Миср Араб республикасидаги ўзбек қочқинлари дунё жамоатчилигидан ёрдам сўради Шу
кунларда мисли кўрилмаган ваҳшийлик ва улкан тартибсизликлар домида
қолаётган Миср Араб республикасидаги ўзбек қочқинлари дунё
жамоатчилигига мурожаат йўллаб, ўзларининг ниҳоятда аянчли аҳволда
қолаётганикларини маълум қилди. Қочқинларга кўра, ҳозирда Қоҳира
кўчаларида ва айрим бошқа вилоятларда ўзга мамлакат фуқароларига
нисбатан ҳужумлар кўпайган. Аксар ҳужумлар ортида тартибсизликлар пайти
қамоқдан қочган минглаб жиноятчилар турипти, улар ҳатто ҳарбий ва
полиция ходимлари либосида жиноятлар содир қилмоқда.
Қоқчқинлар
мурожаатида айтилишича, ҳорижликлар яшаётган бир нечта меҳмонхоналар
ҳужумга учраган, кўпчилик
ҳорижликлар пичоқлаб кетилган. Қоҳира бугун ҳар қандай ҳорижлик учун
энг ҳатарли жойга айланган. Айни ҳолат қочқинларни ҳам хавотирга
солмоқда, зеро мутлақо назорат йўқолган жойда муҳожирга нисбатан
зўравонлик кучайиши, қочоқларни олиб қочиш ва ёки уларга жисмоний зарар
етказиш уринишлари бўлиши мумкин. Қочқинлардаги ҳавотирни айниқса
Мисрдаги БМТнинг Қочоқлар масаласи бўйича Олий коммисарлиги бошқармаси
(ҚОКБ) ваколатхонаси ходимларининг эвакуация қилингани кучайтирган.
Зеро энди улар мутлақо ҳимоясиз қолган ва халқаро эътибордан маҳрум бўлган.
"БМТ
ҚОКБ ходимлари ўзлари кетдию, аммо қочоқларни гўё эсдан чиқариб
юборгандай, уларга ўзингиз учун ўзингиз қайғуринг дегандай, ахир биз ҳам
бу ерда катта хавф остида қоляпмиз. Қоҳирада қочоқ мақомини олиш
йиллар давомида чўзилиб келади, БМТ ҚОКБ ходимлари қочоқлар ва бошпана
изловчилар билан учрашувларни мунтазам равишда бошқа кунларга кўчириб
келарди. Иккита ўзбек оиласи бир неча ойдан бери ўша учрашувга интизор,
битта оила эса бир ярим йилдан бери. Бундай ҳолатлар Миср тинч бўлган
пайтлари содир этиларди, энди бизни нима кутяпти билмаймиз. Ироқ,
Фаластин, Судандан келган қочоқлар диаспорага эга, улар бир бирини ҳимоя
қилади, ўзбеклар ундай эмас, эртага тартиб ўрнатилиши даргумон бўлган
мана шу вазиятда биз мутлақо ҳимоясиз қолдик”, дейилади қочоқлар
мурожаатида.
Қочқинларнинг
айтишича, бугун Миср ОАВлари россиялик аёл тўполондан фойдаланиб
мисрлик эри қарамоғидаги фарзандини олиб қочганини ёзмоқда. Минглаб
ҳорижликларнинг мамлакатни тарк этиш ниятида Қоҳира аэропортида
тўплангани туфайли у ерда мутлақо назорат йўқолган. Бу ҳолат айниқса
қочоқларни тутиб келиб қийноқлар остида турли айбловлар билан қамоққа
тиқишга одатланган Ўзбекистон учун жуда ҳам қулай имконият пайдо қилиши
мумкин. "Бу ерда тинч вақтлари ҳам маълум пул эвазига полиция
хизматидан фойдаланиб қочоқларни олиб қочиш ҳоллари учрарди, ҳозирги
вазият бунинг учун айни муддао. Ўзбекистон бемалол Миср махсус хизмати
ходимлари ёрдамида қочоқни ўғирлаб кетиши мумкин”, дейилади мурожаатда.
Айни
шу сабаб, қочқинларга кўра уларни дунё жамоатчилигига мурожаат билан
чиқишга, ўз вазиятини билдириб ёрдам сўрашга мажбур қилган. "Биз Мисрда
ўта хатарли вазиятда қолаётган ўзбек қочқинлари Мисрдан зудликда
эвакуация қилинишни сўраймиз, биз ўзимиз, оиламиз ва болаларимиз
хавфсизлигидан жиддий хавотирдамиз. Биз ўғирланиш ва ёки ўлдириб
кетилишдан қўрқмоқдамиз. Биз дунё жамоатчилигини юзага келган вазиятда
қочқинлар ҳолатига ҳам эътибор қаратишга чақирамиз. Биз ёрдамга
муҳтожмиз, бизни бу ердан олиб чиқишларини ва тинч ўлкаларга
ўтказишларини сўраймиз!”, дейилади Миср Араб республикасида қолаётган
ўзбек қочоқларининг дунё жамоатчилигига йўллаган мурожаатида.
Мурожаат
муаллифлари сўнгги икки-уч йил давомида Ўзбекистондан Туркияга у ердан
эса Миср Араб республикасига қочиб келган диндорлардир. Уларнинг
ҳаммаси, маълум бўлишича, Ўзбекистонда диндорларга қарши олиб
борилаётган "қатағон” қурбонларидир. Икки йил муқаддам мазкур
қочқинлардан бирини Ўзбекистонга олиб кетиш уринишлари бўлган, аммо
халқаро ташкилотлар аралашуви туфайли бунинг олди олинган.
Хабар
қилинганидай 25 январдан буён Миср Араб республикасида президент Ҳусни
Муборакка қарши чиқишлар бўлмоқда. Ўтган ҳафтада Қоҳиранинг Таҳрир
майдонида қолаётган намойишчилар Ҳ.Муборак тарафдорлари билан тўқнаш
келди, ўзаро муштлашув, тош отишлар ва презиидент тарафдорлари томонидан
қурол қўлланиши натижасида 300га яқин инсон нобуд бўлди мингдан
ортиғига турли даражадаги жароҳатлар етказилди. Ўнлаб ҳорижий
журналистлар ҳужумга учради, улардан бири ҳатто пичоқлаб кетилди. Сўнгги
икки кундан бери Таҳрир майдони тинч қолаётгани ва журналистлар
нисбатан эркинроқ фаолият юритиш имконига эришгани айтилсада,
пойтахтнинг чекка худудларида ҳамон чет элликлар ва журналистларга
ҳужумлар давом этмоқда.
www.Jarayon.com
|