзбекларда ота-оналарни,ўзидан каттани, амалдорларни ҳурмат қилиш ҳисси ниҳоятда ривожланган, бу жуда ажойиб хислат. Ўзбекларнинг порахўр,коррупционер,ўғри ота-оналарни, ўзидан катталарни, амалдорларни ҳурмат қилиши ҳалқниниг фожиасига айланди ва ҳоказолар.

2-январь,2011-йил.

www.yangidunyo.com

Просмотров: 1185 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz