Среда, 24-05-15, 00:41

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2011 » Январь » 31 » Ўзбекистонда демократик бошқарувга ўтиш схемаси
01:25
Ўзбекистонда демократик бошқарувга ўтиш схемаси

Ўзбекистонда демократик бошқарувга ўтиш схемаси


Шуҳрат АҲМАДЖОНОВ

If you want to change something, convince enough people that it needs to be changed, then change it. [1, p. 226]
WORDS OF WISDOM

Сен агар бирор нарсани ўзгартирмоқчи бўлсанг, ўзгартириш ҳақиқатан зарурлигига аввал ён-атрофингдагиларни ишонтир. Фақат шундан кейин ўзгартир. [1, 226-б.]
ХАЛҚ ҲИКМАТИ

Ўзбекистон кучишлатар органлар, авваламбор Миллий хавфсизлик хизмати орқали полициявий давлат принципида бошқарилаётганлиги ҳақида [2]-[3]-мақолаларимда схема ёрдамида кўрсатгандим.

Энди давлатни полициявий бошқарувдан демократик бошқарув тизимига ўтказишимиз учун нималар қилишимиз кераклигини ушбу мақоламда схема ёрдамида таҳлил этаман. Бу мавзуда ҳам 2005 йилда [4]-мақолани ёзгандим. Лекин www.turonzamin.org ва www.yangidunyo.com сайтлари 2009 йил ёз фаслида Хитой жаллодларининг Уйғуристондаги жиноятларини ёритиши давомида ушбу сайтларга махсус хизмат органлари кибер ҳужум уюштирди. Натижада сайтлардаги анчагина мақолалар ва китобларни, жумладан [2]- ва [4]-мақоламни ўчириб ташлашга эришди. Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати Шанхай Хамкорлик Ташкилоти доирасида Хитой махсус хизмат органлари билан бундай масалаларда жуда якдил бўлиб биргаликда фаолият олиб бормоқда.

Авваламбор мавжуд президентлик тизимини тубдан ислоҳ қилмоғимиз керак.

Биринчидан, президент ваколатларини камайтиришимиз ва камайтирилаётган ваколатларни вилоят ҳамда туман ҳокимларига, айримларини эса учта ҳокимият бўғинларига ўтказишимиз керак бўлади.

Иккинчидан, вилоят ва туман ҳокимларини ўша вилоят ҳамда туманда яшовчи фуқаролар сайламоғи лозим.

Учинчидан, прокуратура органлари тубдан ўзгартирилмоғи даркор. Шу масалага алоҳида тўхталиб ўтсам.

Ҳозирги мавжуд сиёсий режимнинг асосий репрессия механизми, воситаси бўлмиш прокуратура органларини жиддий қисқартирмоғимиз ва уни ЎзР Адлия вазирлиги таркибига маълум бир ваколатларга эга бўлган прокуратура бўлими сифатида киритмоғимиз керак (схемага қаранг-30yanDEMOKsxema1).

Адлия вазирлиги таркибидаги прокуратура бўлими раҳбари бўлмиш Бош прокурор ўз лавозимини сақлаган ҳолда ваколатлари ўзгартирилмоғи керак: энди у мамлакатдаги қонун билан боғлиқ ишларни кузатади ва бу борада Президентга ахборот бериш ваколатларигагина эга бўлади. Шу ҳолдагина прокуратура, шунингдек Миллий хавфсизлик хизмати (МХХ) прокуратура орқали асосий учта ҳокимият бошқарув органлари фаолиятига ноқонуний аралашишига чек қўйилади.

Энди прокуратура органлари фақат қонунларнинг ижро этилиши бўйича Президентнинг кузатувчиси бўлиб хизмат қилади. Агар прокуратура мавжуд қонунлар бузилаётганлиги ҳақидаги маълумотни олса, қонунни билиб ёки билмай бузган шахснинг раҳбарига ёки, зарур деб ҳисобласа, Бош прокурор орқали Президентга мурожаат этиши мумкин. Президент эса ўзининг ваколатлари доирасида энг зарур чора-тадбирларни кўриш имкониятига эгадир. Бундай раҳбарлик принципи АҚШда мавжуд. Бу давлатда Бош прокурор ва Адлия вазирига мос лавозим Attorney General (Генерал Атторней) деб аталади.

Таъкидлаш лозимки, агар прокуратура органлари бугунги кўринишда сақлаб қолинса, Ўзбекистонда демократик, фуқаролик жамиятига ўтиш амри маҳол бўлади. Бунинг тасдиғини Россия мисолида кўришимиз мумкин.

Россияда прокуратура органлари Федерал хавфсизлик хизмати (Федеральная служба безопасности – ФСБ) ва бошқа кучишлатар органлар билан биргаликда демократик тузум тарафдорлари фаолларини битта-битта мағлуб этмоқда, жиноий ишлар қўзғотиб қамамоқда. Масалан, миллиардер М.Ходорковскийни аввалига 9 йилга қамаб, 8 йил ўтгач яқинда бошқа баҳона билан яна бир марта суд қилиб яна 8 йилга қамаш ҳақида суд ҳукми ўқилди. Айрим адвокатлар ва журналистлар "номаълум кимсалар” томонидан қаттиқ калтакланмоқда ва ҳатто ўлдириб юборилмоқда. Россия сиёсий партиялари ва демократик, жумладан инсон ҳуқуқини ҳимоя қилувчи ташкилотлар фаолиятини қийинлаштирувчи турли хил қонунлар Россия Давлат Думаси томонидан қабул қилиниши уюштирилмоқда. Демократик руҳдаги оммавий ахборот воситалари бўғилмоқда ва шунга ўхшаш бошқа тадбирлар қўлланилмоқда.

Шундай қилиб, прокуратура масаласи принципиал, энг муҳим масалалардан биридир. Шу сабабли ўзбек мухолифати бу борадаги позициясини аниқ ишлаб чиқмоғи ва ўз дастурларига киритмоғи муҳимдир.

Схемага қисқача изоҳ. Фигурали мил (стрелка) орқали ахборот бериш, оддий йўғон мил орқали эса бошқарув назарда тутилган.


ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР

1. От BARBARA ANN KIPFER. 8789 words of wisdom (8789 донишмандлик сўзлари). – Workman Publishing Company, Inc.
225 Varick street, Ney York, NY 10014-4381.
www.workman.com – 618 p. (2001 йил нашри асосида 2010 йилда чоп этилган, А.Ш.).

2. АҲМАДЖОНОВ Ш. Ўзбекистонда полиция давлати қандай бошқарилмоқда? – http://www.turonzamin.org/congress/jurnal_index.html (www.turonzamin.org "Turonzamin” журнали, 2005 йил октябр, 10-сон, Яша Турон, яша Турон!).

3. АҲМАДЖОНОВ Ш. Ўзбекистондаги полициявий давлатнинг бошқарув схемаси. -

4. АҲМАДЖОНОВ Ш. Ўзбекистонни қандай бошқариш керак? – http://www.turonzamin.org/congress/jurnal_index.html (www.turonzamin.org "Turonzamin” журнали, 2005 йил август, 8-сон).

E-mail: ahmadus54@gmail.com

2011 йил 30 январ.

АҚШ, Бойси шаҳри.

www.yangidunyo.com

Просмотров: 1818 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz