Шайтонми дўстлари?
January 18th, 2011
Абдуқодир Сатторов
Ўзлигини унитди ўзбекнинг баъзи қизлари,
Минг бўёқ чаплаган шаҳло кўзлари,
Оғзидан чиқади беъмани хориж сўзлари,
Ўйлайсан, шайтонми дея дўстлари!
Кўчада юришар, бошлари яланг,
Кийиб олган калта кўйлаги таранг.
Уялиб ўтасан олдидан аранг,
Ўйлайсан, шайтонми дея дўстлари.
Ҳавойи нафслари айланиб қулга,
Бор меҳрини бердилар долларга, пулга!
Ҳеч битмайди пардоз, каму-кўстлари,
Ўйлайсан, шайтонми, дея дўстлари!
Такдир дея бунга биз ҳам кўникдик,
Баъзан йиғлаб, алам билан ўкиндик,
Минг бор узр, ўзбегимнинг асл қизлари,
Бу сатрлар ал-Қодирий юрак сўзлари…
****
СЕВИЛИБ ЯШАНГ..
Дунёнинг ишлари қизиқдир жуда,
Ҳаёсиз кийимлар бўлибдир урф.
Фариштадай содда ўзбек қизлари,
Ушбу кун юришар лаб-бўёқ суриб.
Табиат сизларга бермиш латофат,
Яхши хулқ, чирой ҳам ақл – заковат.
Ўзликни сақлангиз жон сингилжонлар,
Табиат ишига бермай талофат.
Атиргул сингари юрмай қўлма-қўл,
Райҳондан сўранглар машҳурликка йўл!
Атиргул очилиб, даврани безар,
Лек сўлгач, ахлатга ташланиб кетар!
Райҳончи, ҳид берар сўлгани сайин,
Ҳар ерда ҳурматин кўрмоғин тайин.
Райҳондай доимо суюкли бўлинг,
Севилиб яшанглар бўлмай бетайин.
www.yangidunyo.com
|