Среда, 24-05-15, 01:21

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2011 » Январь » 17 » Минтақа мироблари ўзаро келишди, аммо...
11:06
Минтақа мироблари ўзаро келишди, аммо...

Минтақа мироблари ўзаро келишди, аммо...

17.01.2011Алишер

Ўтган ҳафтада Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон расмийлари сув заҳираларини бошқариш ва фойдаланиш соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга оид ҳужжатни имзоладилар.

Қозоғистонда бўлиб ўтган Давлатлараро мувофиқлаштирувчи сув хўжалиги комиссиясининг 56-йиғилишида Сирдарё сувидан фойдаланиш борасида 12 январ куни қабул қилинмиш мазкур ҳужжатга мувофиқ, Қирғизистондаги Тўқтоғул сув омбори қиш мавсумида оқизиладиган сув миқдори секундига 650 куб метрдан, Тожикистондаги Қайроққум ГЭСидан эса 1200 куб метрдан ошмаслиги лозим. Акс ҳолда, суғориш мавсумида дарё қуйисида жойлашган давлатларда сув танқислиги сезилади.

Сўғд вилояти раиси Қоҳир Расулзода ҳам бу мавзуда тўхталиб, бугунги кунда Қайроққум сув омборида йиғилган сув заҳиралари суғориш мавсумида Ўзбекистон ва Қозоғистон республикаларини керакли миқдорда сув билан таъминлашга тайёр эканлигини таъкидлади.

- Айни пайтда Қайроққум сув омборида мўлжалдаги сув заҳиралари тўпланди. Қўшниларни сув билан таъминлаш учун заҳиралар етарли эканлигини тўла ишонч билан айтишим мумкин. Қайроққум сув омборида 3,5 млрд. куб метр сув заҳиралари тўпланган, - деди вилоят раиси Расулзода.


Қайроққум ГЭСи директори Файзулло Авезов сув омборида йиғилган сув заҳиралари суғориш мавсумида Ўзбекистоннинг 300 минг гектар пахтазору экинзорлари ҳамда Қозоғистоннинг 80 минг гектар ердаги шолизорларини суғориш имконига эга эканлигини айтди ҳамда бу давлатлар Тожикистон олдидаги ўз мажбуриятларини бажаришига умид билдирди.

- Ўзбекистон томони экинларни суғориш мавсумида етарлича сув билан таъминланиши эвазига Қайроққум сув омбори ва Сирдарё қирғоқларини мустаҳкамлаш ишларига маблағ ўтказиши лозим эди. Ўзбекистон эса ягона электр тизимидан чиқди, Тожикистонга электр энергияси узатишни бутунлай тўхтатди. Газ эса фақат республика жанубига ва 20-30 фоизгача берилаяпти. Сув омборини таъмирлаш ва Сирдарё қирғоқларини мустаҳкамлаш учун эса Ўзбекистон умуман маблағ ўтказмаган. Мана шу нуқтаи назардан олиб қаралганда, бу сафар имзоланган ҳужжатлар ҳам илгаригилариденк қоғозда қолиб кетиши эҳтимолдан ҳоли эмас, - дейди Файзулло Авезов.

Унинг сўзларига кўра, Қозоғистон томони ҳам фақат 2009 йилда қирғоқларни мустаҳкамлаш учун белгиланган 600 минг доллар ўрнига 250 минг доллар маблағ ўтказган, холос. Ҳолбуки, бу борада имзоланган давлатлараро ҳужжат мавжуд. 2008 йил октябр ойида Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари Қирғизистон пойтахти Бишкекда сув заҳираларини бошқариш соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасида имзоланган ҳужжат шулар жумласидандир.

Мазкур ҳужжатга мувофиқ, Тожикистон ва Қирғизистон томони бундан буён Ўзбекистон ва Қозоғистон мамлакатлари сув заҳираларини бошқаришга ҳисса қўшган тақдирдагина сув омборларидаги заҳираларни келажак суғориш ишлари учун тўплашлари керак эди. Лекин, тожикистонлик гидроэнергетиклар сўзларига кўра, малда ҳеч нима бўлмади.

Сўғд вилояти табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси сув заҳираларидан фойдаланиш бўлими раҳбари, профессор Ғафур Каримовнинг айтишича, авваллари қўшни республикалар тўғон ва қирғоқларни таъмирлаш ишларида Тожикистонга кўмаклашар эди.

- Эллик йилдан ортиқ вақт давомида Қайроққум сув омбори қирғоқларига ўрнатилган тўсиқлар аллақачонлар таъмирталаб бўлиб қолган. Авваллари қўшни республикалар тўғон ва қирғоқларни таъмирлаш ишларига кўмаклашарди. Бунинг эвазига Тожикистон сув омборларидаги заҳираларни тўплар эди. Бироқ сўнгги йилларда Ўзбекистон томони бу ишларда умуман қатнашмай қўйди, - дейди Ғафур Каримов.

Айрим маҳаллий таҳлилчиларнинг таъкидлашларича, бу ўринда "фақат Ўзбекистон айбдор” деган позицияда туриш ҳам инсофдан эмас.

- Мен бир нарсага ҳайронман, Тожикистон ҳукумати неча йиллардан буён Ўзбекистон томонини электр энергияси ва газ билан таъминламаётганликда айблаб келмоқда. Бу муаммо ҳаммага кундек равшан-ку. Тожикистон Ўзбекистондан олган газ ва электр энергияси учун минглаб доллар қарздор бўлиб қолган, - дейди тожикистонлик таҳлилчи Дилором Мамадова.

"Қарс икки қўлдан чиқади” маталини эслатиб ўтган Дилором Мамадова фикрича, Тожикистон томони Ўзбекистонни ҳадеб айблайвермай, қўшни мамлакат билан конструктив мулоқот йўлларини излаши лозим. Айни пайтда Ўзбекистон ҳам ё газ ва электр қарзларининг маълум қисмидан кечиш ёки сув омборларини таъмирлаш ишлари учун маблағ ўтказиш йўли билан Тожикистонга имкон қадар ёрдам бериши керак.

Таҳлилчиларнинг таъкидлашларича, трансчегаравий сув заҳираларидан фойдаланишда юзага келаётган қарама-қарши фикрлар минтақа хавфсизлигига салбий таъсир этиши мумкин.

Сўнгги йилларда Марказий Осиё дарёлари сув заҳираларининг 30 фоизгача камайгани ортидан минтақада жиддий иқтисодий, сув ва экологик муаммолар вужудга келиши кутилмоқда
Категория: Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И | Просмотров: 1630 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz