|
|
|
|
Главная » 2011 » Февраль » 26 » Халқ харакати мабодо бўлгудай бўлса хам исломий омиллар умуман рол ўйнамайди
18:25 Халқ харакати мабодо бўлгудай бўлса хам исломий омиллар умуман рол ўйнамайди |
Халқ харакати мабодо бўлгудай бўлса хам исломий омиллар умуман рол ўйнамайди
Таянч Жамияти Саҳифаси Тунис Миср каби ва бошқа яқин шарқ араб мамлакатларидаги бўлаётган инқилоблар ҳақидаги фикрларини билиш мақсадида баъзи ватандошларга қуйидаги саволлар билан мурожаат қилди.Мухлисларимиз истасалар шу саволларга ўз жавобларини ёзиб бизга юборишликни илтимос қилиб қоламиз.
Қуйида ҳуқуқбон Муҳиддин Қурбонов жавобини эътиборингизга ҳавола қиламиз.
1. Сизнингча Яқин Шарқ араб мамлакатларида бўлаётган инқилобларни келтириб чиқарган сабаблар нималардан иборат?
Жавоб. Менимча табақаланишни ўта кучли бўлганлигида ва катта мулозимлардан кимлардир халқни қўллаб қувватлаганлигидан пайдо бўлган бу инқилоб. Қашшоқлик даражаси ва ишсизлик ўта қучли бўлган мамлакатларда қисқа мудат ташвиқот юргазиш билан халқни харакатга келтириш мумкин.
Савол. Бу инқилобларни ҳаракатга келишида Ислом омилини роли қандай?
2. Бунда ислом омиллари умуман рол ўйнамаган деб ўйлайман. Инқилобдан кейин исломни рoли кучайиши мумкин. Миср халқи Судандаги инқилобдан тасирланди ва Миср армияси халққа қарата ўт очмаслигини ваъда қилди, шундан кейин инқилоб амалга оширилди.
3. Бу каби инқилоблар Ўзбекистонда бўлиши ҳам эҳтимоли борми?!
3. Бу инқилоблардан Ўзбек халқи тасирланишидан қўрқиб Россия телеканаллари хаммаси узиб қўйилди Ўзбекистонда. Хозирги холатни хисобга оладиган бўлсак Ўзбекистонда умуман инқилоб масаласида оғиз очмаса хам бўлади.
4. Агар Ўзбекистонда халқ ҳаракати бошланса, Ислом омили қандай роль ўйнаши мумкин?!
Жaвоб. Халқ харакати мабодо бўлгудай бўлса хам исломий омиллар умуман рол ўйнамайди. Исломий тарғибот олиб борадиган олимларни ўзи қолмаган Ўзбекистонда. Қайси давлатда ислом тасирида инқилоб бўладиган бўлса фақат Хизбут-тахрир партияси вакиллари ва уларни қўллаб қувватлайдиган оддий номозхонлар томонидан амалга оширишилиши мумкин деб хисоблайман. Валлохи аълам.
sahwii.com
|
Категория: ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ |
Просмотров: 1819 |
Добавил: himoyachi
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
Copyright MyCorp © 2024 |
|
|
|