Понедельник, 24-05-13, 13:41

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2011 » Февраль » 11 » Аброр Қосимов масъуллар сўрови билан очлик тутишни тўхтатган
19:19
Аброр Қосимов масъуллар сўрови билан очлик тутишни тўхтатган

Аброр Қосимов масъуллар сўрови билан очлик тутишни тўхтатган

Аброр Қосимовнинг оиласи унинг масъуллар сўрови билан очлик тутишни тўхтатганини айтмоқда

Калтаклангани айтилаётган ўзбекистонлик бошпана изловчи Аброр Қосимов очлик тутишни тўхтатган.

Бошпана изловчининг турмуш ўртоғи Марғуба Худойберди Охунованинг айтишича, тергов изоляторида сақланаётган Аброрнинг олдига Миллий Хавфсизлик қўмитаси раҳбарлари кирган ва талабларини ўринлатишини билдирган.

Қозоғистон Миллий Хавфсизлик қўмитаси унинг калтакланганини рад этмоқда.

Аброр Қосимовнинг олдига 10 феврал куни Миллий Хавфсизлик қўмитаси Олма ота шаҳар департаментидан ва шаҳар прокуратурасидан масъуллар киришган.

"Келишиб, қани нима бўлди, бизга шунақа шикоят тушди, дейишибди. Орқасини очиб кўрсатган экан, ўзлари ҳам қўрқиб кетишибди. Кейин дарҳол ариза ёздиришибди. Ҳамма бўлган ишни ёзиб берибди”, - дейди аёли Марғуба Худойберди Охунова.

Марғубага кўра, турмуш ўртоғи билан суҳбатда бўлган масъуллар мулойимлик билан унинг нима исташини сўраган. Аброр икки ўзбек билан бир хонага қўйишларини талаб қилган. Масъуллар унинг талаблари қондирилишини ва очликни тўхтатишни сўрашган.

Шундан сўнг Аброр Қосимов очлик эълон қилишни тўхтатган, энди халқаро ташкилот вакиллари ва юристларнинг унинг олдига кириб ўз ҳимояларига олишларини талаб қилмоқда.

Агар талаблари бажарилмаса, душанба кунидан бошлаб очликни яна давом эттиришни маълум қилган.

Ҳибсда сақланаётган Аброр Қосимовнинг 3 февраль куни қаттиқ калтаклангани айтилган эди. Уни кўриб чиққан адвокат бўйрак қисмида кўкаришлар борлигини айтган эди. Қовурғаси синган бўлишини гумон қилаётган Аброр Қосимов адвокат орқали жамоатчиликка мактуб билан мурожаат қилган. У 7 феврал очлик эълон қилганди.

Ҳеч қандай калтаклашлар йўқ

Қозоғистон Миллий Хавфсизлик қўмитаси матбуот котиби Кенжабўлат Бекназаров Би-би-сига ўзбекистонлик бошпана изловчининг калтакланиши нотўғри хабар эканлигини айтди.

"Масъулиятни зиммамга олиб шу нарсани маълум қиламанки, ушбу хабар ҳақиқатга мос келмайди. Ушбу хабарни сизга адвокатлар ва бошқа вакиллар ҳам тасдиқлаши мумкин. Мен шахсан ўзим ушбу иш билан шуғулланганим учун ишонч билан айтаяпман,” дейди Кенжабўлат Бекназаров.

Бекназаров жанобларига кўра, тергов изоляторида бундан ташқари ҳарбий прокуратура ва тиббиёт ходимлари ўзларининг текширишларини ўтказиб туради. Қосимовнинг аризасидан сўнг ҳам тиббий кўрик ўтказилган ва ҳеч қандай ички синишлар қайд этилмаган. Тиббий кўрик унинг калтакланганини тасдиқламаган.

"Аммо унинг ўнг орқа томонида кўкаришлар борлиги рост. Бу нарсани ўзи қилгани ҳақида тахминлар бор. Қўли билан ҳар доим уриб кўкартириш мумкин-ку. Бироқ жиддий жароҳатлари йўқ”, - дейди Миллий Хафвсизлик қўмитаси матбуот котиби.

Жаноб Бекназаровнинг айтишича, ҳибсхонага ўрнатилган тартиб бўйича халқаро ташкилот вакиллари кириши мумкин. Бундан олдинги мана шундай ташрифлар чоғида ҳибсдагилар томонидан ҳеч қандай норозиликлар бўлмаган.

Муносабат яхши

Миллий Хавфсизлик қўмитаси Олма ота департаменти тергов изоляторида 15 бошпана изловчи ушлаб турилибди. Би-би-си билан суҳбатда бўлган уларнинг яқинлари ҳибсхонада муносабат яхши эканлигини таъкидлашди. Суҳбатдан сал олдинроқ турмуш ўртоғини кўриб келган исмини айтишни истамаган бошпана изловчи эри ёмон муносабатдан шикоят қилмаганини айтади.

"Муносабатни ёмон дейишмайди. Ҳеч ким бизга тегмайди, муомаласи ҳам яхши. Ўзинг қандай муомала қилсанг, сенга ҳам шундай муомала қилишади дейдилар”, - дейди тергов изоляторида ўтирган бошпана изловчининг турмуш ўртоғи.

Эрлари Миллий Хафвсизлик қўмитаси тергов изоляторида ўтирган бошқа аёллар ҳам шу пайтгача уларга нисбатан қўпол муносабатда бўлишмаганини айтди.

Олма ота шаҳар тергов изоляторларида жами 29 бошпана изловчи ўтирибди. Уларни Ўзбекистон давлатлараро қидирувга берган. Бошпана изловчиларнинг адвокатлари уларга қочқин мақомини олиш ва Ўзбекистонга экстрадиция қилинмаслик бўйича маҳкамага мурожаат қилган.

Категория: МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН | Просмотров: 1129 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz