Понедельник, 24-05-13, 18:38

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2011 » Февраль » 4 » БАХС МАЙДОНИ”ГА!
00:33
БАХС МАЙДОНИ”ГА!
БАХС МАЙДОНИ”ГА!

  Ассаламу алайкум ва роҳматиллаҳи ва барокатух!
   
 Аввало,"қўлга қурол  олиб, намойиш  ўтказиш шаръийми?”даги "шаръий” лафзи,  ўтказил-ган бахс мазмунига ва бахсда қатнашганларга ҳечқандай алоқаси йўқ.Уни  ўрнига "шартми?” ибораси  қўлланганда тўғри бўлар эди. Ҳа, майли, Барно мусулмонлар рукнини олиб боргани учун бўлса керак,  шариатга таалуқли  ибораларни  ҳам кўпинча ишлатиб  юборади. Беайб  парвардигор.
    "Қўлга қурол олиб майдонда намойиш  ўтказиш шартмиди?” деб,  Андижон қатлиомидаги воқеаларга ўз фикримни билдирмоқчи  эмасман. Фақат "БАХС” қатнашчиларига берадиган саволларим бор.
1) Мақсудбек Атаматовга: Мақсуджон, "бизниг  ҳаракатимиз 1991-1992 йилдан бошланган ва у  фақат халқимизни ижтимоий - тинч пикетлар уюштирдик,  барча жойларга ёздик (санаб ўтдингиз) ва х.к..... фақат 2005 йилда куч  ишлатар тизимлари    омма орасида қурол тарқатгач, биз  ҳам фақат  халқимизни ҳимоя қилиш мақсадида   қўлга қурол олдик” дедингиз,агар мен сизни тўғри тушунган бўлсам, агар  адашган  бўлсам тузатиб кетинг.
САВОЛ: а) Ўтган 1992 йилдан то 2005 йилгача,  бошқа худудларни қўя турайлик, ўзингиз истиқомат қилган ва ахолиси бирнеча 10 мингни ташкил этадиган Андижондаги "Бобир» майдонига туташ худудларда ахолининг ижтимоий - иқтисодий  юксалиши хаётда қанчалик сезилабошлади?!(албатта бу  дарров сезилмаган ,аммо деярлик 13  йил орасида сезилиши даркор эди)
   б). Қачондан бошлаб ва нима учун, қандай сабабларга кўра  сизлар намойиш,пикетлар (албатта бошида  тинч),уюштирабошладингизлар ва  ҳокимият тизимларига ёзабошладин-гизлар. Бирор ёзишмлаарингизга ижобий жавоб олдингизларми?
   в). Қандай сабаблар блан 23та киши  қамоққа олинган эдилар? Агар, ёдимдан кўтарилмаган бўлса,  13 майгача  ҳам, сизлар барча куч ишлатар  тизимлари ва  ҳокимият бинолари олдида ҳам намойиш  ўтказган эдингизлар. Сизларнинг бу ҳаракатингизга ҳокимият томонидан қандай жавоб  бўлган ва қандай куч сизларни "Бобир” майдонига - кўп мингли намойишга мажбур қилди? Барча саволларимга аниқлик критиб берасиз деган умидда олдиндан раҳмат.   
    2) Баходир Чориевга!  
       САВОЛ;
     а) Қачон, қаерда  ва қандай сабабларга кўра  ўзингизни "бирдамлик” ташкилотингизни туздингиз?
      б). Ташкилотни тузишдан  асосий мақсадингиз нима эди?
      в). Агар ёдимдан кўтарилмаган бўлса, 2004 йилда "Кеш” деб аталмиш (ўша пайтда  шу ташкилот блан сизнинг  исмингизни эшитган эдим)ташкилотнинг аъзолари деб айтилган  тахми-нан 8-10 киши Қашқадарёдан Тошкентга келиб, АҚШ элчихонаси олдида пеикет уюштирган эдилар.. Ўша вақтда ""Кеш” ташкилотининг раҳбари Баходир Чориев  ўзи АҚШга чиқиб кетган экан, энди  аъзолари ҳам  АҚШ элчихонасидан ўзларига  бошпана талаб қилаётган  эканлар” деган аҳборат тарқалган эди.  Ана шунда сизнинг  исми шарифингиз   кўпчиликка маълум бўлган эди.  Агар  ўзингизни ёдингизда бўлса  (мен унитмаганман), "Озодлик” орқали айнан "Кеш” ҳақида ва ўзингиз  ҳақингизда бирор нарсалар деган эдингиз (аудио кассета бор ,аммо ҳозир уни топшим ва қайта эшитиб кўришим лозим,бу вақт талаб қилади).  АҚШ элчихонаси олдида пикет уюштирган «Кеш»ликлар  қотил каримов жаллодлари томонидан калтакланган, кейинчалик  уюштирилган автобузда зўрлик блан Қашқадарёга олиб бориб ташланган эдилар. «Кеш» пикетчиларини калтакланишларини эса, дунёдаги биринчи  террорчи ва қотиллар ,ҳамда  дунё чиқндиларнинг  аҳлатхонаси  бўлмиш АҚШдаги (мданиятсизлигим учун узр,кампирманда, ҳеч маданиятли бўлаолмаябман)чиқиндилар   ёллаган  элчихона  қўриқчилари (албатта ўзимизнинг чиқиндилар,мен уларни жуда яхши танийман)мазза қилиб  тамоша қилган-ларини  эсимдан чиқармайман.
 Айтингчи, "Бирдамлик”ўша аввалги,Қашқадарёдалигингизда тузган”Кешми” ёки  чиқинди-хонада(АҚШда)  янгидан тузган  ташкилотингизми  ?
   г)  Маҳсуджонни  жуда чиройли ва лўнда саволини  мен  ҳам  такрорлайман,  ,қандай қилиб оммани  тинч йўл блан бирлаштириб, тузумни ўзгартирмоқчисиз?
   д)  Ўзбекистон худудида ҳозир  оммани  қанча қисмини хохлаганигиздек,  онгини (қайси онгини - сиёсий, нафсий, маънавий??,тушунмадим) ошириб, тарбиялашга мувофақ бўлаолдин-гиз?! Ахир кам деганда  6 йил  муддат  ўтди .ташкилотингизга(мен Кешдан  ҳисоблаяпман) Мен мамлакат ичидаман. Ҳечқаёққа қочганим йўқ ,авваллари ҳам қочишни ўйламаганман, Мени кузатишларимча (хатто ўзим ҳам фаол қатнашган)1988йилдан бошлаб, барча  норасмий ташкилотларга (Бирлик ва ЭРК атрофида) бирлашган  10 минглаб одамлар намойишларга чиқар эди.Уларни бировлар аввал онгини ўстириб, сўнг чақирмаган. ҚАНИ УЛАР???! Мен  бу  ташкилотларнинг раҳбарларини онгсиз, ақлсиз деяолмайман, ҳаммалари  олий маълумотли фан номзодлари, фан докторлари, профессор, академиклардан ташкил топганлар эди. Ҳаммаси жуда ақилли, ақллари шунчалик кўп эдики, улар  ҳам худди сиз каби, фақат  тинч йўл блан, халқни онгини ошириш,  илм бериш блан тинч намойишларга  тарғиб қилиш йўли блан, тузумни  ўзгарти-ришга ҳаракат қилмоқчи доно шахслар эди.Булар қаторига етук уламоларни қўшмайман, чунки сиз кабилар  онгида "улар қолоқ ўрта аср мутаасиблари” деб  бахоланадилар. Ўша пайтларда муҳолифатдаги барча кўзга кўринган ақиллиларнинг  ҳам тилларидан Махатма Ганди тушмас эди. Ақиллари  шунчалик кўп эдики,  хинд  халқини  рухияти, яшаш тарзи ва  иқлимий  шароитини бутунлай эсларидан чиқариб, билмаган , тушунмаган  ҳолда  уни Ўзбек-истон шароитига, ўзбек  халқи руҳиятига киритмоқчи бўлдилар. Оқибатда(узр мутаасиблигим учун) Қудратли ЗОТ барчани ниятига яраша, талабини ҳам бажо келтирди.Яъни   қонида жангарилик ,шижоат элементлари бўлган ўзбек халқини бутунлай  ухлашига имкон яратилди ва бу летаргик уйқудаги  халқни қотил бир томонлама қиришига  кенг  имкониятлар яратил-ди ва мана  салкам  22 йилдан  буён бемаол  миллатнинг ДУРЛАРИНИ ҚИРИБ ташлади . Энди эса хали она сути оғзидан кетмаган ,ёш ғўдакларни,вояга етганларни  қиришга бошлади, Бу  ёш йигитчалар жангари эмас, уни тушунмайдилар  ҳам, қолаберса, улар    қаттиқ летаргик УЙҚУДА, фақат сизлардан фарқли  ўлароқ, мудраб- судраб бўлса ҳам, намозини  ўқийди  холос..
 Мен сизни  билмайман, аммо юқорида зикр этган  ақилли мухолифатчиларимизнинг оммани  табиялашга вақтлари бўлмади, бунга зарурият ҳам йўқ эди.Чунки   ўзбекнинг  ЎЗИ ТЎЛҚИН БЎЛИБ оқиб келабошлаган эди.Уни тарбиялашга, онгини оширишга,чақиришга у вақтда хожат  бўлманани каби, ҳозир  ҳам бунга  хожат  йўқ деб  тушунмамн.Фақат жуда ақиллила-римиз бу имкониятни ақилларининг самарси  ўлароқ  бой бердилар.Энди сиз  ўзбек халқини онгини ошириш ,тарбиялашга   белингизни қаттиқ боғлаган экансиз, қандай усуллар блан,  ва нималарга асосланиб, қай томондан тарбияламоқчисиз?
  е). Агар  сир бўлмаса, айтингчи, ташкилотингиз аъзолари(сонини сўрамайман) хорижда (тилга олдингиз) ва Ўзбекистонда қайси вилоятларда ишламоқда? Тошкентда, биламан  биттагина Дилорам Исхоқова. Нима учундир  сизнинг ташкилотингизга, ЭРКдан  ўтиб кетибди. Сабаби-ни билсамда, ёзмай қўяқолай ,яна маданиятсизлик қилган бўламан, У аёл киши!
Бохдиржон, саволлдарим кўп эдику ,аммо сизни  жавоб беришда толиқиб қолманг деб, шу ерда  тўхтатдим. Агар   бу саволларимга қониқарли  жавоб олаолмасам, яна  бахсга ўтармиз , агар Сарваржон менга рухсат берса. Чунки кўпинча уларни ҳам тилларига тушов солинади да, ўзлари хохлаганларида ҳам.
    Олдиндан  раҳмат.
 Барчангизга Аллоҳдан  ҳидоят тилаб
 Мўътабар опа Ахмедова
 Вассаламу алайкум ва роҳматиллаҳи ва барокатуҳ                                      
                                                        Тошкент
                                                       02.02.2011
Категория: БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА | Просмотров: 1141 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz