Понедельник, 24-05-13, 04:01

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2011 » Февраль » 26 » Бугунги кунда бўлаётган воқеалар, намоишлар ва хукмдорларга қарши чиқишлик хақида сўз
14:24
Бугунги кунда бўлаётган воқеалар, намоишлар ва хукмдорларга қарши чиқишлик хақида сўз
Бугунги кунда бўлаётган воқеалар, намоишлар ва хукмдорларга қарши чиқишлик хақида сўз
Барча хамдлар Аллохга хосдир. Аллохнинг Росулига, у кишининг оилаларига, сахобаларига ва у кишининг йўлларига эргашганларга салоту-саломлар бўлсин.
Аммо баъд:
Ислом (дини) йўли мукаммал бўлганлиги ва хикмати комил бўлганлиги учун хукмдорларга қарши бош кўтаришдан ва унга олиб борадиган хар қандай нарсадан қайтаради. Хамда зарарлар ва бузғунчиликдан узоқ бўлган йўллар билан фойдали, гўзал мавъиза ва насихат (холис туришлик)га буюради.
лекин Хаворийлар хукмдорларга қарши бош кўтаришликни тўғри деб биладилар. Яъни гунохи кабира сабаб кофирликда айблашади ва улар хокимлар ва хукмдорларни хам кофирликда айблашади. (Хукмдор агар бирор буйруққа) Зид иш тутса ва шу билан бирор маъсиятга тушиб қолса, унга қарши бош кўтаришни халол санашади. Бош кўтариб қон тўкишади, (мусулмонлар) обрўсини оёқ ости қилишади, мол-мулкни тортиб олишни мубох деб билишади, фарзандларни асир олишади ва бундан бошқа яна кўплаб пасткашликларга боришади. Бу ишларни хавои-нафсларига эргашганликлари, Аллох табарока ва таолонинг манхажи, Росул алайхиссалоту ва саллам ва Қуръон ўгитларига хамда уламолар ва хулафои рошидинларни йўлига хилоф иш тутганликлари сабабли қилишади.
Бунга (юқорида санаб ўтилган сахих манхажга) хавои-нафслари сабаб қарши боришди, натижада умматни заиф холатга тушишига сабаб бўлишди, Умматни пораканда бўлишига олиб келишди ва мана шундан кейин бидъатлар бирин-кетин бош кўтара бошлади. Улар мана шу эшикни балки ёмонликлар ва фитналар эшигини очишди. Шунинг учун Росулуллох соллоллоху алайхи ва саллам уларни қатл қилишга буюриб, айтдиларки: " Улар одамларнинг ва махлуқотларнинг ёмонидир" , " Уларни қаерда учратсангиз ўлдиринглар" , " Диндан ўқ камондан чиққани каби чиқиб кетадилар". Бу Хаворийларнинг хар-бир замон ва макондаги йўлларидир.
Доим қон тўкишга ва мусулмонларнинг хукмдорларига қарши бош кўтаришликка чақирадилар. Шариатга келсак, унда хикмат, фойдаларни риоая қилиш ва зарарларни даф қилишлик бор. Хукмдорларга қарши бош кўтаришни жуда катта зарарлари бор.
Дархақиқат Аллох таоло Ўзининг элчиси соллоллоху алайхи ва салламни яқин келажакда умматлари ичида хукмдорлар ва улардан бошқалар борасида (тўғри йўлдан) оғишиш кузатилишини хабардор қилди:" Яқин кунларда мендан кейин худбинлик (хукмдорлар томонидан одамлар молини зўрлик билан тортиб олиш) ва сизлар инкор қиладиган ишлар рўй беради. Айтишдики:" Ей Росулуллох, бизлардан шу замонга етган одамга нимани буюрасиз?" Айтдиларки:" Устиларингиздаги хақни адо қиласизлар ва ўзларингизнинг хаққингизни Аллохдан (илтижо қилиб) сўрайсизлар". Муттафақун алайх.
