Среда, 24-05-15, 02:08

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2011 » Январь » 14 » Ўшда "зачистка" қилиниш навбати энди ўсмирларга келди
02:33
Ўшда "зачистка" қилиниш навбати энди ўсмирларга келди

Ўшда "зачистка" қилиниш навбати энди ўсмирларга келди

Қирғизистон қирғини - махсус лойиҳа

'Зачистка' қилинаëтган ўзбек хонадонларидан бири.

"Зачистка" қилинаëтган ўзбек хонадонларидан бири.

13.01.2011 Сарвар Усмон

"Улар, гўёки, ёши катта ўзбекларнинг ўз уйларига ўт қўйишларига ёрдам берганмиш". Бу хабарни Озодликка еткизган Ўшдаги ўзбек жамоаси фаолларидан бирига кўра¸ Янги йил шаҳарда "зачистка"ларнинг янги тўлқини билан бошланган. Ўш шаҳар Ички ишлар бошқармаси бошлиғи эса, бу гапларни инкор этмоқда.


Ўшнинг асосан ўзбеклар истиқомат қиладиган Черёмушки маҳалласида яшайдиган ўзбек фаолларидан бири¸ ўз исми айтилмаслиги шарти билан 13 январ куни Озодликка мана бундай деди.

- Яқин ўртадан бери яна шу зачисткалар бошланди. Мана¸ масалан¸ Черëмушки мавзесида 10дан ошиқ болани олиб чиқиб кетишди. Мен билганим бу. Аниқ маълумот бу 1994 йилда, 1996 йилда таваллуд топган иккита бола. Шу бола гўëки уруш кунлари бензин олиб бориб катталарга ëрдам берган. Бензин орқали гўë уйлар ëқилган. Бу энди ҳукуматга қарши қўзғатилган иш¸ дейилаяпти.

http://www.ozodlik.org/content/article/2275379.html
Озодлик: Демак, ўзбеклар ўзларининг уйларини атайлаб ëққан ва ...

- Ҳатто ëш болалар ҳам бензин ташиб юришган, деди хавфсизлик нуқтаи назаридан ўз исмини айтмаслигимизни сўраган ўшлик фаоллардан бири.

Ўш шаҳар Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Памирбек Асановга кўра, шаҳар милицияси бу тадбирларни "хавфсизликни таъминлаш, террорчилик ва экстремизмга қарши кураш" мақсадида ўтказмоқда.

12 январ куни Ўш шаҳар мэриясида халқаро ташкилотлар вакиллари билан ўтказилган учрашув давомида, Акипресс агентлигига кўра, Асанов ҳуқуқ ҳимоячилари, халқаро ташкилотлар ва ахборот воситаларини "зачистка"лар тўғрисида нотўғри маълумотлар тарқатаётганликда айблаган.

Демак, Асановга кўра, овозини эшитганингиз аёл ҳам ёлғон гапираяпти.

Бироқ ўшлик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Равшан Гапиров 13 январ куни Асановнинг ўзини ëлғончиликда айблади:

- Асановнинг гапи бошидан охиригача ëлғон. Мисол учун мен¸ ҳуқуқ ҳимоячисиман Ўшда активний ишлаб турган ҳозирча. Ҳақиқатан ҳам одамлар кўчада юриш у ëқда турсин уйида бемалол ўтиришмаяпти. Мана ҳозирнинг ўзида Амир Темур микрорайонини чистка қилишаяпти. Списка қилиб олишибди состоятелний одамларни. "Мана шу ерда одам ўлган. Сен одам ўлдиришда қатнашгансан. Иш қўзғатилган” деган шантаж билан одамларни уйидан олиб кетиб уриб 1000-2000-5000 доллар талаб қилишаяпти. Ҳозирги кунда бўлаяпти. Менинг амакимнинг ўғли 10 адирда. Уни ҳам спискага тиқишган экан. Қочибди. Қаердалигини топа олмай ҳозир излаб юрибмиз.

Озодлик: Бугун 13 январ кунги гапни айтаяпсизми?

- Ҳа. Бугунги 13 январ кунги гапни айтаяпман мен, деди Равшан Гапиров.

Равшан Гапировнинг гапини шу ерда бўлиб, айтиб қўймоқчимизки, биз Амир Темур (10 адир) шаҳарчаси Ҳудудий кенгашига қўнғироқ қилдик. Кенгашнинг ўзини таништирмаган вакили Гапиров айтаётган гапни тасдиқлаб, "Ҳа, зачисткалар бўлаяпти", деди.

