ЖИЛОВЛАНГМАГАН ЎЗБЕК ЖАМИЯТИ Гулшан Қораеванинг мобил телефон номерини миллий хавфсизлик ўзича ў злаштириб олган бўлиб чиқяпти.Гулшан ўз мобилнигини кўпинча ў чириб, батарейкасини ажратиб қўяди.У кунига бир марта мобилникни қўшиб, текшириб кейин яна аввалгидек ўчириб қўяди,чунки унинг овозини МХХ эшитишини ҳоҳламайди, бу унга одатий ҳолга айланиб қолган.Гулшан асосан уй телефонида зарур ишларини битириб олади.Бундан 5 кунлар аввал, яъни Гулшаннинг телефон кабелини кесиб кетишганида, 9-февралларда, мен Гулшаннинг мобил телефонига қўнғироқ қ илдим, телефонни номаълум киши кўтарди, мен Гулшаннинг акаси деб ўйлаб -”Санжар”-деб чақирдим, у одам эса-”адашдингиз, бу бошқа жой”-деб жавоб берди.Худди шундай холат бир неча маротаба Гулшанга телефон қ илганларга умуман бошқа киши жавоб бермоқда,юкорида келтирилган фактлар шуни кўрсатадики миллий хавфсизлик фуқароларнинг телефонларини эшитишга қаноат қилмасдан энди уларнинг номерларини ҳам ўзлаштиришга киришган, агар эртага Гулшаннинг адресидан бирорта мантиққа тўғри келмайдиган хабар тарқалиб қолса, ажабланмангки,демак унинг эмайлини ҳ ам ўзлаштиришган. Ҳурматли ўкувчилар режимнинг пасткашлиги тўғри инсоннинг тасаввур қилиш доирасидан ҳам чиқиб кетмоқда.Ҳозир Гулшан режимнинг қора рўйхатларида биринчи қаторда турибди ва унга нисбатан тузоқлар , провакациялар кундан-кун кўпайиб кетмоқда, умуман шу охирги 5 йил ичида режим асосан ЎИҲЖига хуруж қилиши умуман тўхтамади, эътибор беринг интернетда асосан ЎИҲЖ жамияти зарбага олинаяпти, бир қ араса Абдужалил Бойматовни ҳақорат қилишади , бир қараса Толиб Ёқубовни , яна бир қараса Бахтиёр Ҳамраевнинг устидан мағзава тўкишади , нима учун шундай, сабаби шуки бу жамият жабрланган жамият, аммо жиловланмаган жамият.
14-февраль, 2011-йил. Нодир Ахадов, Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти Қарши шаҳри бўлими раиси.
|