Росулуллох соллоллоху алайхи ва саллам улар (сахобалар)ни бош кўтариб чиқишга, жанг қилишга, намойишлар ўтказишга ва бундан бошқа бузғунчилик турларига буюрмадилар. Абу Хурайра родияллоху анхудан ривоқт қилинади, Набий соллоллоху алайхи ва саллам айтдиларки:" Бани Исроилни пайғамбарлар бошқарарди, Хар сафар (бир) пайғамбар вафот этганда, уни (ўрнини) (бошқа) пайғамбар эгалларди. Албатта мендан кейин пайғамбар йўқ. Яқин келажакда халифалар бўлади ва улар кўп бўлади. Айтишдики:" бизга нимани буюрасиз?" Айтдиларки:" Аввалги байъатга вафо қилинглар, улар (хукмдорлар)га уларнинг хаққини беринглар. Албатта Аллох таоло улар (хукмдорлар)дан улар (одамлар)дан талаб қилган нарса (бошлиқлик ва амирлик) хақида сўрагувчидир" Муттафақун алайх.
Мана бу хикматли пайғамбар кўрсатмасига бир назар ташланг. Агарда мусулмонларнинг ўз хукмдорлари жабру-ситамига сабр қилишлари ана шу хикматли пайғамбар кўрсатмасидан келиб чиққан бўлганида эди, албатта Аллох таоло уларга шодлик ва (торликдан) чиқиш йўлини берган бўларди. "Ким Аллохдан тақво қилса, унга (торликдан) чиқиш йўли қилиб беради ва уни ўзи ўйламаган томондан ризқлантиради".
Росулуллох соллоллоху алайхи ва саллам бугунги кунимиздаги хукмдорлар хақида гапирганларидек, фирқалар хақида хам гапириб ўтганлар. Бу уммат етмиш уч фирқага бўлиниб кетади. Биттасидан ташқари барчаси жаханнамдадир. Аллох субханаху ва таоло у кишига мана шу хақда хабар берди. Бу у киши соллоллоху алайхи в салламнининг мўжизаларидандир. Аллох таоло у кишига умматлари орасида яқин келажакда рўй берадиган бидъатлар, (тўғри йўлдан оғишган) сиёсатлар ва шунга ўхшаш нарсалар хақида хабар берди. Лекин Росулуллох соллоллоху алайхи ва саллам катта фойдани кўзлайдилар ва мусулмонларга, уларнинг қонлари, обрўлари ва мол-мулкларига катта фитна (етиши)ни тўсадилар.
Аллох субханаху ва таоло мункар ишни ўзгартиришни буюрди. "Сизлар одамлар учун чиқарилган яхши уммат бўлдингиз. Яхшиликка буюрасизлар, ёмонликдан қайтарасизлар ва Аллохга иймон келтирасизлар". Ва яна айтдики:" Албатта сизларни ичингиздан яхшиликка чақирадиган, маъруфга буюрадиган ва мункардан қайтарадиган бир тоифа бўлсин. Ана ўшалар хақиқий нажот топгувчилардир". Шу билан бирга хукмдорни ўзига хос бир бошқа ўрни бор. У хам бўлса унга хикмат ва гўзал мавъиза билан насихат қилинмоғлигидир. Чунки хукмдорда бўлган мункарни ўзгартиришлик, агар у мункар очиқ куфр бўлмайдиган бўлса, бу (иш)нинг кетидан у (хукмдор) ўзи қилиб турган ва сен ундан қутулмоқчи хамда йўқ қилмоқчи бўлган зарардан каттароқ, каттароқ ва яна каттароқ зарар келади. Натижада (сен курашмоқчи бўлган мункар иш қолиб) тартибсизлик, қон тўкиш, обрўни оёқости қилиш, мол-мулкни тортиб олиш ва шунга ўхшаш каттароқ ва яна каттароқ зарар ишни қилиб қўясан. Пайғамбар алайхиссалом бизни сабрга буюрдилар. Убода ибн ас-Сомит родияллоху анху дедилар:" Биз Росулуллох соллоллоху алайхи ва салламга тетиклик ва хушимизга мос келмай (ёқтирмай) турган вақтимизда хам эшитиб итоат қилишликка, биздан (хукмдорлар томонидан) тортиб олинаётган нарса (мол-мулк)ларга (сабр қилишга) ва тоинки сизларда Аллох томонидан аниқ-равшан далил бўлган очиқ куфрни кўргунингизгача иш (бошқарув)ни иш эгалари билан тортишмасликка байъат бердик". Очиқ куфр бу таъвил эхтимоли бўлмаган ва таъвил қабул қилмайдиган қуёш каби аниқ-равшан бўлган куфрдир. Ана шу пайтда мусулмонларга аниқ-равшан куфрни қилиб қўйган хукмдорга қарши бош кўтаришлари жоиз бўлади. Бироқ бу бош кўтаришлари кофир хукмдор (ўз ўрнида) қолишидан кўра каттароқ зарарга олиб келмаслиги шарти билан бўлмоғлиги даркор. Чунки гохида баъзи инсонлар ва заиф кишилар (хукмдорга қарши) бош кўтариб чиқишадида, (хукмдор) уларни қириб ташлайди ва дину-дунё зойе бўлади. Мана шунда зарар каттароқ бўлган бўлади! Демак бундай холатда мусулмонлар кофир хукмдорга қарши бош кўтармайдилар, фақатгина торозудаги фойда палласи зарар палласидан оғир келганда, ғалабага бўлган ишонч юқори бўлганда ва мусулмонлар у (хукмдор)ни қон тўкишсиз, обрўлар оёқости қилинишсиз ва бундан бошқа зарарларсиз ағдариб ташлашсагина жоиз бўлади.
Бироқ хали (хукмдор) Ислом доирасидан чиқиб кетмаган бўлса "Йўқ, модомики намоз ўқир эканлар" (дедилар Росулуллох соллоллоху алайхи ва саллам)(унга қарши бош кўтариш жоиз бўлмайди). Умму Салама родияллоху анхо ривоқт қиладилар:" Росулуллох соллоллоху алайхи ва саллам шундай дедилар:" Албатта сизларни устингизга шундай амирлар келадики, сизлар (уларни) таниб инкор қиласизлар, кимки таниса дархақиқат пок бўлибди, ким инкор қилса дархақиқат саломат қолибди. Лекин кимки рози бўлса ва эргашса (саломат қолмабди). Айтишдики:" Уларга қарши жанг қилмаймизми эй Росулуллох? Айтдиларки:" Модомики намоз ўқир еканлар, йўқ!" Демак, модомики намоз ўқир экан, унга (хукмдорга) қарши бош кўтариш жоиз бўлмайди. Росулуллох соллоллоху алайхи ва саллам: Модомики намозни тўла-тўкис адо етарканлар демадилар. Балки айтдиларки:" Модомики намоз ўқир эканлар, йўқ!" Модомики (хукмдор) намоз ўқир экан, унинг зохири мусулмон эканлигидир (деб хисобланишидир) ва у Ислом доирасидадир. Демак унга қарши бош кўтариш жоиз бўлмайди. Чунки унга қарши бош кўтаришлик қон тўкилишига ва обрўлар оёқости қилинишига олиб келади.
Одамлар хукмдорларга қарши бош кўтариб хеч қачон фойдага еришишмаган, ха хукмдорга қарши бош кўтариб хеч қачон фойдага еришишмаган. Мадина ахлини Язидга қарши чиқишлари ортидан катта зарарлар келди. Умавийлар ва Аббосийлар хукмдорларига қарши бош кўтаришлари ортидан фақат бузғунчилик, халокат ва вайроналик келди. Мусулмонлар бу бош кўтариб чиқишлардан бирор фойдага еришмадилар. Хар доим бу бош кўтариб чиқишларнинг зарарлари фойдаларига қараганда каттароқ, янада каттароқ ва шиддатлироқ бўлди. Сўмали (даги воқеалар)дан ибратланинглар. Хукмдорлари золим ва фожир эди, унга қарши бош кўтариб чиқишди. Натижада фитналар ва қон тўкилиш холлари бугунги кунимизгача давом этиб келяпти.
Саддам (Хусайн) Баъс партиқсига аъзо бўлган фожир эди. Қаранг тахтдан ағдарилгач Ироқда бугунги кунимизгача нималар рўй беряпти. Енди хозирда араб диёрларида намойиш ўтказаётганларга нималар бўларкин? Ана ўшаларни қилаётган ишлари ортидан нималар рўй бераркин?!
Аллохга қасамки мен ачинаман, қаттиқ афсустаманки, бу намойишларнинг бирортасида Ислом тилга олинмади! Баъзи китобхонлар бу демократияга иймо бор деб айтишяпти. Демократиядан келиб чиқиб иш кўришяпти. Халя талаблариниг барчаси демократия асосида бонг уряпти. Бу талабларда Ислом асосидан келиб чиққан бирорта хам талаб йўқ. Аллох сақласин, баъзи хукмдорлардан қутулишлик (яни 5 йил ўтирсин кейин ўрнини бўшатиб қўйсин қабилидаги сўзлар) демократияга асосан юз беряпти. Ех, Ислом қандай хам ғариб бўлди.
Яни, мана Тунисни хукмдори, Тунисни ташлаб чиқиб кетди. Тартибсизлик эса хозиргача давом этяпти. Ишлар қандай якун топаркин валлоху Аълам?! (Хоссатан) Мен Ислом хукми билан якун топади деб ўйламайман.
Миср хукмдори озгина муддат берилишини сўради. Сўнг бошқарувдан воз кечди. Намойиш ўтказаётганлар хукмдорни (бошқарувдан) тезда четлатилинишлигини талаб қилишда қайсарларча давом етишди ва хукмдор (бошқарувдан) кетди. Хоп енди демократия ёки армиқ бошқаруви ўрнига нима келди? Агар бунинг ўрнига барча ўринларда ва шулардан сиёсий ўринларда ўзининг ақидаси ва сахих манхайига ега бўлган Ислом келмаган экан, улар бирор иш қилишмабди (намойишчилар бирор натиқга эришишмабди). Енди бунинг ўрнига Исломга ғирт тескари бўлган ғарбий демократия келган бўлса, бу қандай хам ёмон алишиш бўлибди.
Мен хозир Ислом оламида рўй бераётган бу тартибсизлик асосидаги, ёввойиларча юз бераётган жохилий намойишлардан қаттиқ афсусдаман. Бу намойишларда ва намойишни ўтказаётганларнинг талабларида Ислом умуман зикр қилинмаган. Демак бу холат улар Исломни умуман билмасликларига ва мисол тариқасида айтадиган бўлсак Исломий давлат оёяқа туришидан умидлари хам, хохишлари хам йўқ эканига далолат қилади. Уларда бундай фикрлар йўқ. Улар фақат демократия, демократия, демократия дейишяпти!
Демократия! Яни университет талабалари, профессорлари ва устозларининг фахм-фаросати гўдакни фахм-фаросатидан бир неча даража пас экан. Улар ғарб фикрлари, ғарб бошқаруви ва ғарб қонунлари ортидан қувадилар. Талабларида Европадан келган мана шу ишларнигина илгари суришяпти. " Албатта ўзларингиздан олдингиларни йўлига қаричма-қарич, зирў (узунлик ўлчови)ма-зирў эргашасизлар. Агар калтакесакни инига кирадиган бўлишса, сизлар хам албатта унга кирасизлар". Қаттиқ афсуслар бўлсинким, бидъат ахли ва сиёсатчилар мана шу ишни қилишди.
Аллох таборака ва таолодан умматни Аллохнинг Китоби ва Росулуллохнинг суннатлари билан олға етаклайдиган холис турувчи уламоларни чиқаришлигини сўраймиз ва яна умматни Аллох таборака ва таолонинг шариати хамда Аллохнинг Китоби ва Росулуллох алайхиссалоту ва салламнинг суннатлари билан бошқарадиган насихатгўй (холис) солих хукмдорларни чиқариб беришлигини сўраймиз. Албатта хукм ёлғиз Аллох субханаху ва таолога хосдир. Бирор киши учун Аллох билан (тенглашиб) хукм қилишлигига йўл йўқдир. Аллохнинг хукмда шериги йўқдир:" Хукм фақат Аллохники. У сизларни Унинг Ўзигагина ибодат қилишингизга буюради", хукм ёлғиз Аллохники, Роббингиз сизларни яратди, ерни, осмонни яратди ва сизларни дарёлар ва хаёт билан таъминлаб қўйди. Сўнг сизлар Уни унутасизлар! Унинг шариатини унутасизлар! Яхуд ва Насороларнинг шариатига боғланиб оласизлар!
Бу ўтказилган намойишларда бирор киши Исломни тилга олгани йўқ. Хатто қаттиқ афсуслар бўлсинким, уларда хаворийларни овози хам ешитлгани йўқ. Биз хаворийларни қоралаймиз, уларни бош кўтариб чиқишларини қоралаймиз, уларга қарши курашамиз. Лекин мана буларнинг талаблари хаворийларнинг талабларидан бир неча даража пасда, минг афсус.
Биз мусулмонларга шуни насихат қиламизки, Аллох таборака ва таолога қайтишсин, Аллох азза ва жалланинг Китобига қайтишсин. уларнинг ғам-ташвишлари фақат ва фақат мана шу шариатни махкам тутмоқлик, (бошқа шариатлар орасида) нури чарақлаб турган мана шу шариатни татбиқ қилмоқлик ва олдидан хам ортидан хам ботиллик етмайдиган мана шу Китобни хужжатларини (хаётга) татбиқ қилмоқлик бўлсин.
Жамийки саодат мана шу шариатда ва унинг баёни бўлмиш (пок) суннатдадир. Халокат, вайроналик, ёмонликлар, фитналар ва балоларнинг хаммаси мана шу икки асосдан чиққан кишини ёқасидан олади.
Аллохдан мусулмонларга холис турадиган хукмдорларни чиқаришлигини сўраймиз. Чунки хукмдор халқига холис турмас экан, дархақиқат Аллох таоло унга жаннатни харом қилади. Маъқил ибн Ясар родиаллоху анхудан ривоқт қилинади:" Росулуллох соллоллоху алайхи ва салламнинг мана бундай деяётганларини эшитдим:" Бирор бир бандани Аллох таоло бир халқ устига олиб келадиган бўлса ва у ўзининг қўл остидагиларига ёлғон муомала ишлатган холда вафот етадиган бўлса, албатта Аллох таоло унга жаннатни харом қилади". Муттафақун алайх. Яна бир ривоятда:" Мусулмонларнинг ишларини бошқарадиган амир, уларни фойдасини (кўзлаб) харакат қилмаса ва уларга холис турмаса, жаннатга улар билан кирмайди".
Хукмдорга холис турмоғлиги вожиб бўлади. Халқига холис турмоғлигидандир: уларнинг ўртасида Аллохнинг хукмини татбиқ қилмоғлиги, уларнинг ўртасида Аллохнинг хукмини ижро этмоқлиги, фарзандларни, авлодларни ва аскарларни Аллохнинг Китоби ва Росули соллоллоху алайхи ва салламнинг суннатларига мувофиқ тадбиқламоғлиги. Мана шу мусулмонларга ва уларнинг хукмдорларига вожиб бўлган нарсадир. Аллох таоло сизларни яратди ва сизларга ерни бошпана қилиб берди. Ўлкалар Ислом билан фатх қилинди. Миср Ислом билан фатх қилинди, Ливиқ-Тунис, Язоир-Марокаш, шаряу-ғарб, Ироқ-Хуросон буларнинг хаммаси Аллохнинг Китоби ва Росули соллоллоху алайхи ва салламнинг суннатлари билан фатх қилинган. Енди қандай қилиб Аллохни Китоби ва Росулининг суннатини унутади?! Қандай қилиб Аллохни унутади?! Қандай қилиб Аллох субханаху ва таолонинг хукмларини унутади?
Хукм ёлғиз Аллох субханаху ва таологадир. Аллох таборака ва таоло билан бирга хукм қилишликка бирор кишига йўл йўқдир.Аллохдан офият сўраймиз.
Қандай бўлганда хам (хукмдорга) қарши бош кўтариб чиқиш жоиз эмас. Чунки бунинг кетидан аввали хам охири хам кўринмайдиган зарарлар оқиб келади. Тарих бунга шохиддир. Ва бизнинг асримиздаги ва бугунги кунимиздаги воқелик хам бунга гувохдир. Ишлар фақат хикмат билангина муолажа қилинади. Бу (намойиш ўтказаётганларга) ичларидан ақиллилари хукмдорни олдига бориб, унга Аллохни эслатишлари ва Аллохнинг (азобидан) қўрқитмоқликлари хамда унга Аллохга қасамки биз Исломни хохлаймиз демоқликлари лозим эди. Қандай қилиб демократия деймиз(хохлаймиз)?! У эса демократия деяпти.
Демократияда қанча-қанча зарарлар бор!! Баъзилар демократияни юзга яқин ёки (хозир) аниқ билмай турибман, бир юз элликта зарарини санаб беришди. Мен Абдуррохман Абдулхолиққа радия бера туриб, унга демократияни зарарларини баён қилдим. У демократияни бир юз элликка етадиган миқдордаги зарарларини зиёда қилиб айтишим мумкин деди. Мен унга агар (демократиянинг) зарарлари бир юз елликдан хам ортадиган бўлса, у ширкдан хам каттароқ экан дедим. У ширкни онаси, хозирги ваятда жирканч ишлар онасидир. Унда хеч қачон адолат бўлмаган. Аввал Аллохни хаққини оёқости қилишади, қаерда адолат?! Аввал Аллохни хаққини, Росулини хаққини, Китобини хаққини ва Исломни хаққини оёқости қилишади, қани бунда адолат?! Яна унда хуррият (эркинлик) бор деб хам даъво қилиб қўйишади! Лекин бу хурриятни мохияти нима? Хохлаган дининга еътиқод қўқвер, хохласанг яхудий, насроний, дахрий, гурухбоз, қубурий бўл, хуллас хохлаганингча юравер. Хохлаган кийимингни кий! Яланғоч бўлиб ол! Яланғоч холда юравер! Зино қилавер! Ўғирлик қилавер! Аллохни жазолари қўлланилишлигидан қўрқма. Рибо еявер! Рибо билан муомала қилавер! Солиқларни солавер! Қани адолат?! Буларнинг бари зулм. Баъзиси баъзисини устига қалашиб кетган зулуматлардир. Хақиқий, тўғри хуррият Исломдадир. Инсонни демократия ва ундан бошқа жохилий бошқарувлар мубох қилиб бераётган хар қандай қулликдан озод қилади. Енди қандай қилиб мусулмонлар демократия, демократия, демократия деб талаб қилишяпти (хайронман)!
Аллохдан мусулмонларга Аллохнинг Китоби ва Росули соллоллоху алайхи ва салламнинг суннатларига қайтишликка тавфиқ беришини сўрайман.
Аллохим сенга мақтов айтишлик билан Сени барча айбу-нуқсонлардан поклайман. Сендан ўзга хақ Илох йўқ эканлигига гувохлик бераман. Сендан мағфират сўрайман ва Сенга тавба қиламан.
Шайх Роби ибн Хадий ал-Мадхалийни сўзларидан айнан кўчирилди.

Категория: ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР | Просмотров: 1338 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz