Понедельник, 24-05-13, 07:50

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2011 » Февраль » 7 » ҚАШҚАДАРЁДА ИНСОН ҲАҚЛАРИ ВА УНИНГ БУРЧЛАРИ
07:00
ҚАШҚАДАРЁДА ИНСОН ҲАҚЛАРИ ВА УНИНГ БУРЧЛАРИ

ҚАШҚАДАРЁДА ИНСОН ҲАҚЛАРИ ВА УНИНГ БУРЧЛАРИ

Ўзбекистон Республикасининг жанубий вилоятларидан бири бўлган Қашқадарёда ҳалқнинг сиёсий фаоллиги, ёинки ўз ҳуқуқлари учун майдонларни тўлдириб тургани каби ҳолатлар деярлик кузатилмаган. Одатда савдогарлар бозорларида беҳузур бўлганлдарида, ёки диний сабаблар билан оммавий қамоққа олишлар содир бўлганидагина айни ўша гуруҳлар норозилик билдириб қолишади. Вилоят раҳбарияти муаммони тезгина ҳал қилади. Ёлғон ваъдалар, ёки бозорга тегинмасликлар каби тинчлантирув воситалари мавжуд.

Бироқ, вилоятда инсон ҳақлари курашчилари қаттиқ таъқиб қилингани камлик қилганидек, улар билан мулоқот қилганларга ҳам таъзйиқлар уюштирилади.

Ташкилотимизга мурожаат қилган чироқчилик Камол Худойберганов айни мана шу усулдаги тазйиққа учраётганини билдирди.

Камол Худойбердиев 1976- йилда туғилган ва Қашқадарё вилоятининг Чироқчи тумани, Охунбобоев ММТП Паканди қишлоғида яшайди. Ўзбекистон Халқ Банкининг тумандаги бўлимида ишлаган. У ўз ҳуқуқларининг топталишидан шикоят қилиб келаётганини айтади.

Банкнинг Чироқчи туман бўлимида содир бўлаётган жиноятлар сабаб, ҳамда тинимсиз топталиб келинаётган ҳуқуқларини тиклаш мақсадида мазкур банк бўлими раҳбари Сайдулло .Мавлоновни жавобгарликга тортишларини сўраб юқори инстанцияларга шикоятлар юборган. Шикоятлари юзасидан на бир асослик текширув, на бир натижа кўрмай келаётир. Сўнги илинж сифатида Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг (ЎИҲЖ) Қашқадарёдаги фаоллари билан учрашишга мажбур бўлган.

Шу йилнинг 24- январь кунида Камол Худойберганов ЎИҲЖ га телефон қилиб, уни

Қашкадарё вилоят прокуратураси чақирув хати билан таклиф этаётганлигини, аммо

сабаби нимадалигини билмаётганини маълум қилди. Шу куни Камол Худойберганов чақирув қоғози асосида прокуратурага боради. Уни у ерда нималар кутаётгани эса ҳаёлигиа ҳам келмаганди. Ҳар неки, шикояти асосида бўлса керак деб тахмин қилади.

Қашқадарё вилоят прокуратураси органларида терговни назорат қилиш

бўлими прокурори, 3 – даражалик юрист И. М Эргашев ҳузурига кирганида, улар орасидаги суҳбат Камол Худойбергановнинг ЎИҲЖ аъзолари билан учрашаётганига бориб тақалганини айтади. Унинг Гулшан Қораева ва Нодир Ахатовларга қўшилаётгани учун 159 ва 244 модалар билан қамалиб кетишидан огоҳлантирилади. Ўз ишини "қонуний” тартибда бажаришга одатланган прокурор эса Камол Худойбергановдан келгусида унинг ЎИҲЖ аъзолари билан учрашмаслигини тилхат билан ёзиб беришини талаб қилиб ўшқиришгача боради.

Ўша чақирув қоғози эса қуйидагича битилган:

ЧАҚИРУВ ХАТИ

Фуқаро Худойберганов Камол. Сизни 2011- йил, 24- январ куни соат 10.30 да

Қашқадарё вилоят прокуратурасига, мени ҳузуримга шахсингизни тасдиқловчи

ҳужжатингиз билан (паспорт) билан келишингиз сўралади. Агар келишдан бош тортсангиз, Ўзхбекистон Республикаси ЖПК нинг 261, 264-модддасига мувофиқ мажбурий тартибда келтириласиз ва тегишли тартибда жавобгарликга тортиласиз.

Қашқадарё вилоят прокуратураси Прокуратура органларида тергони назорат

қилиш бўлими прокурори 3-даражали юрист

И.М.Эргашев, имзо.

Кўриниб турибдики, Камол Худойберганов чақирув хатида ким сифатида чақирилаётгани ва қайси жиоят иши бўйича чақирилаётгани номаьлум қолган. Камол Худойберганов 1999- йилдан буён Чироқчи туманида, Халқ банкида ишлаб келган. У 2010- йил, 12- май кунида ноқонуний равишда, Чироқчи туман прокуратурасига Отабек Тоғаев томонидан чақиртирилиб, ўша ернинг ўзида қўлига кишан солинади.

"Айбим, банк бўлими рахбарларининг жиноятлари ҳақида ишонч телефонларига, ҳамда ўтган йилнинг 7- апрелида Республика бош прокурори Рашиджон Қодировга ва

Республика Марказий банки бошқарувчиси Файзулло Муллахонов номига

ариза билан мурожаат қилганим эди” – дейди ЎИҲЖ нинг Қашқадарё бўлимига мурожаат қилган Камол Худойберганов, аризаси матни қуйидагича. Ариза матни ЎИҲЖ томонидан бироз таҳрир қилинди.

Аризамнинг мазмуни шундан иборатки, Ўзбекистон Ҳалқ банкининг Қашқадарё вилоят Чироқчи филиали амалга оширилаётган қонун бузилишлари юзасидан 2010- йил, 7-

апрелида Республика бош прокурори Рашиджон Қодиров ва Республика

Марказий банки бошқарувчиси Файзулло Муллахоновларга ариза билан мурожаат

қилгандим. 2010- йилнинг 30- апрель кунида банкнинг туманимиздаги филиали кадрлар бўлими бошлиғи республикага ёзган аризамнинг нусхасини менга олиб келиб қайтариб олишимни талаб қила бошлади. Акс ҳолда филиал бошлиғи Сайдулло Мавлонов мени қаматиб йўқ, қилиб юбориши билан огоҳлантирди. Мен ундан аризам қандай қилиб қўлига тушиб қолганини сўраганимда, раис аризасини қайтариб олади деб банкнинг вилоят бўлимидан тафтишчи Эшқобилов Нормурот ва Боллиев Азайқуллардан олганлигини айтди. Ўз навбатида, тафтишчилар билан учрашганимда, улар раиснинг камчиликларини очмасдан, келишиб ишлашимни таклиф этишди. Кейин мен уларнинг олдидан чиқиб кетаётиб, билганларингдай текширув ўтказаверинглар, ҳаммаларингнинг тилларинг бир экан дедим ва банкдан чиқиб кетганман.

2010- йил, 1- май кунида туман прокуратураси терговчиси Отабек Тоғаев бошчилигида

менинг хонадонимда прокуратура қарорига асосида тинтув ўтказишди. 2010- йил, 12- май куни Прокуратурага борганимда Банк раҳбарлари ва терговчи Отабек Тоғаевлар биргаликда мени кутиб олишиб, туман ички ишлар бўлимидан икки нафар милиция ходимини ҳам таклиф этиб, ўша ернинг ўзида қўлимга кишан уришди.

Банкнинг 028 рақамлик шоҳобча кассири бўлиб ишлаган Қалконов Қўзибойни ҳам мен билан бирга ҳибсга олишди. Ўша пайтда Банк раиси С. Мавлоновга терговчи Камол Республика ишонч телефонларига маст ҳолатда чиққанлиги тўғрисида далолатнома

тузсанглар, мени қамоқдан чиқмайдиган қилиб юборишини билдирди. Прокуратурада менга ва Қалқонов Қўзибойга нисбатан қўзғгатилган жиноий иш республикага ёзган шикоятим бўйича вилоят ревизорларининг далолатномаси асосида қўзгатилинганлиги таъкидланади. Банкнинг кадрлар бўлими бошлиғи Мазматқулов Нуралининг, 018 рақамлик шоҳобчадаги камом ва назоратчи бухгалтер Жаббаров Саидалининг камомади акс эттирилган ҳужжатлар билан ҳам танишганман.

Лекин ҳозирда эса прокуратура ва ҳалқ банки келишиб, жиноий иш қўзғатилган делодаги банкнинг жиноий ишлари аниқланган ҳужжатларни олдириб ташлаган.

2009- йилнинг 31- декабрь кунида Банк раҳбари С. Мавлонов агар 5 миллион 800 минг сўмллик талабномага ёзиб берсамгина, мени ишга олишга ваъда қилганди. У ғазначи (кассир) лавозимини назарда тутарди ўшанда. Бироқ, аслида мен буйруқ бўйича 2009- йилнинг 10- ноябридан назоратчи бухгалтер вазифасида ишлаб турган бўлсамда, 28- ноябрдан буйруқ чиқарганлигини айтган.

Мен талабномага ва 155 касса журналига имзо қўйганман, лекин муҳр босмагандим, ҳамда кассир ҳам деб ёзмаганман. Менинг банкдаги 5 миллион 800 минг сўм пулни

олмаганлигимни қоровуллар журнали ҳам исботлаб беради. Пул олган шоҳобча

ходими журналга қайси машинада кетган бўлса, ўшанинг давлат рақамини ёзиб кетиши шарт. Мени Чироқчи қамоқхонасида сақлаб сил хасталигини ҳам юқтирдилар. Буни Бухоро вилоят 3-сонли тергов ҳибсхонасида сақланаётган вақтимдаги ренгент хулосаси ҳам тасдиқлайди. Тергов бўлимига, ёки адвокатим Сайёра Эргашевага маълумот сўровномаси юборишса мен ҳақимдаги маълумотларни юборишларини айтсамда, улар айтганимни қилишмаган. Чунки хасталигим ҳақидаги маълумот жиноят ишимга тикилса, амнистия сабаб қамоқдан чиқиб кетишим мумкинлигидан хавотирда эдилар деб ўйлайман.

Ҳозирги кунларда республика раҳбариятига банк раҳбарларининг ички ноқонуний ва кассадаги камомадлари, ҳамда кредит маблағларининг қонунга хилоф тарзда тўланишлари бўйича маьлумотлар тақдим қилиб келаяпман. Банк раҳбарияти Қашқадарё вилоят МХХ (Миллий Хавфсизлик Хизмати) бошқармаси ва вилоят прокуратураси билан келишиб, мени, отамни ва бир неча касса ходимларини ҳам қўшиб қаматиб юборишга эришмоқда.

Мен шикоят аризалари ёзганим билан, аслида уларга жавоб олмаганман. 2010- йилнинг 7- октябрь кунида тўсатдан, бирор чақа тўламаган бўлсамда, озод этилдим.

Банк рахбарлари 028-шоҳобчадан март ойида Қалқонов Қўзибойга 5 миллион 700 минг ва 22 миллион 900 минг сўм ноқонуний пул тўлаган.

10.11.2010. имзо К.Худойберганов.

Шу йилнинг йилнинг 2- февраль куни, соат 12.30 лар чамаси, Камол Худойберганов уйига участка-профилактика нозири ва терговчи қўлларида тайёрлаб қўйилган тушинтириш хати билан ташриф буюришган. Тушунтириш хати мазмунидан хулоса қилинадиган бўлса, банк ва турли туман "адолатпеша” органлардан жабр кўрган собиқ банк ходими келгусида террорчи ва экстримистларга қўшилмаслигини, намойиш ва норозилик акцияларини ўтказмасликка ваъда беради. "Меҳмонлар” мана шу хатни имзолаб беришни талаб қилишади ва табиийки, Камол Худойберганов бунақа тушунтириш хатини имзолашдан бош тортади.

Шу кунларда ЎИҲЖ билан алоқага киришган собиқ банк ходими унга нисбатан босим ва тазйиқлар кучайиб кетган. Ўзбекистон Халқ банкининг Чироқчи туманидаги филиали раҳбарияти ҳали-ҳамон ўзининг собиқ "бузғунчи” ходими устида турли органларга дод дейишда давом этаяпти. Масалан, ўтган 2010- йилнинг 20- декабрь кунида банк филиали Чироқчи туман ИИБ бошлиғи, подполковник И.И. Эшмуродовга №10-07/143 рақам билан рўйхатдан ўтказган мактубини юборади. Мактуб матни қуйидагича:

Чироқчи тумани Охунбобоев ММТП «Паканда» қишлоғида яшовчи фуқаро Худойберганов Камол Абревич Халқ банки Чироқчи филиалида ишлаб келиб, ўзига ишониб топширилган нафақа пул маблағларини фуқароларга тарқатмасдан ўзлаштириш жиноятини содир қилганлиги учун жиноят ишлари бўйича Чироқчи туман судининг 2010- йил 7-октябридаги ҳукми билан Ўз Рес. ЖКнинг 167- моддаси, 2- кисми "а”, "б”,”в” бандлари ва 227- моддасининг 1 – қисми билан айбдор деб топилган.

Ҳозирги вақтда у Халқ банки филиалида ишлаб келган лавозимидан суднинг хукмига кўра озод қилинди. Бироқ, у Халқ банки филиалида ишламасдан ҳар хил фуқароларнинг номидан вилоят ва Республикадаги юқори ташкилотларнинг «Ишонч» телефонларига маст ҳолатда телефон қилиб, банк филиали ходимларининг ишларига тўсқинлик қилиб келмоқда. Мазкур ҳолат бўйича фуқарони чақиртириб огоҳлантиришга қарамасдан ҳеч қандай натижа бўлмаяпти.

Юқоридагилардан келиб чиқиб Халқ банки Чироқчи филиали Сиздан, Янги йил байрамини тинч ва осоишта ўтказиш, ҳамда мижозларга ўз вақтида намунали банк хизмати кўрсатилишини таьминлаш мақсадида фуқаро К.Худойбергановнинг асоссиз равишда юқори ташкилотларга мурожаат қилишининг олдини олишга амалий ёрдам беришингизни сўрайман.

ДТ Халқ банки Чироқчи тумани филиали бошқарувчиси /имзо/ С.Н.Мавлонов.

Айби борнинг оёғи қалтирайди. Шикоятчининг дастидан дод деётган банк филиали раҳбари ИИБ га расмий хат юбориш билан унинг ҳуқуқларини топташни доимо инсон ҳуқуқларини топтаб келадиган органга мурожаат қилган. Бу ҳол унинг сиёсий савияси қай даражада паст эканлигини ҳам кўрсатиб турибти.

Мактубда айтилгани муқаддам ва ҳукмда кўрсатилишича Камол Худойбергановнинг суд ҳукми билан айбли топилгани қанчалик ҳақиқат экан? Буни судланган Камол Худойбергановнинг ўзи ҳам билмайди. Боз устига судланган дейилсада, қанча муддатга қамалгани ҳақида ҳам бирор сатр йўқ. Бу ҳақида Камол Худойбергановнинг ўзи терговдан чиқариб юборилгани билан ифодалайди. Унга билдирилганига кўра, тергов ҳаракатлари амнистия сабаб тўхтатилган экан.

"Ўша вақтда менинг бўйнимга қўйишмоқчи бўлишганди, аммо мен ёза бошладим. Чунки ҳаммаси туҳмат эди. Мен судланмаганлигим ҳақида суддан маълумотнома ҳам олдим ва тағин ишга чиқдим”, – дейди у.

Шу ўринда бир ўринлик савол туғилади. Давлат пулини талон-тарож қилиб судланган шахс яна ўз ишига қайтиши мумкинми ва тағин банк соҳасида ишлашичи? Камол Худойбергановнинг таъкидлаганига кўра, у озод бўлганидан сўнг жарима маблағини банк филиали раҳбари тўлаб юборган бўлиши мумкин.

"Айни дамда у ўзига қарши чиқганларни қаматтириб, ҳаттоки ўлдириб юборишдан ҳам қайтмайдиган”, – хулосалайди Камол Худойберганов.

тел.+998904271520

5-февраль, 2011-йил.

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти.

Категория: ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ | Просмотров: 1585 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz