|
|
|
|
Главная » 2011 » Февраль » 26 » Ўзбекистон Конституциясини 90 моддасини қўпол суратда бузган президент
15:12 Ўзбекистон Конституциясини 90 моддасини қўпол суратда бузган президент |
Ўзбекистон Конституциясини 90 моддасини қўпол суратда бузган президент
Февраль 26, 2011 Мухаммадсолих Абутов 90-модда. Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига ўттиз беш ёшдан кичик бўлмаган, давлат тилини яхши биладиган, бевосита сайловгача камида 10 йил Ўзбекистон ҳудудида муқим яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси, сайланиши мумкин. Айни бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ Ўзбекистон Республикасининг Президенти бўлиши мумкин эмас. Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари томонидан умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан етти йил муддатга сайланади. Президентни сайлаш тартиби Ўзбекистон Республикасининг қонуни билан белгиланади. (ЎзР 24.04.2003 й. 470-II-сон қонуни таҳриридаги модда)
Изоҳ. Бу моддада президентликга лойиқ номзодни шартлари кўрсатилди. Ва сайланиш муддати белгилаб қўйилди. Шартлардан бири сайловгача камида 10 йил Ўзбекистон ҳудудида муқим яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиш экан. Бу иборани конституцияга киритилиши бежиз эмас назаримда. Бу билан кўп йиллардан бери хорижда юрган мухолифат партиялари раҳбарларини номзодини қўйиш имконияти йўққа чиқарилган. Бу модда айни адолатсиздир. Ўзбекистон фуқароси чет элда ҳам ўз ватани учун қайғуриши ва уни бошқаришга лойиқ инсон бўлиши мумкинку?! Менимча вақти соати келганда бу моддани олиб ташлаш керак.
Энди бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ Ўзбекистон Республикасининг Президенти бўлиши мумкин эмас.деган иборага келсак, Буменимча нисбатан тўғри. Ва бу моддани амалда қолдириш ва албатта ижросини таъминлаш керак..Негаки, бугунги кунда дунёда жуда кўп эркин ва очиқ давлатларида амалда жорий бўлиб келаётган принципдир. Ҳаёт ҳам бу каби қоида халқ учун манфаатли бўлишини кўрсатди. Тинч йўл билан давлат ва ҳукумат ёки президентлар алмашинуви жуда муҳим аҳамиятга эга.
Бир киши, ёки бир тоифа одамлар (клан) давлатни қўлига олиб узоқ йиллар бошқаруви, ва бошқача фикрлайдиганларни халқ душмани деб қатағон қилиши, аслида ҳар қандай давлат учун катта хавф эканини тушуниш вақти етди. Шунақа Авторитар ва Тоталитар режимлар даври тугаб бормоқда. Эркинлик ва очиқлик давр талабидир.
Нега энди бу моддани Каримовни ўзи амалда бажармади?! Нега сайлов ўтказмай референдум билан муддатини узайтиб олди?!Нега уни конституцияни оёқ ости қилганига Конституцион Суд эътироз билдирмади????!
Бугунги ўзбекистон республикаси Президенти И.А. Каримов ўзбекистон Рес. конституциясини бузган ҳолда ўзини икки мартадан ортиқ Президентлик лавозимига сайлаб олди. Ва бу иши амалдаги Конституцияга зиддир. Уни Президентлик ваколати легитим ҳисобланмайди. Чунки, у қонунга хилоф равишда бу ваколатни ўзлаштириб олгандир.
Менимча Каримов бу моддага президент референдум орқали ўз ваколати муддатини узайтириб олиши ноқонуний деб ҳисобланиши шарт..
Ўзбекистон халқи икки мартадан ортиқ ҳар қандай ҳолатда ҳам сайланиши мумкинмаслигини талаб қилишлари лозим. Ва Конституцияга «Ўзбекитстон Республикаси Президентини ўғли ва қизи ҳам отасини ўрнига Президентлик давозимига ўз номзодини қўйиши мумкинмас»деб киритиб қўйилиши керак. Ва менимча 7 йиллик муддат жуда кўп. Қачон бу конституцияга ўзгариш киритиш имконияти бўлганда, референдум ўтказиб агар халқ шуни истаса ва овоз берса, Президентлик муддатини 5 йилга тушириш керак. Икки марта 7 йилга сайланиши яна диктатор режимини келиб чиқишига пойдевор яратади.Агар биз бугунги режимдан қутулаолсак, озод жамият қураолсак, Диктатурага олиб борадиган ҳар қандай ҳолатни олдини олишимиз лозим бўлади. СССР давридан қолган бошқарувдан қутулган халқимиз Диктаторга учради. Бу ўзбек халқига катта қимматга тушди. Қўшни Туркманистон ва Тожикистондаги каби Ўзбекистон Республикаси тарихида ҳам бир диктатор кетиб ўрнига яна бошқаси келмасин. Биз энди бу хатони қайта такрорламаслигимиз лозим.
|
Категория: ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ |
Просмотров: 1340 |
Добавил: himoyachi
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
Copyright MyCorp © 2024 |
|
|
|