Среда, 24-05-15, 06:13

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2011 » Январь » 24 » Қирғизистон ўзбекларининг қалб нидолари
12:58
Қирғизистон ўзбекларининг қалб нидолари
Қирғизистон ўзбекларининг қалб нидолари                        
        Шу эканда, ризқ узатган қўлни узмоқ,
ўз ватанин бўлишганни уйин бузмоқ.

         Мана энди, қораларни қилмайин оқ,
кўчаларга "Бебурд” деган номлар беринг.
         Бемурувват , Беқут деган номлар беринг!
Номин беринг Мелис аталмиш зўрингизни.
         Олам танур, одамхўр у бўрингизни,
Йўқ! десангиз кавлаб қўяр гўрингизни.
         Кўчаларга Зулм деган номлар беринг,
Золим деган, Ўлим деган номлар беринг !

         Кимга сўнги манзил бўлди бу кўчалар,
 Кўз ёшларга, қонга тўлди бу кўчалар,
         Ўлган билан бирга ўлди бу кўчалар.
Уларга Вахшат, Дахшат деган номлар беринг!
         Чиқиб қаранг Сулаймон тоғ тепасига,
Аза тўни ташланган Ўш елкасига.
        Ўликларин ўраб ўзбек кўрпасига,
кўчаларга Ситам деган номлар беринг,
        Алам деган, Мотам деган номлар беринг!
  Бу сўзларни ким ёзган бўлса ҳам, юракдан отилиб чиққан, кўз ёшида ёзилган сўзлар экан. Менга келган электрон почтадан ўқиб, барча инсонлар ўқисин, мулохаза қилсин деб, сизларга тарқатишга қарор қилдим.
  Шу кунларда "Дод, дод ва яна дод” демаган оила қолмаган бўлса керак. Қолганлари ҳам, қачон бизга навбат келар экан деб, дарвозалари тирқ этса, ўз уйларида ўтиришган жойларида бир ирғиб тушишмоқда. Кўчалардаги холатларни айтмайсизми, қирғиз телевидениясидан ўзбекларга айблар юклашларини кўриб олган оддий қирғиз инсонлар ҳам, баъзилари ўзбекларни ҳақоратлаб кетишмоқда. Ўзбек эса, жим бўлиб, худди жинояткор одамдек бўйин эгиб кетишга мажбур бўлмоқда. Қирғиз давлати бошлиқларининг сиёсати эса, қандай қилиб бўлса ҳам ўзбекларни қоралаб, ўзларини оқлаш бўлмоқда (асосан ўзларининг қирғиз ҳалқи олдида). Мана, давлат томонидан уюштирилган комиссиянинг июнь воқеалари бўйича ҳисоботини ҳам дунё эшитди. Комиссия аъзоларининг қанчалик илмсиз ва нодонликларини, ёш бола ҳам тушунган бўлса керак. Депутатлар мажлисидаги саволларни айтмайсизми, нима бало, бу депутатлар ақлдан озганларми? Бир аёл депутатнинг Бахтиёр Фаттаховга берган саволини ўқинг "Сиз биздаги ўзбекларга, Ўзбекистондаги қирғизларнинг аҳволини тушинтирдингизми? У қирғизлардан юқори лавозимда ишлаганлари, хаттоки трактор минганлари ҳам йўқ, деди”. Фаттахов эса олди – қочди жавоб берди. Шунинг учун ўша депутат аёл, саволини бир неча марта қайтарди. Эх аттанг, ўша жойда мен бўлмай қолдимда. Ундай комиссияга мени чақиришармиди, уларга Фаттаховга ўхшаган тилини тишлаб қоладиганлар керак. Кейин эса "Мана комиссияда ўзбеклар ҳам қатнашди” деб даъво қилишади. Юқоридаги саволга жавоб оддий: "Қирғизистонда ўзи, қирғизлар кўп нарсаларни ўзбеклардан ўрганишса, Ўзбекистондаги озгина қирғизлар миллионлаган ўзбекларга нимани ўргатишади? Лекин, уларни ўлдириб ёндиришганлари йўқ-ку?”. Мана сизга, саволга савол билан жавоб. Аммо, Фаттаховда шунчалар хужжат-далиллар бор эди-ки, у хужжатлар билан, ўзбекларга нисбатан бўлган ва даъвом этаётган Террор ва Геноцидни, ўн марта далиллаб қўйса бўлар эди. Фаттахов далилларни Бишкекка олиб борар экан деб, Ўшдаги ҳамма ўзбеклар асосий далилларни Фаттаховнинг № 18 магазин штабига топширишган. Қани ўша далиллар? Мен комиссия натийжасини (заключения) ўқиб чиқдим, у жойда ўзбекларнинг ҳақиқий аҳволи ҳақида ҳеч нарсани аниқ ёзмай, ҳаттоки ўзбекларни айбдор қилиб қўйишибди. Депутатлар мажлисида ҳам ўзбекларни қоралаб ўтиришди. Оддий қирғиз ҳалқи ҳам, тушунмай ўшандай ўйлаши мумкин. Бундай ҳолатда, тинчлик ҳақида ўйлаш, ёруғликка қачон етар эканмиз деб, осмондаги юлдузга тикилиш билан баробар. Шунинг учун, ҳозирги кунда ҳам, ўзбекларни қамаш, қўрқитиб, уриб пулини олиш тўхтагани йўқ. Қайси бирини ёзаман ёки ўзбек экстремист ва террористларини ёзайми? Аллоҳ деган, тинчлик тарафдори бўлган ўзбек диндор одамларни, Худосизлар жиноятчиларга айлантиришмоқда. Ўзбекларга қарши ўйлаб топган нарсаларига, ақли расо одам ишонмайди. Ишониш учун, "параноидная шизофрения” деган, асаб касаллигига учраган одам бўлиш керак. Ҳа майли ўзбегим, яна озгина сабр қилинг! Яқин кунларда, ҳалқаро комиссиянинг текширув натийжасини эшитиб ўқийсиз. Ҳудо хохласа, қирғиз давлат комиссиясининг заключениясига нисбатан, менинг заключениямни ҳам ўқийсиз. Кутинг! Менда олди-қочди гап бўлмайди, юридик аниқ далилли қилиб ёзаман ва керак жойда далиллаб бераман. Бу ишда, сизлар ҳам мени ёлғиз қолдирмассиз! Билиб олингким, ҳаммангиз қўрқиб, писиб олсангиз ҳам, мен ёлғиз қолмайман. Менинг ишонганим, суянганим Аллоҳим бор.
 Шу кунларда, олдиндан турган номларни, қирғизчага ўзгартиришаябди. Ҳаттоки Ўшдаги ал-Буҳорий масжидини, Алай масжидига айлантириб қўйишмадими? Кўплаган ўзбекларнинг жойларини тортиб олишиб, ишлатишолмай, яна ўзбекларни чақиришмоқда. Баъзи ўзбеклар, иложсиз боришиб, малайлик қилишмоқда.
 Шаръий қонун бўйича, ноқонуний босиб олинган жойда, намоз ўқиш ҳаромдир. Бу қонун, бошқа жойларга ҳам таълуқлидир. Демак, намоз ўқиш ҳаром бўлса, ноқонуний босиб олинган жойлардан сув ичиш ва овқат ейиш ҳам ҳаромдир. Фақат, билмаган одам учун ҳароммас. Шунингдек, "Кимки ўлик ерни тирилтирса, ер ўшаникидир”. Қаровсиз ерни ўзлаштирса, деган маънода. Ўзбеклар адир жойларни шаҳарчаларга айлантиришмадими? Энди қандай қилиб у жойлар қирғизники бўлсин? Биз ҳаммамиз Худонинг ерида яшамаябмизми? Меҳнат қилинг, ерни жонлантиринг, ер сизники бўлсин.         Аллоҳу Акбар.                                  
 
Гапиров Равшан Бердишевич
 "Адолатлик ва ҳақийқат” Инсон ҳуқуқлари ҳимояси маркази 
 Ўш шаҳри моб: (+996) 543 818 056.   ravshanosh@mail.ru   
 ravshan1955@gmail.com      www.gapirov.ucoz.com  

Категория: Қ И Р Ғ И З И С Т О Н | Просмотров: 1571 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz