Понедельник, 24-05-13, 19:14

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2011 » Февраль » 3 » ҒАЙБУЛЛО ЖАЛИЛОВ ҚАМОҚДА ВА У ЎЗ ОИЛАСИ, ҚИЗИ БИЛАН ВИДОЛАШГАН
09:03
ҒАЙБУЛЛО ЖАЛИЛОВ ҚАМОҚДА ВА У ЎЗ ОИЛАСИ, ҚИЗИ БИЛАН ВИДОЛАШГАН
ҒАЙБУЛЛО ЖАЛИЛОВ ҚАМОҚДА ВА У ЎЗ ОИЛАСИ, ҚИЗИ БИЛАН ВИДОЛАШГАН
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти (ЎИҲЖ) нинг аъзоси Ғайбулло Жалиловнинг айни кунларда қаерда эканлиги ва унинг аҳволи ҳақида янги маълумотларга эга бўлдик. 2009- йилннинг 5- сентябрь кунида Қарши шаҳрининг Ўлжабоева кўчасида қўлга олиниб, аввалига 10 суткалик жазога, кейинчалик икки бора террор хуружларига тайёргарлик кўргани, конституцион тузумга тажозув қилганлик каби Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг бир қатор моддаларида айбланган ҳуқуқбон ҳамон қийноқлар остида қолмоқда. Бу ҳақида уни яқинда кўриб қайтган оиласи Муқаддас Темирова ЎИҲЖ Ғайбулло билан боғлиқ бир қанча воқеаларни баён қилди.
Муқаддас Темирова шу йилнинг 24-25 январь кунларида эри Ғайбулла Жалилов билан у шу кунларда сақланаётган Зангиотадаги колонияда бўлиб қайтганини маълум қилди. Қамоқдаги бу ҳуқуқбон ўз бошидан ўтказган қийноқларнинг асосий қисмларини ҳикоя қилиб берган.
2009- йилнинг 5- сентябрь куни, тахминан соат 22 лар атрофида Қарши шаҳрининг Ўлжабоева кўчасида асоссиз тарзда ҳибсга олинган Ғайбулло Жалиловни тўғри Қарши шаҳар ИИБ (Ички Ишлар Бўлими) га олиб борилган. Илгариги хабарларимиздан ҳам маълумки, ҳуқуқбон милиция формасидаги ва формасиз шахслардан иборат гуруҳ томонидан мажбурий тарзда Тико русумлик машинага мажбуран ўтқазилиб олиб кетилганди.
Ғайбуллонинг таъкидлаганига кўра, уни икки кун давомида Қарши шаҳар ИИБ тергов ҳибсхонасида сақлаб, кейин Бешкент туман ИИБ нинг вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига ўтказганлар ва бу ерда у 6 ой давомида қолиб таҳқирлашлар, қийноқларга дучор бўлган. Унинг Бешкент ҳибсхонасида бунча вақт сақлашларининг боиси эса, уни бўйнига қўйилаётган айбларга иқрор бўлмаганлиги ва мана шу "ўжарлиги” билан милиция ходимларини кўп овора қилганлигида экан. Кўп уринишлар, қийноқлар натижасида ҳам бу зўраки "террорчи” айбига иқрор бўлмагач, милиция сўнги чорасини ишга солади. Унинг аёли ва икки нафар қизини кўзи ўнгида зўрлашлари билан қилинган таҳдид ўтказилади.
Ҳуқуқбон ўз камерасига қайтарилганида эса, бу каби таҳқирларга чидай олмай, ош қошиқни бетонга ишқалаб ундан ўткир тиғлик буюм ясаганлигини ва билагининг тўрт, беш жойини кесиб ташлаганлигини аёлига маълум қилади. Ўша мудҳиш кунда Ғайбулло уч литрдан ортиқроқ қон йўқотиб, ўлим ҳолатига яқинлашади ва ҳушсизланади.
Буни пайқаган вақтинчалик сақлаш изолятори ходимлари уни сақлаб қолиш ҳаракатига тушганлар. Зудликда зарурий муолажалар, глюкоза ва бошқа қон тўлдирувчи моддалар берила бошланади. Уни Қарши шаҳар марказий касалхонасига келтириб, муолажани шу ерда давом эттиришади.
Ҳамма жойда ҳозиру нозир МХХ (Миллий Хавфсизлик Хизмати) ходимлари Бешкент ИИБ тергов изолятори бошлиғидан қандай бўлмасин, ҳаттоки уйидан овқат келтириб бўлса ҳам унинг қонини асли қайтариш талабини қўйишади. 3 литрдан ортиқ қон йўқотган Ғайбулло ўлиб қолгудек бўлса тергов изольятори бошлиғи жавобгар қилинишидан ҳам огоҳ қиладилар.
"Шу кундан бошлаб тергов изольятори бошлиғи ўз уйидан овқат келтириб бериб бир куни уканг келтирди, бошқа кунида эса онанг, яна бирида хотининг деб роса сийлаган. Олти ойлар чамаси вақт ўтгач, унинг аҳволини яхшилаб, сўнгра судга олиб чиқишган экан”, – дейди ҳуқуқбоннинг хотини Муқаддас Темирова.
Ғайбулло Жалилов устидан ўтказилган маҳкама Суд мажлиси бошланиши олдидан эса унга икки дона, қанақадир таблетка ичиришади ва шундан сўнг у гаранг бўлиб қолади. У 2010 йилнинг 18 январь кунида Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят судининг чиқарган "адолатлик” ҳукми асосида 9 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.
Ғайбулло колониядаги дастлабки кунларини Қарши шаҳри яқинидаги Шайхали поселкаси ҳудудида жойлашган 64/61 рақамлик зонада бошлайди. Мазкур лагернинг раҳбари бўлган Шуҳрат Бозоров уни кар қилган шахс саналади.
Илгариги хабарларимиздан бирида мазкур колонияда Ғайбулло Ўзбекистон Республикаси гимнини бошқалар билан жўр бўлиб куйлашни истамаганлигини учун уриб кар қилинганлиги ҳақида ёзгандик. Йўқ, бу маълумот ёлғон бўлиб чиқди.
Ўзбекистон қамоқхоналарида одамларни қийноққа олишнинг, таҳқирлашнинг турли туман усуллари ўйлаб топилади. 64/61 колониясининг бошлиғи бўлган Шуҳрат Бозоров жорий этган тартиб бўйича, диний, ёки сиёсий сабаблар билан қамоққа олинганлар қамоқхона ҳовлиси ичидаги ҳожатхона пойгакига қўлларини қўйиб туради ва бошлиқ маҳбуснинг қўлини босиб ҳожатга киради. Унинг чиқиши олдидан ҳам қўлини оёқлари остига қўйиши лозим экан. Айни мана шу тулабни бажармаган Ғайбуллонинг қулоғига дубинка тушганлиги ва у беҳуш йиқилганлигини айтади унинг хотини Муқаддас Темирова.
"Шундан сўнг бошлиқнинг ўзи уни даволатишга ҳам мажбур бўлган экан, аммо эрим ҳозирги кунда кар бўлиб қолган”, – деб суҳбатни давом эттиради у.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 18 йиллиги олдидан ҳукумат навбатдаги умумуй авфни эълон қилиши олдидан ҳуқуқбон қамоқдан озод бўлиб қолиши "хавфи” пайдо бўлади. Бундан "кўргуликнинг” олдини олиш мақсадида эса тағин унга қарши янги жиноят иши очилади.
Иккинчи бор очилган жиноят иши бўйича айбловларга Ғайбуллони иқрор қилиш учун Бухородаги турмага олиб келишади. Ғайбулло Жалилов "одил суднинг” навбатдаги ҳукми олдидан Бухоро шаҳридаги турмага ўтказилганидан ва уни бу ерда турма бошлиғи Фурқат Раҳматов қўйилаётган айбларга иқрор бўлиш талаби билан азоблаганини ҳикоя қилиб берган.
Бухородаги турмада ҳуқуқбоннинг кўзи хиралашиб боради. Бу ҳақида арз қилганида эса, уни Тошкентдаги Сангород номи билан машҳур бўлган маҳбуслар касалхонасига олиб кетишади.
Бир фурсатлик даволанишлардан сўнг, қайсидир бир ташкилотдан (ташкилот номини Ғайбулло Жалиловнинг ўзи ҳам эслай олмаган) бир журналист аёл ташриф буюриб қолади ва у Ғайбулло Жалилов билан ҳам суҳбат ўтказади. Журналист саволларига жавоб берган ҳуқуқбонни навбатдаги жазо кутарди. Энди уни, журналист кетганидан сўнг "сен журналист билан гаплашдинг” деб итлар сақланадиган қафасга киргизиб қўйишади. 20 кун давомида у зах бетон устида оёқда тик туриб кун ўтказганини айтиб ўтган.
"Факат кечқурунлари, тахминан соат 23 лардагина кўрпа тушакни ўша ит сақланадиган қафасга киритиб беришаркан, эрталаб эса йиғиштириб олиб кетишар экан”, – аниқлик киритади Муқаддас Темирова.
Итхонада кўрган кечинмалари оқибатида Ғайбулло Жалилов қаттиқ шамолланган ва ҳозирги кунга қадар пешобини тўхтата олмаслигини ҳам маълум қилган.
У 2010 йилнинг июль ойида Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят судига келтирилади. 2010- йилнинг 30- июль кунида эса, ярим ойдан буён тағин яна бир бор Жиноят Ишлари бўйича Қашқадарё вилоят судида айблаётганлиги маълум бўлиб қолди. Бу сафар "одил суд” уни ЎР ЖК 159 моддаси, "а” ва "б” бандларида кўрсатилган жиноятларни содир этганликда айбларди.
Ичкарида эса меҳрибон милиционерлар унга хотини даъво қилаётганлигини таъкидлаб, Муқаддас Темирова номидан ёзилган аллақандай аризани ҳам кўрсатишар экан.
"Иккинчи судда Мустақиллик (собиқ Аврора) қишлоқ участка нозири Иброҳим Раҳимов даъво килган экан. Нима эмиш, Ғайбулло қиз чикарган экан ва тўй баҳонасида, меҳмонларга диндан таьлим ҳам бераркан”, – хўрсиниб суҳбатини давом эттиради Муқаддас Темирова.
Бироқ бу нақд туҳмат бўлган даъвони аниқлаштириш суд ҳайъати учун қийин ҳам эмасди. Чунки Ғайбулло Жалиловнинг бўйи етган қизи йўқ ва қиз чиқармаганди ҳам. Аммо буни тинглайдиган, лозим бўлса текшириб кўрадиган прокурор қани ва суд қани?
Жиноят Ишлари Бўйича Қашқадарё вилоят суди уни иккинчи бор айблаб 2010- йилнинг 23- сентябрида навбатдаги ҳукмини ўқиди. Ҳозирда ҳуқуқбон мустақил ва озод Ўзбекистоннинг турли қийноқ лагерларида "адолатлик” суд томонидан тайинланган 11 йиллик жазо муддатини ўтамоқда.
Ҳозирги кунда Ғайбулло Жалилов кар ва кўзи ҳам кўрмай бораяпти. Зангиотадаги колонияга келганига икки ойдан ортиқ вақт ўтган. Бошининг орқа томони дубинка зарбидан қолган шиш мавжуд. Бу қамоқхонада унинг эгалари бўлмиш, нозирлар томонидан ўз тартиблари жорий этилган. Унга кўра, маҳбуслар тонги ювинишга ва ҳожатхонага бориб келишлари учун бешь минут вақт ажратилади. Маҳбуснинг ҳоли, ҳожатхонанинг қанчалик узоқда эканлиги эса бировни қизиқтирмайди ҳам.
"Мен келишимдан ўн кунча аввал колония бошлиқлари ва Санчаст бош шифокори келиб икки кун давомида қандайдир иккита таблетка ичишга мажбур қилишган экан. Шундан сўнг, учинчи кунда унинг қўлига қоғоз, ручка бериб "мен ёшлигимдан кар эдим” дея ёздириб, имзолатиб олишган экан”, – ҳикоясини давом эттиради ҳуқуқбоннинг хотини Муқаддас Темирова.
Бир кеча-кундуз давом этган учрашув сўнгида Ғайбулло Жалилов аёли ва кенжа қизи билан видолашган. Яъни ҳаётган тўйганлигини ва ўз жонига қасд қилишга мажбур қолаётганлигини билдириб ўтган.
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг аъзоси Ғайбулло Жалилов 2002- йилдан бери ташкилотнинг фаол аъзоси эди. У Жиноят Ишлари Бўйича Қашқадарё вилоят суди ҳукми билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Колексининг 159- моддасининг "а” ва "б” банди, 244-1 модданинг 3 қисмининг "а” ва "б” бандлари, ҳамда 244-2 модданинг биринчи қисмида кўрсатилган жиноятларни содир этганликда айбланиб жазога маҳкум этилган.
1-февраль, 2011-йил.
Ўзбекистон Инсон Ҳукқуқлари Жамияти.
Категория: ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА | Просмотров: 1157 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz