Ислом Каримов режими провокацияга қилишга ружу қўйган
Қашқадарёда ЎИҲЖ фаоллари мунтазам кузатувлар, таьқиблар остига олинмоқда. 15- февраль куни ЎИҲЖ Қарши шаҳар раиси Нодир Ахатовнинг хабар беришича, у нинг ўғли Сардорни бозорда видеога тушириб кетишган. Эндиликда бу режим,ЎИҲЖ нинг оиласи ва яқинларига босимларни бошлаган кўринади. Нодир Ахатовнинг ўғли Сардорга нисбатан хукумат бирор бир провокация уюштириш ниятида видеога туширган деган тахминлар ҳам йўқ эмас. Шундай экан, бизнинг яқинларимиз ва бизга нисбатан бирон кор-хол рўй бериши мумкин. Режим кези келганда айбсиз, қуролсиз шахсларга нисбатан провокациялар уюштириши ҳеч кимга сир эмас.
17-февраль, 2011-йил.
Гулшан ҚОРАЕВА Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти Қашқадарё вилоят бўлими раиси.
|