Ўзбекистонда яна бир журналист ва инсон ҳуқуқлари фаоли қўлга олинди
Турсунқул Остонақуловнинг жорий пайтда Сирдарё вилояти Ички ишлар бўлимининг тергов изоляторида сақланаётгани айтилади
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари
"Эзгулик” жамиятининг Тошкент вилояти бўлими фаоли, журналист Турсунбек
Тўразода (Турсунқул Остонақулов) Сирдарё вилояти Сирдарё тумани ИИБ
томонидан ҳибсга олинган.
Ҳодиса 7 феврал куни юз берган. Дастлабки маълумотларга кўра, журналист товламачиликда айбланмоқда.
"Эзгулик" ташкилоти бу хусусда тарқатган
баёнотда айтилишича, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ҳуқуқ
ҳимоячисини қўлга олиш операциясига пухта ҳозирлик кўрилган, ҳибс
жараёнини Сирдарё вилояти телерадиокомпанияси вакиллари тасвирга
олишган.
Ташкилот Турсунбек Тўразодани бундан аввал ҳам
ҳибсга олишга уриниш бўлгани, уммо унинг ҳушёрлиги туфайлигина бу иш
амалга ошмай қолганини айтади.
"Эзгулик"ка кўра, ҳуқуқ ҳимоячиси ва
журналистнинг қўлга олинишида воситачилик қилган "жабрланувчи”лар шахси
ҳақида ҳозирча уларда маълумот йўқ.
Турсунқул Остонақуловнинг жорий пайтда Сирдарё вилояти Ички ишлар бўлимининг тергов изоляторида сақланаётгани айтилади.
У 2001-03 йилларда "Озодлик” радиосининг
Ўзбекистон бюросида мухбир, 2003-04 йилларда "Ҳуррият” газетасида махсус
мухбир, 2004-06 йилларда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари "Эзгулик” жамияти
Сирдарё вилояти бўлими фаоли, 2006-2010 йилларда Халқаро Инсон ҳуқуқлари
қўмитаси Сирдарё вилояти бўлими раиси ва сўнгги ойлардан Ўзбекистон
инсон ҳуқуқлари "Эзгулик” жамиятининг Тошкент вилояти бўлимида фаолият
олиб бораётган бўлган.
Биз "Эзгулик" жамияти аъзоси Абдураҳмон Ташанов билан боғланиб, ҳибс тафсилотлари билан қизиқдик
|