Озодлик: Демак, бунақа текширувлар, бунақа зачисткалар Ўн адирда бўлаяпти экан-а? Фақат 10 адирдами ëки ...

- 10 адирдамас, шаҳарда бўлаяпти. Бутун шаҳарнинг атрофидаги қишлоқларда, ҳамма ëқда бўлаяпти.

Озодлик: Бунақа ишлар миллатидан қатъий назар ҳамманикида бўлаяптими ëки фақат ўзбекларникида бўлаяптими?

- Фақат ўзбекларга бўлаяпти. Фақат ўзбекларга.

Озодлик: Кейинги кунларда зачистка туфайли жабрланганлардан нечтаси сизга мурожаат қилишди?

- Конкрет¸ масалан¸ 10 адирдан кечанинг бу ëғида тўртта, Ўш районга яқин Батальон деб қўйган ер бор, у ердан учта, ҳаттоки бир одамларни "Ўлик топилган. Сен ана шунда қатнашгансан” деган экан, олиб бориб қўрқитиб, камбағал экан, ҳеч нарсаси йўқ экан, "Бўпти майли, камбағал экансан. 1000 доллар олиб кел” дебди. Бечоранинг иккита қўйи бор экан. Қўйларини сотиб, нарсаларини сотиб 1000 доллар қила олмай йиғлаб юрибди, бўлмаса ўғлимни олиб кириб уриб ўлдириб қўйишади деб, деб хабар қилди Равшан Гапиров.

Ўш шаҳар Ўзбек миллий-маданий маркази раиси Абдурашид Хўжаевга ҳам бир неча савол билан мурожаат қилдик.

Озодлик: Равшан Гапиров айтдики, Батальонда биттасини "Сен ҳам одам ўлдиргансан” деб милициялар қийнаб "Бўпти, камбағал экансан. Сен 1000 доллар бер” дебди. Иккита қўйини сотибди. Ҳали 1000 долларга узоқ экан. Шунақа фактларни биласизми сиз ҳам?

- Жуда кўп. Милиция зўравонлиги қурбонлари ёзма ариза билан ҳеч кимга, хусусан бизга – миллий марказга ҳам мурожаат қилмаяпти, шунинг учун бу иллатга қарши курашиш қийин бўлаяпти, деди Абдурашид Хўжаев.

Унинг хабар қилишича, 13 январ куни Ўш шаҳар мэриясида йиғилиш ўтказилиб, унга ўшлик ўзбекларнинг таниқли вакиллари таклиф қилинди.

Ўш шаҳар Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Памир Асанов ҳам иштирок этган йиғилишда, дейди Хўжаев:

- Шаҳарда обшественний союз туздик. Бунга 20 киши қўшилди. Бунга шаҳар катта оқсоқоллари Аҳмаджон Ташалиевич, Содиқ қори Камолов, Бахтиëр Тўхтаматов, мен, Комилжон ака Зокиров деган катта оқсоқолларимиз аъзо бўлиб қўшилган, деди Хўжаев.

Жамоатчилик кенгаши аъзолари милиция ходимлари билан учрашадиган бўлди¸ деб давом этади Ўш шаҳар Ўзбек миллий-маданий маркази раиси Абдурашид Хўжаев.

- Сешанба куни соат 10да личний состав ГОВД билан биз учрашув қиладиган бўлдик. Личний составни тўплаб берадиган бўлди бизга, дейди Хўжаев.

Бундан ташқари, икки кун муқаддам шаҳардаги 61 та масжид имомлари иштирокида мажлис ўтказилган ва Хўжаевнинг айтишича, тилга олинган жамоатчилик кенгаши ва имомлар аҳолини милиция ўтказаётган амалиётларга қаршилик кўрсатмасликка чақириши лозим.


Озодлик суҳбатга тортган ўшлик фаол аёллардан бирининг айтишича, имомлар аҳоли орасида тушунтириш ишларини бошлаб юборган.

- Ҳозир 50 фоиз шаҳар имомлари кўчаларда тозалаш ишларининг агитациясини бошлашди.

Озодлик: Демак, милиция ходимларига имомлар ëрдам бераяпти.

- Ҳа, ëрдам беришаяпти. Имомларни ҳам ўзларига ëрдамчи қилиб олишди,
дейди Ўшдаги ўзбек жамоаси фаолларидан бири бўлган бу аёл.
Категория: Қ И Р Ғ И З И С Т О Н | Просмотров: 1131 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz