Понедельник, 24-05-13, 07:48

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2011 » Февраль » 8 » Саиджаҳон Равоний: НАВО БЎЛУПТУР
07:44
Саиджаҳон Равоний: НАВО БЎЛУПТУР
Саиджаҳон Равоний: НАВО БЎЛУПТУР
Алишер Навоий таваллудининг 570 йиллигига шаҳсий бағишлов.
1. Рубоий
2 – 4. Тахмислар
***
1. ЧАШМА *

Навоий ҳақида

Чиқур ердин чашма қандоқ, аён ўлмас,

Ташласалар тошу туроб, ҳаён ўлмас,
Шумғиялар тўксалар ҳам, зиён ўлмас –
Қулф урарким оби зилол, паён ўлмас!

2. ОҲКИ *

(Ўшни ўйлаб)

Мунча синаро Худовандо мени,

Бунча қилиб муштаҳи пайдо мени,
Кучди ғўё дўзахи фардо мени –
Оҳки, ишқ айлади шайдо мени,
Солди жунун кўйиға савдо мени.

Ҳар кишиға дилкушо эрдим рафиқ,

Бердим есирлара то сўнги тариқ,
Энг яқин "оғам” деса ҳам "ит сариқ”,
Ишқ ила савдо бўлубон муттафиқ,
Айладилар даҳр аро расво мени.

Тўсди замон қилғали мардон уруш,

Кўрсаки қилғай ушул "оғам” не ҳуш,
Ўшда ўлуб, воҳада ёттим беҳуш –
Дашт аро Мажнун демайинки ваҳуш,
Келдилар айларға тамошо мени.

Гарчи аёндур фожеа муфассали,

Аҳли аъён даҳр аро гунг мунчали,
Лек қиличу тир гуруҳам бор ҳали,
Кимники ишқ истади қатл эткали,
Ҳажр равон айлади пайдо мени.

Ҳолиё ҳижраттамен элим туруб,

Шайланам ўч олғали олис юруб,
Берма итоб, эй ёро, юзунг буруб,
Дайр эмас эрди ерим, озғуруб,
Солди буён бир бути тарсо мени.

Хун ҳисидин асру таассуфдамен,

Вале наҳот ёвға ғулом муфтамен,
Насли паланг ул Тарағай руҳдамен,
Соқийи гулчеҳрадин ошуфтамен,
Демаки, маст айлади саҳбо мени.

Этма Равоний, бесамар тафаъул,

Тийғали қашқирни шикор як усул,
Билгил "адув” "ёр”ни мақтада бул:
Ёр Навоийни тилаб, эй кўнгул,
Ё сени ўлтургусидур, ё мени.
***
3. САБОҲАТ *

Жамоли, эй зилол чашми назоҳат,

Сени кўрмоқ бихишт ичра саёҳат,
Агар этсам дил изхори сароҳат -
Танимни қилса ғамзанг юз жароҳат,
Етар ҳар захмдин жонимға роҳат.

Фасоналар юрур ҳур сабабингдин,

Хиромонинг, эъжоз муадабингдин,
Эрур дай фасли найсон тарабингдин,
Халоват топмайин жоним лабингдин,
Солур захмим аро туз ул малоҳат.

Этолмам дуняни сенсиз тахайюл,

Чиройинг дилни ром айлади буткул,
Чаманда сайр этар айёминг ўшул,
Жамолинг субҳи очиб эрди юз гул,
Қуёш сарғорди, кўрғоч ул сабоҳат.

Ўтаб жами ошиқлиғ иқтизосин,

Ололмадим сира кўнглунг ризосин,
Шул эрурму севиш жодуфизосин -
Супурдум кўз била кўюнг физосин,
Ки жонлар жилвагоҳидур бу соҳат.

Десам, ишваю нозинг менга фароғ,

Беякун қилмағил жафони мундоғ,
Шифо бер зуд ўзинг этганға носоғ,
Бўлур зоҳир лабингдин қатл этар чоғ,
Ўлукни тиргузурдек юз фасоҳат.

Туюм, васлинг рўёб ўлмас толедур,

Туман омил эришмакка монедур,
Аёндур бу, вале кўнгул мутедур,
Чу сендин айру эрмас ёр недур,
Уйин истаб жаҳон қилмоқ масоҳат.

Равоний қилди фидо элға жонни,

Валек топмади ул ҳам меҳрибонни,
Дегум хазрат дегайму шул замонни:
Қабиҳ этти, Навоий, ҳақ жаҳонни,
Элидин тутмағил кўз жуз қабоҳат.
***
4. НАВО БЎЛУПТУР *

Оҳ, сенга дил истило бўлуптур,

Қай хур сенитек зебо бўлуптур,
Дема кулуб: "Иддао бўлуптур”,
Кўзунг не бало қаро бўлуптур,
Ким жонға қаро бало бўлуптур.

Ҳажринг мени рўйизард қилди,

Илинж, умид арчи мард қилди,
Шубҳаю гумон навард қилди,
Мажмуи давони дард қилди,
Дардингки манга даво бўлуптур.

Тишлари инжу садафу маржон,

Рухсори, эй офтоб нурафшон,
Афсунфизоким бу оҳу мужгон,
Ишқ ичра анинг фидоси юз жон,
Ҳар жонки санга фидо бўлибтур.

Кутсам-да вафо кўзи қародин,

Кўргай мени ул куйи гадодин,
Йўқ ҳижили ҳеч рўзи жазодин,
Бегона бўлуптур ошнодин,
Бегонаға ошно бўлуптур.

Найлай яна лек қади равоним,

Якдона ўзинг шаҳи жаҳоним,
Ўтгай сен ила мажоз ҳар оним,
То қилди юзинг хавоси жоним,
Юз сори анга хаво бўлуптур.

Майлим, ёна-ёна жовидоний

Ишқ оташиға бўлай муғоний,
Зоҳид деса дер не пурмаоний,
Боқий топар улки, бўлди фоний,
Раҳравга бақо фано бўлуптур.

Равоний аюр, ҳидояти ишқ,

Бўлсун эли ҳар вилояти ишқ,
Башарга башар инояти ишқ,
То тузди Навоий ояти ишқ,
Ишқ аҳли аро наво бўлуптур.
***
АНДИЖОН
8 02 2011
- - -
Изоҳлар:

*... Чашма – қайта ишланган рубоий.

Хафиф баҳри, рукнлар: фоилотун фоилотун мафоийлун;
*... Оҳки – янги таҳмис.
Сариъ баҳри, рукнлари муфтаилун, муфтаилун, фоилун.
*... Сабоҳат – қайта ишланган тахмис.
Ҳажаз баҳри, рукнлар: мафоийлун, мафоийлун, фаулун.
*... Наво бўлуптур – қайта ишланган тахмис.
Ҳажази баҳри, рукнлар: мафъулу, мафоилун фаулун.
***
Адув – душман.
Асру – жуда.
Аюр – айтади.
Гуруҳа – снаряд.
Масоҳат – ер ўлчаш, мисрада, кезиш маъносида.
Мақта – ғазалнинг сўнги байти.
Муттафиқ – қўшилиб.
Муфт – текин.
Навард – жанг.
Назоҳат – мусафо.
Оре – албатта.
Пурмаоний – чуқур мазмунли.
Раҳрав – йўловчи.
Рўйизард – зафарон.
Сабоҳат – эрталабки қуёш маъносида.
Сароҳат – очиқ ойдинлик.
Соҳат – майдон.
Тарсо – ғайри дин.
Тафаъул – тахминлаш, фол кўриш.
Тахайюл – тасаввур.
Фардо – қиёмат.
Фасоҳат – чиройли сўзлаш.
Ҳолиё – ҳозирда.
***
Арузни ўрганувчиларга қўшимча изоҳ: Тахмис ҳам, мухаммас ҳам бир ҳил,
ҳар банди 5-та мисрадан иборат назмий асар. Тахмис бошқа муаллифнинг
ғазалига боғланади. Яъни, тахмис муаллифи 1,2,3 мисраларни ёзади, 4,5
мисралар ғазал муаллифининг мисраларини қўяди. Мухаммас эса тўла
(ўзининг ғазалига ўзи тахмис ёзсаям, ёки бир йўла мухаммас шаклида
ёзсаям) битта муалифнинг асари. Тахмис ёзилишида, танланган ғазалнинг
барча байтларига тахмис боғлаш шартмас. Лекин 2-тадан ортиқ байтни
ташлаб ёзиш, тахмис савиясини пастлатиб юборади. 4-5 байтли
ғазалларга, аксари, тўла тахмис ёзилади.
Категория: ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ | Просмотров: 1265 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz