Афтидан, режим энди Муқаддас Темировага тиш қайраган кўринади
Бугун, яъни 15-февраль соат14ларда 2009-йил, 5-сентябрдан буён қамоқда ётган ҳуқуқпарвар Ғайбулло Жалиловнинг уйига Аврора посёлкасининг фуқаролар йиғини диний ишлар бўйича масъули Жамила Шарипова келган.У келиб далолатнома туза бошлаган ва у бу далолатномага гўёки-диний экстремизм билан қамалган Ғайбулло Жалиловнинг оиласи мунтазам равишда маҳалладан ёрдам пули олиб келяпти-деган мазмунда далолатнома тузилган,модомики, Ғайбулло Жалиловнинг рафиқаси Муқаддас Темирова мана 4ойдан буён ёрдам пули олиш учун ҳужжатларни маҳаллага топшира олмай ва пул ололмай юрибди.Бундан ташқари Жамила Шарипова -бу далолатнома маҳалла ҳ ужжатига тикилиб қўйилади-деб айтган, аммо далолатнома тепасига милиция инспеторининг биринчи бўлиб номини келтирган. Муқаддас Темирова бундай ёлғондан ҳайратланиб Жамила Шариповадан ҳужжатнинг бир нусхасини ташлаб кетишни сўраган,бироқ Жамила Шарипова тузган ҳужжатини йиртиб -майдалаб ташлаган ва кечкурун милиция билан келаман-деб чиқиб кетган.Афтидан, режим энди Муқаддас Темировага тиш қайраган кўринади.
16-февраль, 2011-йил. Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти.
|