Ироққа қайтган ас-Садр Нажафда тарафдорлари олдида чиқиш қилди Iraq -- Shi'ite cleric Muqtada al-Sadr surrounded by bodyguards arrives in his stronghold of Najaf, 05Jan2011 08.01.2011 Пайшанба
куни уч йиллик ҳижратдан сўнг Эрондан Ироққа қайтиб келган радикал
шиалар етакчиси Мўктадо ас – Садр Нажаф шаҳридаги ўз тарафдорлари олдида
чиқиш қилди.
Минглаб тарафдорларига қарата қилган маърузасида
ас-Садр Қўшма Штатларга қарши курашни давом этдириш зарурлигини айтди ва
АҚШни босқинчиликда айблади.
Ўз чиқишида ас- Садр бу курашни тинч йўллар билан олиб бориш кераклигини айтди.
Бир
неча йил илгари ас-Садр тарафидан тузилган жанггари гуруҳлар АҚШ ва
Ироқ ҳукумат кучларига жиддий қаршилик қилиб келган. Оҳир-оқибат ас-Садр
Ироқни тарк этишга мажбур бўлган эди.
Яқинда Ироқ парламентидаги унинг тарафдорлари Нури ал-Маликий бошчилигидаги ҳукуматни қўллаб-қувватлашга қарор қилди.
|