Мисрдаги ўзбекистонлик сиёсий бошпана изловчилар ўз
тақдирларидан хавотирда эканликларини айтганлар.
Хориждаги ўзбек инсон ҳуқуқлари фаолларига мурожаат билан чиққан бир неча
ўзбекистонлик бошпана изловчи ҳозирги талотўплар пайти ўзларини махсус кучлар
ватанга мажбуран олиб чиқиб кетиши мумкин деб айтишмоқда.
Бошпана изловчиларнинг аксари мустақил диндорлар бўлиб, шу пайтгача
Ўзбекистонда қолган оила аъзоларига босим ўтказилаётгани ҳақида айтишади.
Би-би-си Қоҳирадаги бошпана изловчилардан бирини суҳбатга тортди.