Австралиянинг "Мавлуд" ороли яқинидаги сувда қочқинлар ўтирган кема ҳалокатга учраб, камида 27 инсон ҳалок бўлди.
Улардан 42 нафари омон қолгани айтилмоқда. Ёғоч кема бошпана изловчилар тутиб туриладиган "Маввлуд" оролидаги марказга кетаётган бўлган.
Оролликлар ёрдам сўраб қичқирган қочқинларнинг овозлари эшитилганини айтишади.
Сўнгги ойларда қутуриб ётган денгиздаги кема қояга урилган ва парчаланиб кетган.
Яқиндаги маҳаллий одамлар жон талвасасидаги қичқириқлардан уйғониб кетишганини айтишади.
Югуриб соҳилга келган одамлар аёл эркак ва аёллар ўтирган кема яксон бўлиб кетганини кўришган.
Одамлар соҳилдаги қутқарув нимчалари ва арқонларни отишган, божхона вакиллари ҳам шиширма кемаларни ташлашган.
Ҳарбийлар ҳам учта кема билан қутқаришга интилганлар, лекин денгиздаги довул қутқарув амалиётига халақит қилган.
Кемада етмишга яқин қочқин бўлган. Улар Ироқ ва Эронлик бошпана изловчилар бўлгани айтилмоқда.
"Мавлуд" оролида бошпана изловчилар тутиб туриладиган йирик марказ бўлиб, у ерда ҳозир икки минг одам бор.
Денгиздаги шароит шу қадар ёмонки, бошқа бир кемани қутқариш учун денгизга чиққан ҳарбий кема, лангар ташлайдиган жойга қайтиб киролмаган.