Среда, 24-05-15, 22:43

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2011 » Январь » 22 » HRW: ‘Оврўпо Иттифоқи президент Каримовга босим ўтказиши лозим’
23:14
HRW: ‘Оврўпо Иттифоқи президент Каримовга босим ўтказиши лозим’

HRW: ‘Оврўпо Иттифоқи президент Каримовга босим ўтказиши лозим’

Нью Йоркда жойлашган HRW инсон ҳуқуқларини сақлаш ташкилоти Оврўпо Комиссияси раиси Жозе Мануэль Баррозони президент Каримов билан учрашуви чоғида Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ аянчли аҳволни яхшилаш борасида босим ўтказишга чақирган.

Ташкилот баёнотида айтилишича, жаноб Каримовга мезбонлик қилиш шарафи Оврўпо Иттифоқи зиммасига инсон ҳуқуқларининг аҳволи борасида очиқча гапириш мажбуриятини юклайди.

Жаноб Каримов 24 январ куни Брюсселдаги Оврўпо Иттифоқи қароргоҳига сафар қилиши кутилмоқда.

Бу унинг Андижон воқеаларидан кейин Брюсселга илк ташрифидир.

"Хьюман Райтс Вотч” Ғарбдаги бошқа ноҳукумат ташкилотлари, масалан, Халқаро Инқироз Гуруҳидан фарқли ўлароқ жаноб Каримовнинг Брюсселга ташриф буюришига қарши эмас.

Биз халқаро ташкилотнинг Оврўпо ва Марказий Осиё бўлимидан Рейчл Денбер билан боғланиб, бунинг сабаби нима, деб сўрадик:

Рейчл Денбер: Қаранг, президент Каримов келаяпти. Агар у жаноб Баррозо билан кўришса, бу – Оврўпо Иттифоқи учун Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ аянчли аҳвол борасида жиддий хавотир изҳор қилиш учун бир фурсат. Оврўпо Иттифоқининг шундай хавотир билдириш мажбурияти бор.

Би-би-си: Аммо Оврўпо Иттифоқи мулозимларига ишониладиган бўлса, улар анчадан буён Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқларининг аҳволи борасидаги хавотирларини Ислом Каримов ҳукуматига билдириб келишаяпти. Лекин ҳеч нарса ўзгараётгани йўқ-ку?!

Рейчл Денбер: Оврўпо Иттифоқи 2010 йилнинг октябрида Ўзбекистон борасида қарор олган. Ҳозир эса, президент Каримов Брюсселга келаётган экан, улар ана шу қарорларининг мазмунини жаноб Каримовга тушунтириш имконига эга бўладилар. Оврўпо мулозимлари Ўзбекистон билан алоқаларнинг ривожланиши учун Оврўпо Иттифоқининг тавсиялари бажарилиши керак, деб аниқ-таниқ айтишлари лозим.

Би-би-си: Сиз ҳақиқатан ҳам инсон ҳуқуқлари Оврўпо Иттифоқи билан Ўзбекистон ўртасидаги марказий масала, деб ишонасизми?

Рейчл Денбер: Шундай деб ўйлайман. Шундай бўлиши керак. Оврўпо Иттифоқи Ўзбекистон билан мулоқот учун тўғри меъзонларни белгилаган. Аммо Оврўпо Иттифоқининг муаммоси шундаки, ташкилот Ўзбекистон билан муносабатларда ана шу меъзонларни ишга солаётгани йўқ.

Би-би-си: Кўпчилик Оврўпо Иттифоқини инсон ҳуқуқларидан кўра, энергия масаласи кўпроқ қизиқтиради, деб ишонади. Сиз бу фикрга қўшиласизми?

Рейчл Денбер: Менимча, кўпчилик таҳлилчилар фақат энергия эмас, балки хавфсизлик масалалари ҳам Оврўпо Иттифоқини безовта қилишига ишонадилар. Оврўпо Иттифоқининг Ўзбекистонда кўпгина манфаатлари бор. Энергетика, Термездаги ҳарбий база ва ҳоказо. Ўзбекистон Оврўпо Иттифоқининг стратегик шериги экани Ўзбекистонни инсон ҳуқуқлари борасидаги мажбуриятлардан озод қилмаслиги керак.

BBCUZBEK.COM таҳририяти SMS рақами +447786201124


Ислом Каримовнинг сафари Оврўпо матбуоти нигоҳига тушди

Ислом Каримовнинг Брюсселга сафари қатор ғарб матбуотида "Оврўпо Иттифоқини ноқулай аҳволга соладиган воқелик” сифатида талқин этилмоқда.

"Ўзбекистон Оврўпо Иттифоқини кетма-кет хижолатга қўймоқда” – деб ёзади Financial Times нашри.

Ислом Каримовнинг Оврўпо Иттифоқи раҳбарияти билан келаси душанба куни кутиладиган учрашувларини танқид остига олаётган ушбу рўзнома ва яна қатор бошқа Ғарбдаги веб саҳифалар олти йил аввалги Андижон қирғинини ёдга олишган.

"Энг шафқатсиз диктаторлардан бирини қабул қилиётган Оврўпо Иттифоқи инсон ҳуқуқлари гуруҳларини ташвишга солмоқда” –деб қайд этади Financial Times.

Нашр 2009 йили Ўзбекистон НАТО учун Афғонистонга борадиган Шимолий Таъминот йўлини очишга рози бўлиб, ўз гео-сиёсий аҳамиятини оширганини қайд этади.

Чунки НАТОнинг Покистон орқали Афғонистонга борадиган жанубий таъминот йўли сўнгги йилларда тинимсиз Толибон ҳужумларига тутилмоқда.

Бироқ Financial Times Ислом Каримов ҳақида сўнгги пайтлари нафақат Марказий Осиёда, балки Ғарбда ҳам фикрлар ижобий тарафга ўзгаргани эҳтимолини эслатади.

"Ўтган июнда жанубий Қирғизистондаги зўравонликдан қочган ўзбекларга бошпана бериш орқали, Ислом Каримов зўравонликнинг авж олиб кетишини тўхтатиб қолган шахс сифатида Ғарбдаги фикрларни ўз фойдасига ўзгартирди” – деб ёзилади Financial Times мақоласида.

"Ўзбек қирғини Баррозо-Каримов учрашуви узра муаллақ туради” сарлавҳали мақола берган euobserver.com веб саҳифаси эса, ОИ ичкарисидаги номи ошкор этилмаган манбаларга таянган ҳолда, Брюссель вакиллари Тошкент билан "самарали мулоқот” исташаётганини урғулайди.

Жаноб Баррозо эса, Оврўпо Иттифоқи номидан Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқларига оид абгор ҳолат, сиёсий маҳбуслар ҳамда матбуот эркинлиги масалаларини кўтариши ҳам билдирилган.

Аммо бу масалалар учрашувларда нақадар қатъий қўйилиши маълум эмас.

Ўзбекистонлик дипломатга таяниб ёзаётган euobserver.com Тошкент ҳам ҳозир Оврўпо Иттифоқи қўлловига эҳтиёжмандлигини урғулайди.

"Қўшни Тожикистон тиклашга интилаётган Роғун ГЭСи қурилишини тўхтатиш йўлида Ўзбекистон Оврўпо Иттифоқидан мадад истайди. Чунки бирон табиий офат рўй берса, улкан ГЭС тўғони минтақада жуда йирик инсоний инқирозни юзага келтиради, Ўзбекистон ҳудудининг катта қисми сув остида қолади ва Оврўпо Иттифоқига қочадиган қочқинлар сони ошади” – деб таъкидлайди мақола.

Президент Каримовнинг Брюсселга сафари шахсий блогларда ҳам баҳслар қўзғамоқда.

Таҳлилчи Жереми Друкер еastofcentre.tol.org вебсаҳифасида ёзар экан, "Оврўпо Иттифоқи Ислом Каримов сафарини кўпчиликка билдирмасдан, жимгина ўтишини истаяпти” – деб қайд этади.

Мақола инсон ҳуқуқлари фаолларидан иқтибос келтираркан, агар Оврўпо Иттифоқи бу сафар борасида кенг оммага маълум қилса, у ҳолда нега диктаторни қабул қилаётгани ҳақида изоҳ бериши керак. Шу қаторда Ислом Каримовдан керакли саволларни сўрашни истаётган журналистларга ҳам рухсат бериши лозим бўлади, деб урғулайди.

BBCUZBEK.COM таҳририяти SMS рақами +447786201124

Категория: ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ | Просмотров: 1207 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz