Среда, 24-05-15, 01:40

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2011 » Январь » 19 » Тобора кўпроқ британияликлар Исломни қабул қилмоқдалар
03:12
Тобора кўпроқ британияликлар Исломни қабул қилмоқдалар

Тобора кўпроқ британияликлар Исломни қабул қилмоқдалар

Британиялик муслима

Охирги йилларда Британияда 100 мингга яқин Исломни қабул қилган

Янги тадқиқот натижаларига кўра, Исломни қабул қилаётган оқ танли британияликлар сони тобора ортмоқда ва уларнинг аксари аёллардир.

Уэлсда жойлашган Сванси Университети ўтказган тадқиқот Исломни қабул қилганлар рўйхатини ўрганган ва масжидлар билан суҳбатлар ўтказган.

Британиядаги Faith Matters хайрия ташкилоти молиявий ёрдамида амалга оширилган тадқиқот хулосаларига кўра, Британияда Исломни қабул қилаётганларнинг кўпчилиги оқ танли аёллар бўлиб, уларнинг аксари ҳижобга кирган.

Тадқиқот натижасида Британияда 100 минг нафар Исломга ўтганлар борлиги аниқланган.

Уларнинг ўртача ёши 27 бўлиб, кўпчиликнинг оиласи бу қадамни олқишламаган.

Асли исми Лаура бўлган 22 ёшли Ойиша Уддин ана шундай Исломни қабул қилганлардан биридир.

У икки йил муқаддам шаҳодат келтирган.

Исломни қабул қилганимдан сўнг турмуш тарзим буткул ўзгарди. Авваллари ҳақиқий исёнчи ўсмир эдим. Мусулмон бўлганимдан сўнг, анча осудалашдим. Кўпроқ уйда ўтириб, интернетда маълумотлар тўплайдиган ва китоб ўқишни афзал биладиган бўлдим," дейди Ойиша Уддин.

Ойиша Исломни қабул қилганидан оила аъзолари хушнуд эмасалар-да, мусулмон бўлганидан бахтли эканини айтади.

"Яқинларим нима учун ўзлигимни ўзгартираётганимни тушунишмади. Кийиниш тарзимни ўзгартирганимга, ҳижобга кирганимга ҳайрон бўлишди. Улар матбуотда мусулмонлар ҳақида бериладиган кўплаб салбий хабарлар таъсири остида эдилар. Лекин менинг учун уларнинг айтганлари аҳамиятли эмасди, Исломга кирганимдан ғурурланаман," дейди 22 ёшли Ойиша Уддин.

Рижентс Парк Масжиди Лондондаги энг йирик жомеълардан биридир. Бу ерда ҳар ҳафта кимдир шаҳодат калимасини келтиради.

"Исломга кираётганларнинг аксари аёллардир," - дейди масжид имоми Ажмал Разрул. - "Ҳисоблаб чиққанимизда, Исломни қабул қилган ҳар беш одамдан уч ёки тўрттаси аёл экани аниқланди."

Аммо у бу ҳолатдан таажубга тушмаганини айтади: "Бу феномен илк бор кузатилаётгани йўқ, балки камида 20 йилдан буён давом этаётир."

Сора Юсуф мусулмонлар турмуш тарзини акс эттирувчи "Эмел" журнали муҳарриридир.

Сора ўсмирлик чоғидаёқ Исломни қабул қилган. Саранинг ҳам оиласи бошида унга адоват билан қараган, аммо ҳозир қабул қилишган.

У оила аъзоларидан ўтган кечинмалар ҳақида гапираркан, улар "фарзандимизни йўқотдик," деган хаёлга боришганини айтади.

Сара Юсуф Би-Би-Си билан суҳбатда британияликлар, айниқса, аёллар орасида нима учун Исломни қабул қилиш ҳоллари кўпаётгани ҳақида шундай деди:

"Аёллар орасида Исломни қабул қилиш даражасини ҳаддан ташқари кўпайтириб айтмаган бўлардим, лекин нисбий нуқтаи назардан олсак, аёлларнинг сони тахминан икки бараварга кўпроқ бўлса керак. Бунинг сабаби, менимча, британияликлар ораисда қайси динга бўлмасин, эътиқод аёллар орасида кўпроқ эканидан келиб чиқса керак," дейди Сара Юсуф.

Категория: ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР | Просмотров: 1088 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz