Понедельник, 24-05-13, 16:05

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2011 » Февраль » 2 » Ўзбек мухолифати қачон сиёсий кучга айланади?
12:53
Ўзбек мухолифати қачон сиёсий кучга айланади?

Ўзбек мухолифати қачон сиёсий кучга айланади?

Абдужалил Бойматов,

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти президенти.

Ўзбек мухолифати 1989-1992 йилларда Ўзбекистон сиёсий саҳнасида жиддий сиёсий кучга айланган эди. Бунинг исботи сифатида 10 мингларча ўзбек фуқароларининг мухолифатни ("Бирлик” ҳалқ ҳаракатини) қўллаб-қувватлаб митингларда қатнашгани, ўзбек тилини давлат тили сифатида тан олиниши, Ўзбекистоннинг сиёсий мустақиллигига эришиши, уйсиз ўзбек фуқароларига уй қуриш учун ерлар берилиши, Ўзбекистон ва жаҳон жамоатчилиги диққатини Орол фожеасига жалб қилиш кабиларни мухолифатнинг ютуғи сифатида кўрсатишимиз мумкин. Шуни эслатиш жоизки,у пайтларда мухолифат лидерлари асосий мақсад сифатида хокимиятга келиш эмас, ўзбек жамиятининг муаммоларини ҳал қилишни асосий мақсад қилиб қўйишган эди. Орадан 20 йил ўтди, ҳануз ўзбек мухолифати тарқоқ ва молиявий жиҳатдан камбағал. Мухолифатни сиёсий кучга айлантириш учун ҳозирги пайтда 2 та форматда (қолипда) иш олиб бориляпти.

1-формат.

Мухолифат партия лидерлари Абдураҳим Пўлатов, Мухаммад Солиҳ ва "Бирдамлик”ҳалқ харакати лидери Баходир Чориевлар ўзбек фукароларини ўз ташкилотлари атрофида уюшишга тарғибот олиб боришяпти. Мухолифатнинг 20 йиллик тажрибаси шуни кўрсатяптики,бу форматда ишлаш мухолифатнинг фаолиятига ижобий натижа олиб келмади. Аксинча, бир пайтлар 100 минглаб тарафдорлари бўлган "Бирлик”ҳалқ ҳаракати ва 50-60 минглаб аъзоси бўлган "Эрк” демократик партияси ўзининг демократик-сиёсий партия мавқеинин йўқотиб, аксарият чет элларда фаолият олиб борувчи гуруҳлар даражасига тушиб қолди.Мен шу пайтгача бу партиялар лидерларининг демократик эмаслигини танқид қилиб келган эдим. Шуҳрат Аҳмаджонов:-”бу партияларнинг ҳозирги пайтдаги мавқеи гуруҳлар даражасида”- деган фикрига мен тўла қўшиламан. Бу фикрлар "Бирдамлик” ҳалқ ҳаракати етакчиси Баходир Чориев учун қисман таалуқли.”Бирдамлик” ҳалқ ҳаракати 2004 йилда тузилган эди, яъни атиги 7 йил ўтди, шу сабабли Баходир Чориевга нисбатан кескин фикрлар айтиш ўринли эмас. Лекин шуни айтиб қўйишим керакки, Баходир Чориевда унинг лидер сифатида ёки "Бирдамлик” ҳалқ ҳаракатига нисбатан салгина танқидий фикр билдирган кишилар билан душман сифатида ёндошиш ҳиссиёти кучли. Менинг фикримча, сиёсат билан шуғулланувчи кишилар-сиёсатчилар шахсиятига тегилмасдан ташкилот фаолиятига ва ташкилот лидерига билдирилган танқидий фикрларга тоқатли (бағрикенглик),толерантли бўлишлари керак. Тоқатли бўлмаган киши сиёсат билан шуғулланмагани маъқул.
Бунга Ўзбекистон диктатори Ислом Каримовнинг фаолияти яққол мисолдир. Мен Ўзбекистон диктатори Ислом Каримов тахтдан кетгандан кейин Туркманистондагидай Қурбонгули Бердимухамедов, Қирғизистондагидай Қурманбек Бакиев, Белоруссиядагидай Александр Лукашенко ёки Эрондагидай, Саудия Арабистонидагидай ислом дини ниқоби остида диктатура ўрнатилиши Ўзбекистонда такрорланмаслиги керак деб ҳисоблайман. Лекин шуни таъкидлаш жоизки, "Бирдамлик” ҳалқ ҳаракатининг Россиядаги бўлими рўйхатдан ўтди. Бу бўлим раҳбари Абдужаббор Исмоилнинг айтиши бўйича ташкилотнинг Россиядаги аъзолар сони 7000 кишига етган. Ҳар ҳолда бу кўрсаткич 50-60 минг ёки 100 минг бўлмасада, лекин ҳозирги пайтда мухолифат ташкилотлар ичидаги бошқа ташкилотларга нисбатан, жуда катта ижобий ютуқ.Ҳамма гап бу аъзоларнинг қанчаси сиёсий актив фаолият олиб бора олади ёки қанчаси норозилик акцияларида қатнаша олишидадир. Мухолифатнинг 20 йиллик фаолияти шуни кўрсатяптики, келаси 5-10 йилликда ҳам бу форматда иш олиб бориш ижобий натижаларга олиб келиш эҳтимоли жуда кам.

2-формат.

Ўзбек мухолифатининг ташкилий жиҳатдан тарқоқ ва молиявий жиҳатдан камбағаллигини бартараф этиш учун мен 2010- йилнинг 13-ноябрь, 14-декабрь, 2011- йилнинг 2-январь ойида чоп қилган мақолаларимда янги формат бўйича олиб борилаётган фаолият ва баъзи мулоҳазалар батафсилрок баён қилинган эди. Шу сабабли, 2-формат тўғрисида қисқача тўхталиб ўтаман. Мухолифатни сиёсий кучга айлантириш(ёки образли килиб айтганда бир муштга келтириш) учун қуйидаги 4 ишни амалга ошириш керак:

1.Мухолифат кенгаши тузилади;
2.Мухолифат кенгаши мухолифат етакчисини 1 йилга сайлайди;
3.Мухолифат маблағи йиғиш учун кампания бошланади;
4.Мухолифат соя хукумати тузилади.

Мухолифат кенгаши ва мухолифат етакчиси қуйидаги 6 йўналиш бўйича иш олиб боради.

1.Болалар меҳнати ва мажбурий меҳнат,
2.Юсуф Жумани озод қилиш,
3.Андижон қирғини,
4.Ўш,Жалолобод қирғини,
5.Алматидаги 29 ўзбек қочқинларини Ўзбекистонга экстрадиция қилинишини тўхтатиш,
6.Ўзбекистонни Турк кенгаши,Турк ПАга аъзо бўлишига эришиш.

Менимча бу форматнинг(қолип) афзалликлари қуйидагилардан иборат:

1.Мухолифат фаолияти мухолифат кенгашида эркин, демократик руҳда муҳокама қилинади, қарорлар қабул қилинади.

2.Турли хил ғояларни ва позицияларни мухолифат кенгашида кўпчилик томонидан муҳокама қилинади ва овозга қўйилади, кўпчилик томонидан маъқулланган ғоя ёки позиция мухолифат етакчиси томонидан ҳаётга тадбиқ қилина бошланади.Бунга мисол қилиб 24- январь куни диктатор Ислом Каримовнинг Брюсселга ташрифи бўйича мухолифат ташкилотларининг позициялари ҳар хил бўлгани мисол бўла олади. "Бирлик” ҳалқ ҳаракати партияси гуруҳи Европа Иттифоқининг ўзбек диктаторини Европага таклиф қилинишини ижобий баҳолади ва бунинг тасдиғи сифатида мухолифат томонидан Брюсселда пикетлар ўтказмасликка даъват қилди.

"Эрк” демократик партияси гуруҳи эса, бу ташрифга ниҳоятда салбий муносабатда бўлди ва норозилик акцияси ўтказишга ҳаракат қилди.

"Бирдамлик” ҳалк ҳаракати эса, бу ташрифга нисбатан ҳеч қандай баёнот бермади, норозилик акцияси ўтказишга қарши ёки тарафдор бўлиб муносабат билдирмади.

3. Мухолифат етакчиси 1 йилга сайлангани учун мухолифат лидерлигига даъво қилувчи амбицияли шахслар учун кенг имконият яратилади.

4.Мухолифат кенгаши образли қилиб айтганда бу мини парламентдир.Мини парламент депутатлари сифатида эса мухолифат партияларнинг лидерлари, "Бирдамлик” ҳалқ ҳаракати лидери,инсон ҳуқуқлари ташкилоти лидерлари, етакчи сайтларнинг бош мухаррирларидир.

Шу сабабли, мухолифат кенгаши ва унинг етакчисини сайлаш янги ташкилотнинг, янги сиёсий партиянинг ташкил топиши деб ҳисобланмайди, яъни мухолифатдаги мавжуд сиёсий партиялар, ҳаракатлар,инсон ҳуқуқи ташкилотлари ва бошқа ташкилотларнинг йўқ бўлишига ёки уларнинг фаолиятига салбий таъсир кўрсатмайди.
5. Мавжуд мухолифат сиёсий партияларида ва "Бирдамлик” ҳалқ ҳаракатида шу пайтгача мухолифатнинг соя хукумати тузилмади ва бундан кейин ҳам тузиш эхтимоли жуда кам. Мухолифат кенгаши эса мухолифатнинг барча сиёсий партия гуруҳлари,”Бирдамлик” ҳалқ ҳаракати, инсон ҳуқуқлари ташкилотлари ва етакчи интернет сайтларининг мухаррирларидан ташкил топгани учун мухолифат соя хукуматини тузиш имконияти кескин ошади.
6.Мухолифат маблағини нима мақсадда ва нимага сарф қилинганлигини жамоатчилик томонидан назорат қилиш учун тафтиш гуруҳи тузилганлиги учун бу маблағнинг айрим шахслар томонидан суистеъмол қилиш имконияти кескин камаяди. Эслатиб ўтаман тафтиш гуруҳи 6 кишидан иборат булади:2та мухолиф партиялар вакили, 2та ҳуқуқбон,2та журналист. Тафтиш гуруҳи ҳар ярим йилда мухолифат маблағининг нималарга ва қандай мақсадга сарфланганлиги тўғрисида Ўзбекистон фуқароларига ҳисобот беради, ёки бошқача айтганда ҳисобот мухолифат сайтларида чоп этилади.

Мухолифатнинг 2-форматда ишлашининг барбод бўлишига қуйидаги 2 катта тўсик сабабчи бўлиши мумкин:
1.Мухолифат кенгашининг Абдураҳим Пўлатов, Мухаммад Солиҳ, Баходир Чориев ва баъзи бошқа ташкилот раҳбарлари томонидан бойкот қилиниши.(бир мушт бўлишни ҳоҳламаслик)

2.Ўзбекистон фуқароларининг мухолифат маблағига пул ўтказмаслиги. Эслатиб ўтаман пул маблағи мухолифат партия фаоллари,мустақил журналистлар,инсон ҳуқуқ ҳимоячилари ва ватанпарвар, миллатпарвар шахсларнинг бир йилда бир марта 100 евро ёки 100 АҚШ доллари миқдорида алоҳида мухолифат кенгашининг банк ҳисобига пул ўтказиш хисобидан шаклланади. Ҳоҳловчилар кўпрок пул ўтказсалар янада яхши бўлади.Ўз- ўзидан маълумки,пул ўтказувчиларнинг аксариятини АҚШ,Канада,Европа мамлакатлари ва бошқа бадавлат мамлакатларда яшовчи ўзбеклар ташкил этади.

Агарда мухолифат кенгаши тузилмаса,,мухолифат етакчиси сайланмаса,мухолифат маблағи йиғилмаса, мухолифат соя хукумати тузилмаса ўзбек мухолифати тарқоқлигича ва молиявий камбағаллигича қолаверади, сиёсий кучга айлана олмайди(бир мушт була олмайди), Ўзбекистоннинг сиёсий-иқтисодий тараққиётига ўз ҳиссасини қўша олмасдан томошабин бўлиб тура беради ёки Ислом Каримовнинг тахтдан кетишини ёки нариги дунёга равона бўлишини кутади, Европа Иттифоқи,АҚШ, Россия,Хитой ва бошқа мамлакат лидерларини диктатор Ислом Каримовни қўллаб-қувватлаш ёки қўллаб-қувватламасликка чақириш билан банд бўлиб юраверади. Диктатор Ислом Каримов режими томонидан жабрланган фуқароларнинг эса, Озодлик радио станциясига ёрдам сўраб мурожаат қилишларидан бошқа иложлари қолмайди.

26-январь,2011-йил
Категория: БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА | Просмотров: 1313 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz