Вторник, 24-05-14, 13:40

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2011 » Март » 1 » Қаршилик инсон ҳуқуқ ҳимоячилари МХХ босими остида
22:17
Қаршилик инсон ҳуқуқ ҳимоячилари МХХ босими остида
Қаршилик инсон ҳуқуқ ҳимоячилари МХХ босими остида
26- феврал кунида Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари Альянси ва "Бирдамлик халқ ҳаракати ўзининг янги аъзоси, Қаршилик шифокор Хидирова Башорат кечинмалари, ҳамда Қарши шаҳридаги Тез тиббий ёрдам касалхонасида содир бўлаётган жиноятлар борасида хабар тарқатганди. 27- февраль кунида таниқлик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси, Инсон ҳуқуқлари альянри раҳбари Елена Урлаева хабар ортидан содир бўлиши мумкин бўлган ҳолатлар юзасидан ховотирланиб Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг Қашқадарё вилоят бўлимига қўнғироқ қилди. Унинг илтимоси билан шу куни шифокор Башорат Хидирова билан суҳбатда бўлдим.
"Жанжалчи шифокор” билан телефон орқали учрашув вақтини тахминан соат 14 га келишдик. Башорат Хидирова Тошкентдан янги қайтиб келганлиги сабабли, яшаб турган уйига, Қарши шаҳрининг 3 миттитумани 71 уй, 9 квартирага таклиф қилди.(тел. +998753556419) .
Уйга таклиф килинишимнинг тағин бир сабаби бор экан ва диққатимни тортди. Мазкур бир хоналик квартира Башорат Хидированинг ногирон акасига тегишлик бўлиб унда ногирон акаси, бир синглиси, синглисининг икки нафар қизлари ва шифокорнинг ўзи яшашаркан. Бундай шароитда умуман яшаш номумкинлиги шундоққина кўзга яққол ташланиб турарди. Бу манзил маконда бир хонадан ташқари яна бир ошхона хам мавжуд бўлиб, Башорат Хидирова учун ётоқ жой вазифасини ҳам ўтайди.
"Шифокор бўлиб шундай шароитда ишлашим ва яшашим оғир, ошхонада ётаман”, –
дейди хўрсиниб у.
Башорат Хидирова уйига таклиф этаркан, ўзининг яшаш тарзини кўрсатмоқчи бўлган ва ўз кўзим билан кўришимни истаганди. Шундай қилиб бу хонадонда 5 минут ҳам ўтира олмадим. Зудлик билан зарур ишим борлигини айтиб туришимни маьлум қилдим ва иккаламиз уйдан ташқарига чиқдик. Бу вақтни орасида, йўлда бир аёл ва бир эркак Башорат Хидировани чакириб қолди. Башорат опа овоз келган томонга бордилар. Менга нотаниш бўлган аёл Башорат опага қаттиқ ва қўпол муомила қилаётгани эшитилиб турарди.
"Ўзи акангни уйида турасан, бу қиз ким ва қаерга кетаяпсан?” – деган
саволни берарди у менга нотаниш аёл.
"Бу ҳамкасбим ва танишим” – дея саволига жавоб берардилар Башорат опа.
Шу топда жуда кўп нарсаларни тушуниб етдим. Чунки бу Башорат
Хидировага нисбатан босим эканлигини ва бизнинг телефондаги сўзлашувимиз эшитилингани натижаси эди. "Эшитувчилар” зудликда "ўз қутқарув гуруҳларини” ишга солган кўринишарди. Башорат опа олдимга кайтиб:
"Бу опам ва акам” - дедилар.
Тағин қаердан билишди экан дея таажубга ҳам борарди шифокор. Мен эса у кишига телефоним муттасил эшитилишини, қаерда қандай қадам олишим "кимларнидир” қаттиқ қизиқтиришини маълум қилиб ўтишдан бошқа чорам қолмаганди. Воқеа албатта бошқачасига тус олиши ҳам мумкин эди, агарда Башорат Хидирова хонадонида узоқроқ вақт қолганимда. Унинг акаси ва опаси мени уриб, уйдан қувиб чиқариб юбориши ва бу хонадонга қайтиб қадамимни қўймаслигимни уқдиришлари ҳам тайин эди. Аммо воқелик бу даражагача бормади. Кўнглимда кечган ғашлик у уйда узоқ қолишимга йўл бермади.
Бу воқеадан сўнг Башорат опа билан иккимиз йўлга чиқиб туғри Нодир
Ахатов хонадонига бордик. У кишининг телефонларига муттасил қўнғироқ бўлар, аммо жавоб бермасди. Нодир Ахатовга эса телефон қилишни лозим топмадик. Боришимиздан олдин "кераклик” органлар билиб олишмасин. Башорат Хидирова Нодир Ахатов билан танишгандан кейин зудлик билан ортга, ўша бир хоналик квартирага қайтди. Кечки вақтга бориб у кишининг қўл телефонларига чиқдим ва аҳволни сўрадим.
"Опам ва акамниг олдиларига СНБ дан (Миллий Хавсизлик Хизмати) одамлар боришибти. Сизга қўшилмаслигимни тайинлашибти”, – деди Башорат Хидирова.
Хуллас, воқелик анча ойдинлашгани шундан сўнгина маълум бўлди. Менинг тахминларим тўлиқ тасдиғини топгандай эди. Келажакда қаршилик инсон ҳақлари курашчиларининг ҳаётлари хавф остида эканлиги ва ҳар исталган дақиқада бирор туҳматона вазият уюштирилиши мумкинлиги аниқлашди. Бу хусусида Инсон ҳуқуқлари бўйича фаолият юргизувчи барча халқаро ташкилотларни огоҳ бўлмоқлари лозим.

28-февраль, 2011-йил.
Гулшан Қораева
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг
Қашқадарё вилоят бўлими раиси.
Категория: ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА | Просмотров: 965 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz