Россия Муфтийлар Кенгаши раиси шайх Равил Ғайнуддиннинг айтишича,
исломий масалаларни ёритувчи оммавий телеканал аллақачон давлат
рўйхатидан қайддан ўтиб, эфирга узатиш лицензиясини олишга тайёргарлик
кўрмоқда. - Биз Россияда биринчи телевизион канални спутник орқали
эфирга чиқардик. Энди ноябр ўрталаридан - бунга 2,5 ой бўлади – бизнинг
сигналларимиз қабул этила бошлади. Ҳозирда техниклар қайси ҳудудларни
қамраб олишимиз бўйича текшириш ишларини олиб бормоқда, - дейди
Бухородаги Мир-Араб мадрасасида таҳсил олган Равил Ғайнуддин. Россия
Бош муфтийси мусулмонлар телеканали маданий-маърифий дастурларга кўпроқ
эътибор қаратишини ва барча дастурлар Муфтийлар кенгаши назорати ост
... ДАВОМИ »