|
|
|
|
Главная » 2011 » Февраль » 18 » Канада хам ўзбекни эслади...
19:52 Канада хам ўзбекни эслади... |
Канада хам ўзбекни эслади... 18.02.2011
Канада парламентида Қирғизистондаги ўзбек қатлиоми тилга олинди
"Жараён"дан олинган хабар.
Қирғизистонда
ўтган йил июн ойида амалга оширилган ўзбекларга нисбатан қатлиом ҳақида
Канада парламенти депутатлари ҳам воқиф қилинди. 16 феврал куни Канада
парламенти қуйи палатаси депутати Мария Моурани (Maria Mourani) ўзининг
парламентдаги чиқишида бу ҳақда депутатларга қисқача маълумот берди.
"Спикер хоним! (парламент раиси
– Б.Ш.) 2010 йилнинг 10 – 14 июн кунлари жанубий Қирғизистонда даҳшатли
воқеалар юз берди. Халқаро Қизил Хоч ташкилоти тарқатган маълумотларга
кўра, 2010 йил июн-июл ойларида 356 киши ҳалок бўлди, 92.000 киши
Ўзбекистонга қочиб ўтди.
Қизил
Хочнинг тахминларига кўра, 375.000 киши уй-жойларини ташлаб кетган.
Уларнинг барчаси ўзбек миллатига мансуб бўлиб, аксариятини аёллар,
болалар ва кекса ёшдагилар ташкил қилади. Гувоҳлар шоҳидлик қилишича,
сон-саноқсиз кишилар ўғирлаб кетилган, аёллар ва болалар жинсий
зўравонликка учраган. Бунинг устига, Қирғизистоннинг куч ишлатиш
органлари бундай ҳолатларни кўриб туриб, ўзини кўрмасликка олган. Бунга
тоқат қилиб бўлмайди”, деди М. Моурани.
2010
йил октябр ойида Қирғизистонда ўтказилган сайлов натижалари халқаро
жамоатчилик тарафидан қабул қилинганини айтар экан, М. Моурани хоним
янги сиёсий муҳит мазкур мамлакатдаги этник беқарорликни камайтиришига
ҳамда Канада ҳукумати умид бахш этувчи ушбу демократияни инсон ҳақлари
ва миллий озчилик ҳақларини ҳурмат қилиш борасида фаол
қўллаб-қувватлашига умид қилди.
Депутат
Мария Моурани Канада парламенти қуйи палатасига Квебек провинцияси
Аҳунстик бўлгасидан сайланган. У парламентнинг Квебек блогида аҳоли
хавфсизлиги масалалари борасида фаолият олиб боради.
Бахтиёр Шоҳназаров
Канададан "Жараён” учун махсус
|
Категория: Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И |
Просмотров: 1101 |
Добавил: himoyachi
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
Copyright MyCorp © 2024 |
|
|